Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3320-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сон «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 14 сентябрдаги 1/7-сон қарори (рўйхат рақами 3320, 2021 йил 17 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 10/21/3320/0879-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 март,
5/11-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2025 йил 19 март
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 20 мартдаги 5/11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 12-бандда:
биринчи хатбошидаги «Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (бундан буён матнда Асиллик палатаси деб юритилади)» деган сўзлар «Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси (бундан буён матнда Асиллик инспекцияси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Асиллик палатаси» деган сўзлар «Асиллик инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 14 ва 16-бандлардаги «Асиллик палатаси» деган сўзлар «Асиллик инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 15 ва 17-бандлардаги «Асиллик палатасига» ва «Асиллик палатасининг» деган сўзлар тегишли равишда «Асиллик инспекциясига» ва «Асиллик инспекциясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 4-илова матнидаги «Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси» деган сўзлар «Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2025 й., 10/25/3320-1/0304-сон)