29.01.2025 йилдаги 402-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма қарори, 29.01.2025 йилдаги 402-V-сон
Кучга кириш санаси
29.01.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияни тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши кафолатларини кучайтириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қўшма қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
402-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-56-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги 402-V/КҚ-56-V-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Эшматова

Феруза Фархадовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), комиссия раиси

Нариманов

Бекзод Абдувалиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Рахмонова Сурайё Махмудовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)

Рашидова

Сайёра Шарафовна

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги

Мухаммадиев

Улуғбек Насриддинович

«Tashkent Perfect University» университети проректори

Туляков

Элдор Собиржонович

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

Маматханов

Аскар Махмутович

«Юксалиш» ҳаракати раиси ўринбосари – ижрочи директори

Ходжаева

Сайёра Атахановна

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори

Каримова

Нодира Эркиновна

Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази раиси

Шарипов

Бехзод Шухратович

«Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлими бошлиғи ўринбосари

Ганиев

Шухрат Абдураимович

«Гуманитар ҳуқуқий марказ» директори

Фармонов

Аъзам Турғунович

«Ҳуқуқий таянч» нодавлат нотижорат ташкилоти раиси

Турсунмуродов

Рустамбек Перматович

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

Тухтасинов

Илхом Мадаминович

Ўзбекистон жаҳон тиллари университети ректори

Бектемиров

Хамро Солаевич

Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи

Шлымбетов

Женисбай Курбанбаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили

Хусейнова

Абира Амановна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили

Жўраев

Ўткир Камилович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили

Саодатова Лола Мусурмоновна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили

Джураев

Шухрат Низамович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили

Валиев

Жахонгир Мамадалиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили

Алимов

Шухрат Ашрабович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили

Артиков

Абдурашид Заирович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили

Камалов

Рустам Жамалович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили

Камилов

Алишер Одилович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили

Оллаёров

Одилбек Давлатович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили

Машарипов

Бахтияр Раимбергенович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили

Хайитов

Темурбек Рахматалиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг мудири, комиссия котиби.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юклатилган масъул шахслар комиссия таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги 402-V/КҚ-56-V-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия маслаҳат органи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (бундан буён матнда Омбудсман деб юритилади) ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, мазкур Низомга, шунингдек Омбудсманнинг фармойиш ва топшириқларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, адолатлилик, инсонпарварлик, камситишга йўл қўймаслик, холислик, очиқлик иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия фаолиятининг ташкилий ва моддий-техник таъминоти Омбудсман Девони томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур соҳадаги давлат дастурларининг бажарилиши, шунингдек тегишли давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунийликка риоя қилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини таҳлил қилиш ҳамда юксалтириш, аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, қонунга итоаткорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини оширишга, бу соҳада жамоатчилик назоратини амалга оширишга, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда тегишли давлат органлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланган демократик давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибасини, ушбу жарёнларни таъминлаш ва мониторинг қилиш бўйича махсус миллий институтлар фаолиятини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, илғор хорижий тажрибадан Ўзбекистон Республикаси шароитида фойдаланиш имконияти ҳақида таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий институтлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, уларни инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган фаолиятига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя этилишини текшириш ва мониторингини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш, мазкур шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулосалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг таклифига мувофиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шунингдек давлат ва жамият манфаатларининг бузилишига сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан текшириш ва мониторинг ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан ахборот ва тушунтириш бериш учун мансабдор шахслар, мутахассислар ва бошқа шахсларни ўз мажлисларига таклиф этиш, ташкилотлардан идоравий ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, хулосалар ҳамда бошқа маълумотларни сўраш, талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарига давлат органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш тўғрисида мурожаат этиш ҳақидаги таклифларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга у томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш, шунингдек судларга давлат божини тўламаган ҳолда фуқаролар манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар ва даъволар билан мурожаат қилиш тўғрисида таклифларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга у томонидан, ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилотларга илтимоснома киритиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида ташкилотларнинг раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш юзасидан таклифлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалқаро шартномаларга қўшилиши масалалари бўйича таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш бўйича, шунингдек таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқа соҳалардаги давлат дастурларини бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан тегишли давлат органлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фаолияти тўғрисидаги маърузасини, унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга оид алоҳида масалалар бўйича маърузаларини, шунингдек Комиссиянинг келгуси ҳисобот даври учун иш режасини тайёрлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан мониторинг юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ривожланган демократик давлатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш каби масалалар бўйича ишчи гуруҳларини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Омбудсман томонидан қабул қилинган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган қарорлар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Омбудсман ва Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши устидан назорат олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Комиссияни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия раис (Омбудсман), раис ўринбосари (Омбудсман ўринбосари), масъул котиб (Омбудсман Девонининг раҳбари) ва бошқа аъзолардан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул котиб Комиссиянинг кундалик фаолиятини олиб боради ва Комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида касбий ва амалий кўникмаларга эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамда олимлардан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига ижро ҳокимияти органларининг вакиллари ҳам маслаҳат овозига эга бўлган ҳолда киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан Омбудсман тақдимига асосан унинг ваколат муддатига тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари ўз ваколат муддатлари тугагач, янги Омбудсман сайлангунига қадар ўз ваколатларини бажаришни давом эттириб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Комиссия раиси ва аъзоларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади ва унинг аъзолари функционал вазифаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади, кун тартибини ва таклиф этиладиган иштирокчилар рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг келгуси ҳисобот даври учун мўлжалланган иш режасини, жорий назорат, мониторинг, тадқиқот ва таҳлилий ишлари дастурларини, шунингдек уларни бажаришга масъул бўлган, Комиссия томонидан ташкил қилинган ишчи гуруҳлар таркибларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қарорлари ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларида, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда, Комиссиянинг иш режасида белгиланган тадбирларни амалга оширишда, унинг қарорларини ижро этишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги ишларни янада такомиллаштириш, Комиссия фаолиятини режалаштириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Комиссия мажлисларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия ишининг ташкилий шакли унинг мажлислари бўлиб, йилига камида икки марта ўтказилади. Зарур ҳолларда Комиссия раисининг ёки аъзоларининг учдан бир қисми ташаббуси билан навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлислари Омбудсман Девони жойлашган ерда ўтказилади. Комиссия сайёр мажлис ўтказиш ҳақида ҳам қарор қабул қилишга ҳақли. Мажлиснинг ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида Комиссия аъзолари камида ўн кун олдин хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия мажлислари очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади. Мажлисга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролар йиғинларининг ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, таълим ва илмий муассасаларнинг олимлари, шунингдек Омбудсман ёки Комиссия томонидан тузилган ишчи гуруҳлар аъзолари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия мажлиси унда аъзоларининг камида ярми қатнашганда ваколатлидир. Комиссия аъзоси, агарда Комиссия мажлисида қатнаша олмайдиган бўлса, кўрилаётган масалалар бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия аъзолари тенг овозга эгадир, ижро ҳокимияти органларининг вакиллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қарорлари мажлис иштирокчиларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия мажлислари давлат тилида ўтказилади. Зарур ҳолларда мажлис иштирокчиларининг чиқишлари бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Омбудсман ёки унинг топшириғига кўра Комиссия аъзоларидан бири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлиси кун тартибидаги масалаларнинг муҳокамасини ташкил этади ва уларни овозга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларининг таклифларини улар киритилган тартибда овозга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахслар томонидан ушбу Низом қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия аъзолари Комиссия мажлисида сўзга чиқади, унинг ваколатига тегишли масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия мажлиси баённома билан расмийлаштирилиб, уни масъул котиб имзолайди ва раис тасдиқлайди. Баённомада кун тартибига киритилган масалалар, Комиссия аъзоларининг ва мажлисда қатнашган таклиф этилган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарорлар кўрсатилади. Баённомага кун тартибига киритилган тегишли материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади. Комиссия қабул қилган қарорлар унинг аъзолари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия томонидан муҳокама этилган ижтимоий аҳамиятга молик масалалар ва қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда кенг жамоатчиликка оммавий ахборот воситалари ва Омбудсманнинг расмий веб-сайти орқали маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Комиссия мажлисларига масалаларни тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар Омбудсман томонидан кун тартиби лойиҳасига киритилади, бунда муҳокама қилиш навбати, ҳар бир масала учун масъул бўлган Комиссия аъзолари, Омбудсман Девони ходимлари, маърузачилар (қўшимча маъруза қилувчилар) ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари мажлисдан камида ўн беш кун олдин кун тартибига киритилган масалалар ҳақида хабардор қилинади, улар кун тартибини тўлдириш ҳақида таклиф киритиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларидан келиб тушган таклифларни умумлаштириш натижасида кун тартиби Омбудсман томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг органлар, ташкилотлар ёки мансабдор шахслар томонидан уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилаётгани ҳақида йўллаган шикоятларини Омбудсман амалий аҳамиятига қараб ҳайъат тартибида кўриб чиқиши учун Комиссия муҳокамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча шикоятлар юзасидан Омбудсман Девони Омбудсманнинг хулосасини тайёрлайди, унда қуйидаги тавсиялар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан охирига етказилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси қабул қилган қарор ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси қабул қилган қарор асосланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси қўшимча қарор қабул қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси қабул қилган қарор инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли қонун ҳужжатлари доирасида бўлиши лозимлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг хулосасида бошқа тавсиялар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия қарори расмийлаштирилади. Комиссия қарори ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши учун мажбурийдир, улар ўн кун муддатда Омбудсманга қарорни кўриб чиққанлиги ҳақида хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Комиссия аъзолари ҳуқуқларининг кафолати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Комиссия аъзолари унинг фаолиятида иштирок этгани, Омбудсман топшириғига кўра маълумот ва эксперт хулосаларини йиққани ва таҳлил қилгани учун таъқиб қилиниши ёки бошқача тарзда ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Комиссия аъзосининг муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия аъзоси қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ариза берган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг соғлиғи ҳолати барқарор тарзда бузилган ва бу тиббиёт муассасаси томонидан берилган хулоса билан тасдиқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у суднинг қарори билан бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у Омбудсман тўғрисидаги қонунчиликни бузадиган хатти-ҳаракатлар содир этган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёки доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юклатилган мажбуриятларни мунтазам равишда бажармаган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоси сифатида иш олиб бориш учун тўғри келмайдиган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комиссия аъзосининг муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этилиши ҳақидаги қарор Омбудсман томонидан қабул қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги 402-V/КҚ-56-V-сонли Қўшма қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган қўшма қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 15 июндаги «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тўғрисида»ги 300-II/191-II-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 6, 159-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 25 октябрдаги «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги 751-II/94-II-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 294-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1398-III/КҚ-282-III-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 12, 898-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 26 декабрдаги «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 678-IV/КҚ-169-IV-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 1, 136-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 14 ноябрдаги «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2661-IV/КҚ-428-IV-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 11, 1183-модда).