21.04.2025 йилдаги 246-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 2 июндаги ПҚ-181-сон қарорига мувофиқ миллий қонунчилик ҳужжатларини Жаҳон савдо ташкилотининг қоида, меъёр ва йўриқномаларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон савдо ташкилотига бозорга кириш, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисида билдиришномаларни тақдим этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон савдо ташкилоти билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чоралар юзасидан қўшимча ахборот алмашиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги битимига оид чоралар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва эълон қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига — қишлоқ хўжалиги бозорларига кириш ҳамда экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари бўйича билдиришномаларни тайёрлаш вазифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича билдиришномаларни тайёрлаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли билдиришномаларни тайёрлаш учун зарур бўлган соҳа сиёсатига доир маълумотлар белгиланган тартиблар ва муддатларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш жараёнини мувофиқлаштиришга масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
246-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 246-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси томонидан Жаҳон савдо ташкилотига қишлоқ хўжалиги битими доирасида қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши тўғрисидаги билдиришномаларни, шунингдек, йўлланган мурожаатларга жавобларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аъзолар — Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда — ЖСТ) аъзо давлатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билдиришнома — Ўзбекистон Республикаси томонидан ЖСТга тақдим этиладиган расмий маълумотномалар шакли бўлиб, унда Қишлоқ хўжалиги битими доирасида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишига тааллуқли маълумотлар акс этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билдиришномалар марказий реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — ЖСТнинг расмий веб-платформаси бўлиб, Қишлоқ хўжалиги битими доирасидаги билдиришномаларни юклашга ва (ёки) қабул қилишга мўлжалланган, ЖСТга аъзо давлатлар ўртасида ахборот алмашишни таъминловчи портал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорга кириш — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти импортига тааллуқли давлат сиёсати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт рақобатбардошлиги — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти рақобатбардошлигини таъминлашга тааллуқли давлат сиёсати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
G/AG/2 ва G/AG/2/Add.1 — Қишлоқ хўжалиги битими доирасида тақдим этиладиган билдиришномаларни рўйхатга олишда қўлланадиган расмий ифодалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга тааллуқли давлат сиёсати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбуриятлар — Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлиши учун қабул қиладиган муайян шартлар бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилишга тааллуқли давлат сиёсати чора-тадбирларининг Қишлоқ хўжалиги битими билан мувофиқликда амалга оширилишини белгилаб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — ЖСТга бозорга кириш ва экспорт рақобатбардошлиги бўйича билдиришномаларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш учун масъул давлат органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги битими (кейинги ўринларда — Битим) — ЖСТнинг Тарифлар ва савдо тўғрисидаги бош битими таркибига кирувчи кўп томонлама келишув бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилишга тааллуқли давлат сиёсати чора-тадбирларига қўйиладиган мезонларни акс эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) — ЖСТ Котибиятининг таркибий қисми бўлиб, Қишлоқ хўжалиги битими доирасида ЖСТга аъзо давлатлар мажбуриятларининг бажарилиши мониторинги, таҳлили ва назоратини юритиш, шунингдек, бажарилмаган мажбуриятларни кун тартибига олиб чиқиш каби вазифаларни бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий тил — ёзма ҳужжатлар, жумладан, билдиришномалар шакли ЖСТ расмий тилида тақдим этилади. Бугунги кунда инглиз, француз ва испан тили ЖСТда расмий тил мақомига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар қишлоқ хўжалиги сиёсатига доир маълумотларни тегишли тартибда шакллантириш ва ваколатли давлат органи ҳамда масъул давлат органига тақдим этувчи ташкилотлар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — ЖСТга ишлаб чиқаришни кўллаб-қувватлаш бўйича билдиришномаларни тайёрлаш ва тақдим этиш, шунингдек, мазкур жараённи идоралараро мувофиқлаштириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — Битимга 1-иловага мувофиқ билдиришномалар доирасида қамраб олиниши мумкин бўлган асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН коди бўйича 1 — 24-гуруҳдаги товарлар (балиқ ва балиқ маҳсулотлари бундан истисно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 2905. 43 (маннит);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 2905. 44 (сорбит);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 33. 01 (эфир мойлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 35. 01 — 35. 05 (альбуминоид моддалар, ўзгартирилган крахмаллар, ёпиштирувчи моддалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 3809. 10 (иштаҳани очувчи бирикмалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 3823. 60 (сорбитол, бошқа маҳсулотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 41. 01 — 41. 03 (тери ва чарм хом ашёси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 43. 01 (хом мўйна);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 50. 01 — 50. 03 (хом ипак ва ипак чиқиндилари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 51. 01 — 51. 03 (ҳайвонларнинг жунлари ва сочлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 52.01 — 52. 03 (пахта хомашёси, пахта чиқиндилари, кардланган ёки тароқли пахта толаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 53. 01 (хом зиғир);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН 53. 02 (хом каноп).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибининг амал қилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ хўжалиги битими доирасидаги билдиришномалар ҳар бир аъзо учун дифференциал хусусиятга эга бўлиб, асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тааллуқли қуйидаги соҳаларни қамраб олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорга киришда тариф квоталари, бошқа квоталар ва махсус ҳимоя чораларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари, янги қабул қилинган ёки ўзгартирилган қўллаб-қувватлаш чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт рақобатбардошлигини таъминлашда субсидиялардан фойдаланиш, экспортни субсидиялаш қоидаларини четлаб ўтишнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт тақиқлари ва чекловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ислоҳотларининг энг кам ривожланган мамлакатларга ва озиқ-овқат маҳсулотларини нетто импорт қилувчи ривожланаётган мамлакатларга нисбатан салбий таъсирининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлгач, қуйидаги соҳаларда билдиришнома тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорга киришда тариф квотаси ва бошқа квоталарни қўллаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари, янги қабул қилинган ва ўзгартириш киритилган қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш учун мавжуд субсидиялар тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилгандан ташқари аъзолик доирасида қабул қиладиган янги мажбурият ва имтиёзларига мувофиқ, бироқ ушбу Низомнинг 3-бандидан четлашмаган соҳаларда қўшимча билдиришнома тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Бозорга кириш чоралари тўғрисида билдиришнома тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бозорга кириш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «МА» префикси билан ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Билдиришнома масъул давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ҳамда ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда расмий тилда Реестрга киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тариф квотаси ва бошқа квоталарни қўллаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги билдиришнома мазкур чоралар амалиётга татбиқ этилишидан энг камида ўттиз кун олдин ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тариф квотаси ва бошқа квоталар доирасида импорт ҳажмлари тўғрисидаги билдиришнома ҳар йили ҳисобот давридан кейинги ўттиз кундан кечиктирмай, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бозорга кириш чоралари тўғрисидаги билдиришнома Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларига мувофиқ ва амалда қўлланган ҳолатда ЖСТга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида билдиришнома тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «DS» префикси билан ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Билдиришнома ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ва расмий тилда Реестрга киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги тўқсон кундан кечиктирмай, ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган янги қўллаб-қувватлаш чораларини қабул қилиш ёки уларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги билдиришнома мазкур чоралар амалиётга татбиқ этилишидан энг камида ўттиз кун олдин ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот даврида қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилган ёки оширилмаганидан қатъи назар, ЖСТга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисида билдиришномани тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «ES» префикси билан ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Билдиришнома масъул давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ҳамда ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда расмий тилда Реестрга киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт субсидияларининг кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги олтмиш кун муддатда ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидияланган экспорт товарларининг ҳажми ва қиймати тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги бир юз йигирма кун муддатда ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилган ёки оширилмаганидан қатъи назар, ЖСТга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жаҳон савдо ташкилоти билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чоралар юзасидан қўшимча ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қўмита ва аъзолар йўллаган мурожаатлар, жумладан, қўшимча савол, сўров ва таклифларга ўттиз иш кунидан кечиктирмай, расмий тилда жавоб тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли давлат органи ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан келиб тушган аниқлаштирувчи тусдаги мурожаатларга етти иш куни, таҳлилий тусдаги мурожаатларга йигирма бир иш куни давомида жавоб таклифларини шакллантириб, Реестрга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Масъул давлат органи бозорга кириш ва экспорт рақобатбардошлиги чоралари юзасидан келиб тушган аниқлаштирувчи тусдаги мурожаатларга етти иш куни, таҳлилий тусдаги мурожаатларга йигирма бир иш куни давомида жавоб таклифларини шакллантириб, ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда Реестрга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Зарур ҳолларда, соҳа ташкилотлари ваколатли давлат органи ёки масъул давлат органи сўровига биноан қишлоқ хўжалиги сиёсатига тааллуқли маълумотларни белгиланган шаклларга мувофиқ уч иш куни ичида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Қишлоқ хўжалиги битимига оид чоралар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Билдиришномада қўлланадиган норматив-ҳуқуқий ахборот Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилик базасига асосан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бозорга кириш, ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш, экспорт ва импорт чораларига тааллуқли янгиликлар ваколатли давлат органи, масъул давлат органи ва соҳа ташкилотларига тегишли расмий ахборот манбаларида мунтазам эълон қилиб борилади. Бунда ҳар бир ташкилот ўзи эълон қилган хабарлар Ўзбекистон Республикасининг аъзолик музокараларида тутган ўрни билан мувофиқлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Зарур ҳолларда, ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикасининг Битим доирасидаги мажбуриятларига зид, нотўғри ёки тасдиқланмаган хабарларни ишчи тартибда ўзаро мувофиқлаштириш чораларини кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низомнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Масъул давлат органи

1. Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасини тайёрлаб, ваколатли давлат органи билан келишиш чораларини кўради.

1. Мажбуриятлар жадвалига мувофиқ Низомда белгиланган муддатларда

2. Бозорга кириш чоралари ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари бўйича Реестрга келиб тушган мурожаатларга тегишли жавоб таклифларини тайёрлаб, ваколатли давлат органи билан келишиш чораларини кўради.

Зарур ҳолларда, қишлоқ хўжалигининг ички сиёсати ва савдосига тааллуқли маълумотни сўраб, соҳа ташкилотларига мурожаат қилади.

2. Мурожаат қабул қилингандан кейинги йигирма бир кунгача муддатда

2-босқич

Соҳа ташкилотлари

Қишлоқ хўжалиги импортига тааллуқли маълумотларни белгиланган шаклларга мувофиқ масъул давлат органига тақдим этади.

Мурожаатдан кейинги уч кун муддатда

3-босқич

Ваколатли давлат органи

1. Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасининг Битим талабларига мувофиқлиги бўйича хулоса беради.

1. Келишишга киритилгандан кейинги уч кун муддатда

2. Мурожаатларга тайёрланган жавоб таклифлар умумиқтисодий аъзолик мажбуриятлари билан мувофиқлиги бўйича хулоса беради.

2. Келишишга киритилгандан кейинги етти кун муддатда

4-босқич

Масъул давлат органи

Келишув хулосалари доирасида Билдиришнома лойиҳаси ва жавоб таклифларига тегишлича ўзгартириб, якуний шаклларни Реестрга киритади.

Келишувдан кейинги бир кун муддатда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ваколатли давлат органи

1. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасини тайёрлайди.

1. Мажбуриятлар жадвалига мувофиқ Низомда белгиланган муддатларда

2. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича Реестрга келиб тушган мурожаатларга тегишли жавоб таклифларини тайёрлайди.

Зарур ҳолларда, қишлоқ хўжалиги ички сиёсати ва ташқи савдосига тааллуқли маълумотларни сўраб, соҳа ташкилотлари ҳамда масъул давлат органига мурожаат қилади.

2. Мурожаат қабул қилингандан кейинги йигирма бир кун муддатда

2-босқич

Соҳа ташкилотлари, Масъул давлат органи

Ваколатли давлат органи мурожаатига мувофиқ тегишли маълумотларни белгиланган шаклларда тақдим этади.

Мурожаатдан кейинги уч кун муддатда

3-босқич

Ваколатли давлат органи

Билдиришномалар лойиҳаси ва жавоб таклифларини тегишли маълумотлар асосида ўзгартириб, якуний шаклларни Реестрга киритади.

Якуний таклифлар шаклланганидан кейинги бир кун муддатда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

МА:1 жадвали

БОЗОРГА КИРИШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: __________ йил

Бозорга кириш имкониятларидан фойдаланиш: тариф квотаси ва бошқа квоталар бўйича мажбуриятлар

Товар тавсифи

ТН коди

Импорт механизмининг тавсифи

(Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади)

(Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади)

1

2

3

Тариф мажбуриятлари рўйхатида кўрсатилган тариф квотаси ва бошқа квоталар, шу жумладан, вазиятга қараб, механизмнинг тавсифи, қўлланилиши:

(а) етказиб берувчи давлатлар ўртасида квоталарни тақсимлаш, жумладан: (i) тақсимотни аниқлаш учун асосланган тўлиқ маълумот (масалан, репрезентатив давр ёки I қисмда кўрсатилган жадвалнинг I бўлимидаги «бошқа шарт ва шароитлар»); (ii) амал қилиш давридаги барча чекловлар;

(b) импорт қилувчилар ўртасида квоталар олиш учун лицензиялар ёки шартларни тақсимлаш, шу жумладан: (i) лицензия бериш ёки квоталашга ваколатли, шунингдек, расмий ёки амалий махсус имтиёзларга, ҳуқуқларга эга давлат ташкилотлари, тижорат ёки маъмурий органлар; (ii) ариза берувчиларга нисбатан турли чекловлар;

(iii) лицензиялар ёки рухсатномалар ваколатли органлар томонидан қандай тақсимланиши (навбат асосида ёки мутаносиб тарзда); (iv) тақдим этилган лицензияларнинг амал қилиш муддати ёки улардан фойдаланиш бўйича ҳар қандай чекловлар;

(с) квоталаш имкониятларини (импортни лицензиялашга тааллуқли бўлмаган) тартибга солиши керак бўлган бошқа келишувлар бўйича тўлиқ маълумотлар;

(d) бундай келишувлар доирасида бозорга кириш имкониятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай бошқа маълумотлар.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

МА:2 жадвали

БОЗОРГА КИРИШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Тариф квотаси ва бошқа квоталарга тааллуқли мажбуриятлар рўйхати

Товар тавсифи

ТИФ ТН Коди

Ҳисобот даври учун ажратилган квоталар миқдори

Ҳисобот даврида квота доирасидаги реал импорт миқдори

(Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади)

(Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади)

(Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади)

1

2

3

4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* МА:2 жадвали Реестрга инглиз тилидаги шаклда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

DS:1 жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари

Мажбуриятлар бўйича умумий кўрсаткичлар

Валюта

Жорий қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичлари

(Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг I бўлимидан олинади)

(Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг I бўлимидан олинади)

(3-иловадаги қўшимча жадваллардан олинади)

1

2

3

DS:1 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Қисқартириш мажбуриятидан озод қилинган чоралар — Яшил қути

Чора-тадбир тури

Чора-тадбирнинг номи ва тавсифи

(Битимга 2-илова мезонларига мувофиқ)

Чора-тадбир пул қиймати

(ҳисобот даври учун)

Маълумот манбаи

1

2

3

4

а. «умумий хизматлар»

b. «озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат захираларини сақлаш»

с. «ички озиқ-овқат таъминотини қўллаб-қувватлаш»

d. «ишлаб чиқаришдан ташқари даромадларни қўллаб-қувватлаш»

е. «даромад суғуртаси ва кафолатланган даромад дастурлари»

f. «табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ тўловлар»

g. «қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисини ўз фаолиятини тўхтатишга ундайдиган дастур доирасида кўрсатиладиган ёрдам»

h. «ресурсларни эксплуатациядан чиқариш дастури доирасида кўрсатилган ёрдам»

i. «инвестиция кўмаги доирасида кўрсатиладиган қайта структуралаштириш ёрдами»

j. «табиатни муҳофаза қилиш дастурлари»

k. «ҳудудий ёрдам дастурлари»

l. «бошқа чоралар»

DS:2 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган чоралар — махсус ва дифференциал режим — ривожланиш дастурлари

Чора-тадбир тури

Чора-тадбирнинг номи ва тавсифи

(Битимнинг 6.2-моддаси мезонларига мувофиқ)

Чора-тадбир пул қиймати

(ҳисобот даври учун)

Маълумот манбаи

1

2

3

4

(а) «қишлоқ хўжалиги учун инвестиция субсидиялари»

(b) «кам даромадли ёки ресурслари чекланган ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар»

(с) «ноқонуний гиёҳвандлик экинларини етиштиришдан воз кечишни рағбатлантириш»

DS:3 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган чоралар — Ишлаб чиқаришни чеклаш дастурлари доирасидаги бевосита тўловлар

Чора-тадбир тури

Чора-тадбирнинг номи ва тавсифи

(Битимнинг 6.5-моддаси мезонларига мувофиқ)

Чора-тадбир пул қиймати

(ҳисобот даври учун)

Маълумот манбаи

1

2

3

4

(а) «белгиланган майдон ва ҳосилга асосланган тўловлар»

(b) «85 фоиз ва ундан кам миқдордаги ишлаб чиқаришга асосланган тўловлар»

(с) « аниқ миқдордаги бош сони учун чорва моллари тўловлари»

DS:4 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Жорий кўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичларини ҳисоблаш

Асосий маҳсулот тавсифи

(маҳсулотга асосланмаган кўллаб-қувватлаш билан бирга)

Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичи

(DS:5 — DS: 7 қўшимча жадвалларидан олинади)

Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи

(DS:8 қўшимча жадвалидан олинади)

Жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари

1

2

3

4

А маҳсулот

А маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар)

Б маҳсулот

Б маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар)

С маҳсулот

С маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар)

...

...

Маҳсулотга асосланмаган қўллаб-қувватлаш

Маҳсулотга асосланмаган умумий қўллаб-қувватлаш қиймати (DS:9 қўшимча жадвалидан олинади)

ЖАМИ:

Жорий қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичи

DS:5 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Бозор нархини қўллаб-қувватлаш

Асосий маҳсулот тавсифи

Ҳисобот даври

Чора-тадбир тури

Амалда белгиланган нарх

Ташқи бозордаги референс нарх

Талабдаги ишлаб чиқариш

Тегишли йиғимлар

Жами қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи

Маълумот манбаи

1

2

3

4

5

6

7

8

((4-5)*6)-7

9

DS:6 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Қисқарадиган бевосита тўловлар

Асосий маҳсулот тавсифи

Ҳисобот даври

Чора-тадбир тури

Амалда белгиланган нарх

Ташқи бозордаги референс нарх

Талабдаги ишлаб чиқариш

Нархга боғланган тўловлар

Қисқарадиган бошқа бевосита тўловлар

Тегишли йиғимлар

Жами бевосита тўловлар қиймати

Маълумот манбаи

1

2

3

4

5

6

7

((4-5)*6)

8

9

10

(7+8-9)

11

DS:7 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Маҳсулотга асосланган кўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Маҳсулотга асосланган бошқа қўллаб-қувватлаш ва маҳсулотга асосланган жами қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари

Асосий маҳсулот тавсифи

Ҳисобот даври

Чора-тадбир тури

Маҳсулотга асосланган бошқа бюджет харажати

Маҳсулотга асосланган бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари

(ҳисоб-китоб тафсилотлари билан)

Тегишли йиғимлар

Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлаш жами қиймати

Бозор нархини қўллаб-қувватлаш қиймати

(DS:5 қўшимча жадвалидан олинади)

Қисқарадиган бевосита тўловлар

(DS:6 қўшимча жадвалидан олинади)

Жами қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичи

Маълумот манбаи

1

2

3

4

5

6

7

(4+5-6)

8

9

10

(7+8+9)

11

DS:8 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Маҳсулотга асосланган кўллаб-қувватлашга эквивалент кўрсаткичлар

Асосий маҳсулот тавсифи

Ҳисобот даври

Чора-тадбир тури

Амалда белгиланган нарх

Талабдаги ишлаб чиқариш

Бозор нархини қўллаб-қувватлашга бюджет харажати

Қўллаб-қувватлашга эквивалент кўрсаткичлар

(ҳисоб-китоб тафсилоти билан)

Қисқарадиган бевосита тўловлар

Маҳсулотга асосланган бошқа қуллаб-қувватлаш

Тегишли йиғимлар

Мажбуриятга эквивалент пул қиймати

Маълумот манбаи

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

(7+8+9-10)

12

DS:9 қўшимча жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: _______ йил

Маҳсулотга асосланмаган жами қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари

Чора-тадбир номи

Ҳисобот даври

Маҳсулотга асосланмаган қўллаб-қувватлашга бюджет харажатлари

Маҳсулотга асосланмаган бошқа қўллаб-қувватлаш қиймати

(ҳисоб-китоб тафсилотлари билан)

Тегишли йиғимлар

Маҳсулотга асосланмаган жами қўллаб-қувватлаш қиймати

Маълумот манбаи

1

2

3

4

5

6

(3+4-5)

7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

DS:2 жадвали

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Битимнинг 18:3 моддаси юзасидан билдиришнома: Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган янги ёки ўзгартирилган кўллаб-қувватлаш чоралари

(1) Чора-тадбирнинг тўлиқ номи:

(2) Миллий қонунчиликка ҳавола:

(3) Тадбирларнинг мезонлар орқали батафсил тавсифи: (а) «умумий хизматлар»; (b) «озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан захираларни сақлаш»; (с) «ички озиқ-овқат таъминотини қўллаб-қувватлаш»; (d) «ишлаб чиқаришдан ташқари даромадларни қўллаб-қувватлаш»; (е) «даромад суғуртаси ва кафолатланган даромад дастурлари»; (f) «табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ тўловлар»; (g) «қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисини ўз фаолиятини тўхтатишга ундайдиган дастур доирасида кўрсатиладиган ёрдам»; (h) «ресурсларни эксплуатациядан чиқариш дастури доирасида кўрсатилган ёрдам»; (i) «инвестиция кўмаги доирасида кўрсатиладиган қайта структуралаштириш ёрдами»; (j) «табиатни муҳофаза қилиш дастурлари»; (k) «ҳудудий ёрдам дастурлари»; (l) «бошқа чоралар»; ва/ёки 6:2-боб: Ривожланиш дастурлари: (а) «қишлоқ хўжалигига бериладиган инвестиция субсидиялари»; (b) «кам даромадли ёки ресурслари чекланган ишлаб чиқарувчиларга бериладиган субсидиялар»; (с) «ноқонуний гиёҳвандлик экинларини етиштиришдан воз кечишни рағбатлантиришни қўллаб-қувватлаш»; ва/ёки 6:5-боб: Озод этилган тўғридан-тўғри тўловлар: (а) «белгиланган майдон ва ҳосилга асосланган тўловлар»; (b) «белгиланган майдон ва ҳосилга асосланган тўловлар»; (с) «аниқ миқдордаги бош сони учун чорва моллари тўловлари»

(4) Тадбир билан боғлиқ харажатлар миқдори:

(5) Кучга кирган сана:

(6) Амал қилиш муддати:

(7) Қамраб олинган маҳсулотлар (агар чора-тадбир маҳсулотга асосланган бўлса)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ES:1 жадвали

ЭКСПОРТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил

Экспорт субсидиялари: бюджет харажатлари қиймати ва қисқартириш мажбуриятлари

Асосий маҳсулотлар тавсифи

Ҳисобот даври

Субсидияланган экспорт

Гуманитар озиқ-овқат кўмаги

Йиллик мажбурият даражаси

Харажатлар қиймати

Ҳажми

Ҳажми

Харажатлар қиймати

Ҳажми

(Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг II бўлимидан олинади)

(Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг II бўлимидан олинади)

(Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг II бўлимидан олинади)

1

2

3

4

5

6

(3+4-5)

7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ES:1 қўшимча жадвали

ЭКСПОРТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБОТ ДАВРИ: _________ йил

Экспорт субсидиялари: бюджет харажатлари қиймати ва қисқартириш мажбуриятлари

Асосий маҳсулот тавсифи

Бевосита экспорт субсидиялари

Давлат захиралари савдоси

Ишлаб чиқарувчилар молиялаштирган субсидия

Харажатларни қисқартириш чоралари

Ички транспорт субсидиялари

Маҳсулотга асосланган жами экспорт субсидиялари

Субсидияланган экспорт ҳажми

Маълумот манбаи

1

2

3

4

5

6

7

8

9

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2025 й., 09/25/246/0701-сон)