Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3266-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-V ва 13-сон қарори (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й, 10/20/3266/1110-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 февраль,
357-В-4-сон
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш. СОХИБНАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 февраль,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 февралдаги 357-Б-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 14 февралдаги 11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«номинант — жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс томонидан унинг номидан ташкилотга нисбатан муайян мақомда иш юритиш учун тайинланган жисмоний ёки юридик шахс;
номинатор — номинантга бевосита ёки билвосита ўз номидан раҳбар ёки таъсисчи/акциядор сифатида ҳаракат қилиш тўғрисида кўрсатма берадиган жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс;
аниқлик даражаси — тўлов тизими операторлари, электрон пуллар тизими операторлари, тўлов ташкилотларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида операция иштирокчиларидан бирининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан солиштириш жараёнида мос келиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич;
ўхшаш ҳолатлар — операция иштирокчиларининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан қисман мос келиши.».
2. 4-бандда:
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган операцияларни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни доимий назорат ва мониторинг қилиш тартиби;»;
ўнинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
«171. Тўлов ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:
а) хўжалик ва фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишда, шу жумладан:
жисмоний шахс тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали аккаунт очиш учун мурожаат қилганда;
товар ва хизматларни етказиб берувчи субъектлар электрон терминалдан (E-POS) фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
б) бир марталик операциялар, шу жумладан улар ўзаро боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган қуйидаги ҳолларда:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада тўлов ташкилоти мобил иловасида аккаунт очмасдан ёки мобил иловасидаги аккаунтдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда;
мазкур Қоидаларнинг 312-банди биринчи хатбошисида назарда тутилган пул ўтказмаларини бажаришда ёки қабул қилишда;
в) мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.».
4. Қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
«231. Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ахборот тизимларидаги аниқлик даражасини ҳар бир хизмат ёки операция тоифасининг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаши керак.
Аниқлик даражаси операция иштирокчилари идентификация маълумотларининг ҳар бир элементи бўйича алоҳида белгиланиши лозим.».
5. Қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. Тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилоти юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида мижознинг директори ёки таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) номинант эканлигини аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ва номинатор тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.».
6. 31-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жўнатиладиган пул ўтказмаларини мижоз-жўнатувчи ҳақидаги ва олувчи ҳақидаги аниқ маълумотлар билан бирга мазкур Қоидаларнинг 312-бандида белгиланган талабларга мувофиқ юборилишини таъминлашлари;».
7. Қуйидаги мазмундаги 312-банд билан тўлдирилсин:
«312. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотларда жўнатувчининг номи, жисмоний шахслар учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат) серияси ва рақами, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами, жўнатувчининг манзили ёки солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёхуд мижознинг идентификация рақами, жисмоний шахслар учун эса — туғилган санаси ва жойи ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак, жўнатувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот олувчи банк томонидан бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда жўнатувчи тўлов ташкилотларига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақамини (идентификатор) қўшиб қўйиш етарли, агар ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки идентификатор операцияни жўнатувчи ёки олувчигача кузатиб бориш имконини берса.
Тўлов ташкилотлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан ошмаган суммадаги ички электрон пул ўтказмаларини жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (олувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак.
Тўлов ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 49-бандига мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат берилган операция сифатида ички электрон пул ўтказмаларини амалга оширишда томонлардан бирини Рўйхатга киритилган шахс эканлиги ҳақидаги маълумотлар билан бирга олувчи банкка юборилишини таъминлашлари керак.».
8. 37-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда, тўлов ташкилоти ёки электрон пуллар тизими операторлари томонидан шубҳали деб тан олинади:»;
ўн иккинчи хатбошидан «тўлов тизимлари операторлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9. 41-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тўлов тизимлари операторлари тижорат банкидан жисмоний шахсга банк картасини очиш бўйича топшириқ келиб тушганда, уларнинг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.».
10. 3-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Электрон кўринишдаги мижоз анкетасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/3266-4/0294-сон)