1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Нукус давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш | |||||
1. | Нукус давлат техника университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш. | 1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш. 3. Университетнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Университет |
2. | Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали фаолиятини тугатиш ҳамда уларнинг асосий активларини хатловдан ўтказиб, Университет балансига ўтказиш. | 1. Асосий активларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги |
2. Ишчи гуруҳ томонидан таълим муассасаларининг асосий активларини хатловдан ўтказиш ва Институт балансига топшириш. | 2025 йил апрель | ||||
3. | Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш. | 1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш. | 2025 йил февраль | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил март | ||||
3. Кафедраларни зарур ўқув-услубий қўлланмалар ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш. | 2025 йил апрель | ||||
4. | Университетга тажрибали ва юқори малакали мутахассис ва педагог ходимларни жалб қилиш. | 1. Мутахассис ва педагог ходимларни очиқ танлов асосида саралаб олиш ҳамда улар билан қонунчилик талаблари асосида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш. | 2025 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Университет |
2. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчи ходимларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2025 йил давомида | ||||
5. | Нукус шаҳар 1-сон политехникумини Нукус шаҳри Нукус-Тўрткўл автомагистрали шоҳкўчаси, 181-уй манзилидаги бино ва иншоотларга жойлаштириш. | Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтининг Нукус шаҳри Нукус-Тўрткўл автомагистрали шоҳкўчаси 181-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини Нукус шаҳар 1-сон политехникумига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш. | 2025 йил апрель | - | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш | |||||
6. | Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш. | 1. Замонавий малака талаблари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда 300 талик рўйхатга кирган университетлар дастурларини таҳлил қилиш. | 2025 йил апрель — май | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Иш берувчиларнинг таклифлари ва 300 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида таълим йўналишлари бўйича фанлар каталогини оптималлаштириш. | 2025 йил июль | ||||
7. | Ахборот-ресурс маркази фондини янги авлод адабиётлари билан бойитиб бориш. | 1. Бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигига киритилаётган янги фанлардан етишмаётган ўқув адабиётлари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил май | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Яратилган янги адабиётлар муаллифларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ва адабиётларни чоп этиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
8. | Талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида амалий ва сайёр машғулотлар ташкил этиш. | 1. Талабаларнинг амалиётини ҳудуддаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш. 2. Талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ва доимий мониторингини олиб бориш. | Доимий | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
9. | Университетнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш. | 2025 йил май | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Хорижий экспертлар иштирокида таълим сифатини таъминлаш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш. | 2025 йил июль | ||||
3. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 2026 йил декабрь | ||||
10. | Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш. | 1. Университет профессор-ўқитувчиларининг 2025 — 2027 йилларда хорижда илмий стажировка, малака ошириш режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Университет |
2. Ҳар йили камида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва докторантларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш. | 2025 — 2027 йиллар | ||||
11. | Ўқув жараёнига чет элдан профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилиш. | 1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари битирувчиси бўлган ва (ёки) фаолият юритаётган ватандошларни ўқув жараёнларига жалб этиш. | 2025 — 2027 йилларда | ||||
12. | Университет профессор-ўқитувчиларининг соҳа йўналиши бўйича республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил этиш. | 1. Соҳа йўналиши бўйича республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ўташини ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Профессор-ўқитувчиларнинг ҳар йили камида бир марта ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил этиш. | 2025 — 2027 йилларда | ||||
13. | Университет талабаларини бевосита ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш. | 1. Талабаларнинг амалиётларини мақсадли ташкил этиш учун уларни асосий иш берувчи корхона ва ташкилотларга бириктириш. | Ҳар йили октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Талабаларнинг амалиёт ўташ даврида муайян ташкилот ва корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишларига кўмаклашиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
14. | Университетни нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритишга тайёрлаш. | 1. Университетни нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил сентябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Университетнинг нуфузли илмий-техник базаларда ўз профилига эга бўлишини таъминлаш. | 2025 йил октябрь | ||||
3. Университетни нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган мақсадли параметрлар ижросини мониторинг қилиб бориш. | 2025 — 2027 йиллар давомида | ||||
III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш | |||||
15. | Университетнинг хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлаш. | 1. Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижий мамлакатларда соҳага оид ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда тизимли равишда иштирок этишини таъминлаш. | 2025 йилдан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлик маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Университет |
2. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидаги журналларда эълон қилиш. | Доимий | ||||
16. | «Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига киритилган илмий журналларда мақолалар чоп этиш, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичларини ошириш. | 1. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий журналларда мақолалар чоп қилишлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, консультация ва маҳорат дарсларини ўтказиш. | 2025 йил сентябрь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини патентлаш салмоғини ошириш, тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан уларга зарур маслаҳатлар бериб бориш. | Доимий | ||||
17. | Университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Илғор муҳандислик мактабини ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. | 2025 йил май | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Университет |
2. Илғор муҳандислик мактабини ташкил этиш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. | 2025 йил июль | ||||
3. Илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорларини белгилаш. | 2025 йил сентябрь | ||||
4. Таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларни танлов асосида саралаш ва ўқув жараёнини амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ташкил этиш. | 2025 йил август-сентябрь | ||||
5. Илғор муҳандислик мактабида саноат ҳамкорлари томонидан тақдим этилган муаммолар портфели асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини йўлга қўйиш. | 2026 йил январь | ||||
IV. Университетда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш | |||||
18. | Университетнинг ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий соҳада амалга ошириладиган йиллик иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 1. Университет иш режасини ишлаб чиқиш. | Ҳар йили январь ойида | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Иш режасини тасдиқлаш ва ижрога йўналтириш. | Доимий | ||||
19. | Талабаларнинг ички тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этишини таъминлаш мақсадида Нукус давлат техника университетнинг Одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш. | 1. Университетнинг Одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | - | Университет |
2. Барча босқичдаги талабаларни Одоб-ахлоқ кодекси билан таништириш. | 2025 йил май | ||||
3. Одоб-ахлоқ кодексида белгиланган қоидаларга амал қилиниши юзасидан Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини самарали йўлга қўйиш. | 2025 йил сентябрдан | ||||
20. | Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан талабалар учрашувларини ташкил этиш. | 1. Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил февраль | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, масофавий тарзда ҳам ташкил қилиш. | Режа асосида | ||||
21. | Олий таълим муассасаси кампуси ва улардаги бино-иншоотларда АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш. | 1. Олий таълим муассасасининг мавжуд биноларида IT инфратузилмаси ҳолатини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил февраль | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Университет |
2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган IT қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш. | 2025 йил май | ||||
22. | Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш. | 1. «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимини ўрнатиш ва ишга тушириш. | 2025 йил январь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Ахборот тизимига Университетнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш. | 2025 йил февраль-март | ||||
23. | Талабаларга кўрсатилаётган хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида Таълим хизматлари маркази фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Таълим хизматлари маркази низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил апрель | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
2. Таълим хизматлари маркази фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил май | ||||
2-ИЛОВА
Т/р | Объект номи | Манзили | Эгаллаган майдони, (м2) | Балансда сақловчи |
1. | 1-ўқув биноси | Нукус шаҳри А. Досназаров кўчаси 74-уй | 8 022,0 | Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали |
2. | 2-ўқув биноси | Нукус шаҳри Т. Каипбергенов кўчаси 26-уй | 5 957,9 | |
3. | 3-ўқув биноси | Нукус шаҳри А. Утепов кўчаси 10-уй | 3 519,8 | |
4. | Мўйноқ IT марказ биноси | Мўйноқ тумани Ажинияз кўчаси 123-уй | 1 903,0 | |
5. | Нукус шаҳар 1-сон политехникумининг бино ва иншоотлари | Нукус шаҳри А. Утепов кўчаси рақамсиз уй | 5036,0 | Нукус шаҳар 1-сон политехникуми |
3-ИЛОВА
Т/р | Таълим ташкилоти номи | Қуввати |
1. | Амударё муҳандислик-технологиялар техникуми | 960 |
2. | Беруний туман 1-сон политехникуми | 600 |
3. | Нукус рақамли технологиялар техникуми | 360 |
4. | Нукус шаҳар 2-сон политехникуми | 360 |
5. | Тахиатош туман политехникуми | 720 |
6. | Тахтакўпир туман политехникуми | 660 |
7. | Тўрткўл туман 3-сон политехникуми | 900 |