Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати делегациясининг Бирлашган Араб Амирликлари (Дубай шаҳри)га ташрифи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 29 августдаги 2716-III/КҚ-583-III-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Олий Мажлис палаталари девонлари масъул ходимларининг хорижий хизмат сафарларига чиқиш тартиби тўғрисидаги Регламентга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Глобал кенгаш анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати делегацияси 1-иловага мувофиқ таркибда 2025 йил 10 — 14 феврал кунлари Бирлашган Араб Амирликлари (Дубай шаҳри)га юборилсин.
2. Мазкур хизмат сафари билан боғлиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилишини таъминлаш Олий Мажлис Сенати девони раҳбари Қ. Нуруллаевга топширилсин.
3. Олий Мажлис Сенати девони Бухгалтерия хизмати раҳбари — Бош бухгалтер (Б. Холиқов) Сенат делегациясининг хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасида хорижий делегацияларни кутиб олиш ва чет элга делегациялар юбориш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 2-иловага мувофиқ молиялаштирсин.
*2-илова берилмайди
4. Олий Мажлис Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси (А. Азамов) хизмат сафари йўналиши бўйича авиачипталарни банд қилишни таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти Дубай шаҳри халқаро аэропортларида Сенат делегациясини кутиб олиш ҳамда кузатиб қўйиш, шунингдек, ташриф давомида бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» ва «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятлари Сенат делегациясини Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг «VIP» зали хизматлари учун тўлов ундирилмай хизмат кўрсатилишини таъминласин.
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 6 февраль,
КҚ-63-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 6 февралдаги КҚ-63-IV-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати делегациясининг
ТАРКИБИ
1. | Эшмуратов Абдулхаким Хушбокович | — | Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, делегация раҳбари |
2. | Маматкаримов Одилжон Охундедаевич | — | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари |
3. | Рузиев Санжарбек Ибрагимович | — | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси |
4. | Худайберганов Бехзод Тулкин ўғли | — | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси котибияти референти |