Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Қарори
«Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2808-3]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сон «Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2808, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016- й., 28-сон, 340-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 февраль,
2024-24-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2025 йил 19 февраль
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2025 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 27 февралдаги 2024-24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом молиявий ва солиқ ҳисоботларини (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.»;
б) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ органи солиқ тўловчи томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган ҳисоботини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2808-3/0246-сон)