1-ИЛОВА
1. | А.Н. Арипов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси |
2. | С.Ш. Мирзиёева | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
3. | А.Т. Оринбаев | — | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси |
4. | Г.О. Умерова | — | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси |
5. | Б.О. Саидов | — | ташқи ишлар вазири |
6. | И.Р. Махкамов | — | транспорт вазири |
7. | А.А. Худаяров | — | соғлиқни сақлаш вазири |
8. | А.А. Тошпулатов | — | ички ишлар вазири |
9. | Ш.С. Хидоятов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири |
10. | У.Р. Шадиев | — | Туризм қўмитаси раиси |
11. | Б.Г. Абдукаримов | — | Маданий мерос агентлиги директори |
12. | А.А. Маннопов | — | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Орол маданият саммитини (кейинги ўринларда — Саммит) ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Оққуш» мажмуасини ҳамда Саммит доирасидаги барча тадбирлар ўтказиладиган жойларни ташкилий ва техник жиҳатдан тайёрлаш. | 1. «Оққуш» мажмуаси маъмуриятининг таклифига мувофиқ, ушбу мажмуани Саммитни ўтказиш учун бепул ижарага бериш (коммунал тўловлар бундан мустасно). 2. «Оққуш» мажмуаси ва унинг ҳудуди ҳамда Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш. | 2025 йил март-апрель | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) |
3. «Ўзбектелеком» АК орқали саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини зарур техника воситалари, телекоммуникациялар, узлуксиз электр энергияси, синхрон таржима жиҳозлари ва интернет тармоғи билан таъминлаш. | Тадбир давомида | |||
2. | Саммит доирасида ташкил этиладиган ўрганишлар, изланишлар ва тадбирлар бўйича Нукус шаҳрида яшовчи аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказиш. | 1. Мулоқотларнинг мақсад ва йўналишларини белгилаш. 2. Тадбирни ташкил этиш ва иштирокчиларни жалб қилиш. 3. Мулоқотлар натижаларини таҳлил қилиш ва амалий таклифларни шакллантириш. | 2025 йил март-апрель | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Нукус шаҳри ҳокимлиги, Жамғарма |
3. | Саммитда иштирок этиш учун барқарор ривожланиш, экология, биодизайн соҳаларидаги хорижий ва халқаро ташкилотлар вакиллари, мутахассислар ва фахрий меҳмонларни жалб этишда амалий ёрдам кўрсатиш. | 1. Халқаро ҳамкор ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ва мувофиқлаштириш. 2. Иштирокчиларнинг ташрифини ташкил этиш. 3. Чет эллик меҳмонларнинг иштироки ва ҳамкорликни мувофиқлаштириш. | Сўровга асосан | Ташқи ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Жамғарма |
4. | Саммит ва унинг доирасидаги барча тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш. | 1. Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда, шу жумладан, иштирокчи ва меҳмонлар тўпланадиган жойларда, меҳмонхоналарда ҳамда уларнинг атрофида жамоат тартибини сақлаш. 2. Саммитга ташриф буюрадиган делегация аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ ҳамроҳлик қилиш чораларини кўриш. 3. Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган ҳудудлардаги объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш. | Тадбир давомида | Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия |
5. | Саммит иштирокчилари учун авиа ва темир йўл чипталари ҳамда меҳмонхоналарда жойларни брон қилиш ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш. | 1. Чет эллик иштирокчилар ва меҳмонлар рўйхатини шакллантириш ҳамда келишиш. 2. Чет эллик иштирокчилар ва меҳмонлар учун халқаро ва маҳаллий рейсларга авиачипталар, темир йўл чипталари ҳамда меҳмонхоналарда жойларни банд қилиш чораларини кўриш. 3. Чет эллик иштирокчилар ва меҳмонлар учун аэропорт ва темир йўл вокзалларида йиғимлар ундирмасдан VIP ва CIP хизматларини кўрсатиш. 4. Чет эллик иштирокчилар ва меҳмонларни меҳмонхоналарга жойлаштириш. 5. Саммит доирасида зарур асбоб-ускуналарни Тошкент — Нукус — Тошкент йўналишида бепул ташиш. | Сўровга асосан | Транспорт вазирлиги, Туризм қўмитаси, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Жамғарма |
6. Биринчи Саммит иштирокчиларини чегирма нархларда 2025 йил 4 апрель куни Самарқанд — Нукус ҳамда 2025 йил 5 апрель куни Нукус — Тошкент йўналишларида ташиш. | 2025 йил апрель | |||
6. | Саммит иштирокчилари учун экскурсия дастурини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш. | 1. Экскурсия йўналишларини белгилаш ва дастур ишлаб чиқиш. 2. Экскурсия ташкил қилиш. 3. Экскурсия иштирокчиларини малакали гидлар билан таъминлаш. | Тадбир давомида | Туризм қўмитаси, Жамғарма |
7. | Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказлари ташкил этилиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этилиши устидан назорат қилиш. | 1. Саммит доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларда тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш. 2. Соғлиқни сақлаш ҳамда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиниши бўйича зарур чоралар кўриш. | Тадбир давомида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
8. | Саммит йўналишларига алоқадор инвестицияларни жалб қилиш, тадбирлар учун потенциал ҳомийларини аниқлашда амалий ёрдам кўрсатиш. | 1. Саммит доирасидаги йўналишлар бўйича халқаро, хорижий ва маҳаллий инвесторларга лойиҳа таклифларини тақдим қилиш. 2. Инвесторлар ва ҳомийлар билан ҳамкорликда ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш. | Тадбир давомида | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Жамғарма |
9. | Замонавий технологиялар ва анъанавий меъморчилик асосида «Истиқлол» маданият ва истироҳат боғи ҳамда боғ ҳудудида жойлашган болалар кутубхонасини қайта таъмирлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш. | 1. Халқаро, хорижий ва маҳаллий инвестор ва ҳомийларга лойиҳа таклифларини тақдим қилиш. | 2025 йил апрель-май | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Жамғарма |
2. Потенциал инвестор ва ҳомийлар билан лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий-иқтисодий масалалари ёки молиялаштиришнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш. | 2025 йил июнь | |||
3. «Истиқлол» маданият ва истироҳат боғи ҳамда болалар кутубхонасини қайта таъмирлаш ишларини молиялаштириш манбаларини белгилаш. | 2025 йил июнь | |||
4. Молиялаштириш манбалари белгилангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-10-сон Фармонида назарда тутилган замонавий истироҳат боғини ташкил этишга оид Ҳукумат қарори лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Молиялаштириш манбалари белгилангандан сўнг бир ой муддатда | |||
10. | Саммит доирасидаги тадбирларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. | 1. Саммитнинг асосий йўналишлари ва тадбирлари бўйича ахборот кампаниясини режалаштириш ҳамда мақсадли аудиторияни аниқлаш. 2. Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш, матбуот анжуманлари ва медиасессиялар ташкил этиш. 3. Саммит ҳақида пресс-релизлар, интервьюлар, фото ва видеоматериаллар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали кенг ёритиш. | Тадбир давомида | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси |
11. | Биринчи саммит доирасида 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишининг аҳамияти бўйича ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш. | 1. Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишининг аҳамияти бўйича ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш. | Тадбир давомида | Жамғарма, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия |
2. Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 мартдаги «2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-128-сон қарорида назарда тутилган «Самарқанд — жаҳон тамаддунлари чорраҳасида» китоб-альбомининг ўрнига ЮНЕСКО билан ҳамкорликда «UNESCO Courier» журналининг Абу Райҳон Берунийга бағишланган махсус сонини ҳамда болалар учун «Бизларни инсон қилувчи фазилатлар» («What Makes Us Human») номли китобни чоп этиш. | 2025 йил ноябрь | |||
12. | Саммит доирасидаги ташаббуслар ва қўшма илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш. | 1. Саммит доирасидаги илмий тадқиқот лойиҳалари ва ташаббусларни белгилаш ҳамда уларнинг аҳамиятини баҳолаш. 2. Лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро илмий ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. Ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларнинг бажарилишини мониторинг қилиш ва натижаси бўйича ҳисобот тайёрлаш. | Тадбир давомида | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
13. | Сув таъминоти ва сувни тозалаш, муқобил ва тоза энергия манбаларини яратиш, тупроққа қайта ишлов бериш ва ундан фойдаланиш каби соҳаларда халқаро компания ва ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни ташкил этиш. | 1. Ҳамкор компания ва ташкилотларни танлаш ва келишувга эришиш. | 2025 йил май | Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма |
2. Илмий тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | 2026 йил январь | |||
3. Натижаси бўйича технологик ечимларни амалиётга жорий этиш. | 2026 йил давомида |