10.02.2025 йилдаги 441-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 10.02.2025 йилдаги 441-V-сон
Кучга кириш санаси
10.02.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлик самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда қонун ижодкорлиги ва парламент назорати доирасида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2024 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлисидаги нутқида парламентнинг қонун ижодкорлиги, парламент назорати йўналишидаги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида вазирлик ва идораларда раҳбар ўринбосарларини қуйи палата қўмиталари билан доимий ҳамкорлик учун масъул этиб бириктириш таклифи илгари сурилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган ислоҳотлар шиддати давлат органларининг қонун лойиҳаларини ташаббус қилиш ва ишлаб чиқиш, шунингдек қонунларнинг ижросини таъминлаш соҳасида Қонунчилик палатаси билан муносабатларини такомиллаштириш ҳамда бу борада масъул раҳбарларнинг фаоллигини янада оширишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ижодкорлиги ҳамда қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида республика ижро этувчи ҳокимияти органларининг ва бошқа давлат органларининг Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида қабул қилиниши назарда тутилган қонунлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш бўйича ташкилий чораларни янада кучайтириш алоҳида аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг фаолиятида илмий-тадқиқот муассасалари ва таҳлил марказлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарига бириктирилган вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар ва бошқа ташкилотлар 1-2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун масъул этиб раҳбарнинг биринчи ўринбосари, давлат органининг ташкилий тузилмасида биринчи ўринбосар лавозими мавжуд бўлмаган ёки ушбу лавозим вакант бўлган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган тегишли ўринбосари (бундан буён матнда масъул ўринбосар деб юритилади) белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар фаолияти Қонунчилик палатасининг бир нечта қўмиталари йўналиши билан боғлиқ бўлган ҳолларда, давлат органида тегишли йўналиш учун масъул ўринбосар ҳам қўмиталарга бириктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Масъул ўринбосар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни амалга ошириш бўйича қуйидаги вазифаларни юклаш тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ижодкорлиги, шу жумладан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва кўриб чиқиш, шунингдек Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишинча вазирлик, қўмита, агентлик ёки инспекциянинг Қонунчилик палатаси қўмиталари билан ҳамкорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати» ўтказилиши ташкиллаштирилишига кўмаклашиш ва «ҳукумат соати» доирасида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича вазирлик, қўмита, агентлик ёки инспекциянинг раҳбарига ахборот-таҳлилий маълумотларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент сўровларини, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари сўровларини кўриб чиқишда, Қонунчилик палатаси ёки унинг қўмиталари томонидан тегишинча вазирлик, қўмита, агентлик ёки инспекция раҳбарининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитишда ҳамкорликни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан парламент назорати якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини тегишли вазирлик, қўмита, агентлик ёки инспекция тизимида таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан парламент текширувини амалга оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатининг мурожаатига асосан ҳудудларда сайловчилар томонидан кўтарилган долзарб масалаларнинг ўзи фаолият юритаётган вазирлик, қўмита, агентлик ёки инспекция ваколатлари доирасида ҳал қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишинча вазирлик, қўмита, агентлик ёки инспекцияда қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати бўйича Қонунчилик палатаси қарорларининг ижросини доимий ҳамда тизимли мониторинг қилиб бориш, мунтазам равишда таркибий бўлинмаларнинг бу борадаги ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки ижросини таъминламаган таркибий бўлинма раҳбари ва ходимларининг масъулиятини ва жавобгарлигини ошириш юзасидан вазирлик, қўмита, агентлик ёки инспекция раҳбарига асослантирилган таклифни киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар томонидан бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлик учун масъул ўринбосарнинг белгиланиши ҳамда у ҳақдаги маълумотнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳукумат, вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга ошириладиган ишлар тартибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили (бундан буён матнда Ваколатли вакил деб юритилади) томонидан масъул ўринбосарлар зиммасига ушбу Қарорнинг 3-банди асосида юклатилган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши мувофиқлаштирилиши ҳамда уларга услубий ва амалий кўмаклашилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ўринбосарлар томонидан ўз фаолиятини Ваколатли вакил билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилиши, шу жумладан парламент сўрови, депутат сўровлари ва мурожаатлари ҳамда уларга жавоблар бўйича Ваколатли вакилни хабардор қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлиги ҳолати ҳар чорак якуни бўйича тегишли органнинг ҳайъат мажлисларида масъул ўринбосарнинг бу борадаги ҳисоботини эшитган ҳолда муҳокама қилиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарларининг масъул ўринбосарлари билан доимий равишда яқин ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолиятини кучайтиришга, хусусан «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида қабул қилиниши назарда тутилган қонунлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлашга, шунингдек парламент назорати тадбирлари самарадорлигини янада оширишга қаратилган фаолиятга вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар раҳбарларининг масъул ўринбосарларини мунтазам равишда жалб этиб бориш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, ушбу Қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар билан алоқаларни ҳамкорлик меморандумлари орқали йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
441-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг2025 йил 10 февралдаги 441-V-сон Қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарига бириктирилган вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва бошқа ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

Вазирлик

Қўмита

Агентлик ва бошқа ташкилотлар

1.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Сув хўжалиги вазирлиги

1. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

1. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

2. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

3. Кадастр агентлиги

4. Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги

5. Ўрмон хўжалиги агентлиги

2.

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Солиқ қўмитаси

2. Божхона қўмитаси

3. Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

4. Ғазначилик хизмати қўмитаси

1. Статистика агентлиги

2. Кадастр агентлиги

3. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

4. Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

5. Давлат активларини бошқариш агентлиги

3.

Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси

Адлия вазирлиги

1. Дин ишлари бўйича қўмита

2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

3. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Ёшлар ишлари агентлиги

4.

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

1. Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

2. Инновацион ривожланиш агентлиги

3. Персоналлаштириш агентлиги

4. Ўзархив агентлиги

5.

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

1. Адлия вазирлиги

2. Ички ишлар вазирлиги

–

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

6.

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Миграция агентлиги

3. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

7.

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Транспорт вазирлиги

3. Энергетика вазирлиги

4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Автомобиль йўллари қўмитаси

3. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги

3. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

4. Фуқаро авиацияси агентлиги

8.

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

3. Спорт вазирлиги

4. Маданият вазирлиги

Туризм қўмитаси

1. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

2. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

3. Кинематография агентлиги

4. Миллий антидопинг агентлиги

5. Маданий мерос агентлиги

6. Ёшлар ишлари агентлиги

7. Олий аттестация комиссияси

9.

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

1. Ташқи ишлар вазирлиги

2. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

3. Мудофаа вазирлиги

4. Ички ишлар вазирлиги

1. Божхона қўмитаси

2. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

1. Мудофаа саноати агентлиги

2. Миллий гвардия

10.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2. Сув хўжалиги вазирлиги

Туризм қўмитаси

1. Ўрмон хўжалиги агентлиги

2. Гидрометеорология хизмати агентлиги

3. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг2025 йил 10 февралдаги 441-V-сон Қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталарига бириктирилган инспекциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

Қонунчилик палатасининг қўмиталарига бириктирилаётган инспекциялар

1.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

2. Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

2.

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

3.

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси

4.

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

3. Транспорт назорати инспекцияси

4. Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

5. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

5.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Давлат экологик назорат инспекцияси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг2025 йил 10 февралдаги 441-V-сон Қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарига бириктирилган илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қонунчилик палатаси қўмиталари

Қонунчилик палатаси қўмиталарига бириктирилаётган илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар

1.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

1) Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази

2) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

3) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

4) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази

5) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти

6) Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

7) «Агробанк» АТБнинг «Фермерлар мактаби», «Сувчилар мактаби»

8) «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти

2.

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

2) Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази

3) Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

4) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ илмий-тадқиқотлар институти

5) Тошкент давлат иқтисодиёт университети

6) Божхона институти

3.

Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси

1) «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

2) «Юксалиш» ҳаракати

3) Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти

4) Янги Ўзбекистон тараққиёти тадқиқотлари институти

5) Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

6) Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

4.

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

1) Прогрессив ислоҳотлар маркази

2) Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

3) М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази

4) Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси

5) «IT-Park» Uzbekistan

6) Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

7) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси

8) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси

9) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» давлат муассасаси

5.

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

2) Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

3) Ички ишлар вазирлиги Академияси

4) «Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик» таҳлил маркази («Transparency Uzbekistan»)

5) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти

6) Тошкент давлат юридик университети

7) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази

8) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Яширин иқтисодиёт кўламини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази

6.

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси

1) Тошкент тиббиёт академияси

2) Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси

3) «Ибн Сино» жамоат фонди

4) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти

5) Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти

7.

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

1) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

2) Уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси

3) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари маркази

4) Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази

5) Тошкент транспорт университети

6) Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

7) Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

8) Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти

9) Тошкент архитектура-қурилиш университети

8.

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

1) Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти

2) Республика маънавият ва маърифат маркази

3) Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

4) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази

5) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази

6) Қ. Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти

7) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти

9.

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

1) Мaркaзий Осиё хaлқaро институти

2) Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази

3) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Халқаро истиқболли тадқиқотлар институти

4) Барқарор ривожланиш маркази

5) «Тараққиёт стратегияси» маркази

6) Халқ дипломатияси маркази

7) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби

8) Жамоат хавфсизлиги университети

10.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

1) Оролни қутқариш халқаро жамғармаси

2) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти

3) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти

4) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Оролбўйи халқаро инновация маркази» давлат муассасаси

5) Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

6) Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University)

7) Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти

8) Гидрометеорология хизмати маркази ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти

9) Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти

10) «ЭКОЛОГ» жамоат бирлашмаси

11) Ўзбекистон экологик ҳаракати

12) «ЭКОСАН» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди