ТАСДИҚЛАНГАН
Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочи | |
Вазирлик ва идоралардан | Вазирлар Маҳкамасидан | ||||
I. Қонун билан белгиланаётган жавобгарликларга оид нормаларни қўллашни ташкил этиш | |||||
1. | Кучайтирилаётган ва жорий этилаётган жазо чораларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсир этишига йўл қўймаслик ҳамда уни қўллашда аҳоли норозилиги келиб чиқишининг олдини олиш. | 1. Қонунда назарда тутилган жазо чоралари Қонун қабул қилингандан кейин содир этиладиган ноқонуний ҳаракатларга нисбатан татбиқ этилишини таъминлашнинг ягона амалиётини шакллантириш. 2. Қонунда назарда тутилган жавобгарликларга оид нормаларни қўллашдан олдин аниқланган қонун бузилиши оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш имкониятини яратиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси | Транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти |
2. | Қурилиш соҳасига оид жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни судларда кўриш амалиётини умумлаштириш. | Судлар томонидан қурилиш соҳасига оид жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўришда аниқланган масалаларни бартараф этиш, ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида Олий суд пленуми қарорини қабул қилиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг олти ой муддатда | Олий суд (келишув асосида) | |
3. | Қонун нормалари тўғри қўлланилишининг амалий жиҳатларини ижрочиларга етказиш. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси инспекторлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тегишли масъул ходимлари учун мазкур Қонун нормаларини қўллаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш. Бунда: тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсир қилмасдан, аҳолининг норозилигига сабаб бўлувчи омилларни инобатга олган ҳолда ҳуқуқбузарлик оқибатини ҳал этиш; содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича жавобгарликка фақатгина уни содир этган шахсни жалб қилишнинг процессуал тартибларини ўргатиш каби масалалар назарда тутилади. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси | Транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти |
II. Қонуннинг мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказиш | |||||
4. | Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. | 1. Лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари вакиллари иштирокида янги қабул қилинган Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой давомида | Тошкент архитектура ва қурилиш университети | Транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти |
2. Катта ҳажмдаги қурилиш амалга оширилаётган ҳудудларда буюртмачи ва қурувчилар иштирокида янги қабул қилинган Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси | ||||
3. Кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчиларга, уй-жой мулкдорларининг ширкатларига, шунингдек фаолияти кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар иштирокида янги қабул қилинган Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш. | |||||
5. | ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритишга қаратилган кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш. | 1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Режа-графикни амалга ошириш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой давомида | МТРК, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси | Транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти |
III. Амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | |||||
6. | Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш бўйича қайта кўриб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш. 3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими |
7. | Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш. | 1. Тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2. Уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг уч ой муддатда | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Адлия вазирлиги | Транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти |