Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан унинг котибияти фаолиятини янада кучайтириш тўғрисида»ги Қўшма қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги «Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-201-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Котибиятига қўшимча штат бирликларини ажратиш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан унинг котибияти фаолиятини янада кучайтириш тўғрисида»ги 4493-IV/КҚ-770-IV-сонли Қўшма қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 6, 626-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
* Қарор иловаси берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг котибиятининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фондини молиялаштириш учун тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.
3. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. Ходжаева зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 январь,
270-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 10 январь,
КҚ-32-V-сон