28.04.2025 йилдаги ПҚ-151-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини такомиллаштириш орқали саноатнинг муҳим тармоқларида илғор илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий ва инновацион ёндашув асосида саноат маҳсулотлари экспорти ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш жараёнларига иқтидорли ёшларни жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) илмий ва инновацион ёндашув асосида саноатда экспорт ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, таннархни пасайтиришга қаратилган илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) дунё миқёсидаги илмий лабораторияларни ташкил этиш ва замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) халқаро стандартлар ва илғор тажриба асосида тиббиёт соҳасида таълим, амалиёт ҳамда илмий тадқиқот фаолияти уйғунлигини таъминлаш, соҳа учун рақобатбардош ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Янги Ўзбекистон» университетининг (кейинги ўринларда — Университет) замонавий илмий лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда муҳандислик-техник, сунъий интеллект, нанотехнологиялар, «яшил» иқтисодиёт ва тиббиёт соҳаларини ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг трансфери бўйича самарали тизимни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) барча ресурслар, шу жумладан, интеллектуал ва молиявий имкониятларни бирлаштириш орқали илғор тажриба асосида Университетда мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётидаги устувор соҳаларда юксак билимга эга кадрлар тайёрлаш ва юқори самарадорликка асосланган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) апробация жараёнидан ўтиб, татбиқ этилган замонавий таълим технологиялари ва олий таълим ташкилотини бошқариш тизимларини республиканинг бошқа олий таълим ташкилотларига босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Университет ҳузурида юридик шахс ҳисобланган Илғор билим ва тажрибалар трансфери марказини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини стратегик ривожлантириш кенгаши (кейинги ўринларда — Ривожлантириш кенгаши) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Университетни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва мақсадларини белгилаш, унинг фаолияти халқаро стандартларга мослигини таъминлаш Ривожлантириш кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш, уларнинг таркибини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) тегишли ихтисосликларда илмий унвон ва илмий даражаларни бериш, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим институтида ўқитиш тартибини тасдиқлаш;
(4-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Университетнинг магистратура мутахассисликлари талабаларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 июндаги 300-сон қарори билан таълимнинг бакалавриат босқичига жорий қилинган давлат грантини ажратиш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2027 йил 1 декабрга қадар Университет учун олиб келинадиган ва муқобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини стратегик ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишнинг янги механизмларини жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми жорий этилади. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) илмий-тадқиқот лойиҳасини бир йиллик молиялаштириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 500 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳани молиялаштириш халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 30 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотидан жалб қилинган экспертлар хулосаси асосида амалга оширилади;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган маблағларнинг камида 60 фоизи ушбу лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тегишли асбоб-ускуна харид қилишга йўналтирилади, бундан бир йиллик молиялаштириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 040 баробаригача бўлган лойиҳалар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) илмий-тадқиқот лойиҳасини бир йиллик молиялаштириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 000 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳа раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) илмий-тадқиқот лойиҳаси умумий қийматининг камида 20 фоизини ҳамкорликда молиялаштириш мақсадида хорижий ва (ёки) маҳаллий грантларни жалб қилиш;
(4-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) илмий-тадқиқот лойиҳасини 3 нафар докторант ва 10 нафар магистрантни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда камида 10 нафардан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш ҳамда камида Хирш индекси 20 дан юқори бўлган 1 нафар чет эллик олимни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) илмий-тадқиқот лойиҳалари қўшма молиялаштириш механизми орқали амалга оширилади. Бунда лойиҳа умумий қийматининг 60 фоизи Давлат бюджети, қолган қисми эса бошқа манбалар ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Университетда юридик шахс бўлмаган Илмий тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ва унинг маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Давлат бюджетидан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Университетда белгиланган тартибда ташкил этиладиган бир йиллик магистратура мутахассисликларида тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи. Бунда ушбу магистратура мутахассисликлари Университет кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) халқаро молия ташкилотларининг грантлари, саноат тармоқлари ва бошқа ташкилотлардан жалб қилинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жорий йил учун, истисно тариқасида, дастлабки лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида Жамғармага 20 млрд сўмгача маблағ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тиббиёт факультетини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг чет эллик мутахассисларни жалб этган ҳолда Европа стандартлари асосида Университетда Германия Федератив Республикасининг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт факультетини (кейинги ўринларда — Тиббиёт факультети) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тиббиёт факультетини ташкил этишда Германия Федератив Республикасининг илғор олий таълим ташкилоти стратегик ҳамкор сифатида жалб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тиббиёт факультети таълим — амалиёт — илм-фан уйғунлигида ташкил этилади ҳамда ўз клиникаси ва тадқиқот марказига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Тиббиёт факультетини ташкил этиш халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан давлат кафолати остида жалб қилинадиган қарз ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат кафолати остида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан маблағлар жалб қилингунига қадар Тиббиёт факультетини ташкил этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, Тиббиёт факультетининг ўқув биноси, клиникаси ва тадқиқот маркази қурилишини лойиҳалаш ишлари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тиббиёт факультетини ташкил этиш лойиҳасини 2026 йилги давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар рўйхатига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Тиббиёт факультетини ташкил этиш учун қарз маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотлари билан музокаралар ўтказиб, Тиббиёт факультетини ташкил этиш юзасидан узоқ муддатли келишувга эришиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тиббиёт факультетини ташкил этиш лойиҳасини, шу жумладан, лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси, концепциясини ишлаб чиқиш учун экспертлар гуруҳини ташкил этсин. Бунда маҳаллий ва хорижий консалтинг компаниялари жалб этилишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, мазкур қарор ижроси учун талаб этиладиган маблағлар қуйидаги тартибда ажратилади, Тиббиёт факультетини ташкил этиш билан боғлиқ маблағлар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги учун республика бюджетидан ажратиладиган харажатлар маблағлар қисмида назарда тутиш орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-151-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПҚ-151-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини стратегик ривожлантириш кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Х.У. Умарова

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, Ривожлантириш кенгаши раиси

2.

В.А. Ҳерман

«Янги Ўзбекистон» университети фахрий президенти, Ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари

3.

К.А. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири

4.

Л.Ш. Кудратов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири

5.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири

6.

Қ.С. Санақулов

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори

7.

А.Х. Хурсанов

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори

8.

О.Ш. Темиров

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

9.

Лавозими бўйича

«Янги Ўзбекистон» университети ректори, Ривожлантириш кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ривожлантириш кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПҚ-151-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини стратегик ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

T/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

«Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини стратегик ривожлантириш кенгаши (кейинги ўринларда — Ривожлантириш кенгаши) фаолиятини ташкил этиш.

1. Ривожлантириш кенгаши низомини ишлаб чиқиш.

2. Ривожлантириш кенгаши низомини тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2.

«Янги Ўзбекистон» университети (кейинги ўринларда — Университет) ҳузурида Илғор билим ва тажрибалар трансфери марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш.

1. Марказ уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Университет маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

2. Марказни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2025 йил июль

3. Марказ тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2025 йил август

4. Марказни катта тажрибага эга ва юқори салоҳиятли ходимлар билан тўлдириш.

2025 йил декабрь

3.

Университетда Тиббиёт факультетини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказиш.

2025 йил сентябрь

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва давлат кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари ва ташкилотлар билан Тиббиёт факультетини ташкил этиш юзасидан узоқ муддатли келишув имзолаш.

2025 йил октябрь

3. Махсус ишчи гуруҳ (маъмурий, ўқув, техник, қурилиш йўналишларида) тузиш ва таркибини тасдиқлаш.

2025 йил июль

4. Тиббиёт факультетини ташкил этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

5. Тиббиёт факультетининг ўқув биноси, клиникаси ва тадқиқот маркази қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2025 — 2027 йиллар

4.

Тиббиёт факультетида таълим жараёнини ташкил этиш.

1. Фанларнинг ўқув дастурини (силлабусни) яратиш.

2026 йил май

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва давлат кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Тиббиёт факультетига талабаларни қабул қилиш.

2026/2027 ўқув йилидан

3. Таълим дастурини нуфузли халқаро ташкилотларда аккредитациядан ўтказиш.

2034 йил сентябрь

5.

Университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизмини жорий этиш.

1. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Университет қошидаги Илмий тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Амалга ошириладиган илмий-тадқиқот лойиҳалари параметрларини тасдиқлаш.

Ҳар йили май ойида

3. Дастлабки илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Илмий тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига 20 млрд сўмгача маблағ ажратиш.

2025 йил август

4. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини қўшма молиялаштириш механизмини амалга ошириш учун зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш.

Ҳар йили декабрь

5. Илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзуларини шакллантириш ва тегишли тармоқ ташкилотлари билан келишиш.

Доимий

6.

Илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш.

1. Юқори малакали маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар ҳамда олимлар таркибини шакллантириш.

2025 йил июль

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибини тасдиқлаш.

2025 йил июль

3. Тегишли ихтисосликларда илмий унвон ва илмий даражаларни бериш, шунингдек, докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил август

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2025 й., 07/25/151/0387-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)