26.02.2025 йилдаги КҚ-102-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, норма ижодкорлиги жараёнида, хусусан, ёшлар масалаларига доир қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда муҳокама қилишда фаол иштирок этиш, ёшларга доир масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, бу борада тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатларига кўмаклашиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи тўғрисида намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи тўғрисида намунавий низомни ўз сессияларида кўриб чиқиш ва у асосида тегишли низомни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларини халқ депутатлари Кенгаши депутатларига «устоз-шогирд» анъанаси асосида бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссиялари билан Ёшлар маслаҳат гуруҳининг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда уларни ёшлар масалаларига оид муҳокамалар ва назорат-таҳлил тадбирларига жалб этиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятининг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг бевосита иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда амалга оширилаётган қонунчиликдаги ислоҳотлар самарадорлигини «тенгдош-тенгдошга» тамойили асосида ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва жойларда қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссияларининг ёшлар масалаларига оид муҳокамалари ва назорат-таҳлил тадбирларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ёшлар муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда уларнинг сиёсий билим ва дунёқарашини шакллантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар парламенти билан ҳамкорликда ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган тадбирларни ташкил қилиш (конференция, акциялар, форум, семинар, давра суҳбати, жамоатчилик эшитуви, очиқ мулоқот, ижодий кечалар, вебинар, танловлар, мусобақа ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Сенат девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов) билан биргаликда Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш бўйича халқ депутатлари Кенгашларига ташкилий, услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳар) ҳокимликлари Ёшлар маслаҳат гуруҳи самарали фаолият олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О. Козихонова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-102-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 26 февралдаги КҚ-102-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи тўғрисида намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳининг (кейинги ўринларда — Ёшлар маслаҳат гуруҳи) асосий мақсад ва вазифаларини, Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, уни шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёшлар маслаҳат гуруҳи халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши (кейинги ўринларда — маҳаллий Кенгаш) қарори билан ташкил этиладиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳамда фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёшлар маслаҳат гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Сенат Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, тегишли маҳаллий Кенгаш қарорларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ёшлар маслаҳат гуруҳи маҳаллий Кенгашнинг ваколат муддатига тузилади, ваколат муддати тугагач янги таркиби шакллангунга қадар ўз фаолиятини давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ёшлар маслаҳат гуруҳининг асосий мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёшлар маслаҳат гуруҳининг асосий мақсади — ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлашда, норма ижодкорлиги жараёнида, хусусан, ёшлар масалаларига доир қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда фаол иштирок этиш, ёшларга доир масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, бу борада маҳаллий Кенгаш депутатларига кўмаклашишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёшлар маслаҳат гуруҳининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида ҳудуддаги ёшлар муаммоларини аниқлайди ва уларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларини ўрганади, таҳлил қилади ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш жараёнида ёшлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қонун ва қонунчилик ҳужжатлари, давлат дастурлари, «йўл хариталари» ҳамда бошқа ҳужжатлардаги ёшларга оид вазифаларни таҳлил қилади, зарур ҳолларда, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда ёшлар масаласига оид чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун ташаббускор ёшларни рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари билан биргаликда ёшларга доир масалалар бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилишида иштирок этади, қарор лойиҳалари ишлаб чиқилишидаги муҳокама жараёнларида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари йиғилишларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ёшлар масалаларига оид ҳисоботлари (ахборотлари)ни эшитиш ва муҳокама қилиш жараёнида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида экологияни асраш ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга қаратилган акциялар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини кенг тарғиб қилади, ёшлар ўртасида турли кўрик танловлар, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатларининг, сенаторларнинг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссияларидан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари томонидан ташкил этиладиган мажлислар ва бошқа тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда мазкур тадбирларда белгиланган тартибга қатъий риоя этган ҳолда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ишчи гуруҳлари таркибида давлат органлари ва бошқа ташкилотларга бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларига Ёшлар маслаҳат гуруҳи зиммасига юкланган вазифалар юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларининг ёшлар масаласига оид мажлисларида иштирок этиш ва уларда кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фикр билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида ҳудуддаги ёшлар орасида вужудга келаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларига доир таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда ўз таклифларини маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссиясига киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолияти билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ёки бошқа давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ва котибияти фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ёшлар маслаҳат гуруҳи таркибини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ёшлар маслаҳат гуруҳи таркиби (16 — 30 ёш) халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларининг Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда халқ депутатлари туманлар (шаҳар) Кенгашларининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (кейинги ўринларда — доимий комиссия) томонидан гендер тенгликни инобатга олган ҳолда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўрта махсус, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари, турли йўналишларда фаолият олиб бораётган энг фаол ва ташаббускор, ижобий натижаларга эришган ёшлар Ёшлар маслаҳат гуруҳининг аъзоси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги ва сиёсий партияларнинг ҳудудий бўлинмалари Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолигига номзодларни тавсия этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари сони, қоида тариқасида, тегишли маҳаллий Кенгаш депутатлари сонининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маҳаллий Кенгаш депутатлари бир вақтнинг ўзида Ёшлар маслаҳат гуруҳининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳолларда Ёшлар маслаҳат гуруҳининг аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳининг йиғилишларида мунтазам равишда сабабсиз иштирок этмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом талабларини бир неча бор бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияси топшириқларини бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги ва сиёсий партиялар ҳудудий бўлинмалари (ўзлари тақдим қилган номзодлар бўйича) ҳамда маҳаллий Кенгаш доимий комиссиясининг тегишли тақдимномасига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элга кўчиб кетганда ёки бошқа давлат фуқаролигини олганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларини унинг таркибидан чиқариш маҳаллий Кенгаш қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари ҳақидаги маълумотлар маҳаллий Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ёшлар маслаҳат гуруҳи раҳбари ва котиби унинг биринчи ташкилий йиғилишида доимий комиссия тавсиясига кўра аъзолар томонидан овоз бериш йўли билан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятининг асосий масалалари унинг йиғилишида кўриб чиқилади. Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилиши, қоида тариқасида, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилишининг кун тартиби лойиҳаси Ёшлар маслаҳат гуруҳи котиби томонидан Ёшлар маслаҳат гуруҳи раиси ва аъзоларининг таклифлари асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари унинг йиғилиши ўтказилишидан камида 3 кун аввал бу ҳақда хабардор қилинади. Хабарномада йиғилиш ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек, кун тартиби лойиҳаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилишини унинг раҳбари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ёшлар маслаҳат гуруҳининг йиғилишларида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибият ходимлари иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилиши ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда видеоконференсалоқа шаклида ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ёшлар маслаҳат гуруҳи тадбирлари очиқлик ва ошкоралик асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ёшлар маслаҳат гуруҳининг йиғилиши, агар унда Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларининг камида ярми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ёшлар маслаҳат гуруҳининг қарори йиғилишда иштирок этаётган Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ёшлар маслаҳат гуруҳининг йиғилишида қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади. Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилиши баённомаси котиб томонидан имзоланади, йиғилишга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда маҳаллий Кенгаш доимий комиссиясига, Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ёшлар маслаҳат гуруҳи томонидан қабул қилинган ҳужжатлар тавсиявий хусусиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари маҳаллий Кенгаш депутатларига «устоз-шогирд» тизими асосида бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятига маҳаллий Кенгаш котибияти ва Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкилий ҳамда амалий-услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ёшлар маслаҳат гуруҳи раҳбари ва унинг котиби вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ёшлар маслаҳат гуруҳи раҳбари ўз вазифаларини бажариши даврида доимий иш фаолиятидан ажратилмаган ҳолда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятини ташкил қилади ва унга умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кўра ёшларга оид масалалар бўйича кўриб чиқилиши учун маҳаллий Кенгашга таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилишларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилишларида раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилиши баённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қонунчиликка асосан бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ёшлар маслаҳат гуруҳи котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳининг фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилишига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, йиғилиш ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилиши ўтказиладиган вақт, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини, йиғилиш кун тартиби лойиҳасини Ёшлар маслаҳат гуруҳи раҳбари билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни йиғилиш ўтказиладиган вақт, жой ва кун тартиби лойиҳаси ҳақида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилиши баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси ҳамда Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларига жўнатилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларини рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ёшлар маслаҳат гуруҳи йиғилишларида доимий равишда иштирок этиб, муҳокама жараёнларида ўз таклифлари билан фаол қатнашган, таҳлилий материаллар ишлаб чиқиш, назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишга кўмаклашиш ва иштирок этиш, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришда жонбозлик кўрсатган Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари рағбатлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Рағбатлантириш маҳаллий Кенгаш раиси, маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси ташаббуси билан ташаккурнома эълон қилиш, соҳа бўйича тегишли давлат мукофотларига тавсия қилиш тарзида, шунингдек қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа кўринишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ёшлар маслаҳат гуруҳининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият томонидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятини тўхтатиб туриш ёхуд тугатиш маҳаллий Кенгаш қарори билан амалга оширилади.