28.01.2025 йилдаги КҚ-51-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг энг яхши тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш, намунали Кенгашларни эътироф этишни йўлга қўйиш орқали уларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг 2025 йил биринчи ярим йиллигида 1-иловага мувофиқ халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш мезонлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторларни, Сенат девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ходимларини, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси (Ш. Отемисов), халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раисларини маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали йўлга қўйиш учун ҳудудларга бириктириш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июлга қадар 1-иловада белгиланган туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини тасдиқланган мезонлар асосида тўлиқ йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил июль-август ойларида фаолияти намунали йўлга қўйилган туман ва шаҳар Кенгашлари тажрибасини ҳудуддаги бошқа маҳаллий Кенгашлар фаолиятига татбиқ этиш юзасидан амалий семинар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил якунига қадар ҳудуддаги барча туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини намунали йўлга қўйиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг 3-иловасига асосан ҳудудларга бириктирилган сенаторларнинг маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича шахсан масъул эканлиги белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил биринчи чораги якунига қадар халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил биринчи ярим йиллиги якунига қадар фаолияти намунали йўлга қўйилиши белгиланган халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил якунига қадар барча туман ва шаҳар Кенгашлари фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (А. Туйчиев) маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга мунтазам равишда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш борасидаги ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-51-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-51-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил биринчи ярим йиллигида фаолияти намунали йўлга қўйиладиган халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Фаолияти намунали йўлга қўйиладиган маҳаллий Кенгашлар номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши

2.

Андижон вилояти

Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши

3.

Бухоро вилояти

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши

4.

Жиззах вилояти

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши

5.

Навоий вилояти

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши

6.

Наманган вилояти

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши

7.

Самарқанд вилояти

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши

8.

Сирдарё вилояти

Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши

9.

Сурхондарё вилояти

Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши

10.

Тошкент вилояти

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши

11.

Фарғона вилояти

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши

12.

Қашқадарё вилояти

Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши

13.

Хоразм вилояти

Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши

14.

Тошкент шаҳри

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-51-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда халқ ҳокимиятчилиги асосларини янада кучайтириш мақсадида янги таҳрирдаги Конституцияга кўра ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари бир-биридан ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-28-сонли Фармони маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилишга, том маънода халқчил тизимни жорий этишга қаратилган муҳим сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Фармон билан Ўзбекистон маҳаллий бошқаруви тарихида илк маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янги модел — «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида ислоҳ қилишга қаратилган қатор қоида ва вазифалар белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоида ва вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Олий Мажлис Сенати томонидан 2025 йил биринчи ярим йиллигида ҳар бир ҳудудда биттадан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши (кейинги ўринларда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) фаолиятини намунали йўлга қўйиш, иккинчи ярим йилликда эса ушбу тажрибани бошқа маҳаллий Кенгашлар фаолиятига татбиқ этиш чораларини кўриш мақсад қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали йўлга қўйишда қуйидаги мезонлар асосида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий Кенгаш фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш регламентини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари тўғрисида низомни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш котибияти тўғрисида низомни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш иш юритиш йўриқномасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари таркибини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия гуруҳларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари иш режалари ишлаб чиқилиши ҳамда маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш режалари ижроси ҳамда буни тасдиқловчи ҳужжатлар (босма ёки электрон);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашнинг ҳар бир депутати учун йиғма жилд тайёрлаш ҳамда унда депутат фаолиятига доир маълумотларни йиғиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибияти ходимларининг хорижий мамлакатларга шахсий масалалар бўйича чиқиши тартибини тасдиқлаш, ушбу ҳужжат билан депутатларни таништириш, тартибга амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатларини одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш, ушбу ҳужжат билан депутатларни таништириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллий Кенгаш қарорларини қонунчилик ва юридик техника қоидалари асосида қабул қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессия муҳокамасига киритишдан олдин тегишли тартибда келишиш, зарур ҳолларда муҳокама учун «Regulation.gov.uz» платформасига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашнинг норматив тусдаги қарорларини тегишли адлия органи томонидан экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилишга асос бўлувчи ҳужжатларнинг тўлиқ бўлишини таъминлаш (тегишли доимий комиссия қарори (баённомаси), маърузалар, ахборотлар ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессиясида қабул қилинган қарорларни «Kengash.gov.uz» электрон тизимига жойлаштириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий Кенгашнинг қонунлар муҳокамаси ҳамда тарғиботи бўйича фаолияти, қонунчиликка доир таклифларни тайёрлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Сенати қўмиталари томонидан тақдим этилган қонунларни тегишли доимий комиссияда муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган қонунлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмитасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш томонидан қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш ҳамда Олий Мажлис Сенатига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан янги қонунлар мазмун-моҳияти юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий Кенгаш сессияларида ҳисобот (ахборот)ларни эшитиш ҳамда муҳокама қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессиясида ҳисобот (ахборот)ларни эшитиш масаласини иш режасида акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессиясида ҳисобот (ахборот)ларни эшитишдан олдин дастлабки тарзда тегишли доимий комиссияда муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот (ахборот)ларни эшитиш якунлари бўйича қарор қабул қилишда тегишли мансабдорларнинг фаолиятига баҳо бериш, аниқ муддат белгиланган вазифаларни кўзда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот (ахборот)ларни эшитиш бўйича барча ҳужжатларнинг (маълумотлар, маърузалар, қарорлар ва ҳоказо) тўлиқ бўлишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг маҳаллий бюджет, ҳудудни ривожлантиришга қаратилган дастурларни шакллантиришдаги иштироки, улар ижроси бўйича самарали назорат ўрнатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан аҳоли билан мулоқот давомида кўтарилган, «маҳалла еттилиги», сектор билан ҳамкорлик доирасида тақдим этилган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда ҳудудни ривожлантиришга қаратилган дастурларни, маҳаллий бюджетни шакллантиришда инобатга олиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ривожлантиришга қаратилган дастурларни хатловдан ўтказиб, ҳисобот йилида амалга ошириладиган лойиҳалар устидан самарали назоратни амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, маҳаллий Кенгаш депутатларини маҳаллаларга «манзилли» бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан «маҳалла еттилиги» билан биргаликда лойиҳалар ижросини ўрганиб бориш, муаммоли масалаларни аниқлаш ва маҳаллий Кенгашга киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган муаммоли масалаларни маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиб бориш ҳамда уларнинг ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ҳузурида камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия тузиш, комиссия томонидан ҳар ойда ушбу масала бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ахборотларини муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори даражада ҳал этиладиган муаммоларни халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига тақдим этиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллий Кенгаш томонидан назорат-таҳлил тадбирларини амалга ошириш, маҳаллий бюджет маблағларини мақсадли йўналтириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ва доимий комиссиялар иш режаларида назорат-таҳлил тадбирларини амалга оширишни белгилаш ҳамда ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссия ҳузурида экспертларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ тузиш, назорат-таҳлил тадбири доирасида ўрганишни амалга ошириш ҳамда натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирларининг доимий комиссия мажлисларида, маҳаллий Кенгаш сессиясида, шунингдек халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши билан биргаликда қўшма мажлисда муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан маҳаллий бюджет лойиҳасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет қўшимча манбаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда мақсадли йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгаш ва депутат сўровини юбориш ва унинг натижалари, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда Кенгаш ва депутат сўровларини юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ва депутат сўровларига тегишли мансабдор шахс томонидан ўз вақтида асослантирилган жавоб берилиши бўйича мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш сўровлари, зарур ҳолларда, депутат сўровлари натижаларини маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ва депутат сўровига ўз вақтида ёки нотўғри жавоб берилган ҳолатлар мавжуд бўлганда қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатларининг қабул кунлари жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда қабуллар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатларига келиб тушган мурожаатларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни кўриб чиқиш натижадорлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Регламент ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолиятини регламент талаблари асосида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессияларини қонунчиликда белгиланган тартиб асосида чақириш ҳамда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессиялари қарор ва баённомаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш, ҳужжатларнинг тўлиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари мажлисларини белгиланган талаблар асосида ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳолатлари ва бу борада қарор қабул қилишда қонунчиликка риоя этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳужжатлар билан ишлаш, жамоатчилик билан алоқалар, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашга келиб тушган ҳамда юборилган ҳужжатларни рўйхатга олиш, ушбу жараённи рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессияларига оммавий ахборот воситаларини таклиф этиш, улар учун пресс-релизлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессияларини оммавий ахборот воситалари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали, шу жумладан, тўғридан-тўғри ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатларининг оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда чиқишларини ташкил этиш, ҳудуддаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан одоб-ахлоқ қоидалари доирасида муносабат билдириб боришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш веб-сайтини яратиш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказиб, депутатлик фаолияти ҳақида ахборот бериб боришини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллий Кенгашнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш (бино ёки хизмат хоналари, байроқ, герб ва ҳоказо), мебел жиҳозлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш котибияти ходимларини замонавий компьютер воситалари, техникалар (принтер, сканер, нусха кўчириш аппарати, телефон ва ҳоказо) билан таъминлаш, Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкда ҳисоб-рақамга, муҳр ва тамғага, почта манзилига, интеграциялашган ва ҳимояланган ахборот алмашиш тизимига, фото-видео техникаларига, хўжалик ва маиший инвентарга ва бошқа моддий-техник ресурсларга эга бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституция, давлат бошқаруви соҳасига оид адабиётлар, услубий-амалий қўлланмалар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маҳаллий Кенгаш котибиятини малакали кадрлар билан таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш котибиятини олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, уларнинг малакасини ошириб бориш, кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш котибияти ходимларининг иш тажрибаси ва стажи, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиши, ўз устида ишлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юксак маънавиятли бўлиб, атрофдагиларга намуна бўла олиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги KҚ-51-V-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали йўлга қўйиш учун масъулларни ҳудудларга бириктириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ

Ҳудудлар

Олий Мажлис Сенати

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази

Жўқорғи Кенгес, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Атаниязова Орал Аминовна

Абдусатторов Ёқубжон Исоқович

Отемисов Шарапат Жангабаевич

2.

Андижон вилояти

Бурханов Кутбиддин Нукритдинович

Чинмирзаев Алишербек Дилшодбек ўғли

Ахунов Ўктамжон Набиевич

3.

Бухоро вилояти

Гадоев Эркин Файзиевич

Каримов Бахриддин Махмуджонович

Ашуров Жамол Ражаббоевич

4.

Жиззах вилояти

Бабаназарова Жамила Холмуродовна

Ортиқов Нодиржон Хайруллоевич

Шукуров Парда

5.

Қашқадарё вилояти

Бекатова Зумрад Рахимбаевна

Алимов Нодиржон Рустамович

Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна

6.

Навоий вилояти

Турсунов Кобул Бекназарович

Нуриллаев Элмурод Рўзимуротович

Алиев Ғофир Қуватович

7.

Наманган вилояти

Маматкаримов Одилжон Охундедаевич

Чинмирзаев Алишербек Дилшодбек ўғли

Муминов Солижон Джалилович

8.

Самарқанд вилояти

Абдуллаев Бахром Исмоилович

Назаров Алишер Абдурахмонович

Негматов Шуҳрат Худойбердиевич

9.

Сирдарё вилояти

Туйчиев Анвар Мирзаахмедович

Мажидов Шарофиддин Шамсиддин ўғли

Ахмеджанова Покиза Шавкатовна

10.

Сурхондарё вилояти

Эшмуратов Абдулхаким Хушбокович

Алтиев Абдурашид Султанович

Чориев Абдураим Равшанович

11.

Тошкент вилояти

Кадирханова Малика Акбаровна

Эргашев Абдувоҳидбек Нурбек ўғли

Файзиева Сайёра Мавляновна

12.

Фарғона вилояти

Қозихонова Орзигул Мўйдиновна

Эргашев Абдувоҳидбек Нурбек ўғли

Комилов Холматжон Адилович

13.

Хоразм вилояти

Абдикаримова Сайёра Сапаевна

Носиров Шарафжон Рустамович

Раджабов Алтибай Бегжанович

14.

Тошкент шаҳри

Маруфова Гулнора Махмудовна

Бекмродов Хусан Мансурович

Каланов Рустам Абдухакимович