24.01.2025 йилдаги ПҚ-22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, ишлаб чиқариш, муҳандислик, нефть ва газ, транспорт ва логистика соҳалари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, олий таълим ташкилотларининг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат технологияси, енгил саноат, нефть ва газ, яшил энергетика, архитектура ва қурилиш, транспорт ва логистика, агротехнология, ахборот технологиялари ва дастурлаш соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнига илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида миллий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш, муҳандислик соҳаларида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацион лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш ҳамда талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг саноат корхоналарида малакавий амалиёт ва стажировка ўташини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий ва илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун замонавий ўқув ва илмий лаборатория базасини шакллантириш ҳамда уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги техника йўналишида ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган касбий таълим ташкилотларига ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишиши учун барча шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, уларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, таълим-тарбия ва амалиёт уйғунлигини самарали ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро давлат техника университетига бириктирилаётган ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет бошқарув кадрлари лавозимларини олий таълим ташкилотларида юқори натижалар кўрсатган, узоқ йиллик иш тажрибасига эга, хорижий тилларни биладиган, нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёки малака оширган истиқболли мутахассислар, устувор равишда, илмий даражага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет кампуси, улардаги бино ва иншоотларни юқори тезликдаги интернет билан таъминласин ҳамда ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетда нефть ва газ муҳандислиги соҳасида Илғор муҳандислик мактаби фаолиятини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизимини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юборсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва амалий машғулотлар олиб бориши, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташи учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида соҳа корхоналарида мутахассислик кафедралари филиалларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ҳамда талабалари томонидан амалга оширилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш ҳамда сотиш мақсадида «спин-офф» корхонасини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида Университетда амалиётга йўналтирилган фанларни кўпайтириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил таълим ва танлов фанларини замонавий ишлаб чиқариш корхоналарининг таклифлари асосида ўқув режаларига киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг реал муаммолари асосида битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш ва талабаларнинг битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертация ҳимояларини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бухоро вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларни Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктириш ҳамда ушбу тизимнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Университет талабаларини амалиёт ўташ учун ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, таълим ва бошқа ташкилотларга бириктириш ҳамда юқори курс талабаларини ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Университет давлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга белгиланган тартибда Университет дипломи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Университет Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2026 йил 1 январдан бошлаб Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Университет фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-22-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Бухоро давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш

1.

Бухоро давлат техника университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Университетнинг ташкилий тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

2025 йил февраль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Университет

2.

Бухоро муҳандислик-технология институти ва Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти фаолиятини тугатиш ҳамда уларнинг асосий активларини хатловдан ўтказиб, Университетга бериш.

1. Асосий активларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан таълим муассасаларининг асосий активларини хатловдан ўтказиш ва Университетга бериш.

2025 йил февраль-март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги

3.

Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш.

1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил март

3. Кафедраларни зарур ўқув-услубий ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш.

2025 йил апрель

4. Кафедралар профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил апрель

4.

Университетни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш.

1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Университет

2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2025 йил март

3. Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчиларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш.

2025 йил апрель

II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш

5.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш.

1. Малака талаблари ва фан дастурларини шакллантириш мақсадида иш берувчилар таклифлари ҳамда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ТОП-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастурларини таҳлил қилиш.

2025 йил июль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Иш берувчилар таклифлари ва халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ТОП-300 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида таълим йўналишлари фанлар каталогини мақбуллаштириш.

2025 йил август

6.

Талабаларда танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш.

1. Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича хорижий педагог ходимлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йили

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Талабаларнинг мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш.

2025/2026 ўқув йили

3. Мустақил таълим жараёнини талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш.

2026/2027 ўқув йили

4. Ўқув жараёнига касбий компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш.

2026/2027 ўқув йили

7.

Университетнинг профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалари учун халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.

1. Нуфузли илмий-техник маълумотлар базасига эга компаниялар билан музокаралар олиб бориш.

2025 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Электрон маълумотлар базаларига обунани ташкил қилиш ҳамда улардан профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалар учун бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.

2025 йил сентябрь

8.

Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш ҳамда Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш.

1. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш учун профессор-ўқитувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш асосларини белгилаш.

2025 йил октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Дарслик ва ўқув қўлланмаларни, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет харажатлари сметасида мунтазам маблағ ажратиш.

2025 йил ноябрь

3. Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларини янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида таҳририят-нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этиш, босмахонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий босма жиҳозлар билан таъминлаш.

2026 йил декабрь

9.

Ҳамкор ташкилотларда кадрлар тайёрловчи кафедралар филиалларини ташкил этиш.

1. Ташкилот ва корхоналарда Университет мутахассислик кафедраларининг филиалларини ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Университет,

ҳамкор ташкилотлар

2. Кафедралар филиалларида машғулотлар ўтказган ҳамда малакавий амалиёт ишларига раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Университет томонидан соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

10.

Халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ТОП-500 талик рўйхатдан ўрин олган олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш.

1. Халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ТОП-500 талик рўйхатдан ўрин олган олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2025 йил ноябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Хорижий олий таълим ташкилотлари билан тегишли таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурларини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми ва шартномаларни расмийлаштириш.

2025 йил декабрь

3. Қўшма таълим дастурлари асосида муҳандислик соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

11.

Университетда халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида ТОП-1000 талик рўйхатга кирувчи хорижий нуфузли олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари улушини ошириш.

  1. Ўқув ва илмий жараёнга хорижий профессор ва ўқитувчиларни таклиф қилиш, шунингдек, ўқув жараёнини янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида халқаро грантлар жалб қилиш бўйича етакчи хорижий олий таълим ташкилотининг тажрибасини ўрганиш.

2. Университет ўқув жараёнларига етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан ҳар йили энг камида 10 нафар юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш.

2025 — 2027 йиллар

Халқаро грантлар, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

12.

Дунёнинг етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни кенгайтириш.

  1. Университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларини етакчи хорижий олий таълим ташкилотларида икки томонлама алмашув дастурлари асосида малака ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш.
  1. Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг нуфузли халқаро таълим, илмий-амалий кўргазмалар, ярмаркалар ҳамда хорижий олий таълим ташкилотларида ўтказиладиган форумлар, конференциялар ва тадбирларда иштирокини таъминлаш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Халқаро грантлар, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

13.

Муҳандислик соҳаларига оид 2 та таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

1. Ички ва ташқи таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш.

2026 йил март

3. Хорижий экспертлар иштирокида ички ва ташқи сифатни таъминлаш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш.

2026 йил июнь

4. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

2026/2027 ўқув йили

14.

Университетда муҳандислик фанларидан дарс берадиган профессор-ўқитувчиларнинг республика ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларида қисқа муддатли стажировкаларини ташкил этиш.

1. Профессор-ўқитувчиларнинг республика ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида қисқа муддатли стажировка ўташини ташкил этиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Университет

2. Республика ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларида профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ўташларини ташкил этиш.

режа-график асосида

15.

Университетда таълим сифати ва самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш мақсадида профессор-ўқитувчиларни хорижда тажриба орттириш учун юбориш.

1. Хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш.

2025-2026 йилларда

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Ўзаро ҳамкорлик шартномалари асосида хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига Университет профессор-ўқитувчиларини тажриба орттириш учун юбориш.

2026-2027 йилларда

16.

Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи ТОП-1000 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ва самарали ишларни олиб бориш.

1. Университет халқаро рейтингини ошириш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш.

2025 йил февраль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Таҳлил натижаларига қараб халқаро эътироф этилган агентликлар томонидан эълон қилинган рейтингларда иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижрога йўналтириш.

2025 йил май

17.

Университет талабаларини бевосита ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш.

1. Талабалар амалиётини мақсадли ташкил этиш мақсадида уларни асосий иш берувчи корхона ва ташкилотларга бириктириш.

Ҳар йили октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Университет

2. Тегишли таълим йўналишлари бўйича талабалар амалиётларини муайян ташкилот ва корхоналарида келишув асосида тизимли ташкил этиш.

3. Талабаларнинг, амалиёт ўташ даврида муайян ташкилотлар ва корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига иш жойлашишларига кўмаклашиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

18.

Университет тизимидаги академик лицейнинг маънан эскирган ўқув-лаборатория ускунаси, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий техника жиҳозларини хатловдан ўтказиш ҳамда янги лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

1. Академик лицейнинг маънан эскирган ўқув-лаборатория ускунаси, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси ва бошқа ташкилий техника жиҳозларини хатловдан ўтказиш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Университет тизимидаги академик лицейни янги лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

2026/2027 ўқув йилига қадар

19.

Университет тизимида илғор хорижий тажрибалар асосида республика нефт-газ саноати ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда Илғор муҳандислик мактабини ташкил этиш.

1. Илғор муҳандислик мактаби моддий-техника базасини (ўқув ҳамда ишлаб чиқариш лабораториялари) шакллантириш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳамкор ишлаб чиқариш корхоналари маблағлари,

Инновацион ривожланиш агентлиги грантлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Университет

2. Талабалар ичидан танлов асосида нефт-газ саноати ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор йўналишлар бўйича тадқиқотчи муҳандис-технологларни тайёрлаш.

3. Илғор муҳандислик мактаби талабалари томонидан ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор илмий инновацион лойиҳаларни бажаришни ташкил этиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

20.

Ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида маҳаллалардаги ишсиз ҳамда имконияти чекланган хотин-қизларни жалб қилиш орқали хотин-қизлар учун IT марказ фаолиятини йўлга қўйиш.

1. IT марказ низоми ва марказ фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Университет

2. Марказ ўқувчилари учун малакали дастурчилар иштирокида маҳорат дарсларини ташкил этиш чораларини кўриш.

2025 йил июнь

3. Хотин-қизларнинг IT соҳаси бўйича энг яхши стартап лойиҳаларини молиялаштириб бориш.

2025 йил август

21.

Йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларини Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктириш ҳамда ушбу тизимнинг самарали фаолиятини ташкил этиш.

«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» АЖ, «Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси», «Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси» каби йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларини Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктириш ҳамда ушбу тизимнинг самарали фаолиятини ташкил этиш.

Бунда бириктирилган саноат ҳамкорлари Университетга:

илмий лойиҳалар учун маблағ ажратишини;

кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмалар сонини белгилашини;

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун молиявий кўмак суммаси ажратишини таъминлаш.

2025 йилдан бошлаб доимий

Университетга бириктирилган саноат ҳамкорлари маблағлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Университетга бириктирилган ҳамкор корхона ва ташкилотлар

III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш

22.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтини тизимли ташкил этиш.

1. Эҳтиёж юқори бўлган ихтисосликлар бўйича таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.

2. Университет тадқиқотчиларини хорижий олий таълим ташкилотларига мақсадли докторантурага ўқишга юбориш.

2025 йил май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

23.

Университет профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари ва талабаларининг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш.

1. Университетнинг илмий-тадқиқот марказлари томонидан яшил иқтисод, экологик муаммолар, инклюзивлик, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, рақамлаштириш соҳасида тадқиқотларни амалга оширишда Давлат бюджети ва халқаро грантлар маблағларини кенг жалб қилиш.

2025 йил апрель

Давлат бюджети, грант ва халқаро грант маблағлари

Университет,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

ҳамкор корхона ва ташкилотлар

2. Инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги тадқиқотчиларнинг ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кичик инновацион корхона ташкил этиш.

2025 йил май

24.

Университет тадқиқотчилари учун илмий стажировкаларни ташкил этиш орқали илмий ишлар кўламини ошириш.

1. Университет ёш олимлари, илмий-техник ва муҳандис ходимларининг республика ва хорижий давлатлар етакчи олий таълим ташкилотларида, илмий-тадқиқот марказларида стажировкаларини ташкил этиш.

2. Бухоро вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташ бўйича дастурлар тайёрлаш ва амалга ошириш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

25.

Университетнинг илм-фан соҳасидаги фаолиятини халқаро миқёсда эътироф этиш ва ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Университетнинг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини халқаро тадқиқот дастурларида иштирок этиш кўламини ошириш.

2. Илм-фаннинг устувор йўналишлари бўйича фанлараро халқаро конференциялар ва семинарларни ташкил этиш.

3. Ҳамкорликда халқаро илмий лойиҳаларни бажариш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Университет

26.

Вилоятдаги олий таълим ташкилотлари талабалари, профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчилари томонидан бажарилган илмий-инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш мақсадида Университет базасида «Инно» инновацион ўқув ишлаб-чиқариш технопарки фаолиятини йўлга қўйиш.

Бухоро шаҳри, «Bukhara City» замонавий тураржой ва бизнес маркази мажмуаси ҳудудидаги 1,8 га майдондан иборат 49-лотнинг 1,0 га ер майдонида қурилиши режалаштирилган «Инно» инновацион ўқув ишлаб-чиқариш технопарк фаолиятини Бухоро давлат техника университети ҳудудида ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил март

-

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Университет

IV. Университетда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш

27.

Университетда беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари ташкил этиш учун зарур хона, жиҳозлар ажратиш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил апрель

28.

Университетда «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ташкил этиш.

1. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартибини (низоми) ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартиби асосида танловларни юқори савияда ўтказиш.

2025 йил май

29.

Романлар, ҳикоялар ва кинофильмлар орқали ёшлар онгида халқ қаҳрамонлари ҳақида чуқур тасаввур уйғотиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш.

1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, жадид боболаримиз, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий кечалар ва учрашувларни ташкил этиш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Талабаларнинг театр ва музейларга ташрифини ташкил этиш.

3. Талабаларга фильмлар намойишини ташкил этиш.

режа асосида

V. Университет моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

30.

Университетда «Физик-кимёвий таҳлиллар», «Нефт-газ, озиқ овқат ва кимё саноат муаммолари» ҳамда «Яшил энергетика, энергоаудит» ва бошқа йўналишларда илмий-тадқиқот лабораторияларини ўзида бириктирган марказлашган илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

1. Лаборатория лойиҳасини ишлаб чиқиш, смета ҳужжатларини тайёрлаш.

2025 йил апрель

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Лаборатория жиҳозлари, асбоб ва ускуналари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил май

3. Марказлашган лаборатория ташкил этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил октябрь

31.

Университетнинг бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш.

1. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш. Бунда Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ Университет кампусини босқичма-босқич инклюзив ва «яшил кампус»га айлантиришни назарда тутиш.

2025 йил сентябрь

VI. Университет фаолиятини рақамлаштириш ва таълим жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш

32.

Олий таълим ташкилоти кампуси ва улардаги бино-иншоотларнинг АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш.

1. Олий таълим ташкилотининг мавжуд биноларида IT инфратузилма ҳолатини хатловдан ўтказиш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Университет

2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган IT қурилмаларни харид қилиш.

2025 йил июнь-июль

3. Олий таълим ташкилотининг барча биноларини оптик толали каналлар орқали юқори тезликдаги интернетга улаш.

2025 йил август

4. Олий таълим ташкилотидаги серверларни узлуксиз захира электр манбаи билан таъминлаш.

2025 йил сентябрь

33.

Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш.

1. «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (НEMIS)»ни ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш.

2025 йил апрель

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Ахборот тизимига Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш ҳамда олий таълим ташкилотларига тегишли маълумотларни бирлаштириш.

2025 йил июнь

34.

Талабаларга онлайн усулда шартномалар олиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш.

1. «Олий таълим тизимида тўлов хизматларини ягона ҳисоб рақами орқали қабул қилиш ва тақсимлаш ҳамда молиявий ҳисоботларни юритиш (billing.edu.uz)» тизимини созлаш ва алоҳида профиль яратиш, олий таълим ташкилотларига тегишли маълумотларни бирлаштириш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Талабаларга шартномаларни онлайн тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш.

2025 йил апрель

35.

Талабаларга кўрсатилаётган хизматларни «Ягона дарча» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида «Регистратор офиси» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Регистратор офиси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил апрель

36.

Университетнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш.

1. Университетда мавжуд кутубхона фондини хатловдан ўтказиш ҳамда рақамлаштирилиши лозим бўлган ресурслар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Университет

2. Рўйхат асосида ресурсларни «Unilibrary» электрон кутубхона платформасига киритиш.

2025 йил апрель

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-22-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро давлат техника университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объект номи

Манзили

Эгаллаган майдони, 2)

Балансда сақловчи

1.

1-ўқув-лаборатория биноси

Бухоро шаҳри Аҳмад Дониш МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 15-уй

13 476,1

Бухоро муҳандислик-технология институти

2.

2-ўқув-лаборатория биноси

Бухоро шаҳри Аҳмад Дониш МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 15-уй

14 354,8

3.

3-ўқув-лаборатория биноси

Бухоро шаҳри Аҳмад Дониш МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 15-уй

6 647,4

4.

4-ўқув биноси

Бухоро шаҳри Навоий шоҳ кўчаси 12 а-уй

2 646,3

5.

1-талабалар тураржойи

Бухоро шаҳри Навоий шоҳ кўчаси 12-уй

6 037,8

6.

2-талабалар тураржойи

Бухоро шаҳри Навоий шоҳ кўчаси 12 а-уй

2 418,1

7.

3-талабалар тураржойи

Бухоро шаҳри Навоий шоҳ кўчаси 12 б-уй

6 626,5

8.

Спорт зал

Бухоро шаҳри Аҳмад Дониш МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 15-уй

1 071,8

9.

Лаборатория биноси

Бухоро шаҳри Аҳмад Дониш МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 15-уй

257,9

10.

Тренажёр зали

Бухоро шаҳри Аҳмад Дониш МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 15-уй

174,5

11.

Автогараж

Бухоро шаҳри А. Бобоқулов кўчаси 10-уй

2 541,7

12.

Ошхона (2-ўқув-лаборатория биноси ҳудудида)

Бухоро шаҳри Аҳмад Дониш МФЙ Қ.Муртазоев кўчаси 15-уй

74,0

13.

Хизмат уйи

Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 3-уй

444,5

14.

Ҳожатхона (1-талабалар тураржойи ҳудудида)

Бухоро шаҳри Навоий шоҳ кўчаси 12-уй

178,5

15.

Бош ўқув биноси

Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчаси 32-уй

1 438,2

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти

16.

2-ўқув биноси

Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчаси 32-уй

3 504,8

17.

АРМ ва лаборатория

Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчаси 32-уй

2 967,5

18.

1-талабалар тураржойи

Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчаси 32-уй

789,2

19.

2-талабалар тураржойи

Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчаси 32-уй

789,2

20.

3-талабалар тураржойи

Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчаси 32-уй

1 069,3

21.

Технопарк

Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчаси 32-уй

3 520,4

22.

Ўқув-амалиёт полигони

Ромитан тумани «Қоқиштувон» МФЙ

24 500,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-22-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро давлат техника университетига бириктирилаётган ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таълим ташкилоти номи

Қуввати

I. Ўрта махсус таълим ташкилоти

1.

Бухоро давлат техника университети академик лицейи (Бухоро муҳандислик-технология институти академик лицейи)

825

II. Касбий таълим ташкилотлари

2.

Бухоро туман политехникуми

720

3.

Бухоро энергетика, нефть ва газ саноати техникуми

900

4.

Вобкент саноат ва транспорт техникуми

780

5.

Ғиждувон агротехнологиялар техникуми

600

6.

Ғиждувон туман 1-сон политехникуми

720

7.

Ғиждувон туман 2-сон политехникуми

900

8.

Ғиждувон туман 3-сон политехникуми

645

9.

Жондор туман политехникуми

900

10.

Жондор агротехнологиялар техникуми

645

11.

Когон шаҳар политехникуми

720

12.

Қоракўл туман 1-сон политехникуми

555

13.

Қоракўл туман 2-сон политехникуми

615

14.

Қоровулбозор туман политехникуми

600

15.

Олот туман политехникуми

810

16.

Пешку туман 1-сон политехникуми

900

17.

Пешку туман 2-сон политехникуми

615

18.

Ромитан туман 1-сон политехникуми

720

19.

Ромитан туман 2-сон политехникуми

795

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2025 й., 07/25/22/0072-сон)