Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
Майдони 2000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3372-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 170-сон буйруғи (рўйхат рақами 3372, 2022 йил 28 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/3372/0575-сон) билан тасдиқланган Майдони 2000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда:
1) 1-бандда:
тўртинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «давлат корхоналарининг» ва «давлат корхоналари» деган сўзлар тегишли равишда «давлат муассасаларининг» ва «давлат муассасалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «олий таълим муассасалари» деган сўзлар «олий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат корхонасига» деган сўзлар «давлат муассасасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруқнинг 1-банди учинчи ва бешинчи хатбошилари 2025 йил 8 майдан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 март,
01/14-23/35-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2025 йил 19 март
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2025 йил 26 февраль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2025 й., 10/25/3372-1/0307-сон)