«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Макроиқтисодиёт ва
статистика вазири в/б
Р.М.Шоабдураҳмонов
16 август 2000 й.
№ 02-230
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазири
А.А.Полвон-зода
16 август 2000 й.
№ 20-15-323
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазири
А.А.Полвон-зода
16 август 2000 й.
№ 20-15-323
СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИГА АСОСАН НИКОҲ БЕКОР ҚИЛИНИШИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ВАРАҚАСИНИ ТЎЛДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 25 августда 961-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Йўпиқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Адлия вазирлигининг 2008 йил 14 апрелдаги 2, 20-26-6-сонли «Суднинг ҳал қилув қарорига асосан никоҳ бекор қилиниши бўйича ҳисобот варақасини тўлдириш тўғрисида Йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 961-1, 21.04.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги 1993 йил 2 сентябрдаги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сонли Қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга асосан ишлаб чиқилиб, йўриқномада адлия ва суд идоралари учун мажбурий бўлган ҳисобварақасини (илова № 1) тузиш бўйича асосий қоидалар кўрсатилган.
I. Умумий қоидалар
1. Ҳисобот варақалари судларнинг қонуний кучга кирган қарорлари бўйича икки нусхада тўлдирилиб, бир нусхаси адлия бошқармаларига ҳар ойнинг 5-кунига, адлия бошқармалари ҳар ойнинг 10-кунига вилоят статистика бошқармаларига тақдим этади. Ҳисобот варақасининг иккинчи нусхаси эса ҳисоботварақасини тузган судда қолади ва махсус жилдларда сақланади.
2. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан никоҳ бекор қилиниши бўйича ҳисобот варақасини қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари асосида тўлдирилади.
3. Ҳисобот варақалари йўлланма хат билан тақдим этилади.
4. Статистик ҳисоботларни ҳақиқийлиги ва ўз вақтида тақдим қилиш учун туман (шаҳар) судлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоят ва шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ҳамда айнан ҳисобот тузувчилар жавобгардирлар.
II. Ҳисобот варақасини тўлдириш тартиби
1. Никоҳ бекор қилингунга қадар фамилияси устунига никоҳ суд томонидан бекор қилингунга қадар эркак ёки аёлнинг шахсини белгиловчи ҳужжатда (паспорт) қайд этилган фамилияси тўлиқ аниқ ва хатосиз ёзилади.
2. Суднинг ҳал қилув қарори билан эр-хотин ўртасида тузилган никоҳ бекор қилинганда томонлар фамилиясини ўзгартирилган тақдирда «никоҳ бекор қилингандан кейин» қаторида ушбу ўзгартирилган фамилияси акс эттирилади.
3. «Исми» қаторига шахсни белгиловчи ҳужжатда (паспорт) қайд этилган исми жинсига қараб «эркак», «аёл» устунларида акс этилади.
4. Шахсини белгиловчи ҳужжатда (паспорт) қайд қилинишига қараб шахснинг туғилган йили, ойи, куни жинсига қараб «эркак», «аёл» устунларининг «туғилган вақти» қаторида тўлиқ ва аниқ акс этилади.
5. «Ёши» қаторига суднинг никоҳини бекор қилиш тўғрисида ҳал қилувчи қарори қонуний кучга кирган кунигача бўлган томонларнинг ёши кўрсатилади.
6. Эркак ёки аёлнинг миллати уларни шахсини белгиловчи ҳужжат яъни паспортда қайд этилганига қараб ёзилади.
7. Никоҳи суд томонидан бекор қилинган эркак ёки аёлни доимий яшаш жойи шахсини белгиловчи ҳужжат (паспорт) бўйича рўйхатда турган манзилгоҳи ва шу манзилгоҳда суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунга қадар қайси йилдан бошлаб доимий яшаб келгани акс этилади.
Масалан:
Шаҳар (қишлоқ) — Жума
Туман — Пастдарғом
Вилоят (ўлка, республика) — Самарқанд
Муқимий кўчаси 32 уй 55 хона
1965 йилдан доимий яшайди
8. Никоҳи суд томонидан бекор қилинаётган эркак ва аёлнинг маълумоти қанақа бўлса «эркак», «аёл» устунларида қайд этилган маълумотларнинг тааллуқлигига қараб тагига чизилади.
Масалан:
| «Эркак» устуни бўйича | |
| олий—1 | тўлиқсиз олий — 2 |
| ўрта махсус — 3 | ўрта — 4 |
| тўлиқсиз ўрта — 5 | бошланғич ва йўқ — 6 |
9. Агарда никоҳи бекор қилинаётган эркак ёки аёлнинг биронтаси муқаддам ҳам никоҳда бўлган тақдирда «Никоҳда бўлган» қаторида «эркак» ва «аёл» устунларидаги биринчи-1 ёки такроран-2 ёзувининг тааллуқлиси бўйича тагига чизилади.
10. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра бекор қилинаётган никоҳ қачон ва қайси ёзув билан ФХДЁ идоралари орқали тузилганлиги тўғрисидаги маълумот «Никоҳни қайд этиш» гувоҳномаси бўйича 9 қаторда акс эттирилади.
11. Никоҳлари бекор қилинаётган эр-хотин ўртасида 18 ёшгача бўлган жами болалар сони ҳисобот варақасининг 10-қаторида ўз аксини топади.
12. Ҳисобот варақасининг тўғри тўлдирилганлигини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) судининг раиси ва девонхона мудири исми ва фамилияси ёзилиб, имзоланади ҳамда суд муҳри билан тасдиқланади.
ИЛОВА № 1
| Суд муҳри |
Қонуний кучга кирган қарорлар бўйича | |
|
__________________________ 2000 йилги | ||
| |
Эркак |
Аёл |
| 1. Никоҳ бекор қилингунга қадар фамилияси Никоҳ бекор қилингандан кейин |
| |
| | | |
| 2. Исми | | |
| 3. Туғилган вақти | | |
| 4. Ёши | | |
| 5. Миллати | | |
| 6. Доимий яшаш жойи | шаҳар (қишлоқ) туман вилоят (ўлка, республика) _____ кўчаси ___ уй ___ хона. _______ йилдан доимий яшайди. |
шаҳар (қишлоқ) туман вилоят (ўлка, республика) _____ кўчаси ___ уй ___ хона. _______ йилдан доимий яшайди. |
| 7. Маълумоти (тагига чизилсин) | олий — 1; ўрта — 4; тўлиқсиз олий — 2; тўлиқсиз ўрта— 5; ўрта махсус — 3; бошланғич ва йўқ — 6 |
олий — 1; ўрта — 4; тўлиқсиз олий — 2; тўлиқсиз ўрта — 5; ўрта махсус — 3; бошланғич ва йўқ — 6 |
| 8. Никоҳ бўлган (тагига чизилсин) | биринчи— 1; такроран — 2 | биринчи — 1; такроран — 2 |
|
| |
| 9. Бекор қилинаётган никоҳ ____________ йилда № ____________ ёзуви билан тузилган. | ||
| 10. 18 ёшгача бўлган жами болалар ______________ | ||
| 11. Туман (шаҳар) судининг раиси ____________ Девонхона мудири _______________ | ||
| Штамп суда | ||
| |
Он |
Она |
| 1. Фамилия до расторжения брака после расторжения брака |
| |
| | | |
| 2. Имя | | |
| 3. Время рождения | | |
| 4. Возраст | | |
| 5. Национальность | | |
6. Место постоянного жительства |
город (селение) район обл. (край: республика) ул. _____ дом ___ кв ___. Постоянно проживает с ______год. |
город (селение) район обл. (край: республика) ул. _____ дом ___ кв ___. Постоянно проживает с ______год. |
| 7. Образование (подчеркнуть) | высшее — 1; сред. Общее — 4; незак. высшее — 2; неполное сред. — 5; сред. специаль — 3; начальн. и ниже — 6 |
высшее — 1; сред. Общее — 4; незак. высшее — 2; неполное сред. — 5; сред. специаль — 3; начальн. и ниже — 6 |
| 8. Состояли в браке (подчеркнуть) | первом — 1; повторном — 2 | первом — 1; повторном — 2 |
|
| |
| 9. Расторгаемый брак заключен в ____________________________________________________________ запись № _______________________от | ||
| 10. Число общих детей до 18 лет______________________________ | ||
| Председатель районного (городского) суда _______________________________________ Зав. Канцелярией _____________________ | ||
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон)