24.06.2024 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Мўғулистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Халқаро автомобиль қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Мўғулистон Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш йўлида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиёти доирасида автомобиль транспортида ҳамкорликни ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни ва одамларни муҳофаза қилиш, энергиядан оқилона фойдаланиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳайдовчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт интермодаллигини ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспортини ривожлантиришда ўзаро манфаатдорликни тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ҚИСМ — УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўллаш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида ташкил этилган ташувчилар тарафидан амалга ошириладиган юк ва йўловчиларни Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари ўртасида, уларнинг ҳудудлари орқали транзит олиб ўтиш ва учинчи давлатларга ёки учинчи давлатлардан автомобилда ташишга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимда фойдаланилган атамалар қуйидаги маъноларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Транспорт оператори» Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистоннинг тегишли миллий қонунчилигига мувофиқ, йўловчилар ва (ёки) юкларни халқаро йўналишларда ташиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Транспорт воситаси» ҳар қандай Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлатида рўйхатдан ўтказилган ҳамда фақат йўловчилар ёки юкларни ташиш учун фойдаланиладиган ва жиҳозланган автотранспорт воситаси ёки автотранспорт воситалари бирлашмасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Транспорт» транспорт воситаси тиркама ёки ярим тиркама йўлнинг бир қисми давомида поезд ёки сув транспортида ташилаётган бўлса ҳам, транспорт воситасининг юк ортилган ҳолатда ёки юксиз ҳаракатланишини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Каботаж» бир Аҳдлашувчи Томон давлати транспорт оператори тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги алоҳида пунктлар ўртасида амалга ошириладиган йўловчи ёки юк ташувларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Аҳдлашувчи Томон ҳудуди» тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва Мўғулистон ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Таъсис мамлакати» ташувчи таъсис этилган ва транспорт воситаси рўйхатга олинган Аҳдлашувчи Томон ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Қабул қилувчи мамлакат» Аҳдлашувчи Томоннинг ташувчи транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилмаган ва ташувчи ташкил этилмаган ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Автобус» Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, конструкцияси ва жиҳозланишига кўра, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва яроқли бўлган ҳамда ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган транспорт воситасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Йўловчиларни мунтазам ташишлар» йўловчиларни белгиланган йўналиш бўйича, олдиндан белгиланган ва эълон қилинган жадвал ва тарифлар асосида ташиш хизматидир. Йўловчилар олдиндан белгиланган тўхташ жойларида олинади ёки туширилади. Мўғулистон давлат чегарасидан ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарида автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни мунтазам ташиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Трансфер ташиш» олдиндан шакллантирилган йўловчилар гуруҳларини ягона жўнаш пунктидан ягона етказиб бориш пунктига такрорланувчи бориш ва қайтиш рейсларида ташиш хизмати. Ташқарига саёҳат қилган йўловчилардан иборат ҳар бир гуруҳ кейинги сафарда жўнаб кетиш жойига қайтарилади. Жўнаб кетиш пункти ва етказиб бориш пункти мос равишда саёҳат бошланадиган ва тугайдиган жойни, ҳар бир ҳолатда, 50 км радиус атрофдаги аҳоли пунктларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансфер хизмати йўловчиларни етказиб бориш пунктида ва, зарур ҳолларда, йўл давомида турар жойга жойлаштиришни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва охирги сафарлардан қайтиб келиш бориш-қайтишлар серияси давомида юксиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Йўловчиларни номунтазам ташишлар» «йўловчиларни мунтазам ташишлар» атамасига кирмайдиган йўловчиларни автобусларда ташишнинг бошқа барча турларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Назорат ҳужжати» мазкур Битимнинг 13-моддасида кўрсатилган Қўшма қўмита томонидан келишилган намунага мувофиқ автобуслар учун йўловчи юкхатини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ваколат рухсатномаси» Бир Аҳдлашувчи Томон ваколатли органлари тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида рўйхатдан ўтган транспорт воситасига ваколат/рухсатнома берган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ёки ҳудуди орқали саёҳат қилиш ҳуқуқини/имкониятини берадиган ҳужжатни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Транзит»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(14.1). Бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудуди бўйлаб йўловчиларни автобусда чиқармасдан ва ундан туширмасдан ташишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(14.2). Бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудуди бўйлаб юкларни автомобилда ортмасдан ва ундан туширмасдан ташишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Хавфли юклар» ўзига хос таркиби ва хусусиятларига кўра, ташиш, юклаш, тушириш ва сақлаш вақтида техника воситалари, жиҳозлар, бинолар ва иншоотларнинг шикастланишига, шунингдек, одамларнинг, ҳайвонларнинг ўлимига, жароҳатланишига ёки касалланишига, ва атроф-муҳитга зарар етказишга олиб келиши мумкин бўлган юкларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Махсус рухсатнома» бир Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари тарафидан бериладиган, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида рўйхатдан ўтган транспорт воситасига ушбу ваколат/рухсатнома берган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ёки унинг ҳудуди орқали хавфли ёки оғир юклар билан саёҳат қилиш ҳуқуқини (имкониятини) берадиган бир марталик рухсатнома ҳужжатини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II қисм — ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Мунтазам ташувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари ўртасида ёки улар орқали транзитда амалга ошириладиган мунтазам йўловчи ташув хизматлари Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органи тарафидан бериладиган рухсатномалар тизими билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рухсатнома олиш учун талабнома транспорт операторининг таъсис этилган давлатдаги ваколатли органига тақдим этилиши лозим. Ваколатли орган талабномани маъқуллаган тақдирда, у ушбу рухсатнома тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ ташкил этилган Қўшма қўмита рухсатнома олишга талабнома шакли ва зарур бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар юзасидан қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рухсатномалар Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан ўзаро келишув асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, алоҳида махсус ҳолатлар юзага келмаса, уч ой ичида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатномалар тугал равишда беш йил давомида амал қилади. Уларда транспорт воситалари жавоб бериши лозим бўлган эксплуатация қилиш шартлари, жумладан, экологик стандартлар ва хавфсизлик стандартлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари олдиндан рухсатномалар билан алмашадилар ва ташишни амалга оширадилар. Рухсатномалар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) транспорт операторининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ташув йўналиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) қатнов жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) йўловчи транспорти тарифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) ташувчи тарафидан йўловчиларни транспорт воситасига чиқариш ва тушириш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) ташиш даври ва мунтазамлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари бир-бирларидан рухсатномалар бериш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўрашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иш шартларини ўзгартириш ва хизматни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу модданинг 2 ва 3-бандларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти хизматга талаб бўлмаса, транспорт оператори рухсат берган ваколатли органларни ва мижозларни уч ой олдин огоҳлантирган ҳолда хизматни бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Йўловчиларни номунтазам ёки трансфер ташувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари ўртасида ва улар орқали йўловчиларни номунтазам транзит олиб ўтиш ёки трансфер ташувлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан бериладиган рухсатномалар тизими билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада назарда тутилган ташувни амалга оширувчи транспорт воситалари риоя қилиши лозим бўлган техник, экологик стандартлар ва хавфсизлик стандартлари Мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ ташкил этилган Қўшма қўмита билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйида санаб ўтилган хизматлар, мазкур модданинг 1-бандига истисно тариқасида, қабул қилувчи давлат ҳудудида рухсат бериш тизимидан озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) айни йўловчилар гуруҳини бутун йўл давомида ташиш ва уларни жўнаб кетиш пунктига олиб бориш учун айни транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда тақдим этиладиган ёпиқ эшиклар хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) боришда юк ортилган ва қайтишда юк ортилмаган ташув амалга ошириладиган хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) йўловчилар муқаддам Аҳдлашувчи Томон ҳудудига битта ташувчи орқали олиб келиниб ва у ердан транспорт воситасига қайта чиқарилиб, таъсис этилган мамлакат ҳудудига олиб кетиш шарти билан боришда юксиз ва қайтишда юк билан амалга ошириладиган хизматлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) бузилган автобусни бошқа автобус билан алмаштириш ҳолати билан боғлиқ хизматлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Номунтазам ташувларнинг бошқа тоифалари учун Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органларидан рухсатномалар талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ ташкил этилган Қўшма қўмита бир марталик хизматларнинг бошқа тоифаларини рухсатномалардан озод қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рухсатнома олиш учун талабнома қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органига тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ ташкил этилган Қўшма қўмита рухсатнома олиш тўғрисидаги талабноманинг шакли ва тасдиқловчи зарур ҳужжатлар юзасидан қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рухсатнома талабларидан озод қилинган ва автобуслардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган бир марталик ташувлар назорат ҳужжати билан расмийлаштирилган бўлиши лозим. Назорат ҳужжатидан фойдаланиш шартлари ва мазмуни мазкур Битимнинг 13-моддасида кўрсатилган Қўшма қўмита тарафидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III ҚИСМ — ЮКЛАРНИ ТАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Рухсатнома тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юкларни Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари ўртасида ташиш ёки улар орқали транзит олиб ўтиш, шунингдек, учинчи давлатларга ёки улар орқали ташиш, мазкур Битимнинг 7-моддасида кўрсатилган ташиш бундан мустасно Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан берилган рухсатномалар мавжуд бўлган тақдирда, юк автомобиллари ёки улардан иборат таркиб ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир юк ташуви учун бир маротабалик қайтиб келиш рейсини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилади. Автотранспорт воситаси тиркама ёки ярим тиркама билан жиҳозланган бўлса, рухсатнома фақат юк автомобилига ёхуд тиркама ёки ярим тиркамани шатакка олувчи транспорт воситасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ҳар йили 1-бандда кўрсатилган пуллик ва (ёки) бепул рухсатномаларнинг келишилган сонини ўзаро алмашадилар. Рухсатномалар ваколатли орган тарафидан муҳрланади ва ушбу рухсатномани берган масъул шахс томонидан имзоланади. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра, қўшимча рухсатномалар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1-бандда кўрсатилган рухсатномалар кейинги календарь йилининг 31 январига қадар амал қилади. Рухсатнома тиркама ва (ёки) ярим тиркама рўйхатдан ўтказилган мамлакатдан қатъи назар, юк транспорт воситаси ёки унинг комбинацияси учун амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ ташкил этилган Қўшма қўмита рухсатномалар квотасини, тоифасини ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи бошқа шартларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Битимда назарда тутилган юк ташувларини амалга оширувчи ташувчи Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органларининг талабига биноан, юк ташишни тасдиқловчи ҳужжатни, яъни юкхатини тақдим этади. Юкхати Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенцияда (Женева, 1956 йил 19 май) ва Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юкхатига оид Қўшимча Протоколида (Женева, 2008 йил 20 февраль) белгиланган шаклда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Рухсатнома талабларидан озод қилинган ташув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг 6-моддасида кўрсатилган рухсатномалар қуйидагилар учун талаб қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) умумий рухсат этилган юкланган оғирлиги тиркамалар билан бирга 6 тоннадан ошмаган ёки рухсат этилган фойдали юки, шу жумладан, тиркамалар бирга 3,5 тоннадан ошмаган транспорт воситаларидаги ташувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳаво қатнови йўналиши ўзгарган ҳолларда аэропортларга ёки аэропортлардан амалга ошириладиган ташувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шикастланган ёки бузилган транспорт воситаларини ташиш ва транспорт воситаларини тезкор таъмирлаш воситаларини ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) бошқа давлатда бузилган транспорт воситаси ўрнига юборилган юк ташиш транспорт воситасининг юксиз рейслари, шунингдек, таъмирланган транспорт воситасининг қайтиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фавқулодда вазиятларда, хусусан, табиий офатларни бартараф этишда ва гуманитар ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва жиҳозларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) ярмаркалар ва кўргазмалар учун ёки нотижорат мақсадларда асарлар ва санъат буюмларини ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) мусиқий, кино, спорт ёки цирк томошалари ва ярмаркаларига олиб бориш ва қайтиб келишда нотижорат мақсадларда, шунингдек, радиоэшиттиришлар ёхуд кино ёки телевидение учун мўлжалланган театр реквизитлари, аксессуарлар ва ҳайвонларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) корхоналар томонидан маиший буюмларни ташиш, ушбу мақсадда иштирок этган махсус ходимлар ва фойдаланилган ускуналарни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) дафн маросими ташуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) почта ташувлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ ташкил этилган Қўшма қўмита рухсатнома талабларидан озод қилинган транспорт тоифалари рўйхатига қўшимчалар киритиши ёки ундан бандларни чиқариб ташлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV ҚИСМ — УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Солиқлар ва божлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида вақтинча бўлиб турган транспорт воситалари ёки уларнинг таркиби орқали ташиладиган товарлар учун божлар ва солиқлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амал қиладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига вақтинчалик олиб кирилган автобуслар ва юк автомобиллари ёки уларнинг таркиблари, шунингдек, ишлаб чиқарувчи ўрнатган стационар цистерналардаги ёнилғи бошқа Аҳдлашувчи Томон қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай божлар, солиқлар ёки йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бузилган ёхуд йўл-транспорт ҳодисалари натижасида яроқсиз ҳолга келган автобуслар ва (ёки) юк автомобиллари ёки уларнинг составларини таъмирлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига вақтинча олиб кирилган эҳтиёт қисмлари ушбу Аҳдлашувчи Томон қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириладиган божхона божи, йиғимлар, солиқ тўловларидан озод қилинади. Алмаштирилган қисмлар божхона органлари ходимларининг назорати остида қайтарилади ёки йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Автобуслар ва (ёки) юк автомобиллари ёки уларнинг таркиблари операторлари Аҳдлашувчи Томонларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл инфратузилмасидан (йўлларнинг алоҳида участкалари, кўприклар, туннеллар ва бошқа йўл иншоотларидан) фойдаланганлик учун йўл солиқларини тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Оғирлик ва ўлчамлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автотранспорт воситаларининг рухсат этилган тугал оғирлиги, уларнинг ўқига тушадиган юкланиш ва габаритлари рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилганлигидан ҳам, қабул қилувчи мамлакатда амалда бўлган рухсат этилган тугал чегаралардан ҳам ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи мамлакатда оғирлиги ва ўлчамлари рухсат этилган тугал чегаралардан ошиб кетган транспорт воситаларидан фойдаланишга фақатгина олдиндан олинган махсус рухсатнома мавжуд бўлгандагина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Хавфли ва тез бузиладиган юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хавфли ва тез бузиладиган юкларни Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари ўртасида, улар орқали транзит олиб ўтиш, шунингдек, учинчи давлатларга ёки улар орқали ташиш Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битим доирасида хавфсизлик ва ифлосланиш стандартларига жавоб берадиган транспорт воситаларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Йўловчилар ва юкларни ташиш хизматлари учун умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўловчилар ва юкларни ташиш учун рухсатномалар шахсийдир ва бошқа ташувчиларга ёки учинчи шахсларга ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ваколатли органлари рухсатномалар алмашинуви тартибини келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташувчиларга бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида икки манзил ўртасида йўловчилар ва юкларни ташиш таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Рухсатномалар, ваколатлар, назорат ҳужжатлари ва мазкур Битим бўйича бошқа ҳужжатлар, шунингдек, товар-транспорт юкхати, йўловчи юкхати, суғурта гувоҳномалари, ўқув сертификатлари ва халқаро шартномалар ва (ёки) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган бошқа барча ҳужжатлар транспорт воситаларида сақланиши ва ваколатли мансабдор шахсларнинг талабига биноан тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар чегара ва божхона назорати, шунингдек, ветеринария, фитосанитария, эпидемиология, экология ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш устидан назоратда ўзларининг миллий қонунчилиги ҳамда ўзлари иштирок этадиган халқаро шартномалар қоидаларини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ташувчиларнинг мажбуриятлари ва қоидабузилишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон давлатининг транспорт операторлари ва уларнинг транспорт воситалари экипажлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлиб турганда ушбу давлатнинг амалдаги миллий қонунчилигига риоя қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томон давлатининг транспорт оператори тарафидан ушбу Битим қоидалари бузилган тақдирда, ҳудудида қоидабузарлик содир бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи ўз мамлакатининг суд жараёнига зарар етказмасдан, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органини хабардор қилган ҳолда ўз давлати миллий қонунчилигида назарда тутилган чораларни кўради. Ўта оғир ҳолатларда, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органи таъсис этувчи давлат ваколатли органининг қарорига қадар ўз мамлакати ҳудудига киришни вақтинчалик тақиқлаши мумкин. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари қабул қилинган қарорлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Қўшма қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим қоидалари лозим даражада бажарилишини таъминлаш ва уни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган, Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ваколатли органлари бевосита алоқалари орқали ҳал этилмайдиган низоларни дарҳол ҳал қилиш мақсадида Қўшма қўмита тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига биноан, Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари вакилларидан иборат таркибда Қўшма қўмита тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар Қўшма қўмита қарорларини бажариш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшма қўмита мазкур Битимнинг моддаларини тўлдириш ва ўзгартириш бўйича тавсиялар қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар мазкур Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мўғулистон Ҳукумати номидан: Мўғулистон йўлларни ривожлантириш ва транспорт вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органларининг расмий номлари ва вазифалари ўзгарган тақдирда, Аҳдлашувчи Томонлар бу ҳақда дипломатик каналлар орқали дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Қўшимчалар ва ўзгартишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашдан келиб чиқадиган ҳар қандай низолар Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилиги билан мазкур Битимга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бундай қўшимчалар ва ўзгартиришлар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланувчи алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади ва унинг 16-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V ҚИСМ — Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар учун мажбурий бўлган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган тегишли ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини хабардор қилган сўнгги хабарнома олган санадан сўнг 30 (ўттизинчи) кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Битимни тугатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномасини олган санадан бошлаб олти ой ўтгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2024 йил 24 июнда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, мўғул ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар инглиз тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)