22.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3618
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 22.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3618
Кучга кириш санаси
24.07.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 22 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3618]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 8 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7/3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 8 апрелдаги 7/3-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом банкларга, шу жумладан микромолия банкларига (бундан буён матнда банк деб юритилади) қўйиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз юки кўрсаткичи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз берувчи — банк, микромолия ташкилоти, ломбард, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилоти, товар истеъмол кредитларини берувчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи — банкка кредит (микроқарз) олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит (микроқарз) — банк томонидан қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик, қайтариш, шунингдек шартномада назарда тутилган ҳолларда муайян мақсадлар учун фойдаланиш шартлари асосида бериладиган пул маблағлари, шу жумладан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланадиган кредит линияси — қарз олувчининг банк билан тузилган кредит шартномасининг амал қилиш муддати давомида қарздорлик тўланганда шартномада белгиланган лимит тикланиши натижасида ундан кўп маротаба фойдаланиш имконини берувчи кредит (микроқарз) тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит карта (овердрафт) — қайта тикланадиган кредит линияси шаклида қарз олувчига банк карталари орқали бериладиган кредит (микроқарз) тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни қайта молиялаштириш — қарз олувчининг бошқа қарз берувчилардан олган кредитини (микроқарзини) сўндириш мақсадида банк томонидан мақбул шартлар асосида кредит (микроқарз) берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг кредит (микроқарзлари) бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи — қарз олувчининг истеъмол кредитлари ва(ёки) микроқарзлари бўйича жами асосий қарз (лимит) миқдорининг мазкур қарз олувчи ўртача ойлик даромади миқдорига нисбати;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар — кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарзи, фоизлар, шартномани тузиш вақтида маълум бўлган бошқа тўловлар, шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчининг кредит (микроқарз) бериш тўғрисида банк ва бошқа қарз берувчилар томонидан кўриб чиқилаётган мурожаати (мурожаатлари) ҳамда унинг барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача ойлик даромадлар миқдори — қарз олувчининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, шунингдек пенсия ва бошқа даромадларининг ўртача ойлик миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликда қарз олувчи — қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича уларнинг қарз юки кўрсаткичига оид талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қарз юки кўрсаткичига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банк томонидан қарз олувчига (биргаликда қарз олувчиларга) кредит (микроқарз) берилишида унинг (уларнинг) қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим, бундан мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча кредитлар (микроқарзлар) сонининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кўпи билан 15 фоизигача банк томонидан қарз олувчиларга (бундан мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган қарз олувчилар мустасно) кредитлар (микроқарзлар)беришда уларнинг қарз юки кўрсаткичи 100 фоизгача бўлиши мумкин;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кўпи билан 15 фоизигача ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида биринчи марта рўйхатдан ўтганига банкка мурожаат қилган санадан олдинги олти ойдан ошмаган қарз олувчиларга даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун кредитлар (микроқарзлар) беришда уларнинг қарз юки кўрсаткичи инобатга олинмаслиги ва (ёки) ҳисобланмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган кредитлар банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча кредитларнинг (микроқарзларнинг) сонини аниқлашда инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарз юки кўрсаткичига доир талаблар қуйидаги кредитларни беришда татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида бериладиган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим кредитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига банк томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит (микроқарз) беришга ёки кредит (микроқарз) лимитини оширишга (бундан буён матнда кредит (микроқарз) бериш деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банк томонидан аввал берилган кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини оширишга (бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси ошиши муносабати билан тўловлар миқдорининг оширилиши ҳолатлари мустасно) ҳамда муддатни узайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқларини (талабларини) сотиб олиш ёки кредитни қайта молиялаштиришга доир қарор қабул қилинганда ҳисобланиши лозим, бундан мазкур Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Банк томонидан бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқлари (талаблари) сотиб олинаётганда ёки кредит қайта молиялаштирилаётганда, қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобида қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлари такроран ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қарз олувчининг ўртача ойлик тўловлари миқдорини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобига қуйидаги тўловлар киритилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ва бошқа қарз берувчилар томонидан келиб тушганига уч иш кунидан ошмаган кредит (микроқарз) бериш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича ўртача ойлик тўловлар;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчининг барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномаси, шу жумладан мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган кредит шартномаси, шунингдек қарз олувчи биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этган тақдирда, ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича ўртача ойлик тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк томонидан кредит (микроқарз) бериш ёки мазкур банк томонидан аввал берилган кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш ҳамма муддатни узайтириш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида биргаликда қарз олувчининг барча қарз берувчилар билан тузилган ҳамда амалда бўлган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича ўртача ойлик тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича ўртача ойлик тўловлар, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун берилган субсидиялар ҳисобидан амалга ошириладиган ойлик тўловлар суммаси мазкур ипотека кредити бўйича ўртача ойлик тўловлар суммасидан чегирилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўртача ойлик тўловлар миқдорини аниқлашда берилаётган кредит (микроқарз) шартномасига асосан уни сўндириш муддати:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроқарз бўйича 36 ойдан ошган тақдирда, мазкур микроқарз бўйича барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида);
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредити (бундан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари мустасно) бўйича 180 ойдан ошган тақдирда, мазкур кредит бўйича барча тўловлар 180 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида);
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган кредитдан (микроқарздан) бошқа турдаги кредит (бундан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) мустасно) бўйича 60 ойдан ошган тақдирда, ушбу кредит бўйича барча тўловлар 60 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган кредит (микроқарз) шартномаларига асосан уларни сўндириш муддати мос равишда 36, 180 ва 60 ойга тенг ёки ундан кам бўлса, қарз юки ҳисоб-китобида ўртача ойлик тўловлар миқдорини аниқлашда улар бўйича барча тўловлар мос равишда шартномада белгиланган ойлар сонига тенг миқдорда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Банк томонидан қарз олувчига қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) бериш тўғрисида мурожаат кўриб чиқилаётганда ўртача ойлик тўловлар миқдорини аниқлашда қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) лимитининг 8 фоизи олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган кредит (микроқарз) шартномаси (шартномалари) бўйича (бундан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) мустасно) ўртача ойлик тўловлар қуйидагиларнинг йиғиндисини ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарзнинг қолдиқ суммаси ва унга ҳисобланадиган фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа тўловлар йиғиндисининг шартнома (шартномалар) амал қилиши тугашига қадар қолган ойлар сонига нисбати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтган қарздорликлар (муддати ўтган асосий қарз ва фоизлар), шу жумладан ҳисобланган ва муддати узайтирилган фоизлар, ҳисобланган пеня (мавжуд бўлса) ва ҳисобдан чиқарилган кредитлар (микроқарзлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қарз олувчи барча қарз берувчилардан олган ва амалда бўлган қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) бўйича ўртача ойлик тўловлар ҳисоб-китоби қуйидагиларнинг йиғиндисини ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) лимитининг 8 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтган қарздорликлар ва ҳисобланган пеня (мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банк ўртача ойлик тўловлар миқдорини ўзининг ахборот тизимлари, кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидан ва бошқа расмий манбалардан олган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) кўрсаткичини ҳисоблаш ва кредит (микроқарз) берилиши ўртасидаги вақт оралиғи 3 иш кунидан ошмаслиги керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорини ҳисоблаш мақсадида банк қарз олувчи банкка мурожаат қилган санадан олдинги камида 6 ой учун узлуксиз,бироқ 12 ойдан ошмаган муддат учун ойлик даромадларининг ўртача арифметик қийматини аниқлайди (бундан мазкур Низомнинг 17-банди биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатлар мустасно).
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, банк томонидан ўртача ойлик даромадлар миқдорини ҳисоблаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12 ой ва ундан ортиқ муддат ичида даромадга эга қарз олувчилар учун — қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 12 ой ичида олинган барча даромадларнинг ўн иккидан бир қисми;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда 6 ой ва ундан ортиқ, бироқ 11 ойдан ошмаган муддат ичида даромадга эга қарз олувчилар учун — қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ва ундан ортиқ ойлар учун олинган даромадларнинг олтидан бир қисми (тегишли равишда еттидан бир қисми, саккиздан бир қисми, тўққиздан бир қисми, ўндан бир қисми, ўн бирдан бир қисми) олинади.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банк қарз олувчининг ушбу давр учун ойлик даромадларининг медиана қийматини аниқлаш орқали қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлар миқдорини ҳисоблаши мумкин. Бунда, мазкур қиймат ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган арифметик қийматдан кичикроқ бўлса, банк уни қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) кўрсаткичи ҳисоб-китобида қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори сифатида ҳисобга олиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Банк томонидан кўриб чиқилаётган кредит (микроқарз) бериш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромад ҳисоб-китобига киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) ҳисоб-китобида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва бошқа тегишли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш берувчи томонидан иш ўрни (лавозими) сақланган давр, жумладан меҳнат таътили даври даромад олинган давр (даромадда узилиш бўлмаган давр) сифатида инобатга олинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Меҳнат қонунчилигига мувофиқ мавсумий ишларни бажарадиган қарз олувчиларнинг ўртача ойлик даромадлари миқдорини ҳисоблашда банк ушбу қарз олувчилар томонидан сўнгги 6 ой ичида камида 3 ойи учун узлуксиз олинган даромадларининг олтидан бир қисмини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавсумий ишларни бажарадиган қарз олувчиларнинг 6 ой ва ундан ортиқ, бироқ 12 ойдан ошмаган муддат учун даромадларининг ўртача миқдори мазкур Низомнинг 13-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларига мувофиқ аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Банк қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган ҳужжат ва маълумотлар билан тасдиқланган даромадларни ва (ёки) мазкур қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг банк ҳисобварақларига тушган тушумларини инобатга олади. Бунда, қарз олувчининг бир манбадан олган даромадлари такроран ҳисобга олинмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Банк қарз олувчининг ва (ёки) биргаликда қарз олувчининг даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи тўғрисидаги тасдиқланган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланган солиқлар тўғрисидаги, шу жумладан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация маълумотлари;
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қарз олувчининг даромадлари солиқлар чегирилиб ташланган ҳолда ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаса, банк мазкур қарз олувчи банкка мурожаат қилган санадан олдинги 18 ойлик давр ичида асосий қарзи тўлиқ тўланган кредит (микроқарз) бўйича мазкур давр ичидаги тўловларнинг камида 6 ой, бироқ 12 ойдан ошмаган узлуксиз муддат давомида тўловлари (бундан қайта тикланадиган кредит линия бўйича тўловлар мустасно) тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қарз юки (қарзнинг даромадга нисбати) кўрсаткичи ҳисоб-китобида қарз олувчининг ўртача ойлик даромади сифатида қарз олувчининг кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлари ўртача арифметик қиймати миқдорининг 50 фоизи олинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Банк томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитларини беришда мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаса ёки даромадлар етарли бўлмаса, қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда банк бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Бунда, банк мазкур маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш чораларини кўриши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Банк қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қарз олувчи томонидан тақдим этилган ва/ёки ўзининг ахборот тизимлари, кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган ахборотлар ва бошқа расмий манбалардан олган маълумотлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Қарз юки ўсишини чеклаш меъёри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Банк томонидан қарз олувчига бериладиган кредит (микроқарз) бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (бундан асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари мустасно) йиғиндиси кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,25 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бошқа тўловлар қайси давр учун ундириладиган бўлса, кунлик фоиз ҳисоб-китобида шу даврдаги кунларга тенг миқдорда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кредит (микроқарз) бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг 50 фоизидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қарз миқдори деганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит (микроқарз) (бундан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) мустасно) шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда шартнома бўйича берилган кредитнинг (микроқарзнинг) миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланадиган кредит линияси ёки кредит карта (овердрафт) лимитидан 12 ойга тенг бўлган даврда ҳақиқатда фойдаланилган сумма шартномада белгиланган лимитдан ошмаган тақдирда, мазкур ҳақиқатда фойдаланилган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланадиган кредит линияси ёки кредит карта (овердрафт) лимитидан 12 ойга тенг бўлган даврда ҳақиқатда фойдаланилган суммалар йиғиндиси шартномада белгиланган лимитдан ошган тақдирда, шартномада белгиланган лимит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит (микроқарз) (бундан қайта тикланадиган кредит линияси ва кредит карта (овердрафт) мустасно) шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошидаги кредит (микроқарз) асосий қарзининг қолдиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12 ойга тенг бўлган давр ичида кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарз миқдори ошганда, ушбу миқдор ошган санадан бошлаб кейинги давр учун ошган кредит (микроқарз) асосий қарзининг қолдиғи тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган чеклов қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

тўловлар

қолдиқi

х

кунлар_сониi

х

50 %

муддат

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолдиқii давр учун кредит (микроқарз) асосий қисмининг ошмай турган қолдиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кунлар_сониii даврдаги кредит (микроқарз) асосий қисмининг қолдиғи ошмай турган кунлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i давр — кредит (микроқарз) қолдиғи ошмай турган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловлар — кредит (микроқарз) бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддат — 365 (366) кун ёки кредит (микроқарз) шартномаси муддати 12 ойдан кам бўлганда унинг муддати кун ҳисобида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит (микроқарз) шартномаси бўйича кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарзидан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мисоллардан фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-боб. Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241. Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи қарз олувчига (биргаликда қарз олувчиларга) банк томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз беришга ёки лимитини оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банк томонидан аввал берилган истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини оширишга (бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси ошиши муносабати билан тўловлар миқдорининг оширилиши ҳолатлари мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз муддатини узайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа қарз берувчининг истеъмол кредити ва (ёки) микроқарзга доир ҳуқуқларини(талабларини) сотиб олиш ёки кредитни қайта молиялаштиришга доир қарор қабул қилинганда ҳисобланиши лозим. Бунда қарз олувчининг ҳуқуқлари (талаблари) сотиб олинаётган ёки кредит қайта молиялаштирилаётган амалдаги истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз бўйича ўртача ойлик тўловлари такроран ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242. Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ва бошқа қарз берувчилар томонидан келиб тушганига уч иш кунидан ошмаган истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз бериш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича асосий қарз (лимит) суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчининг барча қарз берувчилар билан тузилган истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз шартномалари бўйича асосий қарз (лимит) қолдиқ суммалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз шартномалари бўйича биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этган тақдирда, ҳар бир шартнома бўйича асосий қарз (лимит) қолдиқ суммалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган ҳар бир истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз шартномаси бўйича тўловлар, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243. Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи ҳисоб-китобида ўртача ойлик даромад миқдори мазкур Низомнинг 2-боби 3-параграфига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244. 2026 йил 1 мартдан бошлаб мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган ҳужжат ва маълумотлар билан тасдиқланган даромадлардан фойдаланган ҳолда қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд бўлса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд бўлмаса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 5 баробардан ошмаслиги лозим, бундан ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245. 2026 йил 1 мартдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар учун қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча кредитлар(микроқарзлар) сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида биринчи марта рўйхатдан ўтганига банкка мурожаат қилган санадан олдинги олти ойдан ошмаган қарз олувчиларга даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун кредитлар(микроқарзлар) беришда уларнинг қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи инобатга олинмаслиги ва (ёки) ҳисобланмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
246. Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига доир талаблар қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим кредитлари.
(21-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Банк томонидан қарз олувчига автомобил сотиб олиш учун кредит (бундан буён матнда автокредит деб юритилади) ва ипотека кредити берилишида кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи кредит суммасининг гаровнинг қийматига нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит суммаси — кредитнинг сўндирилмаган қолдиғи ва қарздор томонидан кредитнинг фойдаланилмаган қисмини ўз ичига олади. Бунда, кредит суммаси ушбу кредит бўйича яратилган захиралар чегирилмасдан, мазкур кредит бўйича таъминот сифатида қарз берувчи банкда шакллантирилган, шунингдек шартнома шартлари ўз вақтида бажарилмаганда ҳеч қандай шартларсиз кредитни сўндиришга йўналтирилиши мумкин бўлган депозитлар чегирилган ҳолда ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров қиймати — келажакдаги йўқотишларни ўз ичига олган ҳолда бозор нархлари асосида шаклланган ва бозор нархидан ошиб кетмаган ҳамда баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тартибда аниқланган ҳолда таъминот сифатида расмийлаштирилган гаров шартномасида кўрсатилган мулк нархидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи ҳисоб-китобида гаров қиймати банк томонидан дастлабки келишилган гаров қийматидан ошмаган миқдорда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи ҳисоб-китобида гаров қийматининг дастлабки баҳоланган қиймати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талаби мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда пасайишига олиб келган фавқулодда ҳолатлар ва/ёки кутилмаган ҳодисалар юз берганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳасиз ўзгаришига олиб келадиган ҳолатлар юзага келганда ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кредит бўйича гаров предметини баҳолаш ва қайта баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи ҳисоб-китобида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автокредит бўйича — кредит ҳисобига сотиб олинган ва унинг таъминоти сифатида гаровга олинган автомобилнинг гаров қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредити бўйича — кредит ҳисобига сотиб олинган ва унинг таъминоти сифатида гаровга олинган кўчмас мулк гаров қиймати олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Банк томонидан қарз олувчига автокредит бўйича кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 75 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан қарз олувчига бериладиган ипотека кредити (бундан мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ипотека кредитлари мустасно) бўйича кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 80 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, банк томонидан ушбу қарз олувчига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредити бўйича кредитнинг гаровга нисбати 85 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан қарз олувчига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автокредит беришда мазкур банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча автокредитлар сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача бўлган миқдорида кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 75 фоиздан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредитини беришда мазкур банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча ипотека кредитлари сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача бўлган миқдорида кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган меъёрлардан ортиши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолда бериладиган ипотека кредитлари мустасно.
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Банк томонидан (бундан микромолия банки мустасно) қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроқарзлар улуши (бундан мазкур банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган кредит карта (овердрафт) мустасно) банкнинг жами кредит портфелининг 25 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овердрафтлар ҳамда мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган хусусиятларга мос бўлган кредит карталар улуши банкнинг жами кредит портфелининг 25 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автокредитлар улуши банкнинг жами кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Низом мақсадларида кредит картаси қуйидаги хусусиятларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорликни сўндириш бўйича тўловлар жадвали қатъий ўрнатилмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорлик бўйича фоизлар ҳисобланмайдиган имтиёзли давр камида 45 кундан иборат бўлиши;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган маблағлар ҳисобига банк картасидан бошқа банк карталарига (банк ҳисобварағига ёки электрон ҳамёнга) пул ўтказмаларини амалга ошириш ҳамда нақд пул ечиб олиш учун қўшимча ҳақ ундирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган маблағлар ҳисобига нақд пул ечиб олинганда, мазкур ечилган сумма бўйича имтиёзли давр тўхтатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорликни сўндиришда минимал ойлик тўлов мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мазкур Низомнинг 31-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган банклар 2029 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу белгиланган меъёр талабларга мувофиқлаштириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит (микроқарз) бўйича асосий қарздан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблаш бўйича мисоллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) кредит (микроқарз) шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

кредит (микроқарз) бўйича барча тўловлар

шартнома бўйича берилган кредитнинг (микроқарзнинг) миқдори

х 50%

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) кредит (микроқарз) шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

кредит (микроқарз) бўйича 12 ойга тенг бўлган давр ичида барча тўловлар

12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига кредит (микроқарз) асосий қарзининг қолдиғи

х 50%

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 12 ойга тенг бўлган давр ичида кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарз миқдори ошганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тўловларнинг энг кўп миқдори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Х давр учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Х даврнинг дастлабки уч ойи учун:

10 000 000

х

90 кун

(янв. — 31 кун, фев. — 28 кун, мар.— 31 кун)

х 50%

=

1 232876,71

365

+

Х даврнинг кейинги тўққиз ойи учун:

15 000 000

х

275 кун

(апр. — 30 кун, ..., дек. — 31 кун)

х 50%

=

5 650684,93;

365

= 6 883561,64;

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Y давр учун: 7 500 000 = 15 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%;
(«б» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Z давр учун: 5 000 000 = 10 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%.
(«д» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сонли қарори (3618-1, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 январь)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 10/25/3618/0378-сон; 20.12.2025 й., 10/25/3618-1/1187-сон)