10.02.2025 йилдаги 72-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2024 йил 13 августдаги ЎРҚ-942-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйишда инсон омилини чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига уларнинг ҳисобга қўйилганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома бериш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг реестрини жорий этиш ва юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ҳисобга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор кучга киргунга қадар ташкил этилиб, ҳисобга қўйилмаган ҳолда фаолият юритаётган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйишда, улар ташкил этилган вақтдаги баённома (қарор) нусхаси ҳамда тегишли касаба уюшмаси марказий раҳбар органининг касаба уюшмаси бўлинмаси ташкил этилиб, фаолият юритаётганлигини ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти унинг ҳисобида мавжудлигини тасдиқловчи хат тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда касаба уюшмасининг бўлинмасини ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ташкил этилганлиги тўғрисидаги баённома (қарор) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ушбу ҳужжатлар нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари Платформа, Давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа ва ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 февралдаги 72-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини (кейинги ўринларда — бўлинма) ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини (кейинги ўринларда — бошланғич ташкилот) ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлган касаба уюшмаларининг бўлинмалари алоҳида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — бўлинма ёки бошланғич ташкилотга раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказувчи орган — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бўлинма ва бошланғич ташкилот ўз ихтиёрига кўра адлия органларида ҳисобга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бўлинма ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳисобга қўйиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгиланган тартибда ташкил этилган бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчи бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Платформа ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бўлинмани ҳисобга қўйиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинмани тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган тегишли касаба уюшмаси уставининг нусхаси ёки тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилидаги бўлинма тўғрисидаги низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли касаба уюшмаси уставида белгиланган ваколатли раҳбар органнинг бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси (қарори). Бунда бўлинманинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади;

тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган давлат тилидаги бошланғич ташкилот тўғрисидаги низом;

тегишли касаба уюшмаси аъзоларининг бошланғич ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси ёхуд қарори (бунда бошланғич ташкилотнинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади).

6. Бўлинма ва бошланғич ташкилот тўғрисидаги низомларда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи, мақсад ва вазифалари, ташкилий-ҳуқуқий шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият кўрсатиш ҳудуди (бўлинма учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаба уюшмасига аъзоликка қабул қилиш ва ундан чиқиш (чиқариш) шартлари, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тўлаш тартиби ва уларнинг миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси ва раҳбар органлари, зарур бўлган тақдирда назорат-тафтиш органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар органларининг ваколати ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколатлари муддатлари, доимий асосда фаолият кўрсатувчи раҳбар органининг жойлашган ери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағи ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, шунингдек, уларни бошқариш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аъзолар олдида ҳисобот бериш тартиби ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомларда бўлинма ва бошланғич ташкилот фаолиятига тааллуқли бўлган, қонунчиликка ва тегишли касаба уюшмаси уставига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бўлинмани ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги сўровнома рўйхатдан ўтказувчи органга келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни муддат ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномани кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бўлинмани ёхуд бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор ёки бўлинма ёхуд бошланғич ташкилотнинг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ариза берувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат хизматлари маркази қарор ёки гувоҳнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга қарор ёки гувоҳномани электрон ёхуд қоғоз шаклида бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бўлинмани ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари ва тегишли касаба уюшмаси устави талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномада кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарорда рад этишнинг сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қайта ҳисобга қўйиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бўлинма ёки бошланғич ташкилот тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, тегишли касаба уюшмасининг ваколатли раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин 15 кун муддатда мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бўлинмани қайта ҳисобга қўйиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинма тўғрисида янги таҳрирдаги низом (тегишли касаба уюшмасининг янги таҳрирдаги устави ёки уставига бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда бўлинма тўғрисида янги таҳрирдаги низомни тақдим этиш талаб қилинмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли касаба уюшмаси ваколатли раҳбар органининг бўлинма раҳбарини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги қарорининг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;

тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошланғич ташкилотни қайта ҳисобга қўйиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган бошланғич ташкилот тўғрисида янги таҳрирдаги низоми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли раҳбар органнинг бошланғич ташкилот тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори.

15. Бўлинмани ёки бошланғич ташкилот мазкур Низомнинг 2-бобига мувофиқ қайта ҳисобга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бўлинма ёки бошланғич ташкилот қайта 7 иш кунида қайта ҳисобга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлинманинг ёки бошланғич ташкилотнинг номи ўзгарганлиги муносабати билан улар қайта ҳисобга қўйилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан янги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Реестр юритиш ва реестрдан чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳисобга қўйилган бўлинмалар ва бошланғич ташкилотлар реестри юритилади ҳамда унда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ маълумотлар қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи орган бўлинма ёки бошланғич ташкилот қайта ҳисобга қўйилганда, реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлинмалар ва бошланғич ташкилотлар реестри автоматик тарзда шакллантирилади, уни доимий юритиш ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бўлинма ва бошланғич ташкилотлар қуйидаги ҳолларда реестрдан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинма ва бошланғич ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга реестрдан чиқиш ҳақида мурожаат этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи юридик шахс тугатилганда (бошланғич ташкилотлар учун). Бунда бошланғич ташкилотни таъсис ҳужжатларига мувофиқ реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш имконияти бўлмаса, реестрдан чиқариш тегишли касаба уюшмасининг ваколатли раҳбар органи қарори билан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинма ва бошланғич ташкилот юридик шахс сифатида қайта ташкил этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли касаба уюшмаси тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинма ва бошланғич ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи томонидан бўлинма ва бошланғич ташкилотни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан бўлинма ва бошланғич ташкилотни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бўлинма ва бошланғич ташкилотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига мувофиқ реестрдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ваколатли шахслар мазкур Низомнинг 17-банди иккинчи-учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда, бўлинма ва бошланғич ташкилотларни реестрдан чиқариш ҳақида ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли раҳбар органнинг тегишли қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ортиб қолган мол-мулкнинг тасарруф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рўйхатдан ўтказувчи орган қуйидаги маълумотларни мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинма ёки бошланғич ташкилотнинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлинмалар ва бошланғич ташкилотларнинг банк ҳисобварағи очилмаганлиги ва солиқ тўловчининг идентификация рақами олинмаганлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлганда, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги маълумотларни сўраб олиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган шаклда ва тўлиқ тақдим этилганда ҳамда ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотлар олингандан сўнг 5 иш куни мобайнида бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда реестрга тегишли ёзувларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар мазкур Низомнинг 19-бандидаги ҳужжатлар белгиланган шаклда ва тўлиқ тақдим этилмаса, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса ҳамда ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган маълумотлар электрон тизимда мавжуд бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган реестрдан чиқаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрдан чиқариш рад этилган тақдирда, рад этишнинг сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рўйхатдан ўтказувчи орган бўлинма ёки бошланғич ташкилот реестрдан чиқарилганлиги ёки реестрдан чиқариш рад этилганлиги ҳақидаги қарорни шу куннинг ўзида ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Рўйхатдан ўтказувчи орган бўлинма ёки бошланғич ташкилот реестрдан чиқарилганлиги ҳақида солиқ ва статистика органларини ҳамда хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Рўйхатдан ўтказувчи орган бўлинма ёки бошланғич ташкилот юридик шахс сифатида қайта ташкил этилганда, шунингдек, бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни тугатиш тўғрисида суд қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома келиб тушганда, икки иш куни ичида бўлинма ёки бошланғич ташкилотни реестрдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда реестрга тегишли ёзувлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бўлинма ва бошланғич ташкилотни тегишли касаба уюшмаси тугатилиши, бўлинма ёки бошланғич ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи томонидан бўлинма ёки бошланғич ташкилотни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги муносабати билан реестрдан чиқариш нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тугатиш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ариза берувчи бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйишни рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда такроран мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат хизматлари марказлари ва рўйхатдан ўтказувчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Платформа ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 ой муддатда

(қайта ҳисобга қўйиш учун қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун муддатда)

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. Платформа ёки ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

(Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси)

Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйиш;

алоҳида бўлинма ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйишни рад этиш.

Бўлинма ёки бошланғич ташкилот ҳисобга (номи ўзгарганлиги муносабати билан қайта ҳисобга) қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёхуд ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйишни рад этиш ҳақидаги қарорни Давлат хизматлари марказига (ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда), Платформа ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

10 иш куни ичида

(қайта ҳисобга қўйиш ҳақидаги сўровнома учун 7 иш куни ичида)

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани ёки бўлинмани ёхуд бошланғич ташкилотни ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйишни рад этиш ҳақидаги қарорни ариза берувчига тақдим этади.

10 дақиқа ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА

I. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси / бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида маълумот:

1. Номи:

2. Жойлашган ери (почта манзили):

3. Телефон рақами:

II. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси / бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс (ариза берувчи):

1. Ф.И.О.

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмасини ҳисобга қўйиш учун:

бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган тегишли касаба уюшмаси уставининг нусхаси ёки тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилидаги бўлинма тўғрисидаги низом;

тегишли касаба уюшмаси уставида белгиланган ваколатли раҳбар органнинг бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси (қарори). Бунда бўлинманинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади;

тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмасини қайта ҳисобга қўйиш учун:

бўлинма тўғрисида янги таҳрирдаги низом (тегишли касаба уюшмаси тўғрисида янги таҳрирдаги устав ёки уставга бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда, бўлинма тўғрисида янги таҳрирдаги низомни тақдим этиш талаб қилинмайди);

тегишли касаба уюшмаси ваколатли раҳбар органининг бўлинма раҳбарини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги қарорининг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;

тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда.

2. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини ҳисобга қўйиш учун:

тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган давлат тилидаги бошланғич ташкилот тўғрисидаги низом;

тегишли касаба уюшмаси аъзоларининг бошланғич ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси ёхуд қарори (бунда бошланғич ташкилотнинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади).

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини қайта ҳисобга қўйиш учун:

тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган бошланғич ташкилот тўғрисида янги таҳрирдаги низом;

ваколатли раҳбар органнинг бошланғич ташкилот тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори.

IV. Солиқ тўловчининг идентификация рақами олиш ҳақидаги маълумот:

Қуйидагилардан бири танланади:

1. Солиқ тўловчининг идентификация рақами олиш.

2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами олиш шарт эмас.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

__________________________________________________________________________________

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмасининг

бўлинмасини ҳисобга қўйиш тўғрисида

ГУВОҲНОМА

20____ йил «____» _____________

_________-сон

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмасининг бўлинмаси номи

_________________________________________________________________________________________

*СТИР: ___________

Фаолиятининг асосий мақсадлари

Қўшимча маълумотлар: ____________________________________________________________________

(QR-код)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*) Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси томонидан солиқ тўловчининг идентификация рақами олинганда бу ҳақда гувоҳномада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

__________________________________________________________________________________

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини ҳисобга қўйиш тўғрисида

ГУВОҲНОМА

20____ йил «____» _____________

_________-сон

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг номи _____________________________________________

_________________________________________________________________________________________

*СТИР: ___________

Фаолиятининг асосий мақсадлари

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Қўшимча маълумотлар: ____________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(QR-код)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*) Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси томонидан солиқ тўловчининг идентификация рақами олинганда бу ҳақда гувоҳномада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЕСТРИ

Реестр тартиб рақами

СТИР

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг номи

Ҳисобга қўйиш санаси ва гувоҳнома рақами

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг почта манзили ва телефон рақами

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг раҳбар органи сайланган (тайинланган) сана

(кун, ой, йил)

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисидаги низом қабул қилинган сана

(кун, ой, йил)

Реестрга ёзув киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси

Реестрдан чиқарилган сана

Реестрдан чиқариш асоси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини реестрдан чиқариш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси / бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида маълумот:

1. Номи:

2. Жойлашган ери (почта манзили);

3. Телефон рақами:

4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами*

II. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси / бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс ёки тегишли касаба уюшмасининг ваколатли раҳбар органининг реестрдан чиқариш ҳақидаги қарори билан ваколат берилган шахс (ариза берувчи):

1. Ф.И.О.

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

Ваколатли раҳбар органнинг тегишли қарори;

кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ортиб қолган мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*) Солиқ тўловчининг идентификация рақами мавжуд бўлганда бу ҳақда кўрсатилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2025 й., 09/25/72/0123-сон)