24.01.2025 йилдаги ПҚ-24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркий давлатлар ўртасида кейинги йилларда тобора ривожланиб бораётган сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш, таълим, илм-фан ва инновациялар соҳаларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда илғор халқаро тажрибалар асосида малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ҳамда Туркия олий таълим кенгашининг (Туркия Республикаси) Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳа учун халқаро стандартларга мувофиқ олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув дастурларини хорижий, шу жумладан, Туркиянинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларида етакчи хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни ва талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида ташкил этиш орқали уларнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет Республика олий таълим кенгаши ҳамда Туркия олий таълим кенгашининг (Туркия Республикаси) муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Университетда таълим жараёни таълим соҳасида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга кирган, шунингдек, ўз йўналишида етакчи ҳисобланган Туркия Республикаси олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга кирган бошқа туркий давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда таълим дастурлари йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлатлар фуқароларига Университетда таҳсил олиш учун грант ўринлари ажратилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш ва битирувчиларнинг аттестацияси Университет томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет битирувчиларига ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи ҳамда Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади. Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан белгиланган тартибда лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика олий таълим кенгаши ҳамда Туркия олий таълим кенгаши (Туркия Республикаси) ўртасидаги келишувга асосан қуйидагилар Туркиянинг ҳамкор олий таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетни Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар (ўқув режаси ва дастурлари, ўқув адабиётлари) билан тўлиқ таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотларининг кутубхона фондидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетда дарс машғулотларини олиб бориш учун етакчи хорижий, шу жумладан, Туркиянинг ҳамкор олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет учун педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳар бир ҳамкор олий таълим ташкилотининг магистратураси ва докторантурасига мақсадли грант ўринларини ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туркий давлатлар халқаро университети фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши (кейинги ўринларда — Бошқарув кенгаши) ташкил этилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетни ривожлантириш дастури ва мақсадли кўрсаткичлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетга юкланган вазифалар ижроси, мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини назорат қилиб бориш ва йиллик ҳисоботларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетни молиявий қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятини ривожлантириш учун ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбаларни жалб этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетга ажратилган биноларни таъмирлаш ва тиклаш учун зарур маблағларни ажратиш, ушбу биноларни замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, инвентарь, компьютер ва бошқа ташкилий жиҳозлар ҳамда кутубхона фонди билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ректори ва проректори лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳри Учтепа тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаси 3 ва 3а-уй манзилларида жойлашган Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент солиқ техникумининг бино ва иншоотлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ушбу бино ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент солиқ техникуми ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми негизида Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникуми ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти тугатиладиган Тошкент солиқ техникуми ўқувчилари Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникумида амалдаги дастурлар асосида таълимни давом эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент солиқ техникумининг барча товар-моддий бойликлари (ўқув бино ва иншоотлари бундан мустасно) Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникумига белгиланган тартибда берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникуми Тошкент солиқ техникуми ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникумининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланиши инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика олий таълим кенгаши маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан ва шартнома асосида таълим хизматлари кўрсатишдан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомаларига асосан мазкур қарорнинг ижроси доирасида Университетга жалб қилинадиган чет эллик профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомаларига асосан Университет фаолиятини ташкил этишда иштирок этувчи чет эллик мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-24-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-24-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркий давлатлар халқаро университети фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

О. Абдурахманов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари, Республика олий таълим кенгаши раиси, Бошқарув кенгаши раиси

2.

Э. Ўзвар

Туркия олий таълим кенгаши раиси, Бошқарув кенгаши ҳамраиси

3.

К. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари

4.

Н. Будак

Туркиянинг Эге университети ректори

5.

Ҳ. Мандал

Туркиянинг Истанбул техника университети ректори

6.

А. Ёзгатлигил

Туркиянинг Яқин шарқ техника университети президенти

7.

М. Гюуран

Туркиянинг Хажетеппе университети ректори

8.

М. Мадраҳимов

ташқи ишлар вазири ўринбосари

9.

Ш. Умурзаков

Тошкент шаҳар ҳокими

11.

Лавозимига кўра

Туркий давлатлар халқаро университети ректори, Бошқарув кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.

Бошқарув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув кенгаши қарорига кўра унинг фаолиятига тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2025 й., 07/25/24/0074-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)