Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 30.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2748
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 декабрда 2748-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2748-3, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2748-3/0245-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор А. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
697-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 11 декабрдаги 697-сонли буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни (бундан буён матнда мутахассислар деб юритилади) сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2748-3, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2748-3/0245-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни сертификатлаштириш органи (бундан буён матнда МСО деб юритилади) — мутахассисларни сертификатлаштиришга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар — мувофиқликни баҳолашга доир ишларни амалга ошириш учун тайёргарликка ва малакага эга бўлган сертификатлаштирилган мутахассислар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисни сертификатлаштириш (бундан буён матнда сертификатлаштириш деб юритилади) — мутахассиснинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификати — сертификатлаштирилган мутахассиснинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сертификатлаштириш мутахассиснинг мувофиқликни баҳолашга доир ишларни амалга ошириш учун сўралган соҳада ваколатлилигини расмий тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сертификатлаштириш амалга оширилмаган мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида фаолият юритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСО томонидан мазкур МСО да ишлайдиган мутахассисларни сертификатлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий маълумотли, мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган умумий меҳнат стажига, шу жумладан сўралган соҳада мутахассислиги бўйича 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган мутахассисларни сертификатлаштиришга йўл қўйилади. Бунда лаборатория мутахассислари учун олий маълумот талаб этилмайди.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 11 апрелдаги 215-сонли (рўйхат рақами 2748-1, 12.05.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 352-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни синаш бўйича сўралган соҳада мутахассислар учун мутахассислиги бўйича 3 ойдан кам бўлмаган меҳнат стажи талаб этилади. Бунда мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган умумий меҳнат стажига эга бўлиш ҳақидаги талаб ушбу тоифадаги мутахассисларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сертификатлаштиришни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сертификатлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда сертификатлаштиришга ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштиришни ўтказишга шартнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш бўйича имтиҳон ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш натижалари бўйича қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатини Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида (бундан буён матнда Давлат реестри деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш ва бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. МСО томонидан сертификатлаштириш аризага асосан амалга оширилади. МСО ни танлаш мутахассис томонидан мустақил амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мутахассис МСО га ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мутахассис сертификатлаштиришга аризани, унга зарур ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза электрон шаклда берилган тақдирда МСО ҳужжатларнинг сканер қилинган версиясини қабул қилади, сўнгра уларни сертификатлаштириш жараёнида асл нусхаси билан таққослайди. МСО электрон шаклдаги ариза олингани тўғрисида мутахассис хабардор қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аризага:

ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумот тўғрисидаги диплом ва мутахассис томонидан махсус курслар ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ёки кўчирмалари. Агар мутахассис чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳноманинг нусхалари;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2018 йил 29 январдаги 38-сонли (рўйхат рақами 2748-2, 08.02.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2748-2/0679-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, ёки мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислиги бўйича меҳнат стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойидан тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 х 4 см ўлчамидаги 4 та фотосурат илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассис ўз ихтиёрига кўра қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун мутахассис жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. МСО аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, натижаси бўйича 3 иш куни мобайнида аризани қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки асослантирилган рад жавобини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аризани қабул қилишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис меҳнат стажининг ушбу Низомнинг 4-банди талабларига номувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот бўйича мутахассислигининг сўралган соҳага номувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризага илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилигининг аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСО га аризанинг мазкур МСО да бевосита ишлайдиган мутахассис томонидан берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризанинг ушбу Низом билан белгиланган бошқа талабларга номувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аризани қабул қилиш рад этилганда ҳужжатлар мутахассисга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассис рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг қайта ариза бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза қабул қилинган ҳолатда уни қабул қилган кундан бошлаб 10 кун ичида МСО ва мутахассис ўртасида сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартнома МСО ва мутахассиснинг иш берувчиси ўртасида ҳам тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сертификатлаштириш сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган қиймат тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади. Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови унинг натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сертификатлаштириш бўйича имтиҳонни ўтказиш учун сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган қиймат тўлиқ тўлангандан сўнг 30 кун ичида МСО томонидан комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссиянинг шахсий таркиби, аъзоларининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги МСО раҳбарининг қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. МСО 10 кундан кам бўлмаган муддатда сертификатлаштириш бўйича имтиҳон ўтказилишидан олдин унинг ўтказилиши санаси ва жойи тўғрисида мутахассис ва комиссия аъзоларини хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Имтиҳон давлат тилида ўтказилади. Имтиҳон МСО нинг имкониятлари ва техник воситаларидан келиб чиққан ҳолда бошқа тилларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сертификатлаштириш бўйича имтиҳон ўтказиш шакли мутахассиснинг сўралган соҳасидан келиб чиқиб, қуйидаги турларда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациянинг сўралган соҳасида — оғзаки имтиҳон ва тестлаш;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2748-3, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2748-3/0245-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот синови, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертизанинг сўралган соҳасида — тестлаш ва МСО ва лабораторияга эга бўлган ташкилот ўртасида тузилган тегишли шартномага асосан ўқув лабораториялари ёки аккредитация қилинган ёхуд техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган синов лабораторияларида ўтказиладиган амалий имтиҳон.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2748-3, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2748-3/0245-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сертификатлаштириш бўйича имтиҳон топшириқлари унинг ўтказилиш шаклидан келиб чиқиб, қуйидаги сонда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғзаки имтиҳон — 7 та (4 та — сўралган соҳа бўйича, 3 та — мувофиқликни баҳолаш соҳасида) савол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тестлаш — 50 та (25 та — сўралган соҳа бўйича, 25 та — мувофиқликни баҳолаш соҳасида) тест;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма имтиҳон — 5 та (3 та — сўралган соҳа бўйича, 2 та — мувофиқликни баҳолаш соҳасида) савол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий имтиҳон — 3 та (2 та — сўралган соҳа бўйича, 1 та — мувофиқликни баҳолаш соҳасида) амалий топшириқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сертификатлаштириш бўйича имтиҳон ўтказилгандан сўнг 1 кун ичида комиссия томонидан ўтказилган имтиҳон якуни бўйича унинг натижалари кўрсатилган баённома расмийлаштирилади. Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва МСО раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўтказилган сертификатлаштириш бўйича имтиҳон натижалари юзасидан МСО томонидан мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда ушбу қарор қабул қилинган кундан 3 иш куни ичида мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади, Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади ва мутахассисга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кундан бошлаб 3 йилни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мувофиқлик сертификати бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Мувофиқлик сертификати бланкаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади ва МСО га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади) томонидан берилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда МСО ушбу қарор қабул қилинган куни мутахассисни бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Имтиҳондан ўта олмаган мутахассис ариза бериш ва шартномани тузиш жараёнидан ўтмаган ҳолда мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кун ичида 1 мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда қайта имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга. Қайта имтиҳон топшириш учун ҳақ тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар мутахассис қайта топширилган имтиҳондан ҳам ўта олмаса ёки имтиҳонни қайта топшириш муддатини ўтказиб юборган бўлса, у ушбу Низомга мувофиқ умумий тартибда ариза бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сертификатлаштиришни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўпламлари, шу жумладан аризалар, имтиҳон саволлари, ўтказилган имтиҳонлар натижалари бўйича баённомалар ва мувофиқлик сертификатлари нусхалари МСО да 4 йил давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда мутахассис Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятларни қараб чиқиш 2 ҳафта ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, шунингдек мувофиқлик сертификатини бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши ходим томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар бузилганда мувофиқлик сертификатини берган МСО ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан 10 кундан ошмаган муддатга, суд томонидан 10 кундан ошган муддатга тўхтатиб турилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни мунтазам равишда бузганда ёки бир марта қўпол тарзда бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСО нинг мувофиқлик сертификатини бериш ҳақидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати ўтганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. МСО нинг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарори ходимга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарори ходим ва мувофиқлик сертификатини берган МСО га қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади. Суднинг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарори ходим ва мувофиқлик сертификатини берган МСО га қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар ва тартибда етказилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходим МСО, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки суднинг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан 5 кун ичида мувофиқлик сертификати кейинчалик Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига Давлат реестридан чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун МСО га қайтарилиши лозим.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мувофиқлик сертификати у сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда мувофиқлик сертификатини берган МСО, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва суд томонидан бекор қилинади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. МСО нинг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарори ходимга қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарори ходим ва мувофиқлик сертификатини берган МСО га қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмасдан етказилади. Суднинг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарори ходим ва мувофиқлик сертификатини берган МСО га қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар ва тартибда етказилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходим МСО, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки суднинг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан 5 кун ичида мувофиқлик сертификати кейинчалик Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига Давлат реестридан чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун МСО га қайтарилиши лозим.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақида МСО, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва суднинг қарори қабул қилинганда мувофиқлик сертификати у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. МСО ёки Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ёхуд мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақидаги қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. МСО берилган ва бекор қилинган мувофиқлик сертификатлари, амал қилиши тўхтатилган ва тугатилган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик сертификатларини беришни рад этиш ҳолатлари ҳисобини юритади, шунингдек ҳар ойда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мазкур маълумотни тақдим қилиб боради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги зарурият бўлганда МСО дан сертификатлаштириш бўйича ҳужжатлар нусхаларини сўраб олиши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. МСО ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида мутахассислар тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатлари мувофиқ жавоб беради.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 214-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН (мутахассисларни сертификатлаштириш органининг номи ва манзили, Мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридаги рақами) (наименование и адрес органа по сертификации специалистов, № в Государственном реестре органов по оценке соответствия)
№
(бланк рақами) (№ бланка)
МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ СЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ
(миллий мувофиқлик белгиси) (национальный знак соответствия)
Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида қуйидаги рақам билан рўйхатдан ўтказилди: Зарегистрирован в Государственном реестре национальной системы сертификации за №:
требованиям, установленным в (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар) (нормативно-правовые акты и нормативные документы в области технического регулирования) белгиланган талабларга мувофиқлигини для проведения работ по оценке соответствия в качестве персонала в области (сертификатлаштириш ўтказилган мувофиқликни баҳолаш соҳасининг номи) (наименование области по оценке соответствия, по которой проведена сертификация) соҳасида ходим сифатида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни амалга ошириш учун тасдиқлайди
Мутахассисларни сертификатлаштириш органининг раҳбари Руководитель органа по сертификации специалистов