24.01.2025 йилдаги ПҚ-23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, ишлаб чиқариш, муҳандислик, енгил саноат соҳалари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, олий таълим ташкилотларининг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институти негизида Наманган давлат техника университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик, қурилиш, тўқимачилик, ахборот технологиялари ва дастурлаш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнига илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида миллий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятини уйғунлаштириш орқали ишлаб чиқариш, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун энг илғор инновацион технологияларни ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий ва илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун замонавий ўқув ва илмий лаборатория базасини шакллантириш ҳамда уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий илмий-амалий стажировкасини тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги техника йўналишида кадрлар тайёрловчи касбий таълим ташкилотларига ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишиши учун барча шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, уларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, таълим-тарбия ва амалиёт уйғунлигини самарали ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган давлат техника университетига бириктирилаётган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Университетда юридик шахс мақомисиз Илғор муҳандислик мактаби фаолиятини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактабида таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабалар танлов асосида сараланади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларнинг техник ва технологик тараққиётини таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактабида саноат ҳамкорлари томонидан тақдим этилган муаммолар портфели асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактаби фаолияти Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва амалий машғулотлар олиб бориши, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташи учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида соҳа корхоналарида мутахассислик кафедралари филиалларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Университетга етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида фаолият юритувчи чет эллик мутахассисларни ва етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари битирувчиси бўлган маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет бошқарув кадрлари лавозимларини олий таълим ташкилотларида юқори натижалар кўрсатган, узоқ йиллик иш тажрибасига эга, хорижий тилларни биладиган, нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёки малака оширган истиқболли мутахассислар, устувор равишда, илмий даражага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чорасини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет кампуси ва улардаги бино-иншоотларни юқори тезликдаги интернет билан таъминласин ҳамда ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ҳамда талабалари томонидан амалга оширилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш ҳамда сотиш мақсадида «спин-офф» корхонаси фаолиятини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетда ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш учун профессор-ўқитувчилар, жумладан, хориждан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳамда профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва таянч докторантларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юборишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил таълим ва танлов фанларини замонавий ишлаб чиқариш корхоналарининг таклифлари асосида ўқув режаларига киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг реал муаммолари асосида битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш ва талабаларнинг битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертация ҳимояларини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2026/2027 ўқув йилига қадар Университетнинг камида иккита бакалавриат таълим йўналиши ва учта магистратура мутахассислигининг халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилдан бошлаб йирик ишлаб чиқариш корхоналарини Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктириш ҳамда ушбу тизимнинг самарали фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Университет талабаларини амалиёт ўташ учун ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, таълим ва бошқа ташкилотларга бириктириш ҳамда юқори курс талабаларини ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Наманган тўқимачилик саноати институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга белгиланган тартибда Университет дипломи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Университет:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Университет фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-23-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-23-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Наманган давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш

1.

Наманган давлат техника университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Университетнинг ташкилий тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Университет

2.

Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш.

1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил февраль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш.

3. Кафедраларни зарур ўқув-услубий қўлланмалар ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш.

4. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил март

3.

Университетни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш.

1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Университет

2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2025 йил март

3. Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Наманган тўқимачилик саноати институтининг ишдан бўшатиладиган ишчи ва хизматчиларини белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш.

2025 йил апрель

4.

Талабаларга кўрсатилаётган хизматларни «Ягона дарча» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Регистратор офиси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил апрель

II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш

5.

Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш ҳамда Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш.

1. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш учун профессор-ўқитувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш асосларини белгилаш.

2025 йил май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Дарслик ва ўқув қўлланмаларини, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет харажатлари сметасида мунтазам маблағ ажратиш.

2026 йил январдан

3. Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларини ўқув адабиётлари янги авлоди билан таъминлаш мақсадида таҳририят-нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этиш, босмахонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий босма жиҳозлар билан таъминлаш.

2026 йил декабрь

6.

Университетда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида ТОП-1000 талик рўйхатга кирувчи нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари улушини ошириш.

1. Ўқув ва илмий жараёнга хорижий профессор-ўқитувчиларни, шунингдек, ўқув жараёнини янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида халқаро грантлар жалб қилиш бўйича нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларининг тажрибасини ўрганиш.

2. 2025-2026 йиллар мобайнида Университетга етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан ҳар йили юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни маърузалар ўқиш, махсус курслар ташкил этиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун жалб қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

халқаро грантлар, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

7.

Ҳамкор ташкилот ва корхоналарда кадрлар тайёрловчи мутахассислик кафедралари филиалларини ташкил этиш.

1. Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ҳамкор ташкилот ва корхоналарда мутахассислик кафедраларининг филиалларини ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет,

ҳамкор ташкилот ва корхоналар

2. Мутахассислик кафедраларининг филиалларида машғулотлар олиб борган ҳамда малакавий амалиёт ишларига раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Университет томонидан соатбай иш ҳақи тўлашни жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

8.

Университетнинг техника соҳасига оид 2 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 3 та магистратура мутахассислигини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

1. Таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2025 йил май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш.

2025 йил июнь

3. Хорижий экспертлар иштирокида таълим сифатини ошириш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш.

2025 йил июнь

4. Халқаро таълим стандартларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

2026 йил август

9.

Университет профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида тажриба оширишларини ташкил этиш.

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг 2025 — 2027 йилларда хорижда малака ошириш ва илмий-амалий стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш.

3. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар ва олий таълим ташкилотларида, шунингдек, корхоналарда стажировкалар ташкил этиш.

2025 — 2027 йиллар

10.

Университет ўқув жараёнларига хориждан профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Ўзаро ҳамкорлик асосида хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнларига жалб этиш.

2025 — 2027 йилларда

11.

Университетни нуфузли халқаро ташкилотлар рейтингига киритишга тайёрлаш.

1. Университетни нуфузли халқаро ташкилотлар рейтингига киритиш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Университетнинг нуфузли илмий-техник базаларда ўз профилига эга бўлишини таъминлаш.

2025 йил март

3. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларида Университет профилини очиш.

2025 йил декабрь

4. Университетни нуфузли халқаро ташкилотлар рейтингига киритиш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган мақсадли параметрлар ижросини мониторинг қилиб бориш.

2025 — 2027 йилларда ҳар олти ойда

12.

Университет тасарруфидаги академик лицейларда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш.

1. Академик лицей учун икки йиллик тизимга мослаштирилиб, чуқурлаштирилган фанлардан яратилган дарслик ва адабиётларни апробациядан ўтказиш ва чоп этишга тайёрлаш.

2025 йил июнь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Апробациядан ўтган ва нашр қилишга тайёрланган дарсликларни чоп этиш.

2025 йил август

3. Университет тасарруфидаги академик лицей ўқув дастурларини халқаро дастурлар («International Advanced Levels», «International Baccalaureate») асосида такомиллаштириш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

13.

Университет тасарруфидаги академик лицейнинг маънан эскирган ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий техника жиҳозларини хатловдан ўтказиш ва янги лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

1. Академик лицейнинг маънан эскирган ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий техника жиҳозларини хатловдан ўтказиш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Университет тасарруфидаги академик лицейни янги лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш

14.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида олий таълимдан кейинги таълимни тизимли ташкил этиш.

1. Университетнинг илмий салоҳиятини йилма-йил ошириб бориш мақсадида олий таълимдан кейинги таълимни тизимли ташкил этиш учун эҳтиёжлар юқори бўлган ихтисосликлар бўйича таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.

2025 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Университет тадқиқотчиларини хорижий олий таълим ташкилотларига докторантурага ўқишга юбориш.

2026 йил ноябрь

15.

Университет тадқиқотчиларининг илмий стажировкаларини ташкил этиш орқали илмий ишлар кўламини ошириш.

1. Университет илмий-техник, муҳандис ходимлари ва тадқиқотчиларини республика ва хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ташкилотларида, илмий-тадқиқот марказларида стажировкаларини ташкил этиш.

2. Наманган вилоятидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида тадқиқотчиларнинг стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрлаш ва амалга ошириш.

2025 йил октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Наманган вилояти ҳокимлиги

16.

Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш.

1. Наманган вилояти Ёшлар технопарки билан ҳамкорликда инновацион ишланмаларни яратиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш.

2. Университет кафедраларидаги илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, илмий лойиҳалар кўламини кенгайтириш ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш.

3. Тармоқ корхоналарининг муаммолари бўйича мавзулар базасини шакллантириш.

4. Тармоқ корхоналарининг буюртмаларига мувофиқ шартномалар тузиш ва лойиҳаларни бажариш.

2026 йил май

Ҳудуддаги тармоқ корхоналарининг маблағлари

Университет,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

17.

Университетда давлат илмий дастурлари доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ва тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш.

1. Давлат илмий дастурлари доирасида тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш.

2026 йил май

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

IV. Университетда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш

18.

Университетнинг ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий соҳада амалга ошириладиган 2025 йил учун мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Университет иш режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил февраль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Иш режани тасдиқлаш ва ижрога йўналтириш.

2025 йил март

19.

Университетда талабалар театр студияси фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Талабалар театр студияси фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Талабалар театр студияси фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил май

20.

Талабаларнинг ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя этишини таъминлаш мақсадида Наманган давлат техника университетининг одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш.

1. Одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

-

Университет

2. Барча босқичдаги талабаларни Одоб-ахлоқ кодекси билан таништириш.

2025 йил май

3. Одоб-ахлоқ кодексида белгиланган қоидаларга амал қилиниши юзасидан Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

2025 йил сентябрдан

21.

Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан талабалар учрашувларини ташкил этиш.

1. Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва ижодий кечалар ўтказиш рўйхатини шакллантириш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ, семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, масофавий тарзда ҳам ташкил қилиш.

режа асосида

V. Университет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

22.

Университетнинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш.

1. Бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш.

2025 йил август

23.

Университетнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашни 2026 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш.

1. Университетнинг бино ва иншоотларини таъмирталаблиги бўйича хатловдан ўтказиш.

2025 йил август

Республика бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги,

Университет

2. Хатлов натижасида таъмирталаб деб топилган бино ва иншоотларни ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таклиф киритиш.

2025 йил октябрь

24.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш.

1. Манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш режасини шакллантириш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Белгиланган режага асосан манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш.

2025 йил март

VI. Университет фаолиятини рақамлаштириш ва таълим жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш

25.

Университет кампуси ва улардаги бино-иншоотларнинг АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш.

1. Университетнинг мавжуд биноларида IT инфратузилмаси ҳолатини хатловдан ўтказиш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Университет

2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган IT қурилмаларини харид қилиш.

2025 йил июнь-июль

3. Университетнинг барча биноларини оптик толали каналлар орқали юқори тезликдаги интернетга улаш.

2025 йил август

4. Университетдаги серверларни узлуксиз захира электр таъминоти манбаи билан таъминлаш.

2025 йил сентябрь

26.

Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш.

1. Университетда «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимини ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Ахборот тизимига Университетнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш ҳамда таълим муассасаларига тегишли маълумотларни бирлаштириш.

2025 йил июнь

27.

Талабаларга онлайн усулда шартномалар олиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш.

1. Университет учун «Олий таълим тизимида тўлов хизматларини ягона ҳисоб рақами орқали қабул қилиш ва тақсимлаш ҳамда молиявий ҳисоботларни юритиш» (billing.edu.uz) ахборот тизимини ўрнатиш, созлаш ва алоҳида профиль яратиш, тегишли маълумотларни бирлаштириш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Талабаларга шартномаларни онлайн тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш.

2025 йил апрель

28.

Университетнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш.

1. Университетда мавжуд кутубхона фондини хатловдан ўтказиш ҳамда рақамлаштирилиши лозим бўлган ресурслар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Рўйхат асосида ресурсларни «Unilibrary» электрон кутубхона платформасига киритиш.

2025 йил май

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-23-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объектнинг номи

Манзили

Эгаллаган майдони, 2)

Балансда сақловчи

1.

1, 2, 3-ўқув бино-иншоотлари

Наманган шаҳри Янги Наманган тумани И. Каримов кўчаси 12-уй

110600,0

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

2.

600 ўринли талабалар турар жойи бино ва иншоотлари

Наманган шаҳри Янги Наманган тумани И. Каримов кўчаси 27-уй

14600,0

3.

Устахона ва омбор биноси

Наманган шаҳри Давлатобод тумани М. Муродов кўчаси 101-уй

2878,0

4.

4-ўқув биноси

Наманган шаҳри Янги Наманган тумани Анорзор кўчаси 1-уй

9573,0

5.

5-ўқув биноси

Наманган шаҳри Янги Наманган тумани 8 март кўчаси 6-А-уй

37900,0

6.

7-ўқув биноси

Уйчи тумани Ёрқўрғон қишлоғи Навоий кўчаси 1-уй

21300,0

7.

7-ўқув биноси очиқ спорт майдони

Уйчи тумани Ёрқўрғон қишлоғи Навоий кўчаси 1-уй

8600,0

8.

1, 2, 3, 4, 5, 6-ўқув бинолари, 1-ТТЖ биноси ва ошхона, фаоллар зали, спорт зал, ёрдамчи ўқув бино-иншоотлар

Наманган шаҳри Давлатобод тумани Косонсой кўчаси 7-уй

39655,4

Наманган муҳандислик-технология институти

9.

360 ўринли 2-ТТЖ биноси ва иншоотлари

Наманган шаҳри Давлатобод тумани И. Каримов кўчаси 1-уй

7806,3

10.

7-ўқув биноси

Наманган шаҳри Давлатобод тумани Спортчилар кўчаси 1-уй

4630,9

11.

8, 9, 10-ўқув бинолари

Наманган шаҳри Давлатобод тумани Спортчилар кўчаси 1-уй

16648,9

12.

11-ўқув биноси

Наманган шаҳри Давлатобод тумани Мустақиллик кўчаси 6-А-уй

9715,0

13.

1, 2, 3-ўқув биноси, спорт зал ва ёрдамчи бино-иншоотлар

Наманган шаҳри Давлатобод тумани Жанубий айланма йўли кўчаси 17-уй

2435,1

Наманган тўқимачилик саноати институти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-23-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган давлат техника университетига бириктирилаётган ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таълим ташкилоти номи

Қуввати

I. Ўрта махсус таълим ташкилотлари

1.

Наманган давлат техника университетининг 1-сон академик лицейи (Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи)

820

2.

Наманган давлат техника университетининг 2-сон академик лицейи (Наманган муҳандислик-технология институти академик лицейи)

600

II. Касбий таълим ташкилотлари

1.

Косонсой туман 1-сон политехникуми

810

2.

Косонсой туман 2-сон политехникуми

900

3.

Косонсой туман 3-сон политехникуми

555

4.

Мингбулоқ енгил саноат техникуми

540

5.

Мингбулоқ агротехнологиялар техникуми

720

6.

Мингбулоқ туман 1-сон политехникуми

1530

7.

Мингбулоқ туман 2-сон политехникуми

585

8.

Наманган туман 2-сон политехникуми

1050

9.

Наманган саноат ва иқтисодиёт техникуми

765

10.

Наманган хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми

1260

11.

Наманган шаҳар 1-сон политехникуми

540

12.

Наманган шаҳар 2-сон политехникуми

900

13.

Норин туман 1-сон политехникуми

1050

14.

Норин туман 2-сон политехникуми

720

15.

Поп туман 1-сон политехникуми

1050

16.

Поп туман 2-сон политехникуми

750

17.

Поп туман 3-сон политехникуми

870

18.

Тўрақўрғон туман 1-сон политехникуми

585

19.

Тўрақўрғон туман 2-сон политехникуми

540

20.

Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми

1050

21.

Уйчи туман 1-сон политехникуми

1530

22.

Уйчи туман 2-сон политехникуми

750

23.

Наманган саноат ва технологиялар техникуми

1050

24.

Учқўрғон саноат ва технологиялар техникуми

840

25.

Учқўрғон туман 1-сон политехникуми

960

26.

Учқўрғон туман 2-сон политехникуми

900

27.

Чортоқ туман 1-сон политехникуми

900

28.

Чортоқ туман 2-сон политехникуми

600

29.

Чуст туман 1-сон политехникуми

900

30.

Чуст туман 2-сон политехникуми

1080

31.

Янгиқўрғон туман 1-сон политехникуми

750

32.

Янгиқўрғон туман 2-сон политехникуми

615

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2025 й., 07/25/23/0071-сон)