1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларининг амалга оширилишини тартибга солиш, уларни мувофиқлаштириш, шунингдек, амалга оширилаётган техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга оширувчи вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини (кейинги ўринларда — миллий лойиҳалар) ишлаб чиқиш, амалга ошириш тартиби, улар бўйича ҳисобдорлик, шунингдек, миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳаларнинг ташаббускори бўлган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу лойиҳаларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилиши, миллий лойиҳани амалга ошириш ҳолатини баҳолаш ҳисоботини ўз вақтида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг махсус электрон тизимига киритилишига ҳамда миллий лойиҳаларда иштирок бўйича харажатларнинг қопланишига шахсан масъул ва жавобгардирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлари, шу жумладан, миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун аввалги миллий лойиҳалар бўйича қарздорликлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан қарздорликларни тўлаш бўйича сўров юборилгандан сўнг бир ой муддат ичида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 249-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (кейинги ўринларда — АЭХА) техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини (кейинги ўринларда — миллий лойиҳалар) манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиш, амалга ошириш тартиби, шунингдек, уларни амалга оширувчи вазирлик ва идораларнинг масъулияти ҳамда жавобгарлигини белгилайди. Миллий лойиҳалар АЭХА томонидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЭХАнинг махсус электрон тизими — миллий лойиҳаларнинг ҳолатини баҳолаш, уларни амалга ошириш ва миллий лойиҳалар бўйича ҳисоботларни киритиш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вербал нота — АЭХА томонидан юбориладиган миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун режалаштирилган янги давр учун миллий лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш муддатлари кўрсатилган хабарнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳа бўйича масъул шахс — миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан лойиҳани режалаштириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва кўриб чиқиш жараёнлари учун тайинланган масъул вакил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг ҳадли дастури — техник ҳамкорлик фаолияти орқали АЭХАга аъзо давлатнинг устувор ривожланиш эҳтиёжлари ва манфаатларини ҳисобга олиш имконини берувчи стратегик режалаштириш воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат дастур хабарномаси — режалаштирилган давр учун техник ҳамкорлик дастури доирасида кўриб чиқиладиган АЭХАга аъзо давлатнинг ривожланиш устуворликлари ҳақида умумий маълумотни ўз ичига олган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мантиқий матрица — миллий лойиҳанинг асосий элементлари (умумий мақсад, якуний натижалар ва лойиҳа бўйича амалга ошириладиган тадбирлар), кўрсаткичлар, уларни текшириш воситалари ва муваффақият ёки муваффақиятсизликка таъсир қилиши мумкин бўлган тахминлар ёки хатарлар тўғрисида тизимлаштирилган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар даври — миллий лойиҳаларни амалга оширишнинг 2 йилдан ортиқ бўлмаган даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар ҳолатини баҳолаш ҳисоботи — миллий лойиҳалар бўйича масъул шахсларга улар томонидан режалаштирилган натижаларга эришиш нуқтаи назаридан лойиҳанинг ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳисобот бериш имконини берувчи восита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар концепцияси — миллий лойиҳаларни асослантириш, уларни амалга ошириш мақсади ҳамда кутилаётган натижаларини таснифловчи тамойиллар тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳаларда иштирок этиш бўйича харажатлар — тасдиқланган янги миллий лойиҳалар учун миллий лойиҳалар ташаббускори бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тўланиши лозим бўлган миллий лойиҳа умумий бюджетининг 5 фоизи миқдоридаги маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизими — АЭХАнинг миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқариш имконини берувчи платформа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида ваколатли орган раҳбари томонидан миллий лойиҳа даврида миллий лойиҳаларни мувофиқлаштирувчи масъул шахс ҳамда унинг ёрдамчиси тайинланади ва бу ҳақида бир иш кунида АЭХАга хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш АЭХА томонидан ваколатли органга вербал нота келиб тушганидан кейин бошланади ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш схемаси бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.13.00 Ёқилғи ва энергетика масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатли орган АЭХА вербал нотаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида мамлакатнинг ҳадли дастурига асосан манфаатдор вазирлик ва идораларга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган ишлаб чиқилиши таклиф этилаётган Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаси тўғрисидаги маълумотнома шаклига мувофиқ маълумотларни тақдим қилиш ҳақида мурожаат хати тайёрлайди ва юборади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар миллий лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор бўлган тақдирда, ваколатли орган томонидан мурожаат хати олган кунидан бошлаб 15 иш кунида миллий лойиҳалар бўйича маълумотларни тайёрлайди ва ўрнатилган тартибда ваколатли органга тақдим қилади. Маълумотлар давлат ва инглиз тилларида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган маълумотлар талаб этилган шаклда бўлмаса ёки белгиланган муддатдан кечиктириб тақдим этилган бўлса, ваколатли орган ушбу маълумотларнинг кўриб чиқилиши ва АЭХАга юборилишини рад этади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатли орган 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда миллий лойиҳалар бўйича маълумотларни кўриб чиқади, таҳлил қилади, мамлакат учун дастур хабарномасини тайёрлайди ҳамда АЭХА вербал нотасида белгиланган муддатдан кечиктирмаган ҳолда техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизимига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилинган миллий лойиҳалар бўйича АЭХАдан таклиф ва эътирозлар келиб тушган тақдирда, ваколатли орган миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идораларга миллий лойиҳалар бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда сўров юборади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мамлакат учун дастур хабарномаси техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизимига жойлаштирилганидан сўнг миллий лойиҳалар бўйича АЭХА томонидан эътирозлар бўлмаган тақдирда, уч ойлик муддатда вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳалари бўйича масъул шахслари мантиқий матрица жадвали ва лойиҳа иш режасини ўз ичига оладиган миллий лойиҳалар концепциясини Дастур даврининг бошқариш тизими орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар миллий лойиҳа концепцияларини АЭХА масъул ходими билан бирга қайта ишлаш ва тасдиқлашга тайёрлашда доимий ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. АЭХА томонидан тасдиқлашга тайёрланган барча миллий лойиҳалар концепцияларининг якуний таҳрири тайёрлиги ҳақидаги хабарнома келиб тушган тақдирда ваколатли орган 5 иш куни мобайнида концепцияларни кўриб чиқади ва Дастур даврини бошқариш тизими орқали тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва улар бўйича ҳисобдорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳисобдорлик ушбу Низомга 3-иловада келтирилган Миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва улар бўйича ҳисобдорлик схемасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. АЭХА томонидан миллий лойиҳалар тасдиқланганлиги тўғрисида хабарнома олинганидан сўнг ваколатли орган миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идораларга 5 иш куни мобайнида қуйидаги маълумотлар акс этган хабарномани юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳанинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган умумий бюджети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳаларда иштирок этиш бўйича харажатлар суммаси ва тўловни амалга ошириш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Миллий лойиҳалар амалга оширилиши ва унинг иш режасида бажарилиши кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида бошланиши учун вазирлик ва идоралар миллий лойиҳаларда иштирок этиш бўйича харажатлар суммасини ўз муддатида АЭХАга тўланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Миллий лойиҳаларни амалга ошириш бошланганидан сўнг миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар йил якуни бўйича лойиҳалар ҳолатини баҳолаш ҳисоботини тайёрлайди ва ҳар йили 31 декабрь кунига қадар АЭХАнинг махсус электрон тизимига жойлаштириб боради.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли орган АЭХАнинг махсус электрон тизими орқали келиб тушган лойиҳа ҳолатини баҳолаш ҳисоботи 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва ушбу тизимга маълумотлар тўлиқ киритилган тақдирда ҳисоботни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботлар бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган лойиҳалар ҳолатини баҳолаш ҳисоботини тегишли таклиф ва эътирозлар билан АЭХАнинг махсус электрон тизими орқали вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳа бўйича масъул шахсларига қайта ишлашга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳалар бўйича масъул шахслари қайта ишланган лойиҳа ҳолатининг баҳолаш ҳисоботини АЭХАнинг махсус электрон тизимига уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайтадан жойлаштиради.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Миллий лойиҳаларни амалга оширишни назорат қилиш мақсадида вазирлик ва идоралар миллий лойиҳалар доирасида олинган жиҳоз ва ускуналардан мақсадли фойдаланиши ва уларнинг ҳолати ҳамда миллий лойиҳалар билан кўзда тутилган йўналишлар бўйича малакасини оширган мутахассисларнинг олган билимларини амалиётга татбиқ этилиши ҳақидаги ҳисоботларни хар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ваколатли органга киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ваколатли орган томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар концепцияларини тайёрлаш ва АЭХАга тақдим этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган лойиҳа концепцияларини миллий лойиҳалар ташаббускори бўлган вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар концепцияларини келишиш ва уларни АЭХАга кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда вазирлик ва идораларга миллий лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилишини ва баҳолаш тартиб-таомилларининг амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг техник ҳамкорлик сиёсати ва жараёнларини тушуниши ва уларга риоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда миллий лойиҳалар бўйича ишларнинг бориши, юзага келаётган муаммолар ва кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар бўйича масъул шахсларнинг миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва ҳисобдорлик юзасидан белгиланган тартиб ва қоидалар бўйича АЭХА томонидан ташкиллаштириладиган тадбирларда иштирокини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда миллий лойиҳалар бўйича масъул шахсларининг ҳуқуқлари, масъулияти ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Миллий лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ваколатли органга ташаббус билан чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда бошқа вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳаларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳаларни амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, миллий лойиҳа бўйича масъул шахс АЭХАга, лойиҳага ажратилган бюджет доирасида, лойиҳанинг иш режасига ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар бўйича маълумотлар ва концепцияларнинг тайёрланишини ҳамда белгиланган муддатларда АЭХАга тақдим этилишини ташкиллаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган миллий лойиҳаларининг миллий лойиҳаларда иштирок этиш бўйича харажатлар суммаси ўз вақтида ва тўлиқ тўланишига;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЭХА масъул ходимлари кўрсатмаларига мувофиқ миллий лойиҳалар концепцияларини қайта ишлаш ва тасдиқлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳаларни амалга оширишни баҳолаш ҳисоботини ўз вақтида АЭХАга юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар доирасида олинган жиҳоз ва ускуналардан мақсадли фойдаланиш ва соз ҳолатда бўлишини таъминлашга масъул ва жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш юзасидан АЭХА масъул ходимлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЭХА масъул ходимлари кўрсатмаларига мувофиқ миллий лойиҳалар концепцияларини қайта ишлаш ва тасдиқлашга тайёрлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий лойиҳалар доирасида ташкиллаштириладиган тадбирларда иштирок этиш учун номзодларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар миллий лойиҳалар бўйича маълумотлар, мантиқий матрица жадвали ва лойиҳа иш режасини ўз ичига оладиган миллий лойиҳа концепцияларининг пухта ва сифатли тайёрланишига ҳамда уларнинг ўз муддатида АЭХАга юборишга масъул ва жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
(Ваколатли орган)
Манфаатдор вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ маълумотларни юборади.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) вербал нотаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
2-босқич
Миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар
Миллий лойиҳалар бўйича маълумотларни тайёрлайди ва ўрнатилган тартибда Ваколатли органга тақдим этади.
Ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
3-босқич
Ваколатли орган
1. Миллий лойиҳалар бўйича маълумотларни кўриб чиқади, таҳлил қилади, мамлакат дастур хабарномасини тайёрлайди.
Ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
2. Техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизимига жойлаштиради.
АЭХА вербал нотасида белгиланган муддатдан кечиктирмаган ҳолда
4-босқич
Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар
Мантиқий матрица ва лойиҳа иш режасини ўз ичига оладиган миллий лойиҳа концепциясини техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизими орқали юборади.
Техник ҳамкорлик дастурининг бошқариш тизимига жойлаштирилганидан сўнг уч ойлик муддатда
5-босқич
Ваколатли орган
АЭХАдан барча миллий лойиҳа концепцияларининг якуний таҳрири ҳақидаги хабарнома келиб тушган тақдирда, уларни кўриб чиқади ва техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизими орқали маъқуллайди.
Беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилиши таклиф этилаётган Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаси тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА ШАКЛИ
Лойиҳа номи/Project Title:
(жами 255 белги)
Умумий мақсад/Overall Objective:
(жами 1000 белги)
Кутилаётган натижа/Expected Outcome:
(жами 1000 белги)
Миллий ривожланиш дастури ёки режасига ҳавола/Link to National Development Plan:
Асосий масъул вазирлик/идора номи/ Main Counterpart Institution:
Миллий лойиҳа бўйича масъул шахс ва алоқа маълумотлари /Main Counterpart and Contact Details:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва улар бўйича ҳисобдорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
(Ваколатли орган)
Миллий лойиҳалар ташаббускори бўлган вазирлик ва идораларга хабарномани тайёрлайди ва мурожаат хати билан юборади.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) томонидан миллий лойиҳалар тасдиқланганлиги тўғрисида хабарнома олинганидан сўнг беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
2-босқич
Миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар
Миллий лойиҳаларда иштирок этиш харажатлари суммаси тўланишини таъминлайди.
Миллий лойиҳалар бошланадиган йилнинг 1 январь кунига қадар
Миллий лойиҳани амалга ошириш бошланганидан сўнг йил якуни бўйича миллий лойиҳани амалга ошириш ҳолатини баҳолаш ҳисоботини тайёрлайди ва АЭХАнинг махсус электрон тизимига жойлаштиради.
Ҳар йили 31 декабрь кунига қадар
4-босқич
Ваколатли орган
1. АЭХАнинг махсус электрон тизими орқали келиб тушган миллий лойиҳани амалга ошириш ҳолатини баҳолаш ҳисоботини кўриб чиқади ва маълумотлар тўлиқ киритилган тақдирда ҳисоботни тасдиқлайди.
Беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
2. Ҳисоботлар бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда таклиф ва эътирозлар билан вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳалари бўйича масъул шахсига АЭХАнинг махсус электрон тизими орқали қайта ишлашга юборади.
Уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
5-босқич
Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар
Қайта ишланган миллий лойиҳани амалга ошириш ҳолатини баҳолаш ҳисоботини АЭХАнинг махсус электрон тизимига қайтадан жойлаштиради.
Уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
6-босқич
Миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар
Вазирлик ва идоралар миллий лойиҳалар доирасида олинган жиҳоз ва ускуналардан мақсадли фойдаланиши ва уларнинг ҳолати ҳамда миллий лойиҳалар билан кўзда тутилган йўналишлар бўйича малакасини оширган мутахассисларнинг олган билимларини амалиётга татбиқ этилиши ҳақидаги ҳисоботларни ваколатли органга киритиб боради.
Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 09/25/249/0370-сон)