22.06.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1373
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 22.06.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1373
Кучга кириш санаси
02.07.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2009
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги 199-сонли «Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 17-сон, 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги 199-сонли «Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 17-сон, 197-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва бухгалтерия ҳисобида лизинг ва ижара операцияларини акс эттиришнинг ягона услубий асосини белгилайди.
25. Лизингга берувчига мулкни сотиш ҳисоби сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрь рўйхат рақами 1181-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси» 2002 й., 20-сон) мувофиқ амалга оширилади.
26. Асосий воситалар узоқ муддатли ижарага берилганда ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан асосий воситанинг бошланғич (агар берилаётган объект фойдаланилмаган бўлса) ёки қолдиқ (агар объект ижарага беришгача фойдаланишда бўлса) қиймати ўртасидаги фарқ суммаси резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда қайд қилинган лизинг объектининг қайта баҳолаш натижаси (қолдиғи) ни, яъни мазкур лизинг объектини олдинги баҳолашлардаги қиймат кўпайиши суммасининг олдинги баҳолашлардаги қиймат пасайиши суммасига нисбатан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилгандан сўнг кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижара тўловларининг ҳисобланишига қараб бир меъёрда (ойма ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари (бошқа операцион харажатлари) га олиб борилади.