1-ИЛОВА
1. | Бекатова Зумрад Рахимбаевна | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор, Ишчи гуруҳ раҳбари |
2. | Сапаров Шерзод Бахтиярович | Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
Ишчи гуруҳ аъзолари | ||
3. | Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари |
4. | Садуллаев Қудрат Юсуббаевич | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бўлим бошлиғи |
5. | Ачилов Иззат Тулкинович | Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси прокурори |
6. | Султанов Жамшид Хасилович | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Маънавий-маърифий хизмати бошлиғи ўринбосари |
7. | Очилов Алижон Мухлисович | Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари |
8. | Юсупов Жамшид Бахтиярович | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот бошқармаси бўлим бошлиғи |
9. | Сайидумаров Ойбек Турсунхўжа ўғли | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бошқармаси бош инспектори |
10. | Аралов Дадахон Рашитхонович | Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Коррупцияга қарши комплаенс назорати бўйича бош мутахассиси |
11. | Сафаров Темур Уктамович | Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази прокурори |
12. | Рахимова Муаттара Абдусаттаровна | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университети профессори |
13. | Ниёзова Саломат Сапаровна | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университети профессори |
14. | Кенджаев Рустам Валиевич | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси котибияти етакчи маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Амалга ошириладиган вазифалар | Амалга ошириш шакли (механизми) | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш | ||||
1. | Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги малакасини ошириш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг Коррупцияга қарши курашиш виртуал академиясида малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. | доимий | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вазирлик ва идоралар, таълим ташкилотлари, ишчи гуруҳ аъзолари |
2. Малака ошириш ишлари натижалари юзасидан маълумотларни ҳар ярим йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига киритиш. | июнь — декабрь | |||
2. | Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларини «E-learning» электрон таълим платформасида онлайн ўқитиш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул ходимларини «E-learning» платформасида ўқитиш ишларини ташкил этиш. | доимий | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вазирлик ва идоралар, таълим ташкилотлари, ишчи гуруҳ аъзолари |
2. Ўқувлар натижалари юзасидан маълумотларни ишчи гуруҳ йиғилишларида муҳокама қилиш. | ҳар чоракда | |||
3. | Давлат харидлари жараёнида коррупцияга оид хавф-хатарларни аниқлаш юзасидан социологик тадқиқот ва сўровнома ўтказиш. | 1. Давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи тадбиркорлар, давлат буюртмачилари ва операторлар билан жараённи танқидий таҳлил қилиш мақсадида аноним шаклда социологик тадқиқотлар ва сўровномалар ташкил қилиш. 2. Сўровнома натижаларини таҳлил қилиш ва заруратга кўра тегишли давлат органларини жалб қилган ҳолда муҳокама қилиш. | февраль | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ижтимоий фикр» маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси маркази», ишчи гуруҳ аъзолари |
4. | «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш. | 1. Энергетика ва Транспорт вазирликлари томонидан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижалари асосида, заруратга кўра, Энергетика ва Транспорт вазирликларининг ахборотларини Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида эшитиш бўйича таклиф тайёрлаш. | ноябрь-декабрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ишчи гуруҳ аъзолари, Энергетика ва Транспорт вазирликлари |
5. | Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун ижро интизоми ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш. 2. Тайёрланган ҳуқуқий қўлланмани давлат органлари ва ташкилотларига етказиш. | апрель | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, ишчи гуруҳ аъзолари |
6. | «Коррупциядан холи» бўлган давлат органлари ва ташкилотларини аниқлаш ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. «Коррупциядан холи» бўлган давлат органлари ва ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 2. Таклифларни ишчи гуруҳ йиғилишида муҳокама қилиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда амалиётга жорий қилиш чораларини кўриш. | июль | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, вазирлик ва идоралар, ишчи гуруҳ аъзолари |
7. | Коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтларини рағбатлантириш. | 1. Коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтларини аниқлаш. 2. Коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтларини моддий ва маънавий рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | август | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши (келишув асосида), ишчи гуруҳ аъзолари |
8. | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларига жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган «Ҳуқуқий билимлар куни» ҳамда «Сиёсий-маърифат соати» тадбирларини ўтказиб бориш. | 1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун «Ҳуқуқий билимлар куни» тадбирларини ўтказиб бориш бўйича график ишлаб чиқиш. | февраль | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Давлат хизматини ривожлантириш ва коррупцияга қарши курашиш агентликлари |
2. График асосида «Ҳуқуқий билимлар куни» тадбирларини ўтказиш. | график асосида | |||
3. «Ҳуқуқий билимлар куни» тадбирларини ўтказиш натижалари бўйича ҳар чорак якуни бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигига маълумот тақдим қилиш. | ҳар ойда | |||
4. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотлари асосида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги муассислигидаги «Сиёсий-маърифат соати»да контент тайёрлаш ва тақдим этиб бориш. | ҳар ойда | |||
9. | Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида «Коррупцияга қарши курашиш» рубрикаси (сарлавҳаси)ни очиш ва унга амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни киритиб бориш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида «Коррупцияга қарши курашиш» рубрикаси (сарлавҳаси)ни очиш. | февраль | Вазирлик ва идоралар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ишчи гуруҳ аъзолари |
2. «Коррупцияга қарши курашиш» рубрикаси (сарлавҳаси)да коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни жойлаштириб бориш. 3. Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигига киритиб бориш. | доимий | |||
10. | Аҳоли учун коррупция, унинг салбий оқибатлари, коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилувчи саҳна асарлари, кинофильмлар, тарғибот материаллари тайёрлаш. | 1. Аҳолининг барча қатламлари учун коррупцияга муросасизликни шакллантиришга, ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдиришга қаратилган туркум саҳна кўринишлари, бадиий фильмлар, тарғибот материаллари тайёрлаш. Бунда амалдаги қонунларда кўзда тутилган жавобгарлик чоралари, коррупциявий ҳолатлар юзасидан статистик маълумотлар, коррупцияга қарши курашишга ваколатли бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда бошқа масалалар назарда тутилади. 2. Тайёрланган саҳна кўринишлари, бадиий фильмлар, тарғибот материалларини миллий ва маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатиш, ижтимоий тармоқларда тарқатиш ҳамда жойларга аҳолига етказиш. | март | Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ишчи гуруҳ аъзолари |
11. | Манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий ҳолатлар бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилиш. | 1. Манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий ҳолатлар бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналлари рўйхатини тузиш. 2. Ушбу рўйхатни ҳар ойда янгилаб бориш. 3. Рўйхатни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш. | доимий | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вазирлик ва идоралар, таълим ташкилотлари, ишчи гуруҳ аъзолари |
12. | «9-декабр — Халқаро коррупцияга қарши курашиш» кунига бағишлаб Аксилкоррупция ойлигини ўтказиш. | 1. «9-декабр — Халқаро коррупцияга қарши курашиш» куни муносабати билан ўтказиладиган Аксилкоррупция ойлиги доирасида вазирлик ва идоралар томонидан «Очиқ эшиклар куни» тадбирини ўтказиш. 2. «Очиқ эшиклар куни» тадбирларида ўз фаолияти очиқлигини таъминлаш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий коррупцияга қарши курашиш тизимларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик вакилларига маълумотлар бериш. 3. «9-декабр — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида танлов ўтказиш ва ғолибларни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда тақдирлаш. 4. «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари натижалари бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигига маълумот тақдим қилиш. | ноябрь-декабрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар |
13. | Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти юзасидан интервью, суҳбатлар ташкил этиш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти юзасидан интервью ва суҳбатлар ташкил этиш. 2. Интервью ва суҳбатларни оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, расмий веб-сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиш. 3. Амалга оширилган ишлар бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигига маълумот тақдим қилиш. | йил давомида | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, вазирлик ва идоралар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ишчи гуруҳ аъзолари |
14. | Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан лавҳа ва кўрсатувлар тайёрлаш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан лавҳа ва кўрсатувлар тайёрлаш. 2. Лавҳа ва кўрсатувларни оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, расмий веб-сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиш. 3. Амалга оширилган ишлар бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигига маълумот тақдим қилиш. | йил давомида | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, вазирлик ва идоралар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ишчи гуруҳ аъзолари |
II. Таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш | ||||
15. | Ёшларда коррупцияга қарши муросасизлик муҳитини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш. | 1. Ёшларда коррупцияга қарши муросасизлик муҳитни шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш концепцияси ва талабларини назарда тутувчи танлов низомини ишлаб чиқиш. 2. Иншолар танловини ўтказиш ва танлов ғолибларини рағбатлантириш. | март-апрель | Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ишчи гуруҳ аъзолари |
16. | Таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар ўртасида «Биз коррупцияга қаршимиз» расмлар кўргазмасини ўтказиш. | 1. «Биз коррупцияга қаршимиз» расмлар кўргазмасини ўтказиш тўғрисида эълон бериш. 2. «Биз коррупцияга қаршимиз» расмлар кўргазмасини ўтказиш. 3. Кўргазма натижаларини ОАВда кенг ёритиш. | декабрь | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
17. | Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси (GRACE) дастурини Ўзбекистонда кенг жорий этиш. | 1. Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси (GRACE) дастурини таълим муассасаларида тарғиб қилишга қаратилган коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш. 2. Ўқув дастурини барча таълим ташкилотларига етказиш. 3. Ўқув дастурида берилган мавзуларни ўқувчиларга тушунтириб бориш. | 2025-2026-ўқув йилидан | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
18. | Олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларидаги «Коррупцияга қарши курашиш» рубрикаси (сарлавҳаси)ни очиш ва унга амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни киритиб бориш. | 1. Олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида «Коррупцияга қарши курашиш» рубрикаси (сарлавҳаси)ни очиш. | февраль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Олий таълим муассасалари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ишчи гуруҳ аъзолари |
2. «Коррупцияга қарши курашиш» рубрикаси (сарлавҳаси)га олий таълим муассасалари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни жойлаштириб бориш. | доимий | |||
3. Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигига киритиб бориш. | ҳар чоракда | |||
19. | #Стоп коррупция хештеги остида олий таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида челленж ўтказиш. | 1. Олий таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида челленж ўтказиш ҳақида эълон қилиш. | март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
2. Олий таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида челленж ўтказиш. | апрель | |||
3. Ўтказилган челленж натижалари бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигига маълумот тақдим қилиш. | ҳар чоракда | |||
20. | «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари учун ўқув дастурларини тасдиқлаш. | 1. «Коррупцияга қарши курашиш» махсус ўқув дастури асосида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ва мактаб таълими муассасалари ўқувчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни болалигидан шакллантириш ишларини йўлга қўйиш. 2. Мактабгача таълим ташкилотларининг барча ёш гуруҳларида эрталабки қабул жараёни суҳбатларида, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун барча синфлар доирасида «Тарбиявий соатлар»да ва умумий ўрта таълимнинг «Тарбия», «Тарих», шунингдек, «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанлари доирасида ўтилаётган мавзуларни «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформаси кўмагида миллий ва жаҳондаги мавжуд бўлган ресурслардан кенг фойдаланган ҳолда мустаҳкамлаш. | доимий | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
21. | Чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигини ошириш. | 1. Чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни мониторинг қилиш ва умумлаштириб бориш. 2. Мониторинг ва умумлаштириш натижаларини ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида муҳокама қилиб бориш. 3. Муҳокамалар натижалари бўйича Олий Мажлис Сенати Кенгашига ахборот киритиш. | ҳар чорак | Ишчи гуруҳ котиби, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ишчи гуруҳ аъзолари |