Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Қарори
Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2168-9]
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 март,
2-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 март,
238-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 март,
3347-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йил 14 мартдаги 2-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 7 мартдаги 3347-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 13 мартдаги 238-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «16» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
2. 10-бандда:
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари билан назарда тутилган тўловларга, ижтимоий солиқ тўловларини ўз ичига олган ҳолда;»;
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра нотариус, нотариус ёрдамчиси ва нотариал архив мудирининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўллаш билан боғлиқ тўловларга;».
3. 12-бандда:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ва Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3561, 2024 йил 22 октябрь) билан назарда тутилган моддий рағбатлантириш;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра, нотариус ва нотариус ёрдамчисининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравари миқдорида қўллаш билан боғлиқ тўловдан ташкил топади.».
4. 13-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ва Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3561, 2024 йил 22 октябрь) билан назарда тутилган моддий рағбатлантириш;»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 9 июлдаги 343-сон «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, прокуратура ва адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, нотариал архив мудирининг даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ва устамалар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра, нотариал архив мудирининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравари миқдорида қўллаш билан боғлиқ тўловдан ташкил топади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.03.2025 й., 10/25/2168-9/0260-сон)