Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2009 22.06.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1374
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғи, 22.06.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1374
Кучга кириш санаси
02.07.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (6-СОН БҲМС) «ИЖАРА ҲИСОБИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 22 июнда 1374-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2006 йил 6 апрелдаги 41-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1946, 24.04.2009 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сон БҲМС) «Ижара ҳисоби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 30 сентябрда 45-сон билан тасдиқланган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сон БҲМС) «Лизинг ҳисоби» (1998 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 503-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 6-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири М. НУРМУРОТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирининг 2004 йил
12 майдаги 75-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сон БЎМС) «Ижара ҳисоби»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС), «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142 модда), «Лизинг тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 108 модда, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 63-модда) асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 §. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур БҲМС нинг мақсади бўлиб ижара операцияларини бухгалтерия ҳисобида юритиш ва молиявий ҳисоботларда акс эттиришнинг ягона услубий асосини аниқлаш (белгилаш) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур БҲМС қуйидаги объектлар ва операцияларга қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиат ресурслари, шу жумладан нефть, газ ва бошқа қайта тикланмайдиган ресурсларни қидирув ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижара келишувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ер майдонлари ижараси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) интеллектуал мулк объектлари бўйича лицензия келишувлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Мазкур БҲМС да фойдаланиладиган асосий атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур БҲМС нуқтаи назаридан ижара қуйидагиларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лизинг (молиявий ижара);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) узоқ муддатли ижара;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қисқа муддатли ижара.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лизинг (молиявий ижара) — ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизингга олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизингга олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизингга олувчининг мулки бўлиб ўтса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан кам бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизингга олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Узоқ муддатли ижара — ижарага берувчи ижарачига ҳақ эвазига мол-мулкни 12 ойдан кўп муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини берадиган келишув.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қисқа муддатли ижара — ижарага берувчи ижарачига ҳақ эвазига мол-мулкни 12 ойдан кам муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини берадиган келишув.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) — ижарачи (лизингга олувчи) ижарага берувчи (лизингга берувчи) нинг розилиги билан, ижарага берувчи (лизингга берувчи) нинг олдида ижара (лизинг) шартномаси юзасидан жавобгарликни сақлаган ҳолда ижарага олинган мулкни (лизинг объектини) бошқа шахсга иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) га топширадиган шартнома муносабати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижара (лизинг) объектлари — истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай буюмлар (ашёлар), шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, алоҳида бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари, ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк (муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулклар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ижара муддатининг бошланиши — ижара шартномасининг шартларига мувофиқ ижарачи ижарага олинган ижара объектига эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишни бошлаган сана. Бу ижарани дастлабки (бошланғич) тан олиш санаси (яъни ижарани амалга ошириш натижасида тегишли актив ва мажбуриятларнинг тан олиниши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижара муддати — бекор қилинмайдиган ижара келишуви амал қиладиган давр, шунингдек ҳар қандай кейинги даврлар бўлиб, бу даврлар мобайнида ижарачи ижара шартномаси тузилганда айтиб ўтилгандек, мазкур келишувни узайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лизинг тўловлари — лизингга берувчининг лизинг объектини сотиб олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисмини, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларини лизингга олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизингга берувчининг даромадидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лизингга берувчининг даромади — лизинг тўловлари билан лизинг объектини сотиб олиш, уни етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган, лизингга берувчи томонидан лизинг операциясини амалга ошириш натижасида оладиган даромадидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижара (лизинг) объектларининг жорий қиймати — ижара (лизинг) объектларининг муайян бир санадаги бозор баҳолари бўйича қиймати ёки мазкур ижара объектини сотиб олиш ёки ушбу битимни амалга оширишни хоҳловчи бир-бирига қарам бўлмаган хабардор томонлар ўртасидаги мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кафолатланган қолдиқ қиймат — ижара шартномасининг бошланишида аниқланган ижара объекти қийматининг бир қисми бўлиб, ижарачи томонидан ёки унга боғлиқ учинчи тараф томонидан кафолатланади (мажбурият қилиб беркитилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кафолатланмаган қолдиқ қиймат — ижара объекти (ижара шартномасининг бошланишида аниқланган) қийматининг бир қисми бўлиб, унинг сотилишини ижарага берувчи кафолатламайди ёки у ижарага берувчи билан боғлиқ тараф томонидангина кафолатланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Минимал лизинг тўловлари — лизингга олувчи томонидан лизинг муддати давомида тўланадиган лизинг тўловлари ва лизинг объектининг кафолатланган қолдиқ қиймати суммаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар лизингга олувчи лизинг объектини уни сотиб олиш санасидаги жорий қийматидан паст нархда сотиб олмоқчи бўлган ҳолларда минимал лизинг тўловлари бутун лизинг муддати давомидаги лизинг тўловлари ва лизинг шартномасида кўзда тутилган лизинг объектини сотиб олиш суммасидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дисконтлаш — келажакда аниқ бир вақтда олиниши кутилаётган пул маблағларининг жорий эквивалентини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Дисконт ставкаси — вақтнинг ҳар хил пайтига тааллуқли бўлган пул суммаларини бир вақтга (пайтга) келтиришда фойдаланадиган ставка.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати — лизинг шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси ёки қарз сармоясининг ўсиб борувчи фоиз ставкасига тенг дисконт ставкаси бўйича тузатилган лизинг муддатининг бошланишидаги минимал лизинг тўловларининг жорий қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лизинг шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси — бу лизинг муддатининг бошланишида лизинг объектининг жорий қиймати ва қуйидаги миқдорлар: минимал лизинг тўловлари ва кафолатланмаган қолдиқ қиймати суммасининг дисконтланган қийматининг тенг бўлишини таъминлайдиган дисконт ставкасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қарз сармоясининг ўсиб борувчи фоиз ставкаси — бу худди шундай ижара шартномаси учун ижарачи тўлаши лозим бўлган фоиз ставкаси ёки (агар ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаса) ижарачи ижара муддати бошланишида мол-мулкни (худди шундай муддатга ва шунга ўхшаш таъминот билан) сотиб олиш учун зарур бўлган маблағларни қарзга олишда қабул қиладиган ставка ёки агар уларни аниқлаш имконияти бўлмаса ижара муддатининг бошланишидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий қайта молиялаштириш ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Лизинг ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лизинг субъекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лизингга берувчи — лизинг шартномаси бўйича лизингга олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг объектини мулк қилиб олувчи шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лизингга олувчи — эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини олаётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сотувчи — лизингга берувчига лизинг объектини сотаётган шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг объекти лизингга олувчининг кредити (қарзи) ҳисобидан олинаётган тақдирда, аниқ бир лизинг объектига нисбатан лизингга берувчининг кредитори ва лизингга олувчи бир шахс тимсолида иш кўришига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизингга берувчи лизинг объектини бўлгуси фойдаланувчидан кейинчалик уни худди шу шахсга ижарага бериш учун сотиб олган ҳолларда, лизингга олувчи ва сотувчи бир шахс бўлишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лизингда лизинг объектига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча таваккалчиликлар лизингга олувчига ўтказилади. Лизингга олувчининг бухгалтерия ҳисобида лизинг актив ва мажбурият сифатида лизинг муддати бошланишидаги лизинг объектининг жорий қиймати ёки минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича, агар у паст бўлса, тан олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қийматини ҳисоблашда дисконтлайдиган омил бўлиб, лизинг шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси ҳисобланади, агарда уни аниқлаш имконияти бўлса, акс ҳолларда лизингга олувчининг қарз сармояси бўйича ўсиб борувчи фоиз ставкасидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лизинг муддатининг бошланиш вақтида лизингга олувчи ва лизингга берувчи лизинг тўловлари жадвали (тартиби) ни келишиб олади, унда лизингга берувчининг даромади, лизинг объектининг қийматини қоплаш бўйича мажбуриятлар ва уларнинг лизинг муддати давомида тақсимланиши кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лизинг бўйича фоизлар лизинг шартномаси давомида даврлар бўйича тақсимланган бўлиши ва ҳар бир даврда қопланмаган мажбуриятлар қолдиғига доимий фоиз ставкасини ўрнатиш мақсадида лизинг тўловлари жадвали (тартиби)да акс эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лизингга олувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектини сотиб олиш, етказиб бериш ёки белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар лизинг объектининг қийматига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Лизингга олувчининг лизинг объектини яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш ва бошқа) харажатлари лизинг объекти қийматини кўпайтирувчи капитал қуйилмалар сифатида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар лизинг объекти, лизингга берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки шартнома бекор қилингач, лизингга олувчи ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, агарда лизинг шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизингга берувчининг рухсатисиз амалга оширилган лизинг объектини яхшилашга сарфланган маблағлар (қуйилмалар) ва уларни лизинг объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имконияти бўлмаса, лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, лизингга берувчига текинга ўтади. Бироқ, агарда уларни лизинг объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса ва агар лизингга берувчи уларнинг қийматини тўлашга рози бўлмаса, бундай ҳолларда лизингга олувчи уларни ўзига ажратиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Лизингда ҳар бир ҳисобот даври учун лизинг объекти бўйича амортизация ажратмаси каби харажатлар юзага келади. Лизинг объектлари бўйича амортизация ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС 5-сон) «Асосий воситалар» га (2004 йил 20 январь, рўйхат рақами 1299-сон — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лизингга олувчи лизинг шартномаси муддати тугагандан кейин лизинг объектига мулкий эгалик қилиш ҳуқуқини олишига ишончи бўлмаса, у ҳолда у қуйидагилардан қайси бири қисқалигидан келиб чиқиб, лизинг шартномаси муддати давомида ёки лизинг объектининг хизмат қилиш муддатида тўлиқ амортизация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Аниқ бир даврдаги лизингга олувчининг лизинг объекти бўйича амортизация ажратмаси ва молиявий харажатлари (лизинг бўйича фоизлари) суммаси мазкур даврда тўланиши керак бўлган лизинг тўловлари суммасига тенг бўлмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лизинг объектини йиллик қайта баҳолаш лизингга олувчи томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лизинг шартномаси тўхтатилганда лизинг объектини қайтариш, лизинг шартномасига мувофиқ лизинг тўхтатилган санадаги лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг объектининг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) лизинг объектининг қолдиқ (баланс) қиймати ва лизинг тўловлари жадвали (тартиби) бўйича қолган қарз ўртасидаги фарқ сифатида лизинг объектининг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг объектининг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар)ни аниқлаганда, олдинги қайта баҳолашлардаги лизинг объекти қийматининг кўпайган суммаси, яъни олдинги баҳолашлардаги қиймат кўпайиши суммасининг олдинги баҳолашлардаги қиймат пасайиши суммасига нисбатан ортган қисми лизинг объектининг чиқиб кетишидан кўрилган даромад таркибига қўшилади ва бир вақтнинг ўзида «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича резерв капиталини камайтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лизингга берувчининг бухгалтерия ҳисобида лизинг актив (дебиторлик қарзи) сифатида лизинг муддати бошланишидаги лизинг объектининг жорий қиймати ёки минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича, агар у паст бўлса, тан олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лизингга берувчининг даромади лизинг шартномаси муддати давомида даврлар бўйича тақсимланган бўлиши ва лизинг шартномасининг ҳар бир даврида қопланмаган мажбуриятлар қолдиғига доимий фоиз ставкасини ўрнатиш мақсадида лизинг тўловлари жадвали (тартиби) да акс эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Лизингга берувчи томонидан амалга оширилган ва лизинг шартномасига мувофиқ лизингга олувчи томонидан қопланадиган лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар лизинг объектининг қийматига қўшилади. Бунда, агар лизинг шартномасига мувофиқ юқоридаги харажатлар лизингга олувчи томонидан қопланмаса, улар юзага келган пайтдаги тегишли ҳисобот даври харажатлари сифатида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Объектни лизингга бериш (олиш) вақтида лизингга берувчининг даромади (лизингга олувчининг лизинг фоизи бўйича харажатлари) бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда лизингга берувчининг даромади ва лизингга олувчининг лизинг фоизи бўйича харажатлари, пулни тўлаш вақти ва келиб тушишидан қатъи назар, тегишли ҳисобот даврларида лизинг тўловлари жадвали (тартиби)га мувофиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Кейинги лизинг (қайтарилувчи лизинг) шарти билан мол-мулкни сотишга доир битим, худди шу сотувчига уни кейинчалик лизингга қайтариш шарти билан мол-мулкни сотишни ўз ичига олади. Лизинг тўловлари ва сотиш нархлари одатда ўзаро боғлиқдир, чунки улар ҳақида ягона бир нарса сифатида келишиб оладилар ва улар учун лизинг объекти қийматини жорий нархларда тақдим этиш зарурати йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Узоқ муддатли ва қисқа муддатли ижара ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Узоқ муддатли ва қисқа муддатли ижаранинг субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижарага берувчи — мол-мулк эгаси ёки қонунчилик ёки мулк эгаси томонидан мол-мулкни ижарага бериш ҳуқуқи берилган ваколатли шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижарачи — ижара шартномасига мувофиқ мол-мулкни ижарага олувчи юридик ва жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Узоқ муддатли ижаранинг тан олиниши ижарачи ва ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида худди лизингдагидек амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қисқа муддатли ижарада, ижара объектига эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган барча таваккалчиликлар ижарачига ўтмайди ва шунинг учун қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган ижара объектлари ижарачининг балансида ҳисобга олинмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қисқа муддатли ижарада ижарачи томонидан ҳисобланган ва тўланадиган ижара тўловлари, уларни фойдаланиш жойига (мақсадига) қараб маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг ишлаб чиқариш таннархига ва (ёки) давр харажатларига олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қисқа муддатли ижарада, ижарага берувчи томонидан ҳисобланган ва олинадиган ижара тушумлари даромад сифатида тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ижара шартномасида ижара объекти, ижара муддати тугаши ёки тугамасидан, агарда шартномада шартлашилган сотиб олиш нархининг барчаси ижарачи томонидан тўланганда ижарачининг мулкига ўтиши кўзда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ижара объектини сотиб олиш кўрсатилмаган бўлса, у томонларнинг қўшимча келишуви билан ўрнатилиши мумкин, унда ижара объектидан фойдаланиш учун олдин тўланган тўловлар сотиб олиш баҳосида ҳисобга олиниши ҳақида келишиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара муддатининг тугаши ёки унинг тугагунига қадар шартномада кўзда тутилган сотиб олиш нархини ижарачи томонидан тўлиқ киритилган ҳолда ва ижара объектига эгалик қилиш ҳуқуқи унга ўтганда, у бухгалтерия ҳисобида ижарачининг мулки сифатида ҳисобга олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ижарачининг ижара объектини яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш ва бошқа) харажатлари ижара объекти қийматини кўпайтирувчи капитал қуйилмалар сифатида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ижара объекти, ижарага берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки шартнома бекор қилингач, ижарачи ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, агарда ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган ижара объектини яхшилашга сарфланган харажатлар (қуйилмалар) ва уларни ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имкони бўлмаса, ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига текинга ўтади. Бироқ, агарда уларни ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса ва агар ижарага берувчи уларнинг қийматини тўлашга рози бўлмаса, бундай ҳолларда ижарачи уларни ўзига ажратиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Маълумотларни очиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Молиявий ҳисоботларда ва унга тушунтириш хатида қуйидагилар очиб берилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) молиявий ҳисоботни тақдим қилиш санасида ижара (лизинг) объектлари ҳисобланган активлар қиймати тўғрисида маълумотлар. Мазкур ижара мулклари билан боғлиқ бўлган қарзлар (дебиторлик ёки кредиторлик) қисқа муддатли ва узоқ муддатлига ажратилган ҳолда бошқа қарзлардан алоҳида тан олиниши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) умумлаштирилган шаклда лизинг бўйича лизинг тўловларига тааллуқли мажбуриятлар суммаси ва уларни тўлаш даври тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) салмоқли молиявий чекловлар, лизингни қайта тиклаш ҳуқуқлари, лизинг объектларини харид қилиш ва лизинг билан боғлиқ бўлган бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳар бир молиявий ҳисоботни тузиш санасига лизинг тўловларининг қолдиқ суммаси ва лизингга берувчининг даромади, шунингдек лизинг объектининг кафолатланган қолдиқ қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) лизинг даври учун қопланмаган мажбурият қолдиғига доимий фоиз ставкасини олиш учун лизингга берувчининг даромади (лизинг бўйича фоизлар) ни тақсимлашда фойдаланиладиган усул;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) молиявий ҳисобот тузиш санасида иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) дан олиниши кутилаётган келгуси ижара (лизинг) тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 292-модда)