21.01.2025 йилдаги 350-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 21.01.2025 йилдаги 350-V-сон
Кучга кириш санаси
21.01.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон —2030» стратегиясида белгиланган мақсадларни рўёбга чиқариш, Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиши борасидаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш, миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш борасидаги ишлар юзасидан самарали парламент назоратини ташкил этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги тавсияларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
350-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил 21 январдаги 350-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Хакимов Рахим Расулжонович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, комиссия раиси

Бекмуродов Бобур Мансурович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг раиси, комиссия раисининг ўринбосари

Сабиров Руслан Жуманазарович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси

Самиева Гузал Мухитдиновна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг аъзоси

Тилаволдиев Нодир Хокимович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

Холмухамедов Мухсинжон Муродуллаевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг аъзоси

Якубходжаев Умид Анварходжаевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил 21 январдаги 350-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссиясининг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) мақомини, асосий вазифаларини, ваколатларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссиянинг мақсади Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиши борасидаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш, миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш борасидаги ишлар бўйича самарали парламент назоратини ташкил этишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ваколатлари муддатига тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари ва ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан парламент назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш мақсадларига мувофиқ такомиллаштириш, шунингдек ушбу соҳада самарали механизмларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнларини самарали амалга ошириш юзасидан халқаро парламентлараро алоқаларни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссиянинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишларга доир маълумотларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун давлат органлари ва ташкилотлар билан келишувга кўра уларнинг вакилларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиш ҳолатини Комиссия мажлисида эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига ҳамда бошқа ташкилотларга таклиф ва тавсиялар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан давлат органлари раҳбарларининг ахборотини тегишинча Қонунчилик палатасининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида эшитиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан хорижий мамлакатлар парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Комиссиянинг ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия Қонунчилик палатасининг қарорига асосан Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси лойиҳаси тайёрланишини ташкил этади ва Комиссиянинг тасдиқланган иш режаси бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг мажлисида кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг ижро этилишига доир ишларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия раисининг ўринбосари Комиссия раиси йўқлигида унинг вазифасини бажариб туради, Комиссия томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия мажлислари Комиссия раиси томонидан заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Комиссия мажлислари Қонунчилик палатаси Спикерининг ташаббусига кўра ҳам чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия ишининг ташкилий шакли унинг мажлисидир. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия мажлисларига кўриб чиқилаётган масалага алоқадор бўлган давлат органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг, илмий муассасаларнинг, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари, мутахассислар, олимлар таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларида Қонунчилик палатасининг Спикери, унинг ўринбосарлари, Комиссия таклифига кўра Девоннинг масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан белгиланган муддатда Қонунчилик палатасига ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Комиссия тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Қонунчилик палатасининг қарори билан киритилади.