1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Фарғона давлат техника университети, Қўқон давлат университети, Фарғона давлат университети фаолиятини ташкил этиш | |||||
1. | Фарғона давлат техника университети, Қўқон давлат университети, Фарғона давлат университети (кейинги ўринларда — Университетлар) фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Университетлар уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Университетларнинг ташкилий тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Университетлар |
2. | Университетлар факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш. | 1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил март | ||||
3. Кафедраларни зарур ўқув-услубий ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш. | 2025 йил апрель | ||||
4. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил апрель | ||||
3. | Университетларни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш. | 1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш. | 2025 йил март | ||||
3. Фарғона политехника институти, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали, Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали, Фарғона давлат университети ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчиларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2025 йил апрель | ||||
4. | Талабаларга кўрсатилаётган хизматларни «Ягона дарча» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида Университетларда Регистратор офиси фаолияти йўлга қўйилишини таъминлаш. | 1. Регистратор офиси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил март | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил апрель | ||||
II. Университетларда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш | |||||
5. | Университетларда таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш. | 1. Малака талаблари ва фан дастурларини шакллантириш мақсадида иш берувчилар таклифлари ҳамда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ТОП-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастурларини таҳлил қилиш. | 2025 йил июль | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Иш берувчилар таклифлари ва халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ТОП-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида таълим йўналишларининг фанлар каталогини мақбуллаштириш. | 2025 йил август | ||||
6. | Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. | 1. Таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш. | 2025/2026 ўқув йилидан | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Таълим мазмунини креатив фикрлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш. | 2025 йил октябрь | ||||
7. | Талабаларда танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш. | 1. Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича хорижий педагог ходимлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиш. | 2025/2026 ўқув йили | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Талабаларнинг мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш. | 2025/2026 ўқув йили | ||||
3. Ўқув жараёнига касбий компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш. | 2026/2027 ўқув йили | ||||
8. | Ногиронлиги бўлган талабаларнинг ижтимоий мослашуви учун шароит яратиш ва инклюзив таълим ғояларини тарғиб қилиш. | 1. Университетларда таҳсил олувчи ногиронлиги бўлган талабалар билан ишларни тизимли ташкил этиш. 2. Инклюзив таълимни йўлга қўйиш чораларини кўриш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
9. | Университетларнинг профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалари учун халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш. | 1. Нуфузли илмий-техник маълумотлар базасига эга компаниялар билан музокаралар олиб бориш. | 2025 йил август | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Электрон маълумотлар базаларига обунани ташкил қилиш ҳамда улардан профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалар учун бепул фойдаланиш имкониятини яратиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
10. | Ахборот-ресурс маркази фондини янги авлод адабиётлари билан бойитиб бориш. | 1. Таълим йўналиши ва мутахассисликка киритилаётган янги фанлардан етишмаётган ўқув адабиётлари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил октябрь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Яратилган янги адабиётлар муаллифларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ва адабиётларни чоп этиш. | 2026 йил январь | ||||
3. Дарслик ва ўқув қўлланмаларни, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университетларнинг харажатлар сметасида мунтазам маблағ ажратилишини назарда тутиш. | 2026 йил декабрь | ||||
11. | Ҳамкор ташкилотларда Университетларнинг кадрлар тайёрловчи кафедралари филиалларини ташкил этиш. | 1. Ташкилот ва корхоналарда Университетларнинг кадрлар тайёрлайдиган кафедраларининг филиалларини ташкил этиш. | 2025 йил декабрь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар, ҳамкор ташкилотлар |
2. Кафедралар филиалларида машғулотлар ўтказган ҳамда малакавий амалиёт ишларига раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Университетлар томонидан соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
12. | Университетларнинг 2 тадан таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш. | 2026 йил март | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 2026/2027 ўқув йили | ||||
13. | Университетларда дарс берадиган профессор-ўқитувчиларнинг республика ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда йўналишлари бўйича қисқа муддатли стажировкаларини ташкил этиш. | 1. Профессор-ўқитувчиларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда қисқа муддатли стажировка ўташини ташкил этиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил июнь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ўташларини ташкил этиш. | 2025 — 2027 йиллар | ||||
14. | Университетларда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида ТОП-1000 талик рўйхатга кирувчи хорижий нуфузли олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларининг улушини ошириш. | 1. Ўқув ва илмий жараёнга хорижий профессор ва ўқитувчиларни, шунингдек, ўқув жараёнини янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида халқаро грантлар жалб қилиш бўйича етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг тажрибасини ўрганиш. | 2025-2026 йиллар | Халқаро грантлар, Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. 2025-2026 йиллар мобайнида Университетларга етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларидан ҳар йили энг камида 10 нафардан юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни маърузалар ўқиш, махсус курслар ташкил этиш учун жалб қилиш. | 2025-2026 йиллар | ||||
15. | Дунёнинг етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни кенгайтириш. | 1. Университетлар профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг етакчи хорижий олий таълим ташкилотларида икки томонлама алмашув дастурлари асосида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш. 2. Университетлар профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг нуфузли халқаро таълим, илмий-амалий кўргазмалар, ярмаркалар ҳамда хорижий олий таълим ташкилотларида ўтказиладиган форумлар, конференциялар ва тадбирларда иштирокини таъминлаш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Халқаро грантлар, Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
16. | Университетлар профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида тажриба оширишларини ташкил этиш. | 1 Университетлар профессор-ўқитувчиларининг 2025 — 2027 йилларда хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | Университетларнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Ҳар йили камида 10 нафардан профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш. 3. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар ва олий таълим ташкилотларида, шунингдек, корхоналарда стажировкалар ташкил этиш. | 2025 — 2027 йиллар | ||||
17. | Университетларни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи ТОП-1000 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ва самарали ишларни олиб бориш. | 1. Университетларнинг халқаро рейтингини ошириш мақсадида уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш. | 2025 йил март | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Таҳлил натижаларига қараб халқаро эътироф этилган агентликлар томонидан эълон қилинган рейтингларида иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижрога йўналтириш. | 2025 йил май | ||||
18. | Университетлар талабаларини бевосита ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш. | 1. Талабалар амалиётини мақсадли ташкил этиш учун уларни асосий иш берувчи корхона ва ташкилотларга бириктириш. | Ҳар йили октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Тегишли таълим йўналишлари бўйича талабалар амалиётини тармоқ (соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхоналарида келишув (шартнома) асосида тизимли равишда ўтказилишини таъминлаш. 3. Талабаларнинг амалиётни ўташ даврида муайян ташкилотлар ва корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишларига кўмаклашиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
III. Университетларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш | |||||
19. | Университетлар педагог ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш. | 1. Педагог ходимлар учун «Web of Science», «Scopus» тизимларида илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб бориш. 2. Нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш. 3. «Хирш» индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни моддий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. 4. Университетларнинг илмий журналларини «Scopus», «Web of Science» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш. | 2025/2026 ўқув йили | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар, вазирлиги, Университетлар |
20. | Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш. | 1. Университетлар кафедраларининг илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, илмий лойиҳалар кўламини кенгайтириш ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича шартномаларни бажаришни ташкил этиш. 2. Фарғона вилоятидаги корхоналарнинг муаммолари бўйича мавзулар базасини шакллантириш ва лойиҳаларни бажариш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Ҳудуддаги тармоқ корхоналарининг маблағлари | Университетлар, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
21. | Университетларнинг профессор-ўқитувчилари томонидан «Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига киритилган илмий журналларда мақолалар чоп этиш, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари салмоғини ошириш. | 1. Профессор-ўқитувчилар илмий журналларда мақолалар чоп этишлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, консультация ва маҳорат сабоқларини ўтказиш. | 2025 йил сентябрь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини патентлаштириш ишлари салмоғини ошириш, тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан уларга зарур маслаҳатлар бериб борилишини таъминлаш. | Доимий | ||||
22. | Университетларнинг илм-фан соҳасидаги фаолиятини халқаро миқёсда эътироф этилишини таъминлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш. | 1. Университетларнинг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини халқаро тадқиқот дастурларида иштирок этиш кўламини ошириш. 2. Илм-фаннинг устувор йўналишлари бўйича фанлараро халқаро конференциялар ва семинарлар ташкил этиш. 3. Ҳамкорликда халқаро илмий лойиҳаларни бажариш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Университетлар |
23. | Ёшларни илмий-тадқиқот, конструкторлик ва инновацион ишларга фаол жалб этиш асосида «Стартап» марказини ташкил қилиш. | 1. Ёшларни илмий-тадқиқот, конструкторлик ва инновацион ишларга фаол жалб этиш учун «Стартап» марказини ташкил қилиш. 2. Талабаларнинг энг яхши инновацион лойиҳа ва стартапларини рағбатлантириш. 3. «Стартап» лойиҳаларини молиялаштиришга етакчи ишлаб чиқариш корхоналарини жалб этиш. | 2025 йил сентябрь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари | Университетлар, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
24. | Қўқон давлат университетида олиб борилаётган амалий ва инновацион тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг натижадорлигини ошириш, илмий ишланмалар трансферини самарали амалга ошириш. | 1. Амалий ва инновацион тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларига йўналтиришни назарда тутган ҳолда шакллантириш. | 2025 йил май | Илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар | Қўқон давлат университети, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан эълон қилинадиган лойиҳаларга танлов эълон қилиш мақсадида ўрнатилган тартибда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун таклиф (мавзу)лар бериш ҳамда танловларда иштирок этиш. | 2025-2026 йиллар | ||||
3. Халқаро инновация ва технологиялар трансфери марказини ташкил этиш. | 2026 йил февраль | ||||
IV. Университетларда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш | |||||
25. | Университетларда «Талабалар театр студияси» фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. «Талабалар театр студияси» фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. | 2025 йил октябрь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. «Талабалар театр студияси» фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил ноябрь | ||||
26. | Университетларда беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секцияларини ташкил этиш учун зарур хона, жиҳозлар ажратиш. | 2025 йил октябрь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил ноябрь | ||||
27. | Талабаларнинг ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя этишларини таъминлаш мақсадида Университетларнинг «Одоб-ахлоқ кодекси»ни ишлаб чиқиш. | 1. «Одоб-аҳлоқ кодекси»ни ишлаб чиқиш. | 2025 йил сентябрь | - | Университетлар |
2. Барча босқичдаги талабаларни «Одоб-аҳлоқ кодекси» билан таништириш. 3. «Одоб-аҳлоқ кодекси»да белгиланган қоидаларга амал қилиш юзасидан Одоб-аҳлоқ комиссияси фаолиятини самарали йўлга қўйиш. | 2025 йил октябрь | ||||
28. | Университетларда «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ташкил этиш. | 1. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартиби (Низоми)ни ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартиби асосида танловларни юқори савияда ўтказиш. | 2025 йил ноябрь-декабрь | ||||
29. | Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан талабалар учрашувларини ташкил этиш. | 1. Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил октябрь | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ, семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, масофавий тарзда ҳам ташкил қилиш. | Режа асосида | ||||
30. | Талабаларни жисмоний чиниқтириш ва уларнинг спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш. | 1. Университетларда «Ректор кубоги» мусобақаларини ташкил этиш ҳамда Университетларнинг ички ва вилоят олий таълим ташкилотлари ўртасидаги мусобақаларини ўтказиш. 2. Жисмоний тарбия ва спортга доир тадбир ва акцияларни ташкил этиш. | Ҳар йили режа асосида | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
31. | Романлар, ҳикоялар ва кинофильмлар орқали ёшлар онгида халқ қаҳрамонлари ҳақида чуқур тасаввур уйғотиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш. | 1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, жадид боболаримиз, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий кечалар ва учрашувларни ташкил этиш. | 2025 йил давомида | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Талабаларнинг театр ва музейларга ташрифини ташкил этиш. 3. Талабалар учун фильмлар намойишини ташкил этиш. | Режа асосида | ||||
V. Университетлар фаолиятини рақамлаштириш ва таълим жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш | |||||
32. | Университетлар кампуси ва улардаги бино-иншоотларнинг АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш. | 1. Университетларнинг мавжуд биноларида IT инфратузилма ҳолатини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил март | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган IT қурилмаларини харид қилиш. | 2025 йил июнь-июль | ||||
3. Университетлар серверларини узлуксиз захира электр манбаи билан таъминлаш. | 2025 йил август | ||||
33. | Университетлар фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш. | 1. «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (HEMIS)»ни ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш. | 2025 йил апрель | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Ахборот тизимига Университетларнинг тузилмаси, профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш. | 2025 йил июнь | ||||
34. | Талабаларга онлайн усулда шартномалар олиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш. | 1. Университетлар учун «Олий таълим тизимида тўлов хизматларини ягона ҳисоб рақами орқали қабул қилиш ва тақсимлаш ҳамда молиявий ҳисоботларни юритиш (billing.edu.uz)» тизимини созлаш ва алоҳида профиль яратиш, маълумотларни бирлаштириш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Талабаларга шартномаларни онлайн тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш. | 2025 йил апрель | ||||
35. | Университетларнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш. | 1. Университетларда мавжуд кутубхона фондини хатловдан ўтказиш ҳамда рақамлаштирилиши лозим бўлган ресурслар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил март | Университетларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университетлар |
2. Рўйхат асосида ресурсларни «Unilibrary» электрон кутубхона платформасига киритиш. | 2025 йил июль | ||||
2-ИЛОВА
Т/р | Объектнинг номи | Манзили | Эгаллаган майдони, (м2) | Балансда сақловчи |
Фарғона давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар РЎЙХАТИ | ||||
1. | Бош бино, галерея биноси, механика факультети биноси, компьютерлашган лойиҳалаш тизимлари факультети биноси, қурилиш факультети биноси, ишлаб чиқаришда бошқарув факультети биноси, кимё технология факультети биноси, технопарк биноси, ахборот-ресурс маркази, мажлислар зали, кутубхона, 1-спортзал, 2-спортзал, лаборатория, ошхона бинолари ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 86-уй | 138 865,0 | Фарғона политехника институти |
2. | Энергетика факультети 2 ва 3 қаватли ўқув бинолари, спортзал ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 70-уй | 26 673,0 | |
3. | Ўқув биноси, лаборатория биноси ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 84-уй | 3788,9 | |
4. | 1-талабалар турар жойи | Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 86/1-уй | 3305,4 | |
5. | 2-талабалар турар жойи | Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 86/2-уй | 1156,2 | |
6. | 3-талабалар турар жойи | Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 86/3-уй | 1156,2 | |
7. | 4-талабалар турар жойи | Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 86/4-уй | 1156,2 | |
8. | 5-талабалар турар жойи | Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 86/5-уй | 1156,2 | |
9. | 1-ўқув биноси | Фарғона шаҳри Мустақиллик кўчаси 185-уй | 50 458,4 | Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали |
10. | 2-ўқув биноси | Фарғона шаҳри Аэропорт кўчаси 17-уй | 15 059,3 | |
11. | Талабалар турар жойи | Фарғона шаҳри С. Темур кўчаси 69-уй | 1 874,3 | |
Қўқон давлат университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар РЎЙХАТИ | ||||
1. | 1-ўқув биноси ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Турон кўчаси 30-уй | 1748,6 | Қўқон давлат педагогика институти |
2. | 3-ўқув биноси, 1-талабалар турар жойи, 2-талабалар турар жойи, ошхона, меҳмонхона, IT парк ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Турон кўчаси 23-уй | 4796,6 | |
3. | 4-ўқув биноси, спортзал ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Сарбон кўчаси 66-уй | 2139,04 | |
4. | Спортзал, 1 қаватли ўқув биноси ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Истиқлол 1-тор кўчаси 26-уй | 761,0 | |
5. | 5-ўқув биноси, ахборот-ресурс маркази ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Қипчоқариқ кўчаси 98-уй | 1338,0 | |
6. | 6-ўқув биноси, спортзал, галерея ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Мовароуннаҳр кўчаси 47-уй | 3829 | |
7. | 8-ўқув биноси, спортзал ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Турон кўчаси 5-уй | 2505,0 | |
8. | 9-ўқув биноси, 4-талабалар турар жойи ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Янги деҳқон кўчаси 2-уй | 6264 | |
9. | 3-талабалар турар жойи ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Дархон кўчаси 18-уй | 2229,0 | |
10. | Маиший хизмат кўрсатиш уйи | Қўқон шаҳри Турон кўчаси 35а- уй | 75,0 | |
11. | Ўқув биноси (4 қаватли), ўқув биноси (ахборот-ресурс маркази), талабалар турар жойи, фаоллар зали, устахона, спортзал бинолари ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри У. Носир кўчаси 4-уй | 7 887,2 | Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали |
12. | Ўқув биноси, талабалар турар жойи, спортзал, мажлислар зали, устахона, ошхона бинолари ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлар | Қўқон шаҳри Мовароуннаҳр кўчаси 2к-уй | 9 345,5 | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали |
Фарғона давлат университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар РЎЙХАТИ | ||||
1. | Ўқув биноси | Фарғона шаҳри Кимёгарлар кўчаси 9-уй | 23 961,0 | Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали |
2. | Спорт мажмуаси | Фарғона шаҳри Марғилон кўчаси 1-уй | 44 858,0 | |
3-ИЛОВА
Т/р | Таълим ташкилоти номи | Қуввати |
Фарғона давлат техника университетига бириктирилаётган ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари РЎЙХАТИ | ||
I. Ўрта махсус таълим ташкилотлари | ||
1. | Фарғона давлат техника университети 1-сон академик лицейи (Фарғона политехника институти академик лицейи) | 450 |
2. | Фарғона давлат техника университети 2-сон академик лицейи (Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали академик лицейи) | 480 |
II. Касбий таълим ташкилотлари | ||
3. | Бешариқ туман 1-сон политехникуми | 900 |
4. | Бувайда туман 2-сон политехникуми | 825 |
5. | Данғара туман 1-сон политехникуми | 900 |
6. | Данғара туман 2-сон политехникуми | 650 |
7. | Қувасой шаҳар политехникуми | 800 |
8. | Қўқон шаҳар 2-сон политехникуми | 585 |
9. | Марғилон шаҳар 2-сон политехникуми | 900 |
10. | Марғилон қурилиш ва коммунал хўжалиги техникуми | 570 |
11. | Олтиариқ саноат ва технологиялар техникуми | 765 |
12. | Олтиариқ туман 2-сон политехникуми | 1250 |
13. | Сўх туман политехникуми | 670 |
14. | Тошлоқ хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми | 1000 |
15. | Учкўприк туман 2-сон политехникуми | 615 |
16. | Фарғона туман хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми | 720 |
17. | Фарғона туман 1-сон политехникуми | 600 |
18. | Фарғона саноат ва хизмат кўрсатиш техникуми | 1530 |
19. | Фарғона шаҳар 1-сон политехникуми | 1090 |
20. | Фарғона шаҳар 3-сон политехникуми | 735 |
21. | Қўқон рақамли технологиялар техникуми | 575 |
Қўқон давлат университетига бириктирилаётган ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари РЎЙХАТИ | ||
I. Ўрта махсус таълим ташкилоти | ||
1. | Қўқон давлат университети академик лицейи (Қўқон давлат педагогика институти академик лицейи) | 540 |
II. Касбий таълим ташкилотлари | ||
2. | Ўзбекистон туман саноат ва сервис техникуми | 825 |
3. | Данғара туман 3-сон политехникуми | 765 |
4. | Қўқон педагогика техникуми | 1000 |
5. | Қўқон шаҳар 1-сон политехникуми | 400 |
6. | Бағдод агротехнологиялар техникуми | 1200 |
7. | Бувайда туман 1-сон политехникуми | 765 |
8. | Ёзёвон туман 1-сон политехникуми | 650 |
9. | Қўштепа туман 1-сон политехникуми | 900 |
10. | Риштон туман 1-сон политехникуми | 750 |
11. | Тошлоқ туман 1-сон политехникуми | 720 |
12. | Ўзбекистон туман 1-сон политехникуми | 720 |
13. | Учкўприк туман 1-сон политехникуми | 1050 |
14. | Фарғона туман 2-сон политехникуми | 615 |
15. | Фурқат туман политехникуми | 1200 |
Фарғона давлат университетига бириктирилаётган ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари РЎЙХАТИ | ||
I. Ўрта махсус таълим ташкилоти | ||
1. | Фарғона давлат университети академик лицейи | 720 |
II. Касбий таълим ташкилотлари | ||
2. | Бешариқ туман 2-сон политехникуми | 720 |
3. | Қува туман политехникуми | 1112 |
4. | Марғилон шаҳар 1-сон политехникуми | 600 |
5. | Бағдод туман политехникуми | 615 |
6. | Ёзёвон туман 2-сон политехникуми | 800 |
7. | Қўштепа туман 2-сон политехникуми | 615 |
8. | Олтиариқ туман 1-сон политехникуми | 790 |
9. | Риштон туман 2-сон политехникуми | 615 |
10. | Сўх педагогика техникуми | 330 |
11. | Тошлоқ туман 2-сон политехникуми | 900 |
12. | Ўзбекистон туман 2-сон политехникуми | 600 |
13. | Фарғона шаҳар 2-сон политехникуми | 825 |
14. | Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникум | 480 |