05.03.2025 йилдаги ПФ-43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк объектларининг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлашнинг замонавий усуллари ва механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш, аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий активлари ўсиб бориши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) республикадаги мавжуд 8 миллиондан ортиқ турар ва нотурар жойлар, 7 миллионга яқин ер участкаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди-сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кўчмас мулк бозорига оид ишончли, тўлиқ ва даврий равишда янгиланиб борадиган ахборот базани яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) солиқ солишда адолатлилик тамойилини янада кенг жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йилдан бошлаб босқичма-босқич барча кўчмас мулк объектлари уларнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш мақсадида даврий равишда оммавий баҳолашдан ўтказилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оммавий баҳолаш ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025-2026 йилларда — эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026-2027 йилларда — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2027 йил ва ундан кейинги йилларда — қолган ҳудудларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ташкилий ва молиявий таъминот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кадастр агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида бошқарув ходимларининг чекланган сони 30 нафардан иборат бўлган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Кадастр агентлиги — кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Миллий марказ — кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ижро этувчи орган этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ўртасида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасидаги вазифалар тақсимоти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Миллий марказ фаолияти, шу жумладан, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тадбирлари қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Давлат бюджети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинадиган грантлар ва техник кўмаклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Миллий марказнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Норматив-ҳуқуқий, услубий, ахборот ва дастурий таъминот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оммавий баҳолаш тизимини норматив-ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан таъминлаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Кадастр агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда Миллий марказ фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) уч ой муддатда Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётини белгиланган тартибда тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2026 йил охирига қадар Тошкент шаҳридаги эксперимент натижалари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро экспертларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда бино ва иншоотлар қурилишининг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда уларни қайта тиклаш қийматининг жамланма кўрсаткичларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оммавий баҳолаш тизимини дастурий жиҳатдан таъминлаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Кадастр агентлиги 2025 йил 1 ноябрга қадар Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича — «Кўчмас мулк бозори мониторинги» автоматлаштирилган ахборот тизимини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) кўчмас мулкнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш бўйича «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар Миллий марказнинг сўровига кўра ўн кун ичида оммавий баҳолаш тизими учун зарур бўлган ахборотларни бепул тақдим этишлари, ўзларининг ахборот тизимларини Миллий марказнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ҳафта муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ходимларининг чекланган умумий сони доирасида Кадастр агентлиги марказий аппарати тузилмасида Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 7 та штат бирлигидан иборат Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини мувофиқлаштириш бошқармасини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги экспериментнинг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, оммавий баҳолашдан ўтказилган мол-мулклар ва ер участкалари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ солинадиган базани қайтадан белгилаш ва солиқ ставкаларини пасайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кадастр агентлиги директорига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Миллий марказ ходимларининг иш юкламаси ва фаолияти самарадорлигидан келиб чиқиб, Миллий марказга қўшимча штат бирликларини ажратиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Кадастр агентлиги директори Ф.Ж. Пўлатов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фармон ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-43-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги ПФ-43-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ўртасида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасидаги вазифалар тақсимоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасидаги асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) оммавий баҳолаш тизимини амалга ошириш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) оммавий баҳолаш жараёнини тартибга солувчи чора-тадбирлар ва механизмларни ишлаб чиқиш, шу жумладан, оммавий баҳолаш услубиётини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) оммавий баҳолаш натижаларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) республика миқёсида ва алоҳида ҳудудларида, шу жумладан, урбанизация жараёнлари ва инфратузилманинг ривожланиши, нархлар даражаси ва бошқа бозор кўрсаткичларининг ўзгариши муносабати билан республиканинг алоҳида туман (шаҳар)ларидаги кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолашдан ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кадастр агентлигининг кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасидаги асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) оммавий баҳолаш жараёнида маълумотлар базасида мавжуд бўлган кўчмас мулк объектларига оид маълумотларнинг тўлиқлилигини ва сифатлилигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) оммавий баҳолаш ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулк объектлари рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) оммавий баҳолаш маълумотлари мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) оммавий баҳолаш тизимини самарали ташкил этиш, шунингдек, жараённи рақамлаштириш ва автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўчмас мулк объектларининг оммавий баҳолаш жараёнини тартибга солувчи чора-тадбирлар ва механизмларни ишлаб чиқиш, шу жумладан, оммавий баҳолаш услубиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий марказининг кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасидаги асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кўчмас мулк объектларининг бозор нархига яқин бўлган қийматини оммавий баҳолаш орқали аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) оммавий баҳолашнинг электрон маълумотлар базасини яратиш, юритиш ва янгилаб бориш, оммавий баҳолаш натижаларини ушбу базага алоҳида мурожаатсиз ва ҳақ ундирмасдан киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш билан боғлиқ маълумотларни ўрганиш, тўплаш ва қайта ишлаш асосида кўчмас мулк бозорини мониторинг ва таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги ПФ-43-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Жами» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

Жами

53 754

49 293

4 461

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» бўлимининг «4. Кадастр агентлиги» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

Кадастр агентлиги

995

422

573

шу жумладан директор ўринбосарлари сони

2

2

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Изоҳлар қисми қуйидаги мазмундаги 5.22.-кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5.22. Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 06/25/43/0218-сон)