17.12.2015 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Маҳбуслар билан муомала қилиш бўйича минимал стандарт қоидалари (мандела қоидалари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи дастлабки мулоҳаза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги қоидалар пенитенциар муассасалар намунавий тизимини батафсил таърифлашга қаратилмай, балки ҳозирги замон тафаккурининг умумеътироф этилган ютуқлари асосида ва ҳозирги вақтдаги энг мақбул тизимларнинг асосий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда маҳбуслар билан муомала қилиш ва қамоқхоналарни бошқариш борасидаги одатда принципиал ва амалий нуқтаи назардан тўғри деб ҳисобланадиган ёндашувни баён қилишга мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи дастлабки мулоҳаза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик, ижтимоий, иқтисодий ва географик шарт-шароитларнинг турфа хиллигини эътиборга олиб, барча ушбу қоидаларни ҳар ерда ва бир вақтда қўллаш мумкин эмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бироқ мазкур қоидалар амалий қийинчиликларни енгиб ўтишга доим интилишга даъват қилиши керак, чунки умуман олганда, бу қоидалар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мақбул деб ҳисоблаган энг минимал шарт-шароитларни акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа тарафдан, бу қоидалар тафаккур доим илгарилаб кетадиган фаолият майдонини ҳам ўз ичига олади. Қоидалар уларда баён қилинган принципларга мос келадиган ва уларда белгиланган мақсадларга эришишга қаратилган тажриба ўтказишга ва амалиётни жорий этишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи дастлабки мулоҳаза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қоидаларнинг I қисми қамоқхоналарни умумий бошқариш хусусида бўлиб, маҳбусларнинг барча тоифаларига нисбатан улар жиноят иши ёки фуқаролик иши бўйича қамоқда сақланаётганидан ва фақатгина тергов вақтида қамоқда сақланаётганидан ёки жазога ҳукм этилганидан қатъи назар қўлланилади, шу жумладан қоидаларнинг бу қисми судьялар томонидан «хавфсизлик чораси» ёки ахлоқ тузатиш чоралари сифатида қамоқда сақланаётган маҳбусларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қоидаларнинг II қисмида алоҳида тоифаларга нисбатан қўлланиладиган қоидалар баён этилиб, улар ҳар бир бўлимда келтирилади. Бироқ А бўлимида қайд этилган ва жазога ҳукм этилган маҳбусларга тааллуқли бўлган қоидаларни Б, С ва Д бўлимларида сўз борадиган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу қоидалар мазкур тоифадаги шахслар учун ишлаб чиқилган қоидаларга зид бўлмаса ва уларнинг аҳволини яхшиласа, тенг даражада қўллаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчи дастлабки мулоҳаза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қоидалар вояга етмаганларни қамоқда сақлаш марказлари ёки тарбия колониялари сингари ёш болаларга мўлжалланган муассасаларни бошқаришни тартибга солишда татбиқ этилмайди. Шунга қарамай, II қисмни мазкур муассасаларда ҳам қўллаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вояга етмаганлар ишлари бўйича судларнинг ваколатига кирадиган барча ёш маҳбусларни ёш болалар тоифасига киритиш зарур. Одатда, бундай ёшларни қамоқда сақлашга ҳукм қилмаслик лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ҚОИДАЛАР
Асосий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча маҳбусларга, уларнинг қадр-қимматига ва инсон сифатидаги қадриятларига қараб ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарур. Ҳеч бир маҳбус қийноққа солиниши ва муомала ёки жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига дучор қилинмаслиги керак, барча маҳбуслар бундай муносабатдан ҳимояланган бўлиши керак ва ҳеч қандай ҳолат уларни оқлай олмайди. Маҳбуслар, ходимлар, хизмат кўрсатувчи шахслар ва ташриф буюрувчиларнинг ҳимояси ва хавфсизлиги доим таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу қоидаларни бетарафлик билан қўллаш зарур. Ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, диний, сиёсий ёки бошқа эътиқоди, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, туғилиши ёки бошқа ҳолати бўйича камситиш мумкин эмас. Маҳбусларнинг диний эътиқодини ва ахлоқий муносабатлари ҳурмат қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона маъмуриятининг камситилмаслик принципини амалда қўллаш мақсадида маҳбусларнинг, хусусан, қамоқхона шароитларида маҳбусларнинг энг заиф тоифаларининг шахсий эҳтиёжларини ҳисобга олиш лозим. Алоҳида эҳтиёжларга эга маҳбусларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш учун чоралар кўриш ва бундай чоралар камситувчи деб ҳисобланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсларни қамоқда сақлаш ва уларни ташқи дунёдан узиб қўядиган бошқа чоралар бу шахсларни ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан уларга азоб беради, чунки уларни озодликдан маҳрум қиладилар. Шунинг учун алоҳида сақлаш ўзини оқлайдиган ёки интизом нуқтаи назаридан талаб қилинган ҳоллардан ташқари бошқа ҳолларда қамоқхона тизими бундай вазиятдан келиб чиқадиган кучлироқ азоб берилишига йўл қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқда сақлаш ёки шунга ўхшаш тарзда озодликдан маҳрум қилишнинг мақсади, биринчи навбатда, жамиятни жиноятчилардан ҳимоя қилиш ва жиноятларнинг такрорланиш ҳолатларини камайтиришдир. Ушбу мақсадларга фақат, агар қамоқда сақлаш муддатидан имкон қадар бундай шахслар озодликка чиққанидан сўнг уларнинг қонунга бўйсунадиган ва мустақил ҳаёт кечиришлари учун уларни жамиятга қайта интеграциялашувини таъминлаш мақсадида фойдаланилса, эришиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шу муносабат билан қамоқхона маъмурияти ва ваколатли органлар таълим олиш, касбга тайёрлаш ва ишлаш учун тегишли ва мавжуд имкониятларни, шунингдек ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари, жумладан ахлоқ тузатиш, ахлоқий, маънавий, ижтимоий, тиббий ва спортга оид ёрдамни тақдим этиши зарур. Барча бундай дастурлар, тадбирлар ва хизматлар маҳбусларни қайта тарбиялашда уларнинг шахсий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона режими қамоқхонадаги ва озодликдаги ҳаёт ўртасидаги фарқни имкон қадар камайтиришга интилиши керак. бу маҳбусларнинг масъулият туйғусини камайтиради ёки инсон сифатида уларнинг хислатларини ҳурмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона маъмурияти жисмоний, руҳий ёки бошқа камчиликларга эга маҳбуслар қамоқхонада тенг ҳуқуқли асосда ҳаёт кечириш имкониятига тўлиқ эга бўлишини таъминлаш учун уларни жойлаштириш ва мослаштириш юзасидан барча мантиқли чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбусларнинг шахсий ишлари билан ишлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқхоналарнинг барчасида маҳбусларнинг шахсий ишлари билан ишлашнинг стандартлаштирилган тизими бўлиши керак. Бундай тизим рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси ёки рақамланган ва имзоланган саҳифаларга эга журнал бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юритиладиган ҳисоб қайдномалари устидан ишончли назоратни таъминлаш ва мазкур тизимда мавжуд бўлган исталган ахборотдан рухсатсиз фойдаланишнинг ёки уларни ўзгартиришнинг олдини олиш учун тартиб-таомиллар назарда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч ким қамоққа олиш тўғрисидаги ҳақиқий буйруқсиз қамоққа қабул олиниши мумкин эмас. Ҳар бир маҳбус келтирилиши билан уларнинг шахсий ишлари билан ишлаш тизимига қуйидаги ахборот киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳбусларнинг ўзининг жинси ҳақидаги шахсий идрокини ҳурмат қилган ҳолда уларнинг ҳақиқий шахсини аниқлаш имконини берадиган аниқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қамоққа олиш сабаблари ҳамда бундай қарор қабул қилиш учун жавобгар орган, шунингдек қамоққа олинган сана, вақт ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қамоққа келтирилган ва қамоқдан чиқарилган, шунингдек қамоқдан қамоққа кўчирилган кун ва соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳар қандай кўзга кўринадиган тан жароҳатлари ва аввал бўлган қўпол муомала устидан шикоятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) шахсий буюмларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) оила аъзоларининг, шу жумладан, мумкин бўлса, болаларининг исмлари ва уларнинг ёши, жойлашган жойи ва васийлик ёки ҳомийлик мақоми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фавқулодда вазиятда алоқа қилиш учун батафсил ахборот ва маҳбуснинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбуслар қамоқда бўлган вақтда уларнинг шахсий ишлари билан ишлаш тизимига, агар керак бўлса, қуйидаги ахборот киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) суд жараёни билан боғлиқ ахборот, шу жумладан суд эшитувлари саналари ва юридик ваколатхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) дастлабки баҳолаш ва малака тўғрисидаги ҳисоботлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) хулқ-атвор ва интизомга риоя этиш тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қийноқлар ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазо турларини қўллаш тўғрисидаги илтимослар ва шикоятлар, шу жумладан аризалар, агар улар махфий хусусиятга эга бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) ҳар қандай тан жароҳатлари етказилган ёки ўлимга олиб келган ҳолатлар ва сабаблари тўғрисида, иккинчи ҳолатда эса, қолдиқлар белгиланган жой тўғрисидаги ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 ва 8-қоидаларда келтирилган барча ҳисоб қайдларини ошкор этилмайди ва фақат касбий мажбуриятлари бундай ҳисоб қайдларидан фойдаланишни талаб қиладиган шахсларгагина тақдим этилади. Ҳар бир маҳбус ички қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсат берилган қисқартмалар билан ўзига тегишли бўлган ҳисоб қайдларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак ва у озод этилганда бундай ҳисоб қайдларининг расмий кўчирма нусхасини олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбусларнинг шахсий ишлари билан ишлаш тизимларидан илмий асослантирилган қарорлар қабул қилиш учун асос яратиш мақсадида қамоқхона контингентини ифодаловчи тенденциялар ва унинг ўзига хос жиҳатлари, шу жумладан жазони ижро этиш муассасалардаги маҳбуслар сони тўғрисида ишончли маълумотлар олиш учун ҳам фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоифаларга бўлиб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбусларнинг турли тоифалари алоҳида муассасаларда ёки айни бир муассасанинг турли қисмларида уларнинг жинси, ёши, аввал судланганлиги, уларни қамоққа олишнинг юридик сабаблари ва тайинланган режим турини ҳисобга олган ҳолда сақланади, шундай қилиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) эркаклар ва аёллар имкон қадар алоҳида муассасаларда сақланиши зарур; агар эркаклар ва аёллар айнан битта муассасада сақланса, у ҳолда аёлларни бутунлай алоҳида участкаларда жойлаштириш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тергов остидаги маҳбусларни жазога ҳукм қилинганлардан алоҳида жойлаштириш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қарз мажбуриятларини бажармаганлиги учун жазога ҳукм қилинган шахсларни ва фуқаролик ишлари бўйича бошқа маҳбусларни жиноят содир этган шахслардан алоҳида жойлаштириш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) вояга етмаган ҳуқуқбузарларни катталардан алоҳида сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбуслар тунни камералар ёки хоналарда ўтказадиган жойда, уларнинг ҳар бири алоҳида камера ёки хонага эга бўлиши керак. Агар қамоқхона вақтинча тўлиб кетганлиги билан боғлиқ ўзига хос сабабларга кўра марказий қамоқхона маъмурияти бу қоидани қўллашдан бош тортадиган бўлса, икки нафар маҳбусни айни бир камера ёки хонага жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумий камералар бор жойда, уларга жойлаштириладиган маҳбусларни улар бундай шароитларда яшай олишига ишонч ҳосил қилиш учун яхшилаб текшириш керак. Тунлари қамоқхона хусусиятига қараб мунтазам назорат олиб бориш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбуслар фойдаланадиган барча хоналар, айниқса, ётоқ хоналар барча санитария талабларига жавоб бериши керак, бундан ташқари, иқлим шароитларига, айниқса, мазкур хоналарнинг куб ҳажмига, уларнинг энг минимал майдонига, ёритилишига, иситилишига ва шамоллатилишига зарур эътибор қаратиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбуслар яшайдиган ва ишлайдиган хоналарда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) деразалар маҳбусларнинг кундузги ёруғликда ўқиши ва ишлаши учун етарлича ўлчамларга эга бўлиши керак ҳамда сунъий шамоллатиш тизими мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар тоза ҳаво киришини таъминлаш учун мўлжалланган бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сунъий ёритиш маҳбусларнинг кўриш қобилиятига зиён етказмасдан ўқиши ёки ишлаши учун етарли даражада бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария қурилмалари ҳар бир маҳбус керак бўлган пайт, тозаликка ва ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз табиий эҳтиёжини қондира олиши учун етарли миқдорда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаммом учун жиҳозлар ва душлар сони ҳар бир маҳбус ҳар бир иқлим учун мос келадиган ҳароратда йил фасли ва географик жойлашувни ҳисобга олган ҳолда умумий гигиена шартлари талаб қилганидек, яъни мўътадил иқлимда, ҳеч бўлмаганда, ҳафтада бир марта чўмила олиши ёки душ қабул қилиши учун етарлича бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбуслар мунтазам фойдаланадиган қамоқхонанинг барча қисмлари ҳар доим тегишли тартибда ва тоза ҳолда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий гигиена
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбуслардан ўзларини озода сақлашини талаб қилиш керак. Бунинг учун уларни тозалик ва саломатликни сақлашда зарур бўлган сув ва ҳожатхона буюмлари билан таъминлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳбуслар ўзларининг инсоний қадр-қимматига мос бўлган ташқи кўринишни сақлаб қолишлари учун эркакларга мунтазам равишда соқол олиш имкониятини берган ҳолда, уларга сочини турмаклаш ва соқолига қараш имкониятини бериш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кийим-кечак ва кўрпа-тўшаклар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўз кийимини кийиш ҳуқуқи берилмаган маҳбусларга иқлимга мос келадиган ва уларнинг саломатлигини қониқарли ҳолатда сақлаш имконини берадиган формали кийим тўплами берилиши керак. Бу кийим таҳқирли ёки камситувчи хусусиятга эга бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кийим тоза ва яроқли ҳолда сақланиши керак. Гигиена талабларига мувофиқ кийимни ювиш ва тоза кийимга алмаштириб туриш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳбус ҳокимиятнинг рухсати билан қамоқхонани тарк этадиган истисноли ҳолатларда унга ўз кийимини кийишга ёки бошқа кўзга ташланмайдиган кийим кийишга рухсат берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар маҳбусларга ўз кийимини кийишга рухсат берилса, қамоқхонага қабул пайтида кийим тоза ва кийишга мос келиши учун чоралар кўрилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир маҳбус миллий ёки маҳаллий нормаларга мувофиқ алоҳида етарли даражадаги кўрпа-тўшакларга эга бўлган, шу билан бирга, кўрпа-тўшаклар берилган пайтда тоза, хизматга яроқли бўлиши ва уларнинг тозалигини сақлаш учун тез-тез алмаштириб туриладиган алоҳида койка билан таъминланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овқатланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона маъмурияти одатий соатларда ҳар бир маҳбусни, унинг соғлиғи ва кучини сақлаб қолиш учун етарли даражада сифатли, яхши тайёрланган ва тортилган тўйимли овқат билан таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир маҳбусга ичимлик сувига нисбатан эҳтиёж пайдо бўлганда унинг эҳтиёжи қондирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний машқлар ва спорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тоза ҳавода иш билан банд бўлмаган ҳар бир маҳбус, агар қулай об-ҳаво шароитида, ҳар куни ҳеч бўлмаганда, бир соат ҳовлида тегишли жисмоний машқлар билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тегишли жисмоний ҳолатда бўлган вояга етмаган ва бошқа тегишли ёшдаги маҳбусларга жисмоний машғулот билан шуғулланиш ва машқлар давридаги вақтда ўйнаш имконияти таъминланиши керак. Бунинг учун зарур майдончалар, қурилмалар ва ускуналар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-санитария хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбусларга тиббий-санитария хизматларини кўрсатиш давлатнинг мажбурияти ҳисобланади. Маҳбуслар жамиятда мавжуд бўлган стандартдаги тиббий-санитария хизматлари билан таъминланган бўлиши ва уларнинг ҳуқуқий мақоми бўйича ҳеч бир камситишларсиз зарур тиббий-санитария хизматларидан бепул фойдаланиш имконияти таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий-санитария хизматларини кўрсатишни давлат соғлиқни сақлаш органлари тизими билан узвий ҳамкорликда ҳамда даволаш ва қаров узлуксизлигини, шу жумладан ОИВ, сил ва бошқа юқумли касалликларни, шунингдек гиёҳвандликни даволаш ва уларга чалинган маҳбусларга қараш узлуксизлигини таъминлай оладиган тарзда ташкил этиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир қамоқхона муассасасида тиббий-санитария ёрдамига алоҳида эҳтиёж сезадиган ёки уларни реабилитация қилишга тўсқинлик қилаётган соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга эга бўлган маҳбусларга кўп эътибор берган ҳолда маҳбусларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини баҳолаш, сақлаш, асраш ва яхшилаш вазифаси юклатилган тиббий-санитария хизмати бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий-санитария хизмати таркибига тўлиқ клиник мустақилликка эга ҳамда психология ва психиатрия соҳасида етарлича тажриба ва билимга эга етарли миқдордаги малакали ходимлардан иборат кўп тармоқли бригада киритилиши керак. Ҳар бир маҳбус малакали стоматолог хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тиббий-санитария хизмати барча маҳбусларнинг аниқ, янгиланган ва махфий шахсий тиббий карталарни тузиши ва юритиши керак ҳамда барча маҳбусларга уларнинг талабига кўра ўз тиббий карталаридан фойдаланиш имконияти тақдим этилиши лозим. Маҳбус ўз тиббий картасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун учинчи томонни тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий карталар маҳбус бошқа муассасага ўтказилган тақдирда қабул қилувчининг тиббий-санитария хизматига берилиши керак, уларда келтирилган тиббий ахборот эса махфий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шошилинч ҳолларда барча қамоқхона муассасалари тиббий ёрдамдан зудлик билан фойдаланиш имкониятини бериши керак. Мутахассис хизматларига ёки жарроҳлик аралашувига муҳтож касал маҳбусларни ихтисослаштирилган муассасаларга ёки фуқаролик касалхоналарига ўтказиш зарур. Жазони ижро этиш хизмати ўз касалхоналари мавжуд бўлганда, улар ходимлар билан етарли даражада таъминланган ҳамда у ерга юбориладиган маҳбусларга қараш ва уларни даволаш учун жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Клиник қарорлар жавобгар тиббий мутахассислар томонидан қабул қилиниши мумкин ва тиббиёт соҳасига алоқадор бўлмаган қамоқхона ходими томонидан бекор қилиниши ёки эътиборсиз қолдирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аёлларнинг қамоқхонаси муассасалари ҳомиладор аёллар ва туғруқдаги аёлларни лозим даражада даволаш ва парвариш қилиш учун махсус хоналарга эга бўлиши керак. Имконият бор жойда, туғруқ қамоқхона эмас, балки фуқаролик касалхонасида ўтказилиши тўғрисида қайғуриш керак. Агар бола қамоқхонада туғилган бўлса, унда бу ҳолат ҳақида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномада қайд этмаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Болага ота-онасидан бири билан қамоқхонада қолишига рухсат бериш ҳақидаги қарор боланинг энг устувор манфаатларига асосланиши керак. Болаларга ота-онасидан бири билан қамоқхонада қолишга рухсат берилган жойда, қуйидагилар зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) малакали ходимларга эга болаларга қараб турувчи ички ёки ташқи хизматлар бўлишини таъминлаш, болалар ўз ота-онасининг ғамхўрлигидан фойдаланмаётган даврда уларни мазкур хизматларга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) болаларга махсус тиббий-санитария хизматлари, жумладан олиб келинган пайтида соғлиғи ҳолати текширилишини ва мутахассислар томонидан уларнинг ўсишини доимий назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ота-онасидан бири билан қамоқхонада бўлган болаларга ҳеч қачон маҳбусларга бўлганидек муносабатда бўлмаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокор ёки бошқа малакали тиббиёт мутахассислари, улар ушбу шифокорга ҳисобот бериши ёки бермаслигидан қатъи назар, ҳар бир маҳбусни қабул қилиши, у билан суҳбатлашиши ва у олиб келинганидан кейин имкон қадар тезроқ, сўнгра эса заруратга қараб уни тиббий кўрикдан ўтказиши керак. Қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тиббий-санитария хизматларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва даволаш учун барча зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) келтирилган маҳбуслар қамоқхонага қабул қилинишидан олдин дуч келиши мумкин бўлган ҳар қандай шафқатсиз муомалани аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) озодликдан маҳрум қилиш туфайли бошидан ўтказаётган руҳий ёки бошқа стресснинг ҳар қандай белгиларини, шу жумладан ўз жонига қасд қилиш ёки ўз аъзосини қасддан жароҳатлаш белгиларини, шунингдек гиёҳванд моддалар, тиббиёт препаратлари ёки алкогол истеъмол қилиш туфайли юз берган абстиненция аломатларини аниқлаш ҳамда барча зарур якка тартибдаги чораларни кўриш ёки тегишли равишда даволаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маҳбусларда юқумли касалликлар борлигига шубҳа қилинган ҳолларда бундай маҳбусларнинг клиник ажратиб қўйилишини ва карантин муддати давомида тўғри даволаниш таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) зарур ҳолларда, маҳбусларнинг ишга, жисмоний меҳнатга ва бошқа фаолиятда иштирок этишга яроқлилигини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокор ёки бошқа малакали тиббий мутахассислар барча касал маҳбуслар, жисмоний ёки руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолардан ёки жароҳатлардан шикоят қилаётган барча маҳбуслар ва уларнинг алоҳида эътиборини тортган исталган маҳбуснинг соғлиғини ҳар куни кўздан кечириш имкониятига эга бўлиши керак. Барча тиббий кўриклар тўлиқ махфий шароитларда ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шифокор ёки бошқа тиббий мутахассислар ҳамда маҳбуслар ўртасидаги муносабатлар жамиятда беморларга нисбатан қўлланиладиган ахлоқий ва касбий стандартлар билан тартибга солиниши керак. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳбусларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини асраш мажбурий ҳамда касалликни дастлабки клиник шартлари асосидагина даволаш лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маҳбусларнинг ўз саломатлигига мустақил ёндашиш ҳамда шифокор ва бемор ўртасидаги муносабатларда онгли розилик принципига риоя этиш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) тиббий ахборот беморга ёки бошқа шахсларга чинакам ва тўғридан-тўғри хавф солмаса, махфий сақланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қийноққа солиш ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазо турлари қўлланишини ифодалаши мумкин бўлган ҳаракатларда, шу жумладан маҳбуснинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган тажрибаларда, масалан, маҳбуснинг ҳужайралари, организмидаги тўқималари ва органларини олишда фаол ёки нофаол иштирок этишни мутлақо тақиқлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қоиданинг 1 (а)-банди низомларини бузмай, маҳбуслар эркин ва онгли равишда розилик бериши шарти билан ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳбусларга, агар бу уларнинг соғлиғига бевосита ва жиддий фойда келтирадиган бўлса, клиник синовларда ва жамиятда қўлланиладиган бошқа тиббий тадқиқотларда иштирок этишга, шунингдек қариндошлари учун ҳужайралар, организм тўқималари ва органларни етказиб берувчи донорлар бўлиб хизмат қилишга рухсат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокор маҳбус узоқ вақт қамоқда бўлиши натижасида ёки қамоқда сақлашнинг бирор-бир шартлари туфайли унинг жисмоний ёки руҳий саломатлиги бузилган ёки бузилиши мумкин деб ҳисобласа, ҳар сафар бу ҳақда қамоқхона муассаси директорига маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар маҳбус келтирилганида уни тиббий кўрикдан ўтказиш ёки унга тиббий ёрдам кўрсатиш пайтида тиббий мутахассисларга қийноққа солинганлик ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазо турлари қўлланганлигидан дарак берадиган бирор-бир белги маълум бўлиб қолса, улар бундай ҳолларни ҳужжатларда қайд этиши ва улар бу ҳақда ваколатли тиббий, маъмурий ёки суд органларига хабар бериши керак. Маҳбусга ёки у билан боғлиқ шахсларга зиён етказмаслик учун зарур процессуал кафолатларга риоя этиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шифокор ёки соғлиқни сақлаш соҳасининг ваколатли давлат органи мунтазам текширув ўтказиши ва қуйидаги масалалар юзасидан директорга хабар бериши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таом миқдори, сифати, уни тайёрлаш ва тарқатиш шароитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муассаса ва маҳбуслар гигиенаси ҳамда тозалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қамоқхона муассасасидаги санитария, иситиш, ёритиш ва вентиляция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маҳбуслар кийим-кечак ва кўрпа-тўшакларининг яроқлилиги ва тозалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) бу иш ихтисослаштирилган ходимларга юкланмаган ҳолларда жисмоний тарбия ва спортга оид қоидаларга риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона муассасаси директори ушбу қоиданинг 1-банди ва 33-қоидага мувофиқ ўзига юбориладиган маслаҳат ва маърузаларни эътиборга олиши ҳамда мазкур маърузаларда келтирилган маслаҳатлар ва тавсияларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан дарҳол чоралар кўриши керак. Агар ушбу маслаҳат ва тавсиялар қамоқхона директори ваколатлари доирасига кирмаса ёки уларга қўшилмаган ҳолатларда, директор юқори турувчи органга дарҳол ўз маърузасини ёхуд шифокор ёки соғлиқни сақлаш соҳасидаги ваколатли давлат органининг маслаҳат ёки тавсияларини тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекловлар, интизом ва жазо чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизом ва тартибни фақат назоратнинг ишончлилигини, қамоқхона муассасасининг хавфсиз ишлашини ва ундаги ётоқхонанинг тегишли қоидаларига риоя этилишини таъминлаш учун зарур бўлган чекловларни жорий этган ҳолда қўллаб-қувватлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги жиҳатлар доим ваколатли маъмурий органнинг қонунчилик ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) интизомий қоидабузарликни ифодалайдиган хулқ-атвор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маҳбусларга қўлланилиши мумкин бўлган жазо чоралари тури ва давом этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бундай жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) хоҳ интизомий жазо сифатида бўлсин, хоҳ тартиб ва хавфсизликни сақлаш учун бўлсин маҳбусларнинг умумий контингентидан мажбуран айиришга, масалан, ёлғиз ўзини қамаб қўйиш, ажратиш, сегрегация, карсерга жойлаштириш ёки сақлаш шартларини чеклашга қаратилган ҳар қандай чоралар, шу жумладан ҳар қандай мажбуран ажратиш чораларидан фойдаланишни ва уларни қўллаш ҳамда бекор қилиш тартибини қайта кўриб чиқишни тартибга соладиган принциплар ва тартиб-таомилларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона маъмуриятига интизомий қоидабузарликларнинг олдини олиш ёки низоларни бартараф этиш учун низоларга йўл қўймаслик, воситачилик қилиш механизмларидан ёки низоларни ҳал этишнинг исталган бошқа муқобил усулларидан имкон қадар фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳозир ажратиб қўйилган ёки аввал ажратиб қўйилган маҳбусларга нисбатан қамоқхона маъмурияти уларни қамоқда сақлаш билан боғлиқ салбий оқибатларни камайтириш учун зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбусларга нисбатан жазо чоралари қонун ҳужжатларида ёки 37-қоидада қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган шартлар ҳамда адолат ва зарур ҳуқуқий тартиб-таомил принциплари асосида жорий этилиши мумкин. Маҳбус ҳеч қачон айни бир қоидабузарлик учун такрорий жазога тортилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона маъмурияти интизомий жазо ва бундай жазо тайинланишига сабаб бўладиган қоидабузарлик тенг бўлишини таъминлаши ҳамда барча кўрилган интизомий чораларнинг зарур ҳисобини юритиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қамоқхона маъмурияти интизомий жазо беришдан аввал маҳбуснинг руҳий касаллиги ёки унинг ақлий заифлиги унинг хулқига ва интизомий жазо қўллаш учун сабаб бўлган қоидабузарликни ва қилмишни содир этишга таъсир этган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиши керак. Қамоқхона маъмурияти маҳбуснинг руҳий касаллиги ёки ақлий заифлиги оқибатида содир этилган деб ҳисобланган бирор-бир қилмиш учун жазо чораларини тайинламаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбусларни қамоқхона муассасасига хизмат кўрсатишга доир ишларга интизомий тартибда тайинламаслик лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бу қоида ўзини ўзи бошқариш тизими лозим даражада ишлашига тўсқинлик қилмаслиги керак. Бундай тизимда ижтимоий, таълим ёки спорт фаолиятининг муайян турлари учун жавобгарлик уларни қайта тарбиялаш мақсадида ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида назорат остида ишлайдиган маҳбусларнинг ўзига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. У ёки бу маҳбус томонидан интизомий қоидабузарлик содир этилгани тўғрисидаги ҳар қандай аризалар дарҳол ваколатли орган эътиборига етказилиши керак. Бу орган уларни кечикмай текшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳбусларни уларга қўйилаётган айбловларнинг хусусиятини улар тушунадиган тилда дарҳол етказиш зарур ҳамда улар ўз ҳимоясини тайёрлаш учун етарлича вақт ва шарт-шароитлар билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳбусларга одил судлов манфаатлари талаб қилганда, жумладан интизомни жиддий бузганликда айблаш билан боғлиқ ҳолларда ўзини шахсан ёки юридик ёрдамдан фойдаланган ҳолда ҳимоя қилишга рухсат берилади. Агар маҳбуслар интизомий текширув доирасида суд текшируви олиб борилаётган тилни тушунмаса ёки бу тилда сўзлашишни билмаса, уларга малакали таржимоннинг ёрдами бепул тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳбуслар ўзларига берилган интизомий жазони судда қайта кўриб чиқишга эришиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Интизомнинг бузилиши жиноят сифатида таъқиб қилинган ҳолларда маҳбуслар жиноий суд ишини юритишга нисбатан қўлланиладиган барча зарур процессуал кафолатлардан, шу жумладан адвокат хизматларидан монеликсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоидаларда кўриб чиқилаётган маҳбусларни қамоқхонада сақлашнинг умумий шарт-шароитлари, шу жумладан ёритиш, вентиляция, ҳарорат, санитария, овқатланиш, ичимлик суви билан таъминлаш, ҳовлида сайр қилиш ва жисмоний машқлар қилиш имконияти, шахсий гигиена, саломатликни асраш ва зарур шахсий макон ажратиш билан боғлиқ шарт-шароитлар ҳеч бир истисносиз барча маҳбусларга яратиб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳеч бир ҳолатда қийноққа солиш ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазо турларига тенг чекловлар ёки интизомий жазоларни қўллаш мумкин эмас. Жумладан, қуйидаги амалиёт турларини қўллашни тақиқлаш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номаълум муддатга ёлғиз ўзини қамаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) узоқ вақтга ёлғиз ўзини қамаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) маҳбусни чироқ бўлмаган камерага ёки доим ёритиб туриладиган камерага жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маҳбусга тан жазосини қўллаш ёки унинг овқат рационини ёки ичимлик сувини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) жамоавий жазо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Интизомий қоидабузарликлар учун жазо чоралари сифатида тинчлантирувчи воситаларни ҳеч қачон қўллаш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Интизомий жазолар ёки чекловчи чоралар маҳбуснинг оиласи билан алоқасини тақиқлашни ўз ичига олмаслиги керак. Оиласи билан алоқаларни чеклаш узоқ давом этмайдиган муддатга ҳамда бу хавфсизлик ва тартибни сақлаш учун талаб этилгандагина ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоидаларнинг мақсадлари учун ёлғиз ўзини қамаб қўйиш кунига 22 соат ёки ундан кўпроқ вақт мобайнида маҳбусларга одамлар билан мазмунли алоқада бўлиш имконини бермай, уларнинг эркинлигини чеклашни англатади. Узоқ вақт ёлғиз ўзини қамаб қўйиш кетма-кет 15 кундан ортиқ муддат давомида ёлғиз ўзини қамаб қўйишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёлғиз ўзини қамаб қўйишни алоҳида ҳолларда имкон қадар қисқа муддат давомида мустақил назорат қилиб туриш шарти билан ва ваколатли органнинг рухсати билан энг қаттиқ чора сифатида қўллаш зарур. Бу жазо маҳбусга чиқарилган ҳукм туфайли қўлланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёлғиз ўзини қамаб қўйиш шаклидаги жазо руҳий ҳолати бузилган ёки жисмоний нуқсонларга эга маҳбусларга нисбатан, агар бундай чораларнинг қўлланилиши улар ҳолатининг ёмонлашишига олиб келса, тақиқланиши керак. Аёллар ва болалар билан боғлиқ ҳолларда ёлғиз ўзини қамаб қўйишни ва шунга ўхшаш чораларни қўллаш аввалгидек тақиқланган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов соҳасидаги бошқа стандартлари ва нормаларида сўз боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тиббиёт ходимлари интизомий жазолар тайинлашда ёки бошқа чекловчи чоралар кўришда иштирок этмаслиги керак. Бироқ улар мажбурий ажратиб қўйишнинг ҳар қандай шаклига дучор қилинган маҳбусларнинг соғлиғига алоҳида эътибор қаратиши, шу жумладан бундай маҳбусларнинг олдига ҳар куни бориши ва уларнинг ёки қамоқхона ходимларининг илтимосига кўра зарур тиббий ёрдам бериши ва даволаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббиёт ходимлари интизомий жазоларнинг ёки бошқа чекловчи чораларнинг бундай жазоларга ёки чораларга дучор қилинган маҳбуснинг жисмоний ёки руҳий соғлиғига ҳар қандай салбий таъсири ҳақида директорга дарҳол хабар бериши ва агар улар жазони ёки жазо чорасини маҳбуснинг жисмоний ёки руҳий ҳолати туфайли тўхтатиш ёки ўзгартиришни зарур деб ҳисобласалар, директорга ўз фикрларини билдиришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббиёт ходимлари маҳбусни мажбуран ажратиб қўйиш унинг соғлиғи ёмонлашишига ёхуд бузилган руҳий ҳолати ёки жисмоний нуқсонлари кучайишига олиб келмаслиги учун маҳбусни ажратиб қўйиш тартибига ўзгартишлар киритишни кўриб чиқиш ва тавсия қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинчлантириш воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қадр-қимматни таҳқирлайдиган ёки оғриқ берадиган кишанлардан, занжирлардан ёки бошқа тинчлантириш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тинчлантиришнинг бошқа воситаларидан, агар бунга қонунда рухсат берилган бўлса, қуйидаги ҳоллардагина фойдаланиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳбуслар суд органлари ёки маъмурий органлар олдида кишандан озод этилиши шарти билан ташиш вақтида қочиб кетишнинг олдини олиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар маҳбус ўзига ёки бошқаларга зарар етказишига ёки моддий зиён етказишига халақит бериш керак бўлганда бошқа назорат чоралари самарасиз бўлса, қамоқхона муассасаси директорининг буйруғига кўра; бундай ҳолларда директор дарҳол шифокорни ёки бошқа малакали тиббиёт мутахассисларини огоҳлантиради ва юқори турувчи маъмурий органга маъруза тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар тинчлантириш воситаларидан фойдаланиш 47-қоиданинг 2-бандига мувофиқ рухсат этилган бўлса, қуйидаги принциплар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳеч бир чекловсиз ташиш билан боғлиқ хатарларни бартараф этиш учун назоратнинг нисбатан юмшоқроқ шакллари самарасиз бўлиб чиқса, тинчлантириш воситаларидан фойдаланиш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тинчлантириш усули юзага келадиган хавф-хатарлар даражаси ва хусусиятини ҳисобга олган ҳолда маҳбусни ташишни назорат қилиш учун зарур ва қўллаш мумкин бўлган чораларнинг энг юмшоқ усули бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) тинчлантириш воситаларидан фақат зарур вақт мобайнида фойдаланиш керак ва ҳеч бир чекловсиз ҳаракатланиш билан боғлиқ хавф-хатар йўқ бўлиши билан имкон қадар улар тезроқ олиб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тинчлантириш воситалари ҳеч қачон аёлларга тўлғоқ вақтида, туғиш пайтида ва туғруқдан кейин дарҳол қўлланилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқхона маъмурияти тинчлантириш воситаларидан фойдаланиш заруратига имкон қолдирмайдиган ёки уларнинг кескин хусусиятини камайтирадиган назорат усулларидан фойдаланишга, шунингдек улардан фойдаланишда профессионал тайёргарликни таъминлашга интилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбусларни ва камераларни тинтув қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбусларни ва камераларни тинтув қилишни тартибга солувчи қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли қамоқхона муассасасидаги хавфсизликни таъминлаш зарурлигини эътиборга олган ҳолда халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларга мос келиши ҳамда халқаро стандартлар ва нормаларни ҳисобга олиши керак. Тинтув қилинаётган шахснинг инсоний қадр-қиммати ва шахсий ҳаёти дахлсизлиги ҳурмат қилинган, шунингдек мутаносиблик, қонунийлик ва зарурлик принципларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинтувлар маҳбусни қўрқитиш, даҳшатга солиш ёки шахсий ҳаётининг дахлсизлигига суиқасд қилиш мақсадида ўтказилмаслиги керак. Ҳисобдорлик мақсадида қамоқхона маъмурияти тинтувлар тўғрисидаги, жумладан тўлиқ ечинтириб ва бадан қисмлари текширилиб ўтказиладиган тинтувлар тўғрисидаги тегишли ҳисоботларни сақлаши керак, шунингдек мазкур тинтувларни ўтказиш сабаблари, уларни ўтказган шахслар тўғрисидаги ахборот ва тинтув натижалари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Интрузив тинтувлар, шу жумладан тўлиқ ечинтириладиган ва бадан қисмлари текшириладиган тинтувлар фақат ўта зарур ҳолда ўтказилиши керак. Қамоқхона маъмуриятига тинтувлар ўтказишнинг интрузив тинтув шакллари билан боғлиқ бўлмаган тегишли муқобил усулларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш тавсия этилади. Интрузив тинтувлар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади ҳамда тайёргарликдан ўтган, маҳбус билан бир жинсда бўлган ходим томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бадан қисмлари текшириладиган тинтувлар фақат маҳбусларни парваришлаш учун асосий жавобгар бўлмаган малакали тиббиёт мутахассислари ёки ҳеч бўлмаганда, гигиена, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик стандартларига риоя қилиш масалалари бўйича тиббиёт мутахассисларидан зарур тайёргарликдан ўтган ходимлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбуслар ўз иш юритувига тааллуқли бўлган ҳужжатлардан фойдалана олиши керак ёки уларнинг ихтиёрида қамоқхона маъмурияти фойдалана олмайдиган ҳужжатларнинг бўлишига рухсат берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбусларни хабардор қилиш ва улар томонидан шикоятлар тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқхонага қабул қилишда ҳар бир маҳбусга дарҳол қуйидагиларга оид ёзма ахборот тақдим этилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қамоқхона қонунчилиги ва қамоқхона муассасасининг амалдаги ички тартиб-қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) унинг ҳуқуқлари, ахборот олишнинг рухсат этилган усуллари билан бирга, юридик маслаҳатлар, шу жумладан юридик ёрдам кўрсатиш тизими орқали маслаҳат олиш, шунингдек ариза ва шикоятлар бериш тартиб-таомиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) унинг мажбуриятлари, жумладан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маҳбусга қамоқхона муассасасида яшаш шароитларига мослашиш имконини бериш учун зарур бўлган барча бошқа масалалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 54-қоидада қайд этилган ахборот қамоқхона контингентининг эҳтиёжларига мувофиқ энг кенг фойдаланиладиган тилларда тақдим этилиши керак. Агар маҳбус ушбу тилларнинг ҳеч бирини тушунмаса, унга таржимон ёрдамини тақдим этиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Саводсиз маҳбусларни оғзаки равишда хабардор қилиш зарур. У ёки бу даражадаги маҳбусларга ахборотни уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қамоқхона маъмурияти ушбу ахборотнинг қисқача баёнини қамоқхона муассасасининг умумий фойдаланиш хоналарини кўринадиган жойига илиб қўйиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир маҳбус ҳар куни қамоқхона муассасаси директорига ёки у ваколат берган ходимга аризалар ёки шикоятлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона инспекторлари томонидан инспекциялар ўтказилган вақтда аризалар ёки шикоятлар билан уларга мурожаат қилиш имконияти берилиши керак. Маҳбуслар инспектор билан ёки инспекциянинг бирор-бир бошқа ходими билан эркин ва тўлиқ махфий шароитда, директор ёки муассасанинг бошқа ходимлари йўқлигида гаплашиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир маҳбус мазмун жиҳатидан цензура қилинмаслиги лозим бўлган аризалар ёки шикоятлар билан қамоқхона бошқармаси марказий органларига ва суд ёки бошқа ваколатли органларга, шу жумладан ишни қайта кўриш ёки ҳолатни тўғрилаш юзасидан чоралар кўришга ваколатли органларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қоиданинг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар маҳбуснинг адвокатига нисбатан ҳам татбиқ этилиши керак. Маҳбусда ҳам, унинг адвокатида ҳам бундай ҳуқуқларни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда маҳбуснинг оила аъзоларидан бири ёки иш ҳолатлари билан таниш бўлган ҳар қандай бошқа шахс буни амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча аризалар ва шикоятлар зудлик билан кўриб чиқилиши лозим ва уларга ҳеч бир кечикишсиз жавоб бериш зарур. Ариза ёки шикоят рад этилган ёки асоссиз қолдирилган тақдирда ариза ёки шикоят берувчи уларни суд ёки бошқа органга юбориш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ариза ёки шикоят берувчи илтимос қилса, маҳбусларга аризалар ёки шикоятлар хавфсиз ва махфий тарзда юбориш имкониятини таъминлаш учун кафолатлар назарда тутилган бўлиши керак. 56-қоиданинг 4-бандида қайд этилган маҳбус ёки бошқа шахс ариза ёки шикоят берганлиги туфайли қасос олиш, қўрқитиш ёки бошқа салбий таъсирга дучор бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳбусларни қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазо турлари тўғрисидаги фикрлар зудлик билан кўриб чиқилиши ҳамда 71-қоиданинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ мустақил давлат органи томонидан дарҳол ва холис кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи дунё билан алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбусларга мунтазам равишда вақти-вақти билан ва лозим даражадаги назорат остида ўз оиласи ёки дўстлари билан қуйидагича мулоқот қилиш имконияти берилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хат ёзишмалари орқали ва, агар бундай имконият бўлса, телекоммуникация, электрон, рақамли ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учрашувлар давомида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Эр-хотинларнинг учрашувларига рухсат берилган ҳолатларда бу ҳуқуқ бирор-бир камситишсиз қўлланилиши керак ва аёл маҳбуслар бу ҳуқуқни эркаклар билан тенг равишда амалга ошириш имкониятига эга бўлишлари керак. Хавфсизликни таъминлаш ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш масалаларини тегишли тарзда ҳисобга олган ҳолда адолатли ва тенг фойдаланишни таъминлаш учун тартиб-таомиллар назарда тутилиши ва хоналар ажратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбуслар, имкон қадар, ўз уйлари ёки ижтимоий мослашув жойлари яқинида жойлашган қамоқхона муассасаларига жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона муассасасига ташриф буюрувчиларнинг киришига рухсат берилиши ташриф буюрувчиларнинг текширувдан ўтишга розилигига боғлиқдир. Ташриф буюрувчи ҳар қандай вақтда розилик бериш қарорини ўзгартириши мумкин ва бундай ҳолатда қамоқхона маъмурияти киришга рухсат беришни рад қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташриф буюрувчиларнинг текширувдан ўтказилиши ва киришига рухсат берилиши жараёни камситадиган тарзда бўлмаслиги ҳамда камида 50 — 52-қоидаларда баён қилинганидек, ҳимоя хусусиятига эга бўлиши керак бўлган принциплар билан тартибга солиниши керак. Тана қисмларини текшириш билан боғлиқ тинтувлар ўтказмаслик ва ҳеч қачон бундай тинтувларни болаларга нисбатан қўлламаслик зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбусларга ҳеч қандай кечиктириш, аралашиш ёки цензурасиз ва ҳар қандай юридик масала юзасидан тўлиқ сир сақланган шароитда қўлланиладиган ички қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг шахсий танлови бўйича адвокат ёки юридик ёрдам кўрсатадиган шахс билан учрашув, мулоқот ва маслаҳатлашувлар учун зарур имконият, вақт ва шароитлар тақдим этилиши лозим. Маслаҳатлашувлар кўзга кўриниб турадиган, бироқ қамоқхона ходимлари эшита олмайдиган жойда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳбуслар маҳаллий тилда сўзлашмайдиган ҳолларда, қамоқхона маъмурияти мустақил малакали таржимон хизматларидан фойдаланишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳбуслар самарали юридик ёрдамдан фойдалана олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқда сақланаётган чет эл фуқароларига ўз мамлакатининг дипломатик ва консуллик вакиллари билан алоқада бўлиши учун мақбул имконият таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур давлатда дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари ҳисобланган маҳбуслар, шунингдек қочоқлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатик вакиллари ёки уларни ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган ҳар қандай миллий ёки халқаро орган билан алоқада бўлиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбуслар эътиборига газета, журналлар ёки қамоқхонанинг махсус нашрларини ўқишга, радио эшитиш ва маърузаларда иштирок этишга рухсат бериш орқали ёки қамоқхона маъмурий органлари томонидан рухсат этилган ва назорат қилинадиган бошқа воситалар ёрдамида энг муҳим янгиликларни мунтазам равишда етказиб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир қамоқхона муассасаси барча тоифадаги маҳбуслар фойдалана оладиган ва ҳам кўнгилочар, ҳам таълим мазмунидаги китоблардан иборат кутубхонага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар қамоқхона муассасасида айни бир динга мансуб маҳбуслар сони етарли миқдорда бўлса, мазкур диннинг малакали ходимини тайинлаш ёки унга у ерда тегишли маросимларни ўтказишга рухсат берилиши керак. Агар бундай маҳбусларнинг сони анча кўп ва тегишли имкониятлар мавжуд бўлса, бундай ходимини тўла вақтга тайинлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қоиданинг 1-бандига асосан қамоқхона муассасасига тайинланадиган ёки киришга рухсат бериладиган малакали диний ходими диний маросимларни мунтазам равишда амалга ошириш ва бунинг учун ажратилган вақтда ўз динига мансуб маҳбуслар билан ёлғиз диний мавзуларда суҳбатлашиш учун вақти-вақти билан ташриф буюриш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳбусларни ҳар қандай диннинг малакали вакилидан фойдалана олиш имкониятидан маҳрум қилиш мумкин эмас. Бошқа томондан, агар маҳбус диний ходимининг ташрифига қарши бўлса, унинг бу нуқтаи назарига тўла ҳурмат билан ёндашиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги имконият доирасида ҳар бир маҳбус қамоқхона муассасаси деворлари орасида диний маросимларда иштирок этиш ва диний эътиқодига хос диний ёзувларга эга бўлиш орқали ўз диний эҳтиёжларини қондиришига рухсат берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбусларнинг мол-мулки сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбус қамоқхона муассасасига қабул қилинганида қамоқхона муассасасида амалда бўлган қоидаларга биноан маҳбус ёнида сақлаш ҳуқуқига эга бўлмаган пул, қимматбаҳо буюмлар, кийим-кечак ва бошқа нарсалар сақлаш учун топширилади. Бундай мол-мулк рўйхати маҳбус томонидан имзоланади. Унинг яхши ҳолатда сақланиши учун чоралар кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳбус озод этилганида, унга тегишли барча мол-мулк ва пуллар қайтариб берилиши лозим, унга сарфлаш учун рухсат берилган пул, қамоқхона муассасасидан ташқарига юборишга рухсат берилган ашёлар ёки санитария нуқтаи назаридан йўқ қилиниши зарур бўлган кийимлар бундан мустасно. Маҳбус ўзига тегишли пул ва буюмларни олганида имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бу маҳбуснинг мазкур муассасада бўлган вақтида оладиган ҳар қандай пул ва ашёларга ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар маҳбус дори ёки тиббиёт дори-дармонларига эга бўлса, уларни нима қилиш ҳақидаги қарор шифокор ёки бошқа малакали тиббиёт ходими томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир маҳбус ўз оиласи ёки алоқада бўлиш учун шахс сифатида тайинланган бошқа шахсни ўзининг қамоққа олингани, бошқа муассасага кўчирилгани ва ҳар қандай жиддий касаллиги ёки тан жароҳати тўғрисида зудлик билан хабардор қилиш ҳуқуқига, шунингдек имкониятига ва воситаларига эга бўлиши керак. Маҳбусларнинг шахсий маълумотларини тақдим этиш ички қонунчилик билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбус вафот этган тақдирда, қамоқхона муассасаси директори зудлик билан маҳбуснинг энг яқин қариндошини ёки фавқулодда вазиятда алоқада бўладиган шахсни бу ҳақда хабардор қилади. Маҳбуснинг ўзи томонидан унинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотни олиш мақсадида кўрсатилган шахслар унинг жиддий касаллиги, тан жароҳати ёки тиббиёт муассасасига ўтказилгани ҳақида директор томонидан хабардор қилинади. Маҳбуснинг касаллиги ёки тан жароҳати ҳақида аёли ёки эрини ёхуд яқин қариндошини хабардор қилмаслик бўйича аниқ ифодаланган илтимосини ҳурмат қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқхона маъмурияти маҳбусни унинг яқин қариндоши ёки бошқа бирон-бир аҳамиятли бўлган шахснинг жиддий касаллиги ёки вафоти тўғрисида дарҳол хабардор қилади. Агар вазият имкон берса, маҳбусга қўриқлаш остида ёки мустақил равишда унинг яқин қариндоши ёки унга бошқа аҳамиятли бўлган шахсларнинг жиддий касал бўлган ҳолатларда уларни бориб кўришга ёхуд яқин қариндоши ёки бошқа аҳамиятли бўлган шахснинг дафн маросимида иштирок этишига рухсат берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички тергов қилиш бошланишидан қатъи назар, қамоқхона муассасасининг директори қамоқхонадаги ўлим, йўқолиб қолиш ёки оғир тан жароҳати етказилган ҳар қандай ҳолат тўғрисида қамоқхона маъмуриятига тобе бўлмаган ҳамда вазиятни ва бундай ҳолатларнинг сабабларини тез, холис ва самарали тергов қилиш топширилган суд ёки бошқа ваколатли органни дарҳол хабардор қилади. Қамоқхона маъмурияти ушбу орган билан тўлиқ даражада ҳамкорлик қилиши ва барча далилларнинг сақланишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қоиданинг 1-бандида кўрсатилган мажбурият, расмий шикоят келиб тушганлигидан қатъи назар, қамоқхона муассасасида қийноққа солиш ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазо турлари содир этилган деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда тенг равишда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар мазкур қоиданинг 2-бандида қайд этилган ҳаракатлар содир этилган деб тахмин қилиш учун оқилона асослар мавжуд бўлса, барча потенциал алоқадор бўлган шахслар бирор-бир тарзда тергов билан боғлиқ бўлмаслиги ҳамда гувоҳлар, жабрланувчи ёки жабрланувчининг оиласи билан ҳеч қандай алоқада бўлмаслиги учун шошилинч чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқхона маъмурияти вафот этган маҳбуснинг жасадига муносиб равишда ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак. Вафот этган маҳбуснинг жасади оқилона қисқа муддатларда ва кечи билан тергов тугаганидан сўнг унинг яқин қариндошларига қайтариб берилиши керак. Қамоқхона маъмурияти, агар буни ўтказишни истаган ёки бунга қодир бўлган бошқа масъул томон бўлмаса, дафн маросимини маданий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ўтказилишига кўмаклашиши керак ҳамда ушбу масала бўйича барча материалларни сақлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбусларнинг кўчирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбуслар қамоқда сақлаш жойларига юборилганида ёки бир қамоқхонадан бошқасига ўтказилганида, улар имкон қадар атрофдагиларнинг нигоҳидан ҳимоя қилиниши ва уларни ҳақоратлашдан, уларга қизиқишдан ва ошкораликнинг ҳар қандай турларидан ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳбусларни шамоллатиш ёки ёритилиши етарли даражада бўлмаган ёхуд бошқа ҳар қандай жисмоний жиҳатдан оғир шароитларда кўчирилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳбуслар қамоқхона маъмурияти ҳисобидан кўчирилади, бунда уларнинг кўчирилиши барча учун бир хил шароитда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассасалар ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона маъмурияти барча тоифадаги ходимларни синчковлик билан танлаш ҳақида қайғуриши керак, чунки қамоқхона муассасасини тегишли тарзда бошқариш ушбу ходимларнинг виждонлилиги, инсонпарварлиги, билимлилиги ва шахсий фазилатларига боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона маъмурияти ўз ходимларига ва умуман жамоатчиликка мазкур иш катта ижтимоий аҳамиятга эга эканлигига ишончни изчиллик билан сингдириши керак. Бундай эътиқодни мустаҳкамлаш учун қамоқхона маъмурияти ижтимоий ахборот имкониятларидан фойдаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун ходимлар давлат хизматчилари мақомидан фойдаланадиган ҳамда уларнинг яхши хулқи, ишларининг самарадорлиги ва уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда жисмоний қобилиятларини ҳисобга олиб, ўз лавозимида сақланиб қолишига ишонадиган махсус қамоқхона ходими сифатида тўлиқ иш вақтига тайинланиши лозим. Уларнинг иш ҳақи бу иш билан шуғулланишга қодир эркаклар ва хотин-қизларни жалб қилиш ва унда сақлаб қолиш имкони билан белгиланиши керак. Бундай ходимларга мазкур ишнинг жуда оғир шароитларини эътиборга олган ҳолда тегишли меҳнат имтиёзлари ва шароитлари таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхонанинг барча ходимлари етарли даражада маълумотли ҳамда ўз вазифаларини профессионал тарзда бажариш имкониятига ва воситаларига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Барча ходимлар ишга киришдан олдин қамоқхона ходимининг умумий ва муайян вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, жиноят ҳуқуқи фанларида замонавий, асосланган энг яхши амалиётни акс эттирувчи тайёргарликдан ўтиши керак. Қамоқхона муассасаларига фақат бундай ўқиш сўнгида назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган номзодлар ишга қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қамоқхона маъмурияти ўз ходимларининг ишга қабул қилинганидан кейин ва келгусидаги бутун фаолияти давомида ишдан ажралмаган ҳолда, уларнинг билимлари ва профессионал малакасини сақлаш ва ошириш мақсадида доимий равишда ўқув курсларини ташкил қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 75-қоиданинг 2-бандида қайд этилган тайёргарлик камида қуйидаги масалалар бўйича ўқишдан иборат бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз ишида ва маҳбуслар билан алоқаларда қамоқхона ходимлари қоидаларига амал қилиши лозим бўлган тегишли миллий қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва сиёсат, шунингдек қўлланиладиган халқаро ва минтақавий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қамоқхона ходимлари ўз вазифаларини бажаришдаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, жумладан барча маҳбусларнинг инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва тақиқланган хулқ турлари, хусусан, қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазо турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қўриқлаш ва хавфсизлик, шу жумладан динамик хавфсизлик концепцияси, куч ва тинчлантириш воситаларини қўллаш ҳамда музокара ва воситачилик каби огоҳлантирувчи усулларни ва вазиятни енгиллаштириш усулларини лозим даражада ҳисобга олиб, агрессив ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) биринчи ёрдам кўрсатиш, маҳбусларнинг руҳий-ижтимоий эҳтиёжлари ва қамоқхона шароитларида тегишли динамика, шунингдек ижтимоий ёрдам ва кўмак, шу жумладан руҳий соғлиғи билан боғлиқ муаммоларини олдиндан аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муайян тоифадаги маҳбуслар билан ишлаш учун жавобгар бўлган ёки ихтисослаштирилган вазифаларни бажариш топширилган қамоқхона муассасалари ходимлари тегишли масалаларга алоҳида эътибор қаратиладиган тайёргарликдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқхона муассасаларининг барча ходимлари ҳар доим ўзларини тутишлари ва ўз вазифаларини маҳбуслар учун намуна бўлиб хизмат қиладиган ва уларнинг ҳурматига сазовор бўладиган тарзда бажаришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона ходимлари имконият доирасида етарли миқдорда психиатрлар, руҳшунослар, ижтимоий ходимлар, ўқитувчилар ва ҳунармандлик фанлари ўқитувчилари каби мутахассислардан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий ходимлар, ўқитувчилар ва ҳунармандлик фанлари ўқитувчиларини доимий ходимлар сифатида тайинлаш лозим, лекин тўлиқ иш куни ишламайдиган шахсларни ёки кўнгилли ходимларни ҳам истисно қилмаслик зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона муассасалари директорлари лавозимига ўз характери, маъмурий қобилияти, зарур тайёргарлиги ва тажрибасига кўра етарли даражада малакали бўлган шахсларни тайинлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона муассасаси директори ўзининг бутун вақтини хизмат вазифаларини бажаришга бағишлаши ва тўлиқ иш ставкасида ишлаши керак. У ўзига топширилган қамоқхона муассасаси ҳудудида ёки бевосита унга яқин жойда яшаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Айнан бир директор зиммасига икки ёки бир неча қамоқхона муассасаларини бошқариш юклатилса, у етарли даражада қисқа вақт оралиғида уларнинг ҳар бирига ташриф буюриши шарт. Ушбу муассасаларнинг ҳар бирини бошқаришни шу жойда яшайдиган масъул ходим зиммасига юклаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона муассасаси директори, унинг ўринбосари ва бошқа аксарият ходимлари маҳбусларнинг кўпчилиги сўзлашадиган тилни ёки уларнинг кўпчилигига тушунарли бўлган тилни билиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур ҳолларда малакали таржимон хизматларидан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳам эркаклар, ҳам аёллар сақланадиган қамоқхона муассасаларида аёллар бўлинмаси масъул аёл ходим ихтиёрида бўлиши, мазкур бўлинмага кириш калитлари эса унинг қўлида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Эркаклардан бирор-бир ходим, агар унга аёл ходим ҳамроҳ бўлмаса, аёллар бўлинмасига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қамоқхонадаги аёллар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларни назорат қилиш фақат аёл ходимлар зиммасига юкланиши лозим. Бироқ, бу эркак ходимларга, хусусан, шифокорлар ва ўқитувчиларга аёлларнинг ахлоқ тузатиш муассасаларида ёки қамоқхона муассасаларида аёлларга ажратилган бўлинмаларда ўз профессионал вазифаларини бажаришга халақит бермаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона ходимлари маҳбуслар билан муносабатларида фақат ўзини ҳимоя қилган тақдирда ёки қочишга уринишлар бўлган, шунингдек қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган буйруқларга фаол ёки пассив қаршилик кўрсатиш ҳолатларида куч ишлатиш ҳуқуқига эга. Куч ишлатишга мажбур бўладиган ходимлар зарур доирада қолиши ва бундай ҳодисалар тўғрисида қамоқхона муассасаси директорини дарҳол хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона муассасалари ходимларининг тажовузкор ниятларини кўрсатган маҳбусларни тинчлантиришга имкон берадиган махсус жисмоний тайёргарлиги таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қамоқхона муассасаларининг ўз вазифаларини бажаришда маҳбуслар билан бевосита алоқада бўлган ходимлари, истисно ҳолатларидан ташқари, қурол олиб юрмасликлари керак. Бундан ташқари, фақат тегишли тайёргарликдан ўтган қамоқхона муассасасининг ходимлари қурол олиб юриш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички инспекциялар ва ташқи текширувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамоқхона муассасалари ва жазони ижро этиш хизматларини мунтазам текширишнинг икки томонлама тизими мавжуд бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қамоқхона бошқармасининг марказий органлари томонидан ўтказиладиган ички ёки маъмурий текширувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ваколатли халқаро ёки минтақавий орган бўлиши мумкин бўлган қамоқхона маъмуриятидан мустақил орган томонидан ўтказиладиган ташқи текширувлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар иккала ҳолатда текширувларнинг мақсади қамоқхона муассасаларини бошқариш амалдаги қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, сиёсат ва тартиб-таомилларга мувофиқ амалга оширилишини, уларнинг иши жазони ижро этиш ва ахлоқ тузатиш хизматлари олдига қўйилган вазифаларга мос келишини ҳамда маҳбусларнинг ҳуқуқлари ҳимояланганлигини таъминлашдан иборат бўлиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инспекторлар қуйидаги ҳуқуққа эга бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қамоқда сақлаш жойларида маҳбуслар сони ва бундай жойлар сони ҳамда уларнинг жойлашган ери ҳақидаги барча ахборотдан, шунингдек маҳбуслар билан муомала қилиш, жумладан уларни ҳисобга олиш ҳужжатлари ва қамоқда сақлаш шароитларига тааллуқли барча ахборотдан фойдалана олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзлари ташриф буюришни истаган қамоқхона муассасаларини ва суҳбатлашмоқчи бўлган маҳбусларни қаршиликсиз, шу жумладан ўз ташаббуси билан режалаштирилмаган текширувлар ўтказиш орқали танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ташрифлар давомида маҳбуслар ва қамоқхона ходимлари билан гувоҳларсиз ва тўла махфийлик шароитида суҳбатлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қамоқхона маъмурияти ва бошқа ваколатли органларга тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташқи текшириш гуруҳлари таркиби ваколатли орган томонидан тайинланадиган малакали ва тажрибали инспекторлар, шу жумладан тиббий мутахассислардан иборат бўлиши керак. Эркаклар ва аёлларнинг баланс вакиллигига етарли эътибор қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир текширув натижалари бўйича ваколатли органга ёзма ҳисобот тақдим этилиши керак. Ташқи текширишлар натижалари бўйича ҳисоботларнинг эълон қилинишига зарур эътибор қаратилиши лозим, маҳбусларнинг ўзлари аниқ тарзда розилигини бермаган шахсий маълумотлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона маъмурияти ёки бошқа ваколатли органлар вазиятга қараб оқилона муддат ичида ташқи текшириш натижалари бўйича тавсияларни бажариши ёки бажармаслигини кўрсатиб ўтиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. АЛОҲИДА ТОИФАЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. МАҲКУМ ЭТИЛГАН МАҲБУСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қоидаларнинг 1-изоҳидан келиб чиқиб, қуйида баён этиладиган раҳбарий принциплар жазони ижро этиш муассасаларини бошқариш лозим бўлган муҳитни ва бу муассасалар амалга оширишга интилиши керак бўлган мақсадларни акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазо муддатини ўташ якунланишидан олдин маҳбусни жамиятдаги ҳаётга изчил қайтариш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ. Ушбу мақсадга ҳар бир ҳуқуқбузар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда озод этилаётганларга қамоқхона муассасасининг ўзида ёки бирор-бир бошқа муассасада алоҳида режим жорий этиб ёки маҳбусларни синов муддатига, яъни бу муддат давомида ҳам улар назорат остида қолади, бироқ бундай назорат полиция ҳокимиятига юкланмаслиги ва самарали ижтимоий ёрдам билан уйғунлаштирилиши шарти билан озод қилиш орқали эришиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбуслар билан муомала қилишда, уларнинг жамиятдан ажратиб олинганини эмас, балки улар жамиятнинг аъзоси бўлиб қолишда давом этишини таъкидлаш лозим. Шунинг учун жамоат ташкилотлари маҳбусларни жамиятдаги ҳаётга қайтариш мақсадида қамоқхона ходимлари билан имкон қадар ҳамма ерда ҳамкорлик қилишга жалб қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир қамоқхона муассасаси ҳузурида маҳбуснинг ўз оиласи билан мақбул муносабатларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш ҳақида қайғурадиган ҳамда унга ижтимоий ташкилотлар билан фойда келтириши мумкин бўлган ижтимоий ходимлар бўлиш лозим. Маҳбуслар ўзларининг фуқаролик манфаатлари, ижтимоий таъминот ва бошқа ижтимоий имтиёзлар соҳасидаги қонунга ва ҳукми шартларига имкон қадар мос келадиган ҳуқуқларини сақлаб қолишлари учун чоралар кўриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу принципларнинг ҳаётга татбиқ этилиши маҳбусларга нисбатан индивидуал ёндашувни ва уларни гуруҳлар бўйича таснифлашнинг ихчам тизими мавжудлигини талаб қилади. Шунинг учун бундай гуруҳлар уларнинг ҳар бири билан ишлаш учун мос бўлган алоҳида қамоқхона муассасаларига жойлаштирилиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай қамоқхона муассасаларида ҳар бир гуруҳ учун бир хил қўриқлаш чораларини кўриш шарт эмас. Шунингдек, бундай чораларнинг қатъийлигини гуруҳга қараб бўлиш мақсадга мувофиқдир. Синчковлик билан танланадиган маҳбусларни қайта тарбиялашнинг энг қулай шароитлари очиқ қамоқхона муассасаларида мавжуд бўлиб, у ерда қочишнинг олдини олишнинг жисмоний воситаларига эмас, балки ўзини интизомга бўйсундиришга урғу берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳбусларга нисбатан индивидуал ёндашувни қўллаш учун ёпиқ қамоқхона муассасаларида сақланаётган маҳбусларнинг сони унча кўп бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Айрим мамлакатларда бундай қамоқхона муассасаларида маҳбусларнинг сони 500 нафардан ошмаслиги зарур, деб ҳисобланади. Очиқ қамоқхона муассасаларида иложи борича камроқ маҳбусларни сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бошқа томондан, қамоқхоналарда зарур имкониятлар ва хизмат кўрсатишни таъминлаш мумкин бўлиши учун улар етарли ўлчамга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг вазифалари маҳбуснинг озод қилиниши билан якунланмайди. Шунинг учун озодликка чиқарилаётган маҳбуслар дуч келадиган бидъатларга қарши курашадиган ва уларга жамият ҳаётида яна ўрин эгаллашида ёрдам берадиган, улар ҳақида чинакам қайғура оладиган давлат ёки хусусий органларга эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбуслар билан муомала қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақлаш ёки бошқа шу каби жазо чорасига ҳукм қилинган шахслар билан муомала қилишда улар ўтаётган муддат давомийлигини ҳисобга олиб, уларга қонунларга бўйсуниш ва озод этилганидан кейин ўз ҳаётини таъминлаш истагини сингдиришга, шунингдек уларга янги ҳаётга мослашишга ёрдам беришга интилиш лозим. Улар билан муомала қилиш уларда ўз қадр-қимматини ҳис қилишни ва ўз масъулиятини англашни мустаҳкамлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир маҳбуснинг шахсий эҳтиёжларини, ижтимоий ва жиноий ўтмишини, жисмоний ва ақлий қобилиятларини ва имкониятларини, темпераментини, қамоқда сақлаш муддати давомийлигини ва озод этилганидан кейин унинг имкониятларини эътиборга олган ҳолда барча мақбул чораларни кўриш, шу жумладан мумкин бўлган мамлакатларда диний хизмат кўрсатиш, ўқитиш, касбга тайёрлаш ва йўналтириш, муайян ижтимоий ҳолатларни ўрганиш, ишга жойлаштириш соҳасида маслаҳатлашувлар, жисмоний тарбия ва характерни мустаҳкамлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Узоқ муддатга ҳукм қилинган ҳар бир маҳбусга нисбатан қамоқхона муассасаси директори уни қабул қилганидан кейин имкон қадар тезроқ мазкур қоиданинг 1-бандида санаб ўтилган масалалар бўйича батафсил маълумотлар олиши керак. Бу маълумотлар ҳар доим шифокор ёки бошқа малакали тиббиёт мутахассисининг маҳбуснинг жисмоний ва руҳий ҳолати ҳақидаги ҳисоботидан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бу ҳисоботлар ва маҳбусга тегишли бошқа ҳужжатлар унинг шахсий ишига тикиб қўйилиши керак. Иш барча янги маълумотлар билан тўлдириб турилиши ва зарур бўлган ҳолларда тегишли ходимлар унга мурожаат қила оладиган тарзда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таснифлаш ва мослаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар таснифлаш мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳбусларнинг жиноий ўтмиши ёки характерининг хусусиятларига туфайли уларга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин бўлганлардан ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маҳбусларни жамиятдаги ҳаётга қайтариш мақсадида маҳбусларни улар билан ишлашни енгиллаштирадиган тоифаларга бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳбусларнинг турли тоифалари билан ишлашни имкониятга қараб турли қамоқхона муассасаларида ёки айнан бир қамоқхона муассасасининг турли бўлинмаларида олиб бориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етарли даражада узоқ муддатга маҳкум қилинган ҳар бир маҳбусни қабул қилишдан кейин энг қисқа муддатда унинг характерини ўрганиш асосида унинг шахсий эҳтиёжлари, қобилиятлари ва қизиқишлари ҳақида олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда у билан ишлаш дастурини ишлаб чиқиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир қамоқхона муассасасида имтиёзлар тизимига эга бўлиши ва маҳбусларнинг яхши ахлоқини рағбатлантириш, уларда масъулият ҳиссини ривожлантириш, уларга қайта тарбияланишга бўлган қизиқишни уйғотиш ва уларнинг ҳамкорлигига эришиш учун турли тоифадаги маҳбуслар билан муомала қилишнинг турли услубларини ишлаб чиқиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судланган маҳбуслар шифокор ёки бошқа малакали тиббий мутахассислар томонидан жисмоний ва руҳий лаёқатлилиги аниқланган тақдирда ишлаш ва/ёки ўзининг реабилитация қилинишида фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳбуслар зиммасига нормал иш кунини тўлдириш учун етарли фойдали иш юкланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбусларнинг меҳнати уларга азоб келтирмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳбуслар қулликда ёки мажбурий ҳолатда сақланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч бир маҳбус қамоқхона ходимларидан биронтасининг шахсий ёки хусусий фойдасига ишлашга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбусларга таъминланган иш, улар озод этилганидан кейин ҳалол меҳнат билан шуғулланиши учун имкон қадар малакасини оширадиган ёки малака берадиган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундан фойда чиқаришга қодир маҳбусларни, айниқса, кичик ёшдагиларни фойдали ҳунарларга ўргатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар бу ҳунарни тўғри танлаш ҳамда маъмурият талаблари ва тегишли муассасадаги интизомга тўғри келса, маҳбуслар ўз танловига кўра ишни бажариш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбуслар озодликдаги иш шароитларини ўрганиши учун қамоқхона муассасаларида ишлашни ташкил этиш ва иш услублари қамоқхона муассасаларининг ташқарисида қабул қилинган иш услубларига имкон қадар яқинлаштирилган бўлиши керак, шунда маҳбуслар шу тарзда озодликдаги меҳнат шароитларига ўрганадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шу билан бирга, маҳбусларнинг манфаатларини ва касбий тайёргарлигини қамоқхонадаги ишлаб чиқаришдан молиявий фойда олиш нуқтаи назари билан боғламаслик лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахлоқ тузатиш муассасаларида саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришни хусусий пудратчиларга эмас, балки қамоқхона маъмурияти зиммасига юклаш яхшироқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқхона маъмурияти томонидан назорат қилинмайдиган ишни бажараётган маҳбуслар қамоқхона муассасалари ходимларининг доимий кузатувида бўлиши керак. Иш берувчилар қамоқхона маъмуриятига маҳбусларнинг меҳнат унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, тегишли иш учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақининг тўлиқ ставкаларини тўлаши керак, маҳбуслар бошқа ҳукумат муассасалари учун иш бажарадиган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Озод ишчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига тааллуқли қоидалар қамоқхона муассасаларида ҳам қўлланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ёки касб касаллигига чалинган ҳолатларда маҳбусларга товон пули тўланиши лозим. Ушбу товон пулининг шартлари қонунда озод ишчилар учун назарда тутилган шартлардан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш кунининг ёки ҳафтасининг максимал давомийлиги эркин ишчиларнинг меҳнат шароитлари соҳасидаги маҳаллий қоидаларни ёки одатларни ҳисобга олган ҳолда қонунчиликда ёки маъмурий қарорлар асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш вақти шундай тақсимланиши лозимки, маҳбуслар ҳафтада камида бир кун дам олиши ҳамда уларнинг қайта тарбияланиши учун ўқиш ва бошқа фаолият турлари учун етарли вақтга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳбуслар ўз меҳнати учун тегишли тизим доирасида адолатли пул мукофоти олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу тизимга мувофиқ маҳбуслар ўзлари ишлаб топган пулларининг камида бир қисмини рухсат этилган шахсий буюмларни сотиб олишга сарфлаш ва иш ҳақининг бир қисмини оиласига юбориш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу тизим, шунингдек, маҳбус томонидан ишлаб топилган пулларнинг бир қисми қамоқхона маъмуриятида сақланишини ҳам назарда тутиши керак, маъмурият бу омонатларни унга озод этилган пайтда топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ва дам олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бундан фойда олишга қодир бўлган барча маҳбусларга келгусида таълим олиш, жумладан рухсат бериладиган мамлакатларда диний тарбия олиш имконияти таъминланиши лозим. Саводсиз маҳбусларни ва кичик ёшдаги маҳбусларни ўқитиш мажбурий ҳисобланиши лозим ва қамоқхона маъмурияти бунга алоҳида эътибор қаратиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Озод этилган маҳбуслар қийинчиликсиз ўқишлари учун маҳбусларни ўқитишни имконият доирасида мамлакатнинг амалдаги таълим тизими билан боғлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча қамоқхона муассасаларида маҳбуслар жисмоний ва руҳий соғлом бўлиши учун уларга дам олиш ва маданий фаолият билан шуғулланиш имкониятлари таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий алоқалар ва озодликдан кейин васийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳбус ва унинг оиласи ўртасидаги алоқаларни сақлаш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозим, улар зарур ва иккала томон манфаатларига хизмат қилиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқ муддатини ўташ бошланган вақтдан маҳбусни озод этилганидан кейин кутаётган келажаги ҳақида ўйлаш керак. Маҳбусни рағбатлантириш, шунингдек унга қамоқхона ташқарисида жамият ҳаётига қўшилишида кўмаклашишга ва оиласининг устувор манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлган шахслар ёки муассасалар билан алоқаларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга ёрдам бериш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Озод этилган маҳбусларга жамиятда ўз ўрнини топишга ёрдам берадиган ҳукумат ёки бошқа хизматлар ва ташкилотлар, имконият ва зарурат бўлганда, бундай маҳбуслар зарур ҳужжатлар ва шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар олиши, муносиб турар жой ва иш топиши, мазкур иқлим ва йил фасли учун мос ва етарли кийим-кечакка ҳамда зарур жойга бориш учун ва улар озод этилгандан кейинги бевосита даври мобайнида яшашга етарли маблағга эга бўлиши ҳақида ғамхўрлик қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган вакиллари қамоқхона муассасаларига ва ундаги маҳбус шахсларнинг олдига ташриф буюриш имкониятига эга бўлиши керак. Улар билан маҳбусларнинг қамоқ муддати бошланган вақтдан бошлаб уларнинг келгуси ҳаёти истиқболлари ҳақида маслаҳатлашиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай ташкилотларнинг ишидан мумкин қадар самарали фойдаланишни таъминлаш учун уларнинг фаолиятини мумкин қадар марказлаштириш ёки мувофиқлаштириш асосида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА/ЁКИ СОҒЛИҒИ ОҒИР ҲОЛАТДА БЎЛГАН МАҲБУСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий жавобгарликка тортилмаган деб топилган ёки кейинчалик жиддий руҳий касалликлар ва/ёки соғлиғи ҳолатининг оғирлиги ташхиси қўйилган, улар учун қамоқхонада бўлиш уларнинг аҳволи ёмонлашишини англатадиган маҳбусларни қамоқхона муассасаларида сақламаслик лозим ва уларни имкон қадар тезроқ руҳий касалликлар шифохоналарига ўтказиш чораларини кўриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарурат бўлган ҳолларда, жиддий руҳий касалликлар ва/ёки соғлиғи ҳолати оғир бўлган бошқа маҳбуслар махсус муассасаларда малакали тиббиёт мутахассислари назорати остида бўлиши ва даволаниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббий хизмат бундай даволанишга муҳтож бўлган барча бошқа маҳбусларга психиатрия даволанишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли муассасалар билан келишилган ҳолда, агар зарурат бўлса, озод этилган маҳбусларга психиатрия ёрдамини кўрсатиш, шунингдек уларга ижтимоий-психиатрик ҳомийлик қилиш чораларини кўриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С. ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ЁКИ СУД ЖАРАЁНИНИ КУТАЁТГАН ШАХСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноят содир қилишда айблов бўйича қамоққа олинган ёки қамоқда сақланаётган, полиция участкаларида ёки қамоқхона муассасаларида (тергов изоляторларида) сақланаётган, лекин судга ҳали чақирилмаган ва судланмаган шахслар «тергов остидаги» маҳбуслар деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тергов остидаги маҳбуслар айбсиз деб ҳисобланади ва улар билан тегишли муомалада бўлиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шахснинг эркинлигини ҳимоя қилишга ёки тергов остидаги маҳбуслар билан муомала қилиш тартиб-таомилига оид қонун нормаларига риоя қилишга тўсқинлик қилмасдан, бу маҳбусларга қуйидаги қоидаларда баён қилинган алоҳида тартиб қўлланилиши керак ва фақат ушбу тартибнинг асосий талаблари қуйида тавсифланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тергов остидаги маҳбусларни маҳкумлардан алоҳида сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тергов остида бўлган ёш маҳбусларни катталардан алоҳида ва, умуман, алоҳида муассасаларда сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тунда тергов остидаги маҳбусларни алоҳида хоналарга биттадан жойлаштириш лозим, бунда иқлим шароитлари билан изоҳланадиган маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бу тегишли муассаса тартибини бузмаса, тергов остидаги маҳбусларга, агар улар буни хоҳласа, ўз маблағлари ҳисобидан қамоқхона маъмурияти органлари ёки ўзларининг оила аъзолари ёхуд дўстлари орқали ташқаридан овқат олишларига рухсат берилиши мумкин. Акс ҳолда, маҳбуснинг овқатланишини маъмурият таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов остидаги маҳбуслар ўз кийимини, агар тоза сақласа ва кийиниш одобига риоя қилса, кийиш ҳуқуқига эгадир. Агар тергов остидаги маҳбус қамоқхона кийимини кийса, у маҳкумларнинг кийимидан фарқ қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов остидаги маҳбусларга ҳар доим меҳнат қилиш имконияти тақдим этилиши лозим, аммо иш уларнинг мажбуриятига кирмайди. Агар бундай маҳбус ишлашга қарор қилса, унинг меҳнатига ҳақ тўланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча терговдаги маҳбуслар ўз маблағларига ёки учинчи шахслар ҳисобига китоб, газеталар, ёзиш ашёлари ва вақт ўтказиш имконини берадиган бошқа буюмларни, агар улар одил судловни амалга ошириш манфаатларига, хавфсизлик талабларига ва тегишли муассасада қабул қилинган тартибга мос келса, сотиб олиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов остидаги маҳбусларга қамоқхонада бўлиш вақтида ўз шифокори ёки тиш шифокори хизматидан фойдаланишга, агар бу ҳақдаги илтимос оқланган бўлса ва улар бу билан боғлиқ харажатларни тўлай олсалар, рухсат берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир тергов остидаги маҳбус ушлаб турилиши сабаблари ва ўзига тақдим этилаётган ҳар қандай айбловлар ҳақида тез хабардор бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар тергов остидаги маҳбуснинг ўз танлови бўйича адвокати бўлмаса, одил судлов манфаатлари талаб қилган барча ҳолларда ва, агар тергов остидаги маҳбус етарли пул маблағларга эга бўлмаса, тергов остидаги маҳбус томонидан қандайдир ҳақ тўламасдан, унинг суд ёки бошқа орган томонидан тайинланган адвокатга оид ҳуқуқи бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тергов остидаги маҳбуснинг ўзини ҳимоя қилиш мақсадида адвокат ёки юридик ёрдам кўрсатадиган шахсдан фойдалана олишини тартибга соладиган ҳуқуқлар ва шартлар 61-қоидада кўрсатилган принциплар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тергов остидаги маҳбусга унинг талабига кўра ўз ҳимояси билан боғлиқ ҳужжатларни, шу жумладан унинг адвокати ёки юридик ёрдам кўрсатадиган шахсга махфий йўриқномалар тайёрлаш учун ёзиш ашёлари тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д. ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА МАҲБУСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун қарз мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун ёки суднинг ҳар қандай жиноий бўлмаган ишлар муносабати билан кўрсатмаси бўйича қамоқда сақлашга рухсат берилган давлатларда бундай тартибда қамоққа олинган шахсларга ишончли назорат ва тегишли тартибни сақлаш учун зарур бўлган талаблардан кўра катта чекловлар қўйилмаслиги ёки улар билан кескинроқ муомала қилинмаслиги лозим. Бундай шахслар билан муомала қилиш тергов остидаги маҳбусларга қилинадиган муомаладан юмшоқроқ бўлмаслиги керак, аммо фарқ шундаки, уларнинг меҳнати мажбурий бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е. АЙБЛОВ ТАҚДИМ ЭТИЛМАСДАН ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ЁКИ ҚАМОҚДА САҚЛАШ ҚЎЛЛАНИЛГАН ШАХСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122-қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 9-моддаси қоидаларига зарар етказмасдан айбловни тақдим этмасдан қамоққа олинган ёки қамоқда сақлаш қўлланилган шахсларга ушбу қоидаларнинг I қисми ҳамда II қисмнинг С бўлими бўйича шахсларга бериладиган айнан ўша ҳимоя берилади. Ушбу қоидаларнинг II қисми А бўлимининг тегишли қоидалари, уларнинг қўлланилиши қамоққа жойлаштирилган ушбу алоҳида гуруҳ шахсларига фойда келтириши мумкин бўлган ҳолларда, агар қандайдир жиноят учун судланмаган шахсларга нисбатан тузатиш ёки қайта тарбиялаш услублари қўлланилишини назарда тутувчи чоралар кўрилмаса, қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Имзолар)