Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг
буйруғи
«Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2748-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 11 декабрдаги 697-сон «Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2748, 2015 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 656-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ЖУМАНАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 февраль,
22-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунлари» деган сўзлар «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октабрдаги 292-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 20-бандда:
учинчи хатбошидаги «инспекция назорати» деган сўзлар «даврий баҳолаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «аттестация қилинган» деган сўзлар «техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2748-3/0245-сон)