22.01.2025 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.01.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон фармонлари, шунингдек «Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш учун қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини амалиётга татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига саноат соҳасидаги нуфузли халқаро бренд мутахассисларини жалб қилишда йиғим ундирилишидан озод этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий брендларни яратиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш тартибини соддалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун юридик шахс электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра ғолиб деб топилган тақдирда қайта давлат рўйхатидан ўтказилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 июлдаги 463-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси «(махсус иқтисодий зоналар иштирокчиси бўлиш учун берилган аризалари қаноатлантирилган юридик шахслар бундан мустасно)» сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 20-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «ж» ва «з» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Саноат йўналишлари бўйича жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича хорижий мутахассислар сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун — улар халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингларидаги нуфузли халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари ва миллий брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари томонидан жалб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун — нуфузли халқаро бренд ташкилотида фаолият юритаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6-позициянинг учинчи устуни «1 баравари» сўзларидан кейин «(халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингларидаги нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 7-позициянинг учинчи устунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингларидаги нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун йиғим ундирилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «а2» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а2) халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингларидаги нуфузли халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари ва миллий брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Саноат йўналишлари бўйича жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича хорижий мутахассислар сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун — тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 сентябрдаги 452-сон қарори билан тасдиқланган Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«221. Электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахс махсус иқтисодий зона ҳудудидан қайта давлат рўйхатидан ўтказилади (илгари махсус иқтисодий зона ҳудудидан давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвесторни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда Давлат хизматлари марказига юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инвестор Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига юборилган электрон-онлайн аукцион савдоларида ғолиб бўлганлиги ҳақидаги хабарнома асосида автоматик тарзда қайта рўйхатдан ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга Дирекция томонидан давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Инвестор (юридик шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари)

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтади ҳамда бевосита махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига (кейинги ўринларда — Дирекция) мурожаат қилади.

Реал вақт режимида

2-босқич

1. Давлат хизматлари марказлари

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини Дирекцияга электрон шаклда юборади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Дирекция

1. Тақдим қилинган инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда натижаси бўйича:

а) махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ҳужжатлар тўпламини қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда асослантирилган хулоса хатини тақдим этади;

б) ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаса, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни тақдим этади.

Ҳужжатлар келиб тушгандан бошлаб
10 иш куни мобайнида

4-босқич

Дирекция

Маъқулланган инвестиция буюртманомасида талаб этилган ҳажмдаги ер майдони ёки бўш бино ва иншоотни электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради.

Қарор қабул қилингандан бошлаб 3 иш куни мобайнида

5-босқич

Инвестор

Электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахсни махсус иқтисодий зона ҳудудида қайта (ёки ўзи ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатидан ўтказади (илгари махсус иқтисодий зона ҳудудидан давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар бундан мустасно).

Онлайн-аукцион савдолари якунлангандан сўнг 5 иш куни мобайнида

6-босқич

Дирекция

Дирекция электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби билан махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битимини ва ижара шартномасини тузади ёки зарур бўлганда, битим қоидаларини келишиш мақсадида музокаралар ўтказади.

Онлайн-аукцион савдолари якунлангандан бошлаб 3 иш куни мобайнида

7-босқич

Инвестор

1. Махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

2. Махсус иқтисодий зона иштирокчилари реестрига киритиш учун бир марталик тўловни амалга оширади.

Инвестиция битими имзолангандан бошлаб 2 иш куни мобайнида

8-босқич

Дирекция

Инвесторни махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва унга гувоҳнома беради.

Ҳужжатларни олган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 09/25/30/0065-сон)