Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли таъминлаш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини куз-қиш мавсумидан кейин қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси таклифларига асосан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 31 март,
194-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 мартдаги 194-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сонли қарорига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/243/0486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сонли қарорига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/243/0486-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/194/0298-сон; 15.05.2026 й., 09/26/243/0486-сон)