Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг
Қарори
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3207-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 2019-58-сон қарори (рўйхат рақами 3207, 2019 йил 30 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/20/3207/0001-сон) билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 апрель,
2025-06-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 3 апрель
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 7 апрелдаги 2025-06-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-бандда:
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидаги «фискал хотирали назорат-касса машиналарини» деган сўзлар «назорат-касса техникасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 9-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «назорат касса машинаси (виртуал касса)» деган сўзлар «назорат-касса техникаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидан «ашёвий» деган сўз чиқариб ташлансин.
3. 11-банддан «ашёвий» деган сўз чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2025 й., 10/25/3207-1/0346-сон)