24.03.2025 йилдаги ПҚ-116-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўғридан-тўғри музокаралар натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «China CAMC Engineering» компанияси (Хитой Халқ Республикаси) (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан «Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳалар) доирасида хорижий корхоналар (кейинги ўринларда — Лойиҳа компаниялари) таъсис этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2025 йил 17 мартда инвестиция шартномалари имзолангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ўзэнергосотиш» АЖ ва Инвестор ўртасида 2025 йил 14 мартда Лойиҳалар доирасида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар имзолангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Инвестор ўртасида 2025 йил 14 мартда қаттиқ маиший чиқиндиларни Лойиҳа компанияларига етказиб бериш тўғрисидаги битимлар имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мажбурият ва имтиёзлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Лойиҳа компаниялари Лойиҳалар доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқларини қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ўзэнергосотиш» АЖ 30 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилади ва миллий валютада тўлов қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Агентлик Лойиҳа компанияларига 30 йил давомида қаттиқ маиший чиқиндиларни кафолатланган ҳажмда етказиб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Лойиҳа компаниялари қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 18 миллион АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Лойиҳалар доирасида ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компаниялари фойдасига воз кечади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳаво электр узатиш тармоқлари учун ажратилган ер участкаларини Лойиҳа компанияларига ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ижарага беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ер участкаларини Лойиҳалар доирасида фойдаланиш учун Лойиҳалар муддатига тенг бўлган муддатга Инвесторга ижарага беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа компаниялари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳалар чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молиявий ресурслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестор ва Лойиҳа компаниялари 2025 — 2027 йилларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тошкент вилоятида 240 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда кунига 2,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 390 миллион кВт электр энергияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Андижон вилоятида 110 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналар ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик ва «Ўзэнергосотиш» АЖга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Лойиҳа компаниялари билан биргаликда битимларда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниялари ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Лойиҳалар доирасида уч ой давомида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиб олиш, чиқиндиларни етказиб бериш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компаниялари фойдасига республика банкларида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивлар очишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Лойиҳалар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Агентлик, «Ўзэнергосотиш» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Инвестор томонидан Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компаниялари ва Инвестор ҳуқуқини Лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Инвесторга барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармонига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвесторнинг буюртманомасига биноан Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига, зарур ҳолларда, Лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичларига ва техник-иқтисодий параметрларига Инвестор билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда Лойиҳалар амалга оширилиши, шунингдек, томонлар ўртасидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлар бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Лойиҳаларни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-116-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2025 й., 07/25/116/0269-сон; 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)