Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 22 февраль,
СҚ-86-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 22 февралдаги СҚ-86-V-сонли Қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорларининг рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги «Самарқанд вилояти Қўшработ туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида»ги КҚ-50-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида»ги КҚ-51-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳи ташкил қилиш тўғрисида»ги КҚ-52-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикас Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги КҚ-53-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикас Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги КҚ-54-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида»ги КҚ-55-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги «Н.Д. Тургуновни Ўзбекистон Республикасининг Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-57-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 4 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги КҚ-59-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 6 февралдаги «С.М. Рустамбаевни Ўзбекистон Республикасининг Малдив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-61-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 6 февралдаги «Р.И. Нуримбетовни Ўзбекистон Республикасининг Норвегия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-62-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 1 7 февралдаги «М.Б. Киличевни Ўзбекистон Республикасининг Жазоир Халқ Демократик Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-68-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 февралдаги «Д.Х. Ахатовни Ўзбекистон Республикасининг Лихтенштейн Князлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-69-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 февралдаги «А.К. Хатамовни Ўзбекистон Республикасининг Ливан Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-70-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 февралдаги «К.И. Гадоевни Ўзбекистон Республикасининг Бруней-Доруссалом Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-71-V-сонли қарори.