17.12.1979 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг Ахлоқ Кодекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар уларнинг ўз касби талаб этадиган юксак даражадаги масъулиятга мувофиқ жамиятга хизмат қилиб ва барча шахсларни ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиб, қонун билан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни доимий равишда бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар» атамаси ҳуқуқни қўллашга алоқадор бўлган полиция ваколатларига, айниқса, ҳуқуқбузарларни ушлаб туриш ваколатларига эга бўлган барча тайинланадиган ёки сайланадиган мансабдор шахсларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) полиция ваколатларини махсус формадаги ёки фуқаро кийимидаги ҳарбий ҳокимият вакиллари ёхуд давлат хавфсизлик кучлари томонидан амалга ошириладиган мамлакатларда «ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар» тушунчаси бундай хизматларнинг ходимларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) жамиятга хизмат қилиш, хусусан, жамиятнинг шахсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фавқулодда хусусиятга эга бўлган сабабларга кўра шошилинч ёрдамга муҳтож бўлган аъзоларига хизмат кўрсатиш ва кўмаклашишни ўз ичига олиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу қоида нафақат барча зўравонлик, талончилик ёки зарарли ҳаракатларни қамраб олиши, балки жиноят қонунларига мувофиқ ўрнатилган барча турдаги тақиқларга ҳам тааллуқли эканлиги назарда тутилади. У, шунингдек, жиноий жавобгарликни ўтай олмайдиган шахсларнинг хулқига ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар ўз вазифаларини бажариш давомида инсон қадр-қимматини ҳурмат қиладилар ва ҳимоя қиладилар ҳамда барча шахсларга нисбатан инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайдилар ва ҳимоя қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур инсон ҳуқуқлари миллий ва халқаро ҳуқуқ билан белгиланади ва ҳимоя қилинади. Тегишли халқаро ҳужжатларга Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Барча шахсларни қийноқлар ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларация, Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги декларация, Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенция, Апартеид жиноятини тўхтатиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги халқаро конвенция, Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги халқаро конвенция, Маҳбуслар билан муомала қилиш бўйича минимал стандарт қоидалари ва Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу қоидага берилган миллий шарҳларда ушбу ҳуқуқларни белгиловчи ва ҳимояловчи минтақавий ёки миллий қоидалар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар фақат охирги зарурат ҳолларидагина ва ўз вазифаларини бажаришлари учун талаб этилган даражадагина куч ишлатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу қоидада ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг куч ишлатиши истисноли хусусиятга эга бўлиши кераклиги таъкидланади; гарчи ушбу қоида ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар муайян ҳолатларда оқилона даражада куч ишлатиш ваколатига эга бўлишлари мумкинлигини назарда тутса ҳам, жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ёки ҳуқуқбузарларни ёхуд гумон қилинаётган ҳуқуқбузарларни қонунга мувофиқ ушлаш ёки бундай ушлаш вақтида ёрдам кўрсатиш чоғида ушбу мақсадлар учун зарур бўлган доирадан чиқадиган куч қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) миллий қонунчилик одатда ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг куч ишлатишини мутаносиблик принципига мувофиқ чеклайди. Буни мазкур қоидани талқин этишда ушбу мутаносиблик миллий принциплари ҳурмат қилиниши керак, деб тушуниш лозим. Ушбу қоида эришиш зарур бўлган қонуний манфаатга номутаносиб бўлган кучни қўллашга ваколат беради, деб асло талқин этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ўқотар қуролдан фойдаланиш охирги чора ҳисобланади. Ўқотар қуролдан фойдаланишни, айниқса, болаларга қарши қўллашни истисно қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш керак. Одатда, гумон қилинувчи ҳуқуқбузар қуролли қаршилик кўрсатаётган ёки бошқаларнинг ҳаётини ўзгача тарзда хавф остига қўяётган ҳамда камроқ истисноли хусусиятга эга бўлган бошқа чоралар гумон қилинаётган ҳуқуқбузарнинг масаласини муҳокама қилиш ёки уни ушлаш учун етарли бўлмаган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўқотар қурол қўлланилмайди. Ўқотар қурол қўлланилган ҳар бир ҳолат тўғрисида ваколатли ҳокимият идораларига дарҳол хабар берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мажбуриятлар ёки одил судлов талабларини ижро этиш бошқача иш тутишни талаб этмаса, ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар оладиган махфий хусусиятга эга бўлган маълумотлар сир сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар ўз вазифаларининг хусусиятига кўра, бошқа шахсларнинг шахсий ҳаётига тааллуқли бўлган ёки бундай шахсларнинг манфаатларига ва айниқса уларнинг обрўсига зиён етказиши эҳтимоли бўлган ахборотни оладилар. Бундай ахборотни сақлаш ва ундан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлиши керак. У фақат мажбуриятларни бажариш учун ёки одил судлов мақсадида ошкор қилинади. Бундай ахборотни бошқа мақсадларда ҳар қандай ошкор этиш қонунга бутунлай зиддир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч бир ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахс қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситишдан иборат бўлган ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириши, бунга ундаши ёки тоқат қилиши мумкин эмас ва ҳеч бир ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахс қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турларини оқлаш учун юқори турувчи шахсларнинг фармойишлари ёхуд уруш ҳолати ёки хавфи, миллий хавфсизликка таҳдид, ички сиёсий беқарорлик ёки ҳар қандай бошқа фавқулодда ҳолат каби истисноли ҳолатларни важ қилиб кўрсатиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу тақиқ Бош Ассамблеянинг Барча шахсларни қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациясидан келиб чиқади. Ушбу Декларацияга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бундай ҳаракат инсон қадр-қимматини ҳақоратлаш ҳисобланади ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсадларини бузиш ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва инсон ҳуқуқларига тааллуқли бошқа халқаро ҳужжатларда эълон қилинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини бузиш сифатида қораланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Декларацияда қийноқлар қуйидагича белгиланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қийноқ» таърифи ҳар қандайдир шахсга ундан ёки учинчи шахсдан у ёки учинчи шахс содир этган ёки у содир этишда гумон қилинаётган ҳаракатларининг жазоланиши учун маълумотномалар ёки иқрорномасини олишда қасддан жисмоний ёки руҳий кучли оғриқ ёки азоб етказилиши, шунингдек уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки мажбурлаш ёхуд бундай оғриқ ёки азоб давлатнинг мансабдор шахси ёки расмий сифатидаги бошқа шахс ёхуд уларнинг иғвогарлиги билан ёки уларнинг маълумоти ёки индамай розилиги билан бирор бир хусусиятдаги камситишларга асосланган ҳар қандай сабабга кўра етказиладиган ҳаракатни англатади. Бу таърифга фақат қонуний санкциялар натижасида пайдо бўладиган шу санкциялардан ажралмас ёки улардан тасодифан келиб чиқадиган оғриқ ёки азобларни ўз ичига олмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турлари» иборасини Бош Ассамблея таърифламаган, аммо уни ҳам жисмоний, ҳам психологик хусусиятга эга бўлган суиистеъмолчиликлардан иложи борича кенг ҳимоя қилиш мумкин бўладиган қилиб талқин этиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар ўзлари ушлаган шахсларнинг соғлиғи тўлиқ сақланишини таъминлайдилар ва, хусусан, зарур бўлганда тиббий ёрдам кўрсатилиши учун дарҳол чора кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар қандай тиббий ходим, жумладан, тегишли гувоҳномага эга бўлган амалиётчи шифокорлар ҳамда ёрдамчи тиббиёт ходимлари кўрсатадиган хизматларни англатувчи «тиббий ёрдам» зарур бўлганда ёки илтимосга жавобан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тиббиёт ходимлари одатда ҳуқуқий тартиботни сақлаш фаолиятига садоқатлилиги сабабли, ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар ҳибсга олинган шахсга ҳуқуқий тартиботни сақлаш фаолиятида иштирок этмайдиган тиббиёт ходимлари орқали ёки маслаҳатлашиб тегишли тиббий ёрдам кўрсатишни тавсия қилганида ушбу ходимларнинг фикрини инобатга олишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар ҳуқуқбузарликлар қурбонлари ёки ҳуқуқбузарликлар пайтида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар қурбонларига тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар ҳеч бир коррупция ҳаракатини содир этмайдилар. Улар, шунингдек ҳар қандай бундай ҳаракатларга ҳар томонлама тўсқинлик қиладилар ва уларга қарши курашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар қандай коррупция ҳаракати бошқа ҳар қандай ҳокимиятни суиистеъмол қилиш сингари, ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахснинг хизмат мавқеига мутаносиб эмас. Коррупция ҳаракатини содир этган ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича ҳар қандай мансабдор шахсга нисбатан қонун тўлалигича қўлланилиши керак, чунки ҳукуматлар ўзларининг мансабдор шахслари ўз муассасалари доирасида қонунийликка риоя этишини таъминлай олмаса ёки буни истамаса, фуқароларнинг ҳуқуқий тартибга риоя этишларини умид қилмаса ҳам бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гарчи «коррупция» тушунчаси миллий ҳуқуққа мос тарзда таърифланиши керак бўлса-да, ушбу тушунча талаб қилинаётган ёки қабул қилинган совғалар, ваъдалар ёки рағбатлар натижасида ўз вазифаларини бажариш пайтида ёки бажариш билан боғлиқ равишда қандайдир ҳаракатни содир этиш ёки содир этмасликни ёхуд бундай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мавжуд бўлган ҳолда ҳар сафар ушбу совғалар, ваъдалар ёки рағбатларнинг ғайриқонуний олинишини қамрашини тушуниш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) юқорида сўз юритилган «коррупция ҳаракати» иборасини мансабдор шахсни сотиб олиш билан боғлиқ ҳаракат сифатида тушуниш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар қонунни ва ушбу Кодексни ҳурмат қиладилар. Улар, шунингдек, барча имкониятларини ишга солиб, барча ҳуқуқий тартиботни бузиш ҳолларининг олдини оладилар ва бундай ҳолатларга ҳар томонлама тўсқинлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар ушбу Кодекс бузилган ёки бузилади деб ҳисоблаш учун асосларга эга бўлган тақдирда юз берган воқеа ҳақида юқори турувчи инстанцияларга зарур бўлса, назорат қилиш ёки ҳуқуқий текшириш ваколатларига эга бошқа тегишли инстанциялар ёки органларга хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Кодекс миллий қонунчиликка ёки амалиётга киритилган барча ҳолларда унга риоя этилади. Агар қонунчилик ёки амалиётда ушбу Кодекс қоидаларига қараганда қатъийроқ қоидалар назарда тутилган бўлса, миллий қонунчилик ва амалиётдаги қоидаларга риоя этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу модда, бир томондан, муассасанинг жамият хавфсизлиги кўпроқ даражада боғлиқ бўлган ички интизоми бўлиши зарурати ҳамда иккинчи томондан, инсоннинг асосий ҳуқуқлари бузилишига қарши кураш зарурати ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолишга қаратилган. Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар тартибот бузилишлари ҳақида инстанциялар бўйича хабар берадилар ва бошқа барча имкониятлар мавжуд ёки самарали бўлмаган тақдирдагина инстанциялар доирасидан ташқарида бошқа ҳуқуқий чораларни кўрадилар. Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар ушбу Кодекс бузилганлиги ёки бузилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганликлари учун уларга нисбатан маъмурий ёки бошқа жазо чоралари қўлланилмаслиги тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «назорат қилиш ёки ҳуқуқий текшириш ваколатларига эга бошқа тегишли инстанциялар ёки органлар» тушунчаси миллий ҳуқуқ асосида тартибни сақлаш муассасаси доирасида ҳам, ундан мустақил равишда ҳам мавжуд бўлган ва ушбу Кодекснинг амал қилиш соҳасидаги қоидабузарликлар билан боғлиқ равишда юзага келадиган шикоятлар ва даъволарни кўриб чиқишнинг статутли, оддий ёки бошқа ваколатларига эга бўлган ҳар қандай муассаса ёки органни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бир қатор мамлакатларда оммавий ахборот воситалари юқоридаги «с» кичик бандда тавсифланган шикоятларга ўхшаш шикоятларни кўриб чиқиш функциясини бажарувчи муассасалар сифатида қаралиши мумкин. Шунинг учун ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар асосли равишда охирги чора сифатида ва ўз мамлакатларининг қонунлари ва одатларига, шунингдек ушбу Кодекснинг 4-моддасидаги қоидаларга мувофиқ, мазкур қоидабузарликларга оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликнинг эътиборини қаратишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) ушбу Кодекснинг қоидаларига риоя этувчи ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар жамият, ўзлари хизмат қилаётган ҳуқуқий тартиботни сақлаш муассасаси ҳамда ҳуқуқий тартиботни сақлаш билан машғул шахслар ҳурмат кўрсатишига, тўлиқ қўллаб-қувватлашига ва ҳамкорлик қилишига лойиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Имзолар)