22.06.1981 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155-сонли Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат хавфсизлиги, гигиенаси ва ишлаб чиқариш муҳити тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг Женевада халқаро меҳнат бюросининг маъмурий Кенгаши томонидан ташкил этилган ва 1981 йил 3 июнда олтмиш еттинчи сессияга йиғилиб, сессиянинг кун тартибидаги олтинчи банди бўлган меҳнат хавфсизлиги, гигиенаси ва ишлаб чиқариш муҳити бўйича бир қатор таклифларни қабул қилишга қарор қилган Халқаро меҳнат ташкилотининг Бош конференцияси шу йилнинг июнь ойининг йигирма иккинчи кунини бир минг тўққиз юз саксон биринчи йилни меҳнат хавфсизлиги, гигиенаси ва ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 1981 йил Конвенцияси деб аташ мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ ВА ТУШУНЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларига қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенцияни ратификация қилаётган Ташкилот аъзоси, иш берувчилар ва ходимларнинг манфаатдор вакиллик ташкилотлари билан имкон қадар тезроқ маслаҳатлашувлардан сўнг, иқтисодий фаолиятнинг денгизда кемачилик ёки балиқчилик каби соҳаларга нисбатан алоҳида муаммолар пайдо бўладиган айрим тармоқларини ушбу Конвенцияни қисман ёки тўлиқ қўлланиш доирасидан чиқариб ташлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенцияни ратификация қилаётган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ўзининг Халқаро меҳнат ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги биринчи маърузасида мазкур модданинг 2-бандига биноан истисно қилиниши мумкин бўлган ходимларнинг айрим тоифаларини бундай истисно сабабларини ва истисно қилинган тармоқларда ходимларни етарли даражада ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларни кўрсатиб санаб ўтади ҳамда кейинги маърузаларда қўлланиш соҳасининг ҳар қандай кенгайиши ҳақида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция унинг қоидалари қўлланиладиган иқтисодий фаолият соҳаларида ишлайдиган барча ходимларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилаётган Ташкилот аъзоси, иш берувчилар ва ходимларнинг манфаатдор вакиллик ташкилотлари билан имкон қадар тезроқ маслаҳатлашувлардан сўнг, уни қўлланиш доирасидан алоҳида қийинчиликлар юзага келадиган айрим тоифадаги ходимларни қисман ёки тўлиқ истисно қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенцияни ратификация қилаётган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ўзининг Халқаро меҳнат ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги биринчи маърузасида мазкур модданинг 2-бандига биноан истисно қилиниши мумкин бўлган ходимларнинг айрим тоифаларини бундай истиснонинг сабабларини баён қилиб санаб ўтади ҳамда ўзининг кейинги маърузаларида қўлланиш соҳасининг ҳар қандай кенгайиши ҳақида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «иқтисодий фаолият тармоқлари» атамаси ходимлар ёлланиб ишлайдиган барча тармоқларни, шу жумладан давлат хизматини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «ходимлар» атамаси барча ёлланиб ишлайдиганларга, шу жумладан давлат секторида ишлайдиганларга ҳам татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «иш жойи» атамаси ходимлар бўлиши керак бўлган ёки иши билан боғлиқ ҳолда бориши керак бўлган ва бевосита ёки билвосита иш берувчининг назорати остида бўлган барча жойларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «қоидалар» атамаси ваколатли орган ёки органлар қонун кучига эга барча қоидаларни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) меҳнатга нисбатан «соғлиқ» атамаси нафақат касаллик ёки хасталикнинг йўқлигини англатади, шунингдек меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси билан бевосита боғлиқ бўлган соғлиққа таъсир қилувчи жисмоний ва руҳий элементларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ. МИЛЛИЙ СИЁСАТ ТАМОЙИЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси миллий шароит ва амалиётга мувофиқ ва иш берувчилар ва ходимларнинг ваколатли ташкилотлари билан маслаҳатлашувдан сўнг меҳнат хавфсизлиги, меҳнат гигиенаси ва ишлаб чиқариш муҳити соҳасидаги келишилган миллий сиёсатни ишлаб чиқади, амалга оширади ва вақти-вақти билан қайта кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай сиёсатнинг мақсади — иш пайтида ёки у билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар ва соғлиққа етказилиши мумкин бўлган зарарни олдини олиш, ишлаб чиқариш муҳитига хос бўлган хавф-хатарларнинг сабабларини қанчалик асосли ва амалий камайтирилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 4-моддасида назарда тутилган сиёсатни амалга оширишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳитига таъсир кўрсатадиган даражада қуйидаги асосий фаолият соҳалари ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) меҳнатнинг моддий элементларини (иш жойлари, ишлаб чиқариш муҳити, асбоблар, механизмлар ва ускуналар, кимёвий, жисмоний ва биологик моддалар ва омиллар, меҳнат жараёнлари) ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, танлаш, алмаштириш, ўрнатиш, жойлаштириш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) меҳнатнинг моддий элементлари ва ишни бажарадиган ёки уни назорат қилувчи шахслар ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, механизмларни, жиҳозларни, иш соатларини, меҳнат ва меҳнат жараёнларини ташкил этишни ходимларнинг жисмоний ва руҳий хусусиятларига мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) касбий таълим, шу жумладан, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасининг тегишли даражасини таъминлаш учун у ёки бу лавозимда ишлайдиган шахслар учун зарурий кейинги тайёргарлик, малака ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ходим гуруҳ ва корхона даражасида ва бошқа ҳар қандай тегишли даражада миллий даражагача бўлган алоқа ва ҳамкорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ушбу Конвенциянинг 4-моддасида кўрсатилган сиёсатга мувофиқ, улар томонидан тегишли тарзда амалга оширилган ҳаракатлар натижасида ходимлар ва уларнинг вакилларини интизомий чоралардан ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 4-моддасида назарда тутилган сиёсатни ишлаб чиқишда давлат органлари, иш берувчилар, ходимлар ва бошқа шахсларнинг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасидаги тегишли вазифалари ва мажбуриятлари кўрсатилади, шу билан бирга, бундай мажбуриятларнинг ёрдамчи хусусияти ҳам, миллий шароит ва амалиёт ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилишнинг самарали усулларини ва чора-тадбирлар тартибини аниқлаш, шунингдек, натижаларни баҳолаш мақсадида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ва ишлаб чиқариш муҳити тўлиқ ёки фақат алоҳида жиҳатлари тегишли муддатларда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БЎЛИМ. МИЛЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ТАДБИРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси қонунчилик ёки қоидалар ёки миллий шароит ва амалиётга мос келадиган бошқа усуллар орқали ва иш берувчилар ва ходимларнинг манфаатдор вакиллик ташкилотлари билан маслаҳатлашувдан сўнг,ушбу Конвенциянинг 4-моддаси қоидаларини амалга ошириш учун зарур бўлган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити бўйича қонун ҳужжатлари ва қоидаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши инспекциянинг зарур ва тегишли тизими билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонун ва қоидалар бузилган тақдирда ҳаётга татбиқ этишни назорат қилиш тизими тегишли санкцияларни қабул қилишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчилар ва ходимларга юридик мажбуриятларини бажаришда ёрдам бериш учун маслаҳат бериш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 4-моддасида назарда тутилган сиёсатни амалга ошириш учун ваколатли орган ёки органлар қуйидаги функцияларнинг босқичма-босқич бажарилишини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар хавф-хатарларнинг табиати ва даражаси талаб қилинса, корхоналарни лойиҳалаш, қуриш ва режалаштириш, уларни ишга тушириш, уларни сезиларли даражада қайта жиҳозлаш ва мақсадини ўзгартириш, шунингдек, бу жараёнда фойдаланиладиган техник жиҳозларнинг хавфсизлигини тартибга солувчи шартларни аниқлаш, ишни бажариш ва ваколатли органлар томонидан белгиланган тартиб-таомилларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муносабатларни тақиқлаш, чеклаш ёхуд ваколатли орган ёки органларнинг рухсатига ёки назоратига боғлиқ бўлиши керак бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари, буюмлар ва воситаларни аниқлаш; бир вақтнинг ўзида бир нечта моддалар ёки воситалар билан алоқа қилиш натижасида юзага келадиган соғлиқ учун хавфлар ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) иш берувчилар томонидан эълон қилиш тартиб-таомилларини белгилаш ва қўллаш, зарур ҳолларда суғурта муассасалари ва бошқа бевосита манфаатдор органлар ёки шахслар томонидан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари тўғрисида, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликлар тўғрисидаги йиллик статистик маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар ёхуд иш пайтида ёки у билан боғлиқ ҳолда соғлиққа ҳар қандай етказилган зарар жиддий вазиятни кўрсатганда текширувлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
) ушбу Конвенциянинг 4-моддасида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар ва иш пайтида ёки у билан боғлиқ ҳолда соғлиққа етказилган барча бошқа зарарлари бўйича кўрсатилган сиёсатга мувофиқ қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотни ҳар йили эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) миллий шароит ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, кимёвий, жисмоний ёки биологик воситаларни ўрганиш тизимларини ходимлар саломатлиги хавфи нуқтаи назаридан қўллаш ёки кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий қонунчилик ва амалиётга мувофиқ, касбий фойдаланиш учун механизмлар, асбоб-ускуналар ёки буюмларни яратадиган, ишлаб чиқарадиган, импорт қиладиган ёки етказиб берадиган шахслар учун қуйидагиларни таъминлаш мақсадида чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) механизмлар, ускуналар ёки буюмлар улардан тўғри фойдаланадиган шахсларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид солмаслиги қанчалик асосли ва амалда мумкин эканлигига ишонч ҳосил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) механизм ва асбоб-ускуналарни тўғри ўрнатиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, моддалардан тўғри фойдаланиш, механизм ва ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ хавфлар, кимёвий моддалар, физик ва биологик воситалар ёки маҳсулотларнинг зарарли хусусиятлари тўғрисида маълумот, шунингдек, маълум хавф-хатарлардан қандай қочиш кераклиги ҳақида кўрсатма берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ушбу модданинг а) ва б) бандлари қоидаларини бажариш учун зарур бўлган ўрганиш ва тадқиқотлар олиб борилади ёки бошқа йўл билан илмий-техник билимларнинг ривожланиши кузатиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзининг ҳаёти ёки соғлиғи учун бевосита ва жиддий хавф туғдиришини тахмин қилиш учун етарли асосларга эга бўлган ишни ташлаб кетган ходим миллий шарт-шароитлар ва амалиётга мувофиқ асоссиз оқибатлардан ҳимоя қилиш таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий шарт-шароитлар ва амалиётга мувофиқ барча ходимларнинг касбий тайёргарлик соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш учун барча даражадаги таълим ва ўқитиш дастурларига, шу жумладан олий техник, тиббий ва касб-ҳунар таълими дастурларига меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити масалаларини киритишга кўмаклашиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 4-моддада кўрсатилган сиёсат ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ташкилотнинг ҳар бир аъзоси иш берувчилар ва ходимларнинг вакиллик ташкилотлари билан имкон қадар тезроқ маслаҳатлашувдан сўнг ва керак бўлганда, бошқа органлар билан ушбу Конвенциянинг ИИ ва ИИИ бўлимлари қоидаларини амалга ошириш ваколатига эга бўлган турли органлар ва ташкилотлар ўртасида зарур мувофиқлаштиришни таъминлаш учун миллий шароит ва амалиётга мос чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу чора-тадбирлар, агар шароитлар талаб қилса ва миллий шарт-шароитлар ва амалиёт имкон бўлса, марказий органни ташкил этишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ. КОРХОНАЛАР ДАРАЖАСИДАГИ ТАДБИРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш берувчилар ўз назорати остидаги иш жойлари, механизмлар, ускуналар ва жараёнлар хавфсиз ва соғлиқ учун хавф туғдирмаслигини асосланган ва амалий жиҳатдан амалга оширилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш берувчилар тегишли ҳимоя чоралари кўрилганда, ўз назорати остидаги кимёвий, биологик ва физик моддалар ва воситалар соғлиқ учун хавф туғдирмаслигини асосланган ва амалий жиҳатдан амалга оширилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иш берувчилар зарур ҳолларда, бахтсиз ҳодисалар ёки соғлиқ учун зарарли таъсирларнинг олдини олиш учун асосланган ва имкони борича тегишли ҳимоя кийимлари ва воситаларини тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ёки ундан ортиқ корхона бир вақтнинг ўзида бир жойда фаолият юритадиган ҳолларда, улар ушбу Конвенция қоидаларини қўллашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчилар, зарур ҳолларда, фавқулодда вазиятлар ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, жумладан биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чоралар кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона даражасида қуйидаги чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишни бажариш жараёнида ходимлар иш берувчининг мажбуриятларини бажаришда у билан ҳамкорлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхонадаги ходимларнинг вакиллик органлари иш берувчи билан меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасида ҳамкорлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) корхонадаги ходимларнинг вакиллари иш берувчи томонидан уларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли маълумотга эга бўладилар ва тижорат сирларини ошкор қилмаслик шарти билан бундай маълумотлар бўйича ўзларининг вакиллик ташкилотлари билан маслаҳатлашишлари мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) корхонада ходимлар ва уларнинг вакиллари меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасида тегишли тайёргарликдан ўтадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) корхонадаги ходимлар ёки уларнинг вакиллари ёхуд уларнинг вакиллик ташкилотлари миллий қонунчилик ва амалиётга мувофиқ уларнинг меҳнати билан боғлиқ меҳнат хавфсизлиги ва соғлиғининг барча жиҳатларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга ҳамда иш берувчилар томонидан ушбу жиҳатлар бўйича тавсиялар берилади, шу мақсадда ўзаро келишув асосида корхонага мустақил техник маслаҳатчилар таклиф қилиниши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) ходим зудлик билан ўзининг бевосита раҳбарини ҳаёти ёки соғлиғига бевосита ва жиддий таҳдид солаётганлигига тахмин қилиш учун етарли асосга эга бўлган ҳар қандай вазият ҳақида хабардор қилади; иш берувчи, агар керак бўлса, уни бартараф этиш чораларини кўрмагунга қадар, у ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун бевосита ва жиддий хавф мавжуд бўлган ерда ишларни давом эттиришни талаб қила олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонада иш берувчилар ва ходимлар ва/ёки уларнинг вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик ушбу Конвенциянинг 16 — 19-моддалари қоидаларини бажариш учун қабул қилинган ташкилий ва бошқа чора-тадбирларнинг асосий элементи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар меҳнат хавфсизлик техникаси ва гигиенаси бўйича чоралар билан боғлиқ ҳеч қандай харажатларни ўз зиммаларига олмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция меҳнат бўйича бирор бир мавжуд бўлган халқаро конвенцияларни ёки тавсияларни қайта кўриб чиқмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро меҳнат бюроси Бош директорига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция фақат ратификация ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоларини бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Ташкилотнинг икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган пайтдан бошлаб ўн йиллик давр тугаганидан кейин Халқаро меҳнат бюроси Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжати орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Денонсация Халқаро меҳнат бюросида денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжат рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация қилиш ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ҳамда у ушбу модда шартларига биноан бу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро меҳнат бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган барча ратификация қилиш ва денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларининг рўйхатга олингани ҳақида Халқаро меҳнат ташкилотининг барча аъзоларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош директор Ташкилот аъзоларини у томонидан қабул қилинган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжат рўйхатга олингани ҳақида хабардор қилган ҳолда, уларнинг эътиборини ушбу Конвенциянинг кучга кирган санасига қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюроси Бош директори Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, аввалги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган барча ратификация қилиш ва денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларига оид тўлиқ маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига рўйхатга олиниши учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўлиқ ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш ёки киритмасликни ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ташкилотнинг бирор бир аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган, янги конвенциянинг ратификация қилиниши автоматик тарзда 25-модданинг қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган, янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенция Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши учун ёпиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган, янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг инглиз ва француз тилидаги матнлари бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Имзолар)