Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
Айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 17 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 339]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. Айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 март,
01/2-29-сон
Келишилди:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2025 йил 15 март
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 15 мартдаги 01/2-29-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 293, 2024 йил 25 сентябрь) 222-бандидаги «3» рақами «13» рақами билан алмаштирилсин.
2. ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 331, 2025 йил 27 январь) 125-банди биринчи хатбошисидаги «3» рақами «13» рақами билан алмаштирилсин.