25.11.1981 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ёки эътиқодга асосланган муросасизлик ва камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош Ассамблея,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг асосий принципларига мувофиқ қадр-қиммат ва тенглик ҳар бир инсонга тааллуқли ҳамда барча аъзо давлатлар ўзаро биргаликда ва ўзи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар, барча учун инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни умумий ҳурмат қилиш ва уларга риоя қилишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мажбуриятини ўз зиммаларига оладиган,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларда камситмаслик ва қонун олдида тенглик принципларига ҳамда фикр, виждон, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқининг эълон қилинганлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини, хусусан, фикрлаш, виждон, дин ёки ҳар қандай турдаги эътиқод эркинлигини эътиборсиз қолдириш ва бузиш тўғридан-тўғри ёки билвосита урушлар ҳамда инсониятнинг катта азоб-уқубатларига сабаб бўлади, айниқса улар хорижий давлатларнинг ички ишларига аралашиш воситаси сифатида халқлар ва давлатлар ўртасида нафратни қўзғатишга олиб келади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ёки эътиқод, уларга амал қиладиган ҳар бир инсон учун ҳаётни тушунишнинг асосий элементи эканлиги ҳамда дин ва эътиқод эркинлигига тўлалигича риоя қилиш ва кафолатлаш кераклигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ва эътиқод эркинлиги масалаларида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва ҳурматни қўллаб-қувватлаш ҳамда дин ёки эътиқоддан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави ва бошқа тегишли ҳужжатларига ҳамда ушбу Декларациянинг мақсад ва тамойилларига зид бўлган мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймасликни таъминлаш муҳимлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ва эътиқод эркинлиги умумжаҳон тинчлик, ижтимоий адолат ва халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда мустамлакачилик ва ирқий камситиш мафкураси ва амалиётига барҳам бериш мақсадларига эришишни ҳам қўллаб-қувватлаши зарурлигига ишонч ҳосил қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ихтисослашган муассасалар шафелигида камситишнинг турли шаклларига барҳам бериш тўғрисида бир неча конвенциялар қабул қилиниб, кучга кирганлигини мамнуният билан қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳоннинг айрим ҳудудларида ҳали ҳам кузатилаётган дин ёки эътиқод масалаларидаги муросасизлик ва камситишнинг намоён бўлишидан хавотирда бўлиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай муросасизликнинг барча шакллари ва кўринишларини имкон қадар тезроқ бартараф этиш ҳамда дин ёки эътиқодга асосланган камситишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришга қатъий қарор қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ёки эътиқодга кўра муросасизлик ва камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги декларация ушбу Декларацияни эълон қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз танловига кўра ҳар қандай дин ёки эътиқодга эга бўлиш эркинлигини ҳамда ўз динига эътиқод қилиш ҳамда ўз эътиқодини ёлғиз ёки бошқалар билан биргаликда, очиқ ёки хусусий тартибда, ибодат қилиш, диний маросимлар ва таълимотларни амалга ошириш эркинлигини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч кимнинг ўз танловига кўра дин ёки эътиқодга эга бўлиш эркинлигига путур етказадиган мажбурлашга дучор қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Динга эътиқод қилиш ёки эътиқодини билдириш эркинлиги фақат қонун билан белгиланган ҳолларда ҳамда жамоат хавфсизлиги, тартиб, соғлиқ ёки ахлоқни, шунингдек бошқа шахсларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлгандагина чекланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳеч ким ҳеч бир давлат, муассаса, шахслар гуруҳи ёки алоҳида шахс томонидан дин ёки эътиқодига кўра камситилишга дучор қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Декларациянинг мақсадлари учун «дин ёки эътиқодга асосланган муросасизлик ва камситиш» ифодаси дин ёки эътиқодга асосланган ҳамда инсон ҳуқуқлари тенглиги ва асосий эркинликлар асосида тан олиш, фойдаланиш ёки амалга оширишга путур етказиш ёки оёқ ости қилиш мақсади ёки оқибатини назарда тутадиган исталган фарқлаш, истисно қилиш, чеклаш ёки афзал кўришни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамларни дин ёки эътиқодига кўра камситиш инсон шахси қадр-қимматини ҳақоратлаш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Устави принципларини инкор этиш бўлиб ҳисобланади ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ва Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларда батафсил баён этилган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини бузиш сифатида ҳамда давлатлар ўртасидаги дўстона ва тинч муносабатларга тўсиқ сифатида қораланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча давлатлар фуқаролик, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тан олиш, амалга ошириш ва улардан фойдаланишда дин ёки эътиқодга асосланган камситишнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун самарали чораларни кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Барча давлатлар, зарурат туғилганда, ҳар қандай камситишларни тақиқловчи қонунларни қабул қилиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ушбу соҳада дин ёки бошқа эътиқодларга асосланган муросасизликка қарши курашиш бўйича тегишли чораларни кўриш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ота-оналар ёки боланинг қонуний васийлари, зарур ҳолларда, ўз дини ёки эътиқодига мувофиқ, шунингдек, уларнинг фикрича, бола олиши керак бўлган ахлоқий тарбиядан келиб чиқиб, оила доирасидаги яшаш тарзини белгилашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир бола ўз ота-онаси ёки муайян ҳолатларда қонуний васийларининг хоҳишига кўра, дин ёки эътиқод соҳасидаги таълим олиш ҳуқуқига эга ҳамда ота-онаси ёки қонуний васийлари хоҳишига қарши дин ёки эътиқод соҳасидаги таълим олишга мажбурланмайди, бунда устувор принцип боланинг манфаатларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бола дин ёки эътиқодга асосланган камситишнинг ҳар қандай шаклидан ҳимояланади. У ўзаро тушуниш, бағрикенглик, халқлар ўртасидаги дўстлик, тинчлик ва умуминсоний биродарлик, ўзгаларнинг дин ва эътиқод эркинлигини ҳурмат қилиш, шунингдек, унинг ғайрат-шижоати ва қобилияти бошқа одамларнинг бахт-саодатига хизмат қилишга бағишланиши кераклигини тўлиқ англаб етиш руҳида тарбияланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бола ота-онаси ёки қонуний васийларининг қарамоғида бўлмаса, уларнинг дин ёки эътиқодга оид масалалардаги хоҳиш-иродаси ёки иродасининг ҳар қандай намоён бўлиши эътиборга олинади, бунда боланинг манфаатлари устувор принцип бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бола тарбияланаётган дин ёки эътиқод амалиёти, ушбу Декларациянинг 1-моддаси 3-бандига риоя қилган ҳолда, унинг жисмоний ёки руҳий саломатлигига ҳам, унинг умумий ривожланишига ҳам зарар етказмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Декларациянинг 1-моддасига мувофиқ ва 1-модданинг 3-банди қоидаларига риоя қилган ҳолда, фикрлаш, виждон, дин ёки эътиқод эркинлиги, хусусан, қуйидаги эркинликларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дин ёки эътиқод билан боғлиқ ибодат қилиш ёки йиғилиш ҳамда бу мақсадларда жойларни ташкил этиш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тегишли хайрия ёки гуманитар муассасаларни ташкил этиш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) диний маросимлар, урф-одатлар ёки эътиқодлар билан боғлиқ зарурий ашёлар ва материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва тегишли ҳажмда ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу соҳалардаги тегишли нашрларни тайёрлаш, чоп этиш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) дин ёки эътиқод масалалари бўйича таълимни, ушбу мақсадга мувофиқ бўлган жойларда олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) алоҳида шахслар ва ташкилотлардан ихтиёрий молиявий ҳамда бошқа хайрия маблағларини сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) муайян дин ёки эътиқоднинг эҳтиёжлари ва меъёрларига мувофиқ тегишли раҳбарларни тайёрлаш, тайинлаш, сайлаш ёки ворислик ҳуқуқи бўйича тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) дин ва эътиқод қоидаларига мувофиқ дам олиш кунларига риоя қилиш ва байрамларни нишонлаш ҳамда маросимларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) миллий ва халқаро даражада дин ва эътиқод соҳасида алоҳида шахслар ва жамоалар билан алоқаларни ўрнатиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Декларацияда баён этилган ҳуқуқ ва эркинликлар миллий қонунчиликда ҳар бир шахс бундай ҳуқуқ ва эркинликлардан амалда фойдаланиши мумкин бўлган тарзда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Декларациядаги ҳеч бир қоида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларда белгиланган ҳар қандай ҳуқуқларни чекловчи ёки улардан четга чиқувчи маънода талқин қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Имзолар)