Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3614]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-165-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 март,
2025-04-сон
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 мартдаги 2025-04-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сон қарори (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 36-сон, 972-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси, 4-банднинг биринчи хатбошиси, 7-банднинг биринчи хатбошиси, 10-банднинг бешинчи хатбошиси ва 16-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 1 — 3-иловаларнинг матнидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига» деган сўзлар «Солиқ қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 4 апрелдаги 2019-17-сон қарори (рўйхат рақами 3158, 2019 йил 6 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 10/19/3158/3085-сон) билан тасдиқланган Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори (рўйхат рақами 3172, 2019 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 28-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомнинг 7-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2025 й., 10/25/3614/0279-сон)