Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 22 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3618]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 апрель,
7/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 8 апрелдаги 7/3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом банкларга, шу жумладан микромолия банкларига (бундан буён матнда банк деб юритилади) қўйиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талабларни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативларга қуйидагилар киради:
қарз юки кўрсаткичи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи;
кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентлари.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қарз берувчи — банк, микромолия ташкилоти, ломбард, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилоти, товар истеъмол кредитларини берувчи ташкилот;
қарз олувчи — банкка кредит (микроқарз) олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс;
кредит (микроқарз) — банк томонидан қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик, қайтариш, шунингдек шартномада назарда тутилган ҳолларда муайян мақсадлар учун фойдаланиш шартлари асосида бериладиган пул маблағлари, шу жумладан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт);
қайта тикланадиган кредит линияси — қарз олувчининг банк билан тузилган кредит шартномасининг амал қилиш муддати давомида қарздорлик тўланганда шартномада белгиланган лимит тикланиши натижасида ундан кўп маротаба фойдаланиш имконини берувчи кредит (микроқарз) тури;
кредит карта (овердрафт) — қайта тикланадиган кредит линияси шаклида қарз олувчига банк карталари орқали бериладиган кредит (микроқарз) тури;
кредитни қайта молиялаштириш — қарз олувчининг бошқа қарз берувчилардан олган кредитини (микроқарзини) сўндириш мақсадида банк томонидан мақбул шартлар асосида кредит (микроқарз) берилиши;
қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг кредит (микроқарзлари) бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар — кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарзи, фоизлар, шартномани тузиш вақтида маълум бўлган бошқа тўловлар, шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;
ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчининг кредит (микроқарз) бериш тўғрисида банк ва бошқа қарз берувчилар томонидан кўриб чиқилаётган мурожаати (мурожаатлари) ҳамда унинг барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;
ўртача ойлик даромадлар миқдори — қарз олувчининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, шунингдек пенсия ва бошқа даромадларининг ўртача ойлик миқдори;
биргаликда қарз олувчи — қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи шахс.
2-боб. Банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича уларнинг қарз юки кўрсаткичига оид талаблар
1-§. Қарз юки кўрсаткичига доир талаблар
3. Банк томонидан қарз олувчига (биргаликда қарз олувчиларга) кредит (микроқарз) берилишида унинг (уларнинг) қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим, бундан мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
Банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча кредитлар (микроқарзлар) сонининг:
энг кўпи билан 15 фоизигача банк томонидан қарз олувчиларга (бундан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида биринчи марта рўйхатдан ўтганига банкка мурожаат қилган санадан олдинги олти ойдан ошмаган қарз олувчилар мустасно) кредитлар (микроқарзлар) беришда уларнинг қарз юки кўрсаткичи 100 фоизгача бўлиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг кўпи билан 15 фоизигача ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида биринчи марта рўйхатдан ўтганига банкка мурожаат қилган санадан олдинги олти ойдан ошмаган қарз олувчиларга даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун кредитлар (микроқарзлар) беришда уларнинг қарз юки кўрсаткичи инобатга олинмаслиги ва (ёки) ҳисобланмаслиги мумкин.
Бунда, мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган кредитлар банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча кредитларнинг (микроқарзларнинг) сонини аниқлашда инобатга олинмайди.
4. Қарз юки кўрсаткичига доир талаблар қуйидаги кредитларни беришда татбиқ этилмайди:
якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар;
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида бериладиган кредитлар;
таълим кредитлари.
5. Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига банк томонидан:
кредит (микроқарз) беришга ёки кредит (микроқарз) лимитини оширишга (бундан буён матнда кредит (микроқарз) бериш деб юритилади);
мазкур банк томонидан аввал берилган кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини оширишга (бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси ошиши муносабати билан тўловлар миқдорининг оширилиши ҳолатлари мустасно) ҳамда муддатни узайтиришга;
бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқларини (талабларини) сотиб олиш ёки кредитни қайта молиялаштиришга доир қарор қабул қилинганда ҳисобланиши лозим, бундан мазкур Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат мустасно.
6. Банк томонидан бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқлари (талаблари) сотиб олинаётганда ёки кредит қайта молиялаштирилаётганда, қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобида қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлари такроран ҳисобга олинмайди.
2-§. Қарз олувчининг ўртача ойлик тўловлари миқдорини аниқлаш
7. Ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобига қуйидаги тўловлар киритилади:
банк ва бошқа қарз берувчилар томонидан кредит (микроқарз) бериш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича ўртача ойлик тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчининг барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномаси, шу жумладан мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган кредит шартномаси, шунингдек қарз олувчи биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этган тақдирда, ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича ўртача ойлик тўловлар;
банк томонидан кредит (микроқарз) бериш ёки мазкур банк томонидан аввал берилган кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш ҳамма муддатни узайтириш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида биргаликда қарз олувчининг барча қарз берувчилар билан тузилган ҳамда амалда бўлган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича ўртача ойлик тўловлар;
қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича ўртача ойлик тўловлар, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўртача ойлик тўловлар миқдорини аниқлашда берилаётган кредит (микроқарз) шартномасига асосан уни сўндириш муддати:
микроқарз бўйича 36 ойдан ошган тақдирда, мазкур микроқарз бўйича барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ипотека кредити (бундан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари мустасно) бўйича 180 ойдан ошган тақдирда, мазкур кредит бўйича барча тўловлар 180 ойга тенг миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган кредитдан (микроқарздан) бошқа турдаги кредит (бундан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) мустасно) бўйича 60 ойдан ошган тақдирда, ушбу кредит бўйича барча тўловлар 60 ойга тенг миқдорда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган кредит (микроқарз) шартномаларига асосан уларни сўндириш муддати мос равишда 36, 180 ва 60 ойга тенг ёки ундан кам бўлса, қарз юки ҳисоб-китобида ўртача ойлик тўловлар миқдорини аниқлашда улар бўйича барча тўловлар мос равишда шартномада белгиланган ойлар сонига тенг миқдорда тақсимланади.
9. Банк томонидан қарз олувчига қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) бериш тўғрисида мурожаат кўриб чиқилаётганда ўртача ойлик тўловлар миқдорини аниқлашда қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) лимитининг 8 фоизи олинади.
10. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган кредит (микроқарз) шартномаси (шартномалари) бўйича (бундан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) мустасно) ўртача ойлик тўловлар қуйидагиларнинг йиғиндисини ўз ичига олади:
асосий қарзнинг қолдиқ суммаси ва унга ҳисобланадиган фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа тўловлар йиғиндисининг шартнома (шартномалар) амал қилиши тугашига қадар қолган ойлар сонига нисбати;
муддати ўтган қарздорликлар (муддати ўтган асосий қарз ва фоизлар), шу жумладан ҳисобланган ва муддати узайтирилган фоизлар, ҳисобланган пеня (мавжуд бўлса) ва ҳисобдан чиқарилган кредитлар (микроқарзлар).
Бунда, қарз олувчи барча қарз берувчилардан олган ва амалда бўлган қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) бўйича ўртача ойлик тўловлар ҳисоб-китоби қуйидагиларнинг йиғиндисини ўз ичига олади:
қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) лимитининг 8 фоизи;
муддати ўтган қарздорликлар ва ҳисобланган пеня (мавжуд бўлса).
11. Банк ўртача ойлик тўловлар миқдорини ўзининг ахборот тизимлари, кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидан ва бошқа расмий манбалардан олган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади.
12. Қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш ва кредит (микроқарз) берилиши ўртасидаги вақт оралиғи 3 иш кунидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-§. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорини аниқлаш
13. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорини ҳисоблаш мақсадида банк қарз олувчи банкка мурожаат қилган санадан олдинги камида узлуксиз 6 ой, бироқ 12 ойдан ошмаган муддат учун ойлик даромадларининг ўртача арифметик қийматини аниқлайди (бундан мазкур Низомнинг 17-банди биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатлар мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, банк томонидан ўртача ойлик даромадлар миқдорини ҳисоблаш мақсадида:
12 ой ва ундан ортиқ муддат ичида даромадга эга қарз олувчилар учун — қарз юки ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 12 ой ичида олинган барча даромадларнинг ўн иккидан бир қисми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли равишда 6 ой ва ундан ортиқ, бироқ 11 ойдан ошмаган муддат ичида даромадга эга қарз олувчилар учун — қарз юки ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ва ундан ортиқ ойлар учун олинган даромадларнинг олтидан бир қисми (тегишли равишда еттидан бир қисми, саккиздан бир қисми, тўққиздан бир қисми, ўндан бир қисми, ўн бирдан бир қисми) олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Банк қарз олувчининг ушбу давр учун ойлик даромадларининг медиана қийматини аниқлаш орқали қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлар миқдорини ҳисоблаши мумкин. Бунда, мазкур қиймат ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган арифметик қийматдан кичикроқ бўлса, банк уни қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобида қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори сифатида ҳисобга олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Банк томонидан кўриб чиқилаётган кредит (микроқарз) бериш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромад ҳисоб-китобига киритилиши мумкин.
16. Қарз юки ҳисоб-китобида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва бошқа тегишли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш берувчи томонидан иш ўрни (лавозими) сақланган давр, жумладан меҳнат таътили даври даромад олинган давр (даромадда узилиш бўлмаган давр) сифатида инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Меҳнат қонунчилигига мувофиқ мавсумий ишларни бажарадиган қарз олувчиларнинг ўртача ойлик даромадлари миқдорини ҳисоблашда банк ушбу қарз олувчилар томонидан сўнгги 6 ой ичида камида 3 ойи учун узлуксиз олинган даромадларининг олтидан бир қисмини аниқлайди.
Мавсумий ишларни бажарадиган қарз олувчиларнинг 6 ой ва ундан ортиқ, бироқ 12 ойдан ошмаган муддат учун даромадларининг ўртача миқдори мазкур Низомнинг 13-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларига мувофиқ аниқланади.
18. Банк қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган ҳужжат ва маълумотлар билан тасдиқланган даромадларни ҳамда мазкур қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг банк ҳисобварақларига тушган тушумларини инобатга олади. Бунда, қарз олувчининг бир манбадан олган даромадлари такроран ҳисобга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Банк қарз олувчининг ва (ёки) биргаликда қарз олувчининг даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлардан фойдаланади:
иш ҳақи тўғрисидаги тасдиқланган маълумотлар;
пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;
тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.
Бунда, қарз олувчининг даромадлари солиқлар чегирилиб ташланган ҳолда ҳисобга олинади.
20. Мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаса, банк мазкур қарз олувчи банкка мурожаат қилган санадан олдинги камида узлуксиз 6 ой, бироқ 12 ойдан ошмаган муддат ичида амалдаги кредит (микроқарз) бўйича тўловлари (бундан қайта тикланадиган линия бўйича тўловлар мустасно) тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
Бунда, қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобида қарз олувчининг ўртача ойлик даромади сифатида қарз олувчининг кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг 50 фоизи олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Банк томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитларини беришда мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаса, қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда банк бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Бунда, банк мазкур маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш чораларини кўриши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Банк қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қарз олувчи томонидан тақдим этилган ва/ёки ўзининг ахборот тизимлари, кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган ахборотлар ва бошқа расмий манбалардан олган маълумотлардан фойдаланади.
4-§. Қарз юки ўсишини чеклаш меъёри
23. Банк томонидан қарз олувчига бериладиган кредит (микроқарз) бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (бундан асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари мустасно) йиғиндиси кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,25 фоиздан ошмаслиги лозим.
Бунда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бошқа тўловлар қайси давр учун ундириладиган бўлса, кунлик фоиз ҳисоб-китобида шу даврдаги кунларга тенг миқдорда тақсимланади.
24. Кредит (микроқарз) бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг 50 фоизидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.
Бунда, қарз миқдори деганда:
кредит (микроқарз) (бундан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) мустасно) шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда шартнома бўйича берилган кредитнинг (микроқарзнинг) миқдори;
қайта тикланадиган кредит линияси ёки кредит карта (овердрафт) лимитидан 12 ойга тенг бўлган даврда ҳақиқатда фойдаланилган сумма шартномада белгиланган лимитдан ошмаган тақдирда, мазкур ҳақиқатда фойдаланилган сумма;
қайта тикланадиган кредит линияси ёки кредит карта (овердрафт) лимитидан 12 ойга тенг бўлган даврда ҳақиқатда фойдаланилган суммалар йиғиндиси шартномада белгиланган лимитдан ошган тақдирда, шартномада белгиланган лимит;
кредит (микроқарз) (бундан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) мустасно) шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошидаги кредит (микроқарз) асосий қарзининг қолдиғи;
12 ойга тенг бўлган давр ичида кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарз миқдори ошганда, ушбу миқдор ошган санадан бошлаб кейинги давр учун ошган кредит (микроқарз) асосий қарзининг қолдиғи тушунилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган чеклов қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:
∑ | тўловлар | ≤ | ∑ | қолдиқi | х | кунлар_сониi | х | 50 % |
муддат |
Бунда,
қолдиқi — i давр учун кредит (микроқарз) асосий қисмининг ошмай турган қолдиғи;
кунлар_сониi — i даврдаги кредит (микроқарз) асосий қисмининг қолдиғи ошмай турган кунлар сони;
i давр — кредит (микроқарз) қолдиғи ошмай турган муддат;
тўловлар — кредит (микроқарз) бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари;
муддат — 365 (366) кун ёки кредит (микроқарз) шартномаси муддати 12 ойдан кам бўлганда унинг муддати кун ҳисобида.
Кредит (микроқарз) шартномаси бўйича кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарзидан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мисоллардан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичига қўйиладиган талаблар
25. Банк томонидан қарз олувчига автомобил сотиб олиш учун кредит (бундан буён матнда автокредит деб юритилади) ва ипотека кредити берилишида кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи ҳисобланиши лозим.
26. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи кредит суммасининг гаровнинг қийматига нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:
кредит суммаси — кредитнинг сўндирилмаган қолдиғи ва қарздор томонидан кредитнинг фойдаланилмаган қисмини ўз ичига олади. Бунда, кредит суммаси ушбу кредит бўйича яратилган захиралар чегирилмасдан, мазкур кредит бўйича таъминот сифатида қарз берувчи банкда шакллантирилган, шунингдек шартнома шартлари ўз вақтида бажарилмаганда ҳеч қандай шартларсиз кредитни сўндиришга йўналтирилиши мумкин бўлган депозитлар чегирилган ҳолда ҳисобланади;
гаров қиймати — келажакдаги йўқотишларни ўз ичига олган ҳолда бозор нархлари асосида шаклланган ва бозор нархидан ошиб кетмаган ҳамда баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тартибда аниқланган ҳолда таъминот сифатида расмийлаштирилган гаров шартномасида кўрсатилган мулк нархидир.
27. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи ҳисоб-китобида гаров қиймати банк томонидан дастлабки келишилган гаров қийматидан ошмаган миқдорда акс эттирилади.
Бунда, кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи ҳисоб-китобида гаров қийматининг дастлабки баҳоланган қиймати:
камайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талаби мавжуд бўлганда;
доимий равишда пасайишига олиб келган фавқулодда ҳолатлар ва/ёки кутилмаган ҳодисалар юз берганда;
шубҳасиз ўзгаришига олиб келадиган ҳолатлар юзага келганда ўзгартирилиши мумкин.
28. Кредит бўйича гаров предметини баҳолаш ва қайта баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи ҳисоб-китобида:
автокредит бўйича — кредит ҳисобига сотиб олинган ва унинг таъминоти сифатида гаровга олинган автомобилнинг гаров қиймати;
ипотека кредити бўйича — кредит ҳисобига сотиб олинган ва унинг таъминоти сифатида гаровга олинган кўчмас мулк гаров қиймати олинади.
30. Банк томонидан қарз олувчига автокредит бўйича кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 75 фоиздан ошмаслиги лозим.
Банк томонидан қарз олувчига бериладиган ипотека кредити (бундан мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ипотека кредитлари мустасно) бўйича кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 80 фоиздан ошмаслиги лозим.
Мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, банк томонидан ушбу қарз олувчига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредити бўйича кредитнинг гаровга нисбати 85 фоиздан ошмаслиги лозим.
Банк томонидан қарз олувчига:
автокредит беришда мазкур банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча автокредитлар сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача бўлган миқдорида кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 75 фоиздан;
ипотека кредитини беришда мазкур банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча ипотека кредитлари сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача бўлган миқдорида кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 80 фоиздан ортиши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолда бериладиган ипотека кредитлари мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентларига доир талаблар
31. Банк томонидан (бундан микромолия банки мустасно) қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган:
микроқарзлар улуши (бундан мазкур банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган кредит карта (овердрафт) мустасно) банкнинг жами кредит портфелининг 25 фоизидан;
овердрафтлар ҳамда мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган хусусиятларга мос бўлган кредит карталар улуши банкнинг жами кредит портфелининг 25 фоизидан;
автокредитлар улуши банкнинг жами кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
32. Мазкур Низом мақсадларида кредит картаси қуйидаги хусусиятларга жавоб бериши лозим:
қарздорликни сўндириш бўйича тўловлар жадвали қатъий ўрнатилмаганлиги;
қарздорлик 45 кундан ошган муддат ичида сўндирилганда унга фоизлар ҳисобланмаслиги (имтиёзли давр);
Кейинги таҳрирга қаранг.
олинган маблағлар ҳисобига банк картасидан бошқа банк карталарига (банк ҳисобварағига ёки электрон ҳамёнга) пул ўтказмаларини амалга ошириш ҳамда нақд пул ечиб олиш учун қўшимча ҳақ ундирилиши;
олинган маблағлар ҳисобига нақд пул ечиб олинганда, мазкур ечилган сумма бўйича имтиёзли давр тўхтатилиши;
қарздорликни сўндиришда минимал ойлик тўлов мавжудлиги.
33. Мазкур Низомнинг 31-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган банклар 2029 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу белгиланган меъёр талабларга мувофиқлаштириши лозим.
5-боб. Якуний қоида
34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кредит (микроқарз) бўйича асосий қарздан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблаш бўйича мисоллар
1) кредит (микроқарз) шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда:
кредит (микроқарз) бўйича барча тўловлар | ≤ | шартнома бўйича берилган кредитнинг (микроқарзнинг) миқдори | х 50% |
2) кредит (микроқарз) шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда:
кредит (микроқарз) бўйича 12 ойга тенг бўлган давр ичида барча тўловлар | ≤ | 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига кредит (микроқарз) асосий қарзининг қолдиғи | х 50% |

3) 12 ойга тенг бўлган давр ичида кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарз миқдори ошганда:

Бунда, тўловларнинг энг кўп миқдори:
а) Х давр учун:
Х даврнинг дастлабки уч ойи учун: | 10 000 000 | х | 90 кун (янв. — 31 кун, фев. — 28 кун, мар.— 31 кун) | х 50% | = | 1 232876,71 |
365 | ||||||
+ | ||||||
Х даврнинг кейинги тўққиз ойи учун: | 15 000 000 | х | 275 кун (апр. — 30 кун, ..., дек. — 31 кун) | х 50% | = | 5 650684,93; |
365 | ||||||
= 6 883561,64; | ||||||
b) Y давр учун: 6 750 000 = 15 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%;
Кейинги таҳрирга қаранг.
d) Z давр учун: 4 500 000 = 10 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 10/25/3618/0378-сон; 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон)