Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078-5]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018-y., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 февраль,
232-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 11 февралдаги 232-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 23-банднинг биринчи хатбошисидан «бюджет ташкилотларининг пенсия ва нафақаларни тўлаш учун,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. 330 000 «Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг харажатлари бўйича мажбуриятлар» счётининг тегишли субсчётлари Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ғазначиликда миллий валютадаги депозит шахсий ҳисобварағи маблағлари бўйича, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари ҳамда ҳисобланган харажатлар бўйича мажбуриятларни ўз ичига олади.».
3. 47-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. 800 000 «Ҳисобланган харажатлар (молиявий мажбурият)» счётининг тегишли субсчётлари бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ғазначиликда миллий валютадаги депозит шахсий ҳисобварағи маблағлари бўйича, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари бўйича ҳисобланган харажатларни ўз ичига олади.».
4. 49-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. 990 000 «Бюджет ижросининг молиявий натижалари» счётининг тегишли субсчётларида бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ғазначиликдаги депозит маблағлари ҳамда ўтган йилги дебиторлик қарздорликлар, камомадлар, текширув натижасига кўра тўловлар бўйича молиявий натижаларнинг ҳисоби юритилади.».
6. 59 ва 76-бандлардаги «таълим муассасаларидаги» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 62, 77, 296 ва 297-бандлардаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. 102 411 «Умумий ўрта таълим ташкилотларида дарсликлар ижараси тўлови» субсчётида умумий ўрта таълим ташкилотларидаги дарсликлар ижараси тўловидан тушган маблағлар ва уларнинг ҳаракати ҳисоби юритилади.
Умумий ўрта таълим ташкилотларидаги дарсликлар ижараси тўлови ҳисобланганда 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 345 000 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти кредитланади. Мазкур ижара тўлови бюджет ташкилотига тушганда, 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти кредитланади ва 102 411 «Умумий ўрта таълим ташкилотларида дарсликлар ижараси тўлови» субсчёти дебетланади.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан ундирилган ижара тўловлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасига ўтказиб берилганда, 345 000 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 102 411 «Умумий ўрта таълим ташкилотларида дарсликлар ижараси тўлови» субсчёти кредитланади.».
9. 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«67. 102 415 «Бошқа давлат таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётида ташкилотларнинг ҳисобварақларига кирим қилинган давлат таълим ташкилотларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари ҳисобга олинади.
Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 102 415 «Бошқа давлат таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг дебетида ва 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 102 415 «Бошқа давлат таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.».
10. 75-бандда:
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
11. 100-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари, 253-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари ҳамда 280-банддаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 110 ва 264-бандлардаги «олий ўқув юртлари» деган сўзлар «давлат олий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 111-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«111. 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётида давлат таълим ташкилотларида талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича ва ўқув жараёнида юзага келадиган дебитор қарзлар ҳисоби олиб борилади.
Давлат таълим ташкилотлари томонидан тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 520 150 «Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Тўлов-контракт маблағларининг келиб тушиши 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлар» субсчётининг кредитида ва 102 409 «Давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётида акс эттирилади.
Аналитик ҳисоб ҳар бир талаба бўйича алоҳида ҳолда ташкил қилинади.».
14. 265-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«265. 343 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа кредитор қарзлари» субсчётида давлат таълим ташкилотларида талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича ва ўқув жараёнида юзага келадиган кредитор қарзлар ҳисобга олинади.
Давлат таълим ташкилотларида талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича ва ўқув жараёнида юзага келган кредитор қарзлар келгуси ҳисоб-китобларда инобатга олинади ёки ушбу кредитор қарзлар якуний ҳисоб-китоблардан сўнг юзага келган тақдирда белгиланган тартибда талабага қайтарилади.».
15. 282-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«282. 520 150 «Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчётида давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган даромадларнинг ҳисобланиши акс эттирилади.».
16. 283-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«283. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича маблағларнинг ҳисобланиши 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 520 150 «Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчётининг кредитида, маблағларнинг келиб тушиши 102 409 «Давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётининг дебетида ва 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.».
17. 315-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«315. 983 000 «Давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда, 730 000 «Давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Харажатларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ўтказма берилади.
Субсчёт кредитида йил мобайнида ҳисобланган давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда, 520 150 «Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчёти дебетланади.
Йил охирида, аввало, фойдаланилган солиқ ва йиғимлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи ҳақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (амортизацияси) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар) 730 000 «Давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётидан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, 986 000 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва йиғимлар бўйича имтиёзлар» субсчёти дебетланади ва 730 000 «Давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади.
Сўнг молия йилининг охирида жорий йилга тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижалар 983 000 «Давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва 520 150 «Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар» ҳамда 730 000 «Давлат таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётлари бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.».
18. 317-бандда:
учинчи хатбошидан «, 342 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан суғурта бадали тўлови бўйича кредитор қарзлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 326-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«326. 05 «Ўқувчилар ва талабаларнинг қайтарилмаган моддий қимматликлар бўйича қарзлари» счётида ўқувчилар ва талабалар томонидан қайтарилмаган уст-бош, ич кийимлар, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий қимматликлар юзасидан қарзи ҳисобга олинади. Давлат таълим ташкилотларидан чиқарилган ўқувчилар ва талабалар ҳисобида турган моддий қимматликларни давлат таълим ташкилоти балансидан ўчириш уларнинг ўқув юртидан чиқарилганлиги ҳақидаги буйруққа асосан амалга оширилади.».
20. 330-банддаги «таълим муассасаларининг» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 1-иловада:
102 403, 104 460, 111 302, 144 000, 152 400, 335 000, 342 400, 540 000, 850 000 ва 995 000 — 995 200-қаторлар чиқариб ташлансин;
102 409, 104 420, 730 000 ва 983 000-қаторлардаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
102 415, 111 306, 111 315, 520 130 ва 520 140-қаторлардаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
102 411 ва 520 440-қаторлардаги «Умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «Умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
520 150-қатордаги «Олий ва ўрта махсус, профессионал таълими муассасаларида» деган сўзлар «Олий ва ўрта махсус, профессионал таълими ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. 2-иловада:
24-позициянинг «Дебет» ва «Кредит» устунларидан «/144 000» рақами чиқариб ташлансин;
39, 40, 75 ва 76-позицияларнинг «Дебет» устунидан «/335000» рақами чиқариб ташлансин;
74 ва 89-позицияларнинг «Дебет» устунидан «335000/» рақами чиқариб ташлансин;
68, 78 ва 90-позицияларнинг «Кредит» устунидан «/335000» рақами чиқариб ташлансин;
73 ва 93-позицияларнинг «Кредит» устунидан «/995200» рақами чиқариб ташлансин;
85-позициянинг «Кредит» устунидан «995100/» рақами чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/3078-5/0249-сон)