Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОШ КОНСУЛХОНАСИНИ ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИ ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг изчил ривожланиши ва кенгайиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Варшава шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси Польша Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси этиб қайта ташкил этилсин.
2. Польша Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг 2004 йил учун штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Элчихона дипломатик таркиб ходимлари сони 3 нафар ва маъмурий-техник таркиб ходимлари 1 нафардан иборат этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2004 йилнинг қолган даври учун кўрсатиб ўтилган Элчихонанинг таъминотига харажатлар сметасини Молия вазирлиги билан келишиб олсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2004 йилдан бошлаб Элчихонанинг жорий харажатларини бюджетда навбатдаги молиявий йилда хорижий муассасаларни маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган ҳажми доирасида молиялаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Элчихонани штат жадвалига мувофиқ бутлаш учун номзодлар юзасидан таклифлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 декабрдаги 429-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири С.С.Сафоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 июнь,
300-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 июндаги 300-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Польшадаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
| | | | | | |
|
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида) | |||||
|
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони |
Элчининг маошига (2200 доллар) нисбатан ходимларнинг маоши, фоизларда |
Ойлик маоши |
2004 йил учун иш ҳақи фонди |
|
Дипломатик таркиб | |||||
|
1. |
Элчи |
1 |
100% |
2200 |
26400 |
|
2. |
Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи |
1 |
85% |
1870 |
22440 |
|
3. |
Атташе |
1 |
60% |
| |
| | Жами: |
3 |
|
5390 |
64680 |
|
Маъмурий-техник таркиб | |||||
|
1. |
Катта бухгалтер |
1 |
65% |
1430 |
17160 |
|
2. |
Жойнинг ўзида ёки ходимларнинг оилалари орасидан ёлланадиган ходимлар |
|
|
1500 |
18000 |
| | Жами: |
1 |
|
2930 |
35160 |
| | Ҳаммаси: |
4 |
|
8320 |
99840 |