Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг
буйруғи
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 22 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1778-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 78-модда; 2015 й., 3-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Х. УМАРОВА
Тошкент ш.,
2025 йил 9 апрель,
2-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестациясини (бундан буён матнда якуний аттестация деб юритилади) ўтказиш жараёнини тартибга солади.».
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Бунда, ушбу рўйхатга таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилади.
Якуний давлат аттестацияси доирасида 11-синф битирувчилари мажбурий ҳамда танлов фанлари бўйича якуний аттестациядан ўтказилади. Бунда, танлов фанлари рўйхатидан битирувчи олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонидаги ўзи танлаган йўналишга мос фанларни танлаши мумкин.».
3. 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Битирувчи синфлар учун якуний аттестация материаллари (ёзма иш ёки иншо мавзулари, математика бўйича топшириқлар, оғзаки имтиҳон билетлари, тест топшириқлари) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан тайёрланиб, экспертизадан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази томонидан тасдиқланади.».
4. 10-бандда:
1) биринчи хатбошидаги «кейинги ўринларда» деган сўзлар «бундан буён матнда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Якуний аттестацияда кузатув кенгаши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.».
5. 11-банддан «Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари иштирок этишлари мумкин.» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6. 17-банддаги «баён», «Баён» деган сўз тегишли равишда «ёзма иш», «Ёзма иш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «баён» деган сўз тегишли равишда «ёзма иш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «баёнлари» деган сўз «ёзма ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 22 ва 25-банднинг биринчи хатбошиларидаги «баён» деган сўз тегишли равишда «ёзма иш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 32-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ҳамда 33-банддаги «халқ таълими» деган сўзлар «мактабгача ва мактаб таълими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 37-бандда:
1) биринчи хатбошидаги «халқ таълими» деган сўзлар «мактабгача ва мактаб таълими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчи якуний аттестация топшириладиган фандан озод этилади. Бунда, хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади».
12. 38-банднинг биринчи хатбошисидаги «халқ таълими» деган сўзлар «мактабгача ва мактаб таълими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 39-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги» деган сўзлар «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)