27.02.2025 йилдаги 127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш ишларининг ягона тартибини белгилаш ва унинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда хизматлар кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институтига транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро идентификация кодини бериш вазифаси юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизмати кўрсатилишини Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг идентификация рақамининг тузилиши ва мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизмати кўрсатишни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 127-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга (кейинги ўринларда — талабгорлар) транспорт воситаларининг идентификация рақамини (кейинги ўринларда — VIN коди) шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Регламент Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент билан тартибга солинадиган ғилдиракли транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти (кейинги ўринларда — Институт) транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантиришни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш схемаси асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. VIN кодининг тузилиши ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. VIN коди учта бўлимдан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчининг халқаро идентификация коди (WMI коди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсифловчи қисми (VDS);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатувчи қисми (VIS).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIN коди транспорт воситаларини идентификация мақсадида бериладиган белгиларнинг таркибий комбинацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ишлаб чиқарувчи идентификация коди — World Manufacturer Identifier коди (кейинги ўринларда — WMI коди) VIN кодининг биринчи қисми бўлиб, транспорт воситалари ишлаб чиқарувчисини билдиради. WMI коди транспорт воситалари ишлаб чиқарувчисига мазкур ишлаб чиқарувчини аниқлаш мақсадида берилади. VIN кодининг қолган қисмлари билан биргаликда WMI коди 30 йил давомида барча давлатларда ишлаб чиқарилган транспорт воситалари учун ушбу коднинг такрорланмаслигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIN кодининг тавсифловчи қисми — Vehicle Descriptor Section (VDS) транспорт воситаларини тавсифловчи қисми VIN кодининг иккинчи қисми бўлиб, транспорт воситаларининг асосий хусусиятларини ифодаловчи маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу VIN кодининг қисмида транспорт воситаси тури, вариантлари ва версиялари кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIN кодининг кўрсатувчи қисми — Vehicle Indicator Section (VIS) VIN кодининг учинчи қисми бўлиб, бир транспорт воситасини бошқасидан ажратиш учун ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган белгилар комбинациясидан иборат. Ушбу VIN кодининг қисми VDS билан биргаликда ҳар бир ишлаб чиқарувчи томонидан 30 йил давомида ишлаб чиқарилган барча транспорт воситаларини аниқ идентификациялашни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. VIN кодининг WMI тавсифловчи қисми биринчи уч позицияда жойлашган белгилардан (ҳарфлар ёки рақамлар) иборат бўлади. Белгиларни танлаш ва уларнинг кетма-кетлиги Институт томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. VIN кодининг VDS тавсифловчи қисми олти позицияда жойлашган белгилардан (ҳарфлар ёки рақамлар) иборат бўлади. Белгиларни танлаш ва уларнинг кетма-кетлиги ишлаб чиқарувчи томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. VIN кодининг VIS кўрсатувчи қисми саккиз позицияда жойлашган белгилардан (ҳарфлар ёки рақамлар) иборат бўлади. Қўлланилмаган барча позицияларга ноллар қўйилади. Ушбу қисмда ишлаб чиқарилган йил (модель йили) ва (ёки) йиғув заводини кўрсатишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ишлаб чиқарилган йил (модель йили) кодини биринчи позицияга, йиғувчи завод кодини эса иккинчи позицияга жойлаштириш тавсия этилади. Агар VIS кодида модель йили кўрсатилган бўлса, VIN кодини тавсифловчи ҳужжатларда бу ҳақда маълумот берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабгорлар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабгордан бошқа маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон имзо) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. VIN кодини шакллантиришда WMI кодини тайёрлаш ва тақдим этиш учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5 фоизи «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган махсус ҳисобрақамига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар Институтнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар Институтнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш учун тўлов амалга оширилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларда ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгорлар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида Институтга электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Институтга электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Институтга сўровнома келиб тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида Институт транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Транспорт воситаларининг шакллантирилган идентификация рақами учун бир иш куни ичида 3-иловага мувофиқ Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш далолатномаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада транспорт воситасининг идентификация рақами бланкасининг реестр рақами қўйилади ва транспорт воситасининг идентификация рақами биринчи учта позициясининг WMI коди аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ташкилот йилига 500 тадан кам транспорт воситаси ишлаб чиқарганда, транспорт воситаси идентификация рақамининг кўрсатувчи қисми VIS коди Институт томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Транспорт воситасининг идентификация рақами ҳар бир транспорт воситасига тўлиқ фойдаланиш даврида ишлатиш учун берилади. WMI коди мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш шакли асосида 30 йиллик муддатга муайян ишлаб чиқарувчига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Далолатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бланкаси тўлдирилиб, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП реал вақт режимида талабгорга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бланкаси юборилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат хизматлари марказлари ва Институт ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар (талабгор)

1. Транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлайди.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш учун сўровномани Ўзбекистон стандартлар институтига юборади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Ўзбекистон стандартлар институти

1. Келиб тушган сўровнома асосида транспорт воситасининг идентификация рақами биринчи қисмини тайёрлайди.

Беш иш кунида

2. Транспорт воситасининг идентификация рақами биринчи қисмини шакллантириб, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПга юборади.

Бир иш кунида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Талабгорга Ўзбекистон стандартлар институти томонидан тайёрланган ҳужжатларни юборади.

Реал вақт режимида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА

Талабгор тўғрисида маълумот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Корхона номи

Корхона жойлашган жой (почта манзили), СТИР, телефон, электрон почта

Ишлаб чиқариш завод манзили

Ишлаб чиқариш қуввати

(мосини танланг)

□ Кичик

□ Ўрта

□ Катта

Бир йил давомида ишлаб чиқарилиши мўлжалланган транспорт воситаси сони

□ 10 — 500 гача

□ 500 — 5000 гача

□ 5000 +

Ишлаб чиқариладиган транспорт воситаси(лари) тури, уларнинг тоифаси

Масъул шахс

(Ф.И.О., телефон рақами)

Сана

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

__________________

________________

(сана)

(рақам)

Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Ўзбекистон стандартлар институти _____________________________________________________

ижрочи

__________________________________ томонидан _______________________________ учун транспорт

_________________________________________________ талабгор

воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича юборилган мурожаат юзасидан қуйидагилар аниқланди.

1. Транспорт воситаси идентификация рақами бланкасининг реестр рақами — _____

2. Корхонага бериладиган транспорт воситаси идентификация рақамининг биринчи учта позицияси (WMI) — _____

3. Корхонага бериладиган транспорт воситаси идентификация рақамининг 12, 13 ва 14 (VIS кодининг 3, 4 ва 5 рақамлари) рақамлари — _____

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Сана ___________ йил

Реестр т/р _______

Транспорт воситасининг идентификация рақами

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда халқаро идентификация кодини тартибга солувчи халқаро стандартларга мувофиқ транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчининг индентификация коди (World Manufacture Identifier) қуйидаги манзилда рўйхатга олинган корхонага 30 йиллик муддатга берилди.

Ташкилот номи:

Ташкилот манзили:

Телефон:

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2025 й., 09/25/127/0192-сон)