28.09.1954 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апатрид мақоми тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУҚАДДИМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси барча одамлар асосий ҳуқуқ ва эркинликлардан ҳеч бир камситишсиз фойдаланишлари кераклиги принципини ўрнатганлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўп марта апатридлар тақдирига чуқур қизиқиш билдирганлигини ҳамда апатридларнинг белгиланган асосий ҳуқуқ ва эркинликлардан иложи борича кенгроқ фойдаланишини таъминлаш учун саъй-ҳаракатлар қилганлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, қочоқ ҳисобланадиган апатридлар 1951 йил 28 июлдаги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенция томонидан қамраб олинганлигини ҳамда ушбу Конвенция томонидан қамраб олинмаган кўпгина апатридларнинг борлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апатридларнинг аҳволини халқаро битим билан тартибга солиш ва яхшилаш мақсадга мувофиқлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. «Апатрид» тушунчасини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияда «апатрид» атамаси бирон бир давлат томонидан, унинг қонунига кўра фуқаро деб ҳисобланмайдиган шахс назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенциянинг қоидалари қуйидагиларга қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссаридан ташқари, ҳозирги вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошқа органлари ёки муассасалари ҳимояси ёхуд ёрдамидан фойдаланаётган шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) ўзлари яшаётган мамлакатнинг ваколатли органлари ушбу мамлакатнинг фуқаролиги билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларни тан оладиган шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) уларга нисбатан эҳтимол тутишга жиддий асослар бўлган шахсларга, яъни улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шу каби жиноятларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида тузилган халқаро ҳужжатларда қилмишлари учун белгилаб қўйилган тинчликка қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ёки инсониятга қарши жиноятлар содир этганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) улар ушбу давлатга киритилгунга қадар бошпана берган мамлакат ташқарисида носиёсий хусусиятга эга оғир жиноят содир этганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадлари ва тамойилларига зид бўлган хатти-ҳаракатларни содир этган айбдорлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Умумий мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир апатридда ҳозир ўзи бўлиб турган мамлакатга нисбатан мажбуриятлар мавжуд бўлиб, хусусан, у қонунлар ва қарорларга, шунингдек жамоат тартибини сақлаб туриш учун қабул қилинадиган чораларга бўйсуниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Камситишга йўл қўймаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар ушбу Конвенция қоидаларини апатридларга нисбатан ирқи, дини ёки келиб чиқиш мамлакати белгиси бўйича ҳеч бир камситишга йўл қўймасдан қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Диний эътиқодлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар ўз ҳудудларида бўлган апатридларга камида ўз фуқароларига нисбатан бўлгани каби ўз динига эркин эътиқод қилиш ва болаларига диний тарбияни эркин беришга қулай шароит тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ушбу конвенциядан қатъи назар тақдим этилган ҳуқуқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциядаги ҳеч нарса апатридларга қайсидир бир Аҳдлашувчи давлат томонидан ушбу Конвенциядан қатъи назар тақдим этилган ҳеч бир ҳуқуқ ва устунликларни бузмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. «Худди шундай вазиятларда» ифодаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда «худди шундай вазиятларда» ифодаси апатрид, агар ўзи апатрид бўлмаганида, ўз хусусияти бўйича апатрид қондиришга қодир бўлмаган ҳар қандай талабларни (жумладан, мамлакатда бўлиш ёки яшаш муддати ва шартларига тегишли талаблар) истисно этган ҳолда, мазкур алоҳида шахсни тегишли ҳуқуқдан фойдаланишини қондириши зарур бўлган ҳар қандай талабларни қондириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзаро муносабатлар принципидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар ушбу Конвенцияга асосланган ҳолда, апатридларга янада қулайроқ ҳуқуқий қоида тақдим этиладиган ҳолатлардан ташқари, уларга умуман, чет элликлар фойдаланадиган қоидаларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Барча апатридлар Аҳдлашувчи давлатлар ҳудудларида уч йиллик яшаш муддати тугагандан кейин қонунчилик орқали ўрнатилган ўзаролик талабидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат апатридларга мазкур Конвенция ушбу давлатга нисбатан кучга кирган кунида ҳеч бир ўзаро муносабатларсиз эга бўлган ҳуқуқ ва имтиёзларни кейинчалик ҳам уларга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи давлатлар апатридларга, улар 2 ва 3-бандларга кўра эга бўлган ҳуқуқларидан ташқари, ҳеч бир ўзаро муносабатларсиз ҳуқуқ ва имтиёзларнинг тақдим этилиши имкониятига ҳамда 2 ва 3-бандларда кўзда тутилган шартларга жавоб бермайдиган апатридларнинг ўзаролик талабларидан озод қилиниши эҳтимолига хайрихоҳлик билан қарайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2 ва 3-банди қоидалари ушбу Конвенциянинг 13, 18, 19, 21 ва 22-моддаларида қайд этилган ҳуқуқ ва имтиёзларга, ҳам уларда кўзда тутилмаган ҳуқуқ ва имтиёзларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Истисно чораларидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар томонидан фуқаролар ёки чет эл давлатининг собиқ фуқаролари бўлган шахсларнинг мол-мулки ёки манфаатларига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган истисно чоралари апатридларга нисбатан, уларнинг аввал ушбу чет эл давлатининг фуқаролигига эга бўлганликларига асосан қўлланилмайди. Қонунчилиги ушбу моддада ифода этилган умумий принципни қўллашга йўл қўймайдиган Аҳдлашувчи давлатлар тегишли ҳолатларда, бундай апатридлар манфаатларини кўзлаб истиснолар ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Вақтинчалик чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда ҳеч нарса Аҳдлашувчи давлатнинг уруш пайтида ёки бошқа фавқулодда ва алоҳида вазиятларда давлат хавфсизлиги манфаатларида зарур деб ҳисоблайдиган вақтинчалик чораларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди, бу эса ушбу Аҳдлашувчи давлат у ёки бу муайян шахснинг ҳақиқатан апатрид эканлигини аниқлагунча ва унга нисбатан ана шундай чораларнинг кейинчалик қўлланилиши давлат хавфсизлиги манфаатлари учун зарурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Яшашнинг узлуксизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар апатрид иккинчи жаҳон уруши пайтида депортация қилинган ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ҳудудига жўнатилган ҳамда ўша ерда яшаётган бўлса, бундай мажбурий бўлиш вақти ушбу ҳудуд доирасида қонуний яшаш вақти сифатида қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар апатрид иккинчи жаҳон уруши пайтида Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ҳудудидан депортация қилинган ва ушбу Конвенция кучга киргунга қадар ўша ерда доимий яшаш мақсадида қайтиб келган бўлса, у ҳолда бундай депортациядан олдин ва кейин яшаш даври яшашнинг узлуксизлиги талаб қилинадиган барча ҳолатларда бир узлуксиз давр сифатида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Денгизчи апатридлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар апатридлар Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг байроғи остида сузиб юрган кемалар экипажида яхши хизмат қилувчи шахслар бўлса, бу давлат ушбу шахсларнинг ўз ҳудудида жойлашишига ва уларга йўл ҳужжатларини беришга ёки ўз ҳудудига, хусусан, бирон бир бошқа мамлакатда жойлашишини енгиллаштириш мақсадида вақтинча кириш ҳуқуқини тақдим этишга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. ҲУҚУҚИЙ МАҚОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Шахсий мақом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Апатриднинг шахсий мақоми, у жойлашган мамлакат қонунлари ёки у бўлмаса, у яшайдиган мамлакат қонунлари билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Апатриднинг шахсий мақоми билан боғлиқ аввалдан мавжуд бўлган ҳуқуқига ва, хусусан, никоҳдан келиб чиқадиган ҳуқуқига, зарур ҳолларда, тегишли ҳуқуқ ушбу давлат қонунлари томонидан тан олинган ҳуқуқлардан бири бўлиши шарти билан, мазкур давлатнинг қонунларида белгилаб қўйилган расмиятчиликлар, агар бу шахс апатрид бўлмаганида, Аҳдлашувчи давлатлар томонидан бажарилиши бўйича амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Кўчар ва кўчмас мулк
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар кўчар ва кўчмас мулкни олишга ҳамда бу билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларга нисбатан, шунингдек кўчар ва кўчмас мулкка тааллуқли ижара ҳамда бошқа шартномаларга нисбатан апатридларга, иложи борича қулайроқ имкониятларни, ҳар ҳолда, ана шундай вазиятларда, одатда чет элликлар фойдаланадигандан кам бўлмаган қулай имкониятларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Муаллифлик ва саноат ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат ҳуқуқлари, хусусан, ихтиро қилиш, чизмалар ва моделлар, савдо маркалари, фирмалар номига бўлган ҳуқуқлар ҳамда адабий, бадиий ва илмий асарларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тааллуқли масалаларда, одатий турар жойига эга бўлган мамлакатдаги апатридларга ушбу мамлакат фуқароларига бўлгани каби бир хил ҳимоя тақдим этилади. Ҳар қандай бошқа Аҳдлашувчи давлат ҳудудида одатий турар жойига эга бўлган апатридларга бу ҳудуддаги мамлакат фуқароларига бўлгани каби бир хил ҳимоя тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ассоциациялар ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий хусусиятга эга бўлмаган ҳамда фойда олиш мақсадини кўзламайдиган ассоциациялар ва касаба уюшмаларига нисбатан Аҳдлашувчи давлатлар ўз ҳудудларида қонуний яшаётган апатридларга худди ана шундай вазиятда чет эл фуқаролари учун белгиланганига мутаносиб янада қулай имконият тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир апатрид барча Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳудудларида судларга эркин мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳудудида одатий турар жойга эга бўлган ҳар бир апатрид ўз фуқаролари каби судга, хусусан, ҳуқуқий ёрдам ва суд харажатларини тўлашдан озод этиш масалаларида мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзининг одатий яшаш мамлакатидан ташқари, бошқа барча мамлакатлардаги ҳар бир апатридга 2-бандда қайд этилган масалалар бўйича унинг одатий турар жойидаги мамлакат фуқаросига бўлгани каби бир хил қоидалар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ: ДАРОМАД КЕЛТИРАДИГАН МАШҒУЛОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ёлланиб ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар ўзларининг ҳудудларида қонуний яшаётган апатридларга, уларнинг ёлланиб ишлаш ҳуқуқига нисбатан, худди шундай ҳолатларда хорижий давлатлар фуқаролари фойдаланадигандан янада қулайроқ ҳуқуқий имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатлар барча апатридларнинг ва, хусусан, ишчи кучини ёллаш дастурини бажариш тартиби ёки иммиграция режаларига мувофиқ ўз ҳудудларига кирган апатридларнинг ёлланиб ишлашга нисбатан ҳуқуқларининг фуқаролар ҳуқуқлари билан тенглаштириш имкониятига хайрихоҳлик билан қарайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ўз корхонасида ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар, уларнинг ҳудудларида қонуний яшаётган апатридларга мустақил равишда қишлоқ хўжалиги, саноат, ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланиш, шунингдек савдо ва саноат ширкатларини таъсис этиш ҳуқуқларига нисбатан қулайроқ ҳуқуқий имкониятни, ҳар ҳолда худди шундай вазиятларда, одатда чет элликлар фойдаланадиганидан кам бўлмаган қулай ҳуқуқий имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Эркин касблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат, уларнинг ҳудудида қонуний яшаётган ва ушбу давлатнинг ваколатли ҳокимликлари томонидан эътироф этилган дипломга эга бўлган, эркин касблар билан шуғулланишни истаган апатридларга қулайроқ ҳуқуқий имкониятни, одатда худди шундай вазиятларда чет элликлар фойдаланадиганидан кам бўлмаган имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ: ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Паёклар тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутун аҳоли учун танқис маҳсулотларни умумий тақсимлашни тартибга соладиган паёклар тизимининг мажбурийлиги мавжуд бўлганда, бундай тизим апатридларга фуқаролар билан тенг асосда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Уй-жой масаласи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой масаласи қонунлар ёки қарорлар билан тартибга солиниши ёхуд давлат ҳокимияти назорати остида бўлса, Аҳдлашувчи давлатлар ўз ҳудудларида қонуний яшаётган апатридларга иложи борича қулайроқ ҳуқуқий имкониятни, ҳар ҳолда, одатда худди шундай вазиятларда хорижликлар фойдаланадигандан кам бўлмаган имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Халқ таълими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар апатридларга бошланғич таълимга нисбатан фуқароларга бўлгани каби бир хил ҳуқуқий имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатлар апатридларга бошланғич таълимдан ташқари, халқ таълимининг бошқа турларига ва, хусусан, ўқиш имконияти, чет эл аттестати, диплом ва даражаларини тан олиш, ўқиш ҳуқуқи учун тўлов ва йиғимлардан озод қилиш, шунингдек стипендия беришга нисбатан иложи борича қулайроқ ҳуқуқий ҳолатни ва ҳар ҳолда, одатда худди шундай вазиятларда чет элликлар фойдаланадиганидан кам бўлмаган имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ҳукумат ёрдами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар, уларнинг ҳудудларида қонуний яшаётган апатридларга ўз фуқаролари каби ҳукумат ёрдами ва қўллаб-қувватлашидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Меҳнат қонунчилиги ва ижтимоий таъминот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар фуқароларига бўлгани каби уларнинг ҳудудларида қонуний яшаётган апатридларга қуйидаги ҳолатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) меҳнат учун ҳақ, жумладан, оилага нафақа, агар бундай нафақалар меҳнат ҳақининг бир қисми бўлса, иш вақтидан ортиқча иш, пул тўланадиган таътил, уйдаги ишни чеклаш, ёлланиб ишлаётган шахсларнинг энг кичик ёши, аёллар ва ўсмирлар учун шогирдлик ҳамда касбий тайёргарлик ва жамоавий шартномалар манфаатларидан фойдаланиш, чунки ушбу масалалар қонунлар ёки фармойишлар билан тартибга солинади ҳамда маъмурий ҳокимият томонидан назорат қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қуйидаги чекловлар билан ижтимоий таъминот (ишда бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар, оналик, касалланиш, ногиронлик, қарилик, ўлим, ишсизлик, оилага нисбатан мажбуриятлар ва ички қонунлар ёхуд қарорларга мувофиқ ижтимоий таъминот тизимида кўзда тутилган бошқа ҳодисаларга тааллуқли қонун ҳужжатлари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) эга бўлинган ҳуқуқ ва эга бўлиш жараёнидаги ҳуқуқларни сақлашнинг тегишли тартиби мавжуд бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) яшаш мамлакатининг қонун ёки фармойишлари тўлиқ давлат маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган тўлиқ ёки қисман нафақа ҳамда нормал пенсия олиш учун талаб қилинадиган бадалларга нисбатан барча шартларни бажармаган шахсларга бериладиган нафақаларни олишнинг махсус тартибини тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Апатриднинг ишда бахтсиз ҳодиса оқибатида юзага келган ўлими ёки касб касаллигига чалиниши учун товон пули олишга бўлган ҳуқуқига манфаатдор шахснинг Аҳдлашувчи давлат ҳудудида яшамаслиги ҳолати таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи давлатлар апатридларга ижтимоий таъминотга нисбатан эга бўлинган ҳуқуқ ва эга бўлиш жараёнидаги ҳуқуқларни сақлаш тўғрисидаги ўзлари ўртасида тузилган ёки келажакда тузилиши мумкин бўлган битимлардан келиб чиқадиган имтиёзларни фақат ушбу қайд қилинган битимларни имзолаган давлатлар фуқароларига нисбатан қўлланиладиган шартларга риоя қилган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи давлатлар ҳар қандай вақтда ушбу Аҳдлашувчи давлатлар ва шартномада иштирок этмаётган давлатлар ўртасида кучга кириши мумкин бўлган шу каби битимлардан келиб чиқадиган имтиёзларни имкони борича апатридларга тақдим этиш тўғрисидаги масалага хайрихоҳлик билан муносабатда бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ: МАЪМУРИЙ ЧОРАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Маъмурий кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Апатридлар томонидан бирон бир ҳуқуқдан фойдаланишда, одатда, бу апатридлар мурожаат қила олмайдиган хорижий давлат ҳокимиятининг кўмаклашишини талаб қилганда, ҳудудида қайд этиб ўтилган апатридлар яшайдиган Аҳдлашувчи давлатлар уларга бундай ёрдам ўзларининг ҳокимликлари томонидан кўрсатилиши учун чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-бандда қайд этилган ҳокимият ёки ҳокимликлар апатридларни, одатда хорижликларга ҳокимият ёки ўзлари фуқароси бўлган давлатларнинг ҳокимликлари орқали бериладиган ҳужжатлар ёхуд гувоҳномалар билан таъминлаб беради ёки уларга берилишини ўз назорати остида амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу тартибда берилган ҳужжатлар ёки гувоҳномалар хорижликларга ҳокимият ёки ўзлари фуқароси бўлган давлатларнинг ҳокимликлари орқали бериладиган расмий ҳужжатлар ёки гувоҳномалар ўрнини босади ҳамда улар ҳақиқий эмаслиги исботланмагунча ҳақиқий деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада қайд этилган хизматлар учун ночор шахсларга тақдим этиладиган алоҳида имтиёзларни истисно этган ҳолда, ҳақ олиниши ҳам мумкин; бироқ бундай ҳақ мўътадил бўлади ҳамда шунга ўхшаш хизматлар учун фуқаролардан олинадиган ҳаққа мутаносиб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг қоидалари 27 ва 28-моддаларнинг қоидаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ҳаракатланиш эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат ўзининг ҳудудида қонуний турган апатридларга, ўз ҳудуди доирасида, одатда, худди шундай вазиятларда қўлланиладиган барча қоидаларга риоя қилиш шарти билан чет элликларга яшаш жойини танлаш ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Шахсий гувоҳнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар ўзининг ҳудудида бўлган ва ҳақиқий йўл ҳужжатларига эга бўлмаган апатридларга шахсий гувоҳномани беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Йўл ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар ўзининг ҳудудида қонуний яшаётган апатридларга ўз ҳудудидан ташқарида ҳаракатланиш учун йўл ҳужжатларини беради, бунга давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибининг асосли сабаблари тўсқинлик қилмайди; бундай ҳужжатларга ушбу Конвенцияга илова қилинган қоидалар қўлланилади. Аҳдлашувчи давлатлар бундай йўл ҳужжатларини ўзининг ҳудудида бўлган ҳар қандай бошқа апатридга бериши мумкин; улар, хусусан, ўзининг ҳудудида бўлган, ўзларининг қонуний яшайдиган мамлакатида йўл ҳужжати олиш имкониятига эга бўлмаган апатридларга шундай йўл ҳужжатларини бериш тўғрисидаги масалага хайрихоҳлик билан муносабатда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар апатридлардан ана шундай шароитларда ўз фуқароларидан оладиган ёки олишлари мумкин бўлган солиқлардан ташқари ёхуд юқори бўлган ҳеч қандай бож, йиғимлар ёки солиқлар олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аввалги банддаги қоидалар ҳеч бир тарзда апатридларга чет элликларга маъмурий ҳужжатларни, шу жумладан, шахсий гувоҳномани бериш учун йиғимларга тааллуқли қонун ва қарорларнинг қўлланилишини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Мулкни олиб чиқиб кетиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар ўз қонунлари ва қарорларига мувофиқ апатридларга ўзининг ҳудудига уларнинг ўзи билан олиб келган мол-мулкни уларга жойлашиш учун кириш ҳуқуқи тақдим этилган бошқа мамлакатга олиб чиқишига рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатлар апатриднинг кириш ҳуқуқи тақдим этилган бошқа мамлакатда жойлашиши учун уларга зарур бўлган мулкни олиб чиқиб кетишга, бу мулк қаердалигидан қатъи назар, рухсат берилиши тўғрисидаги мурожаатига хайрихоҳлик билан муносабатда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Чиқариб юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар давлат хавфсизлиги ёки жамоат тартиби мулоҳазаларидан бошқача тартибда ҳудудларида қонуний яшаётган апатридларни чиқариб юбормайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай апатридларни чиқариб юбориш фақат суд тартибида чиқарилган қарорларни бажариш билан амалга оширилади. Давлат хавфсизлигининг узрли асослари тўсқинлик қиладиган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, апатридларга тегишли инстанцияларда ёки тегишли инстанциялар томонидан алоҳида тайинланган шахс ёки шахслар олдида ўзини оқлаш учун далиллар ва шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи, шунингдек бу мақсад учун ўзларининг вакилларига эга бўлиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи давлатлар бундай апатридларга бошқа мамлакатга киришга қонуний ҳуқуқ олиш учун етарли муддат тақдим этади. Аҳдлашувчи давлатлар ана шу муддат давомида ўзлари зарур деб топган, ички хусусиятга эга бўлган чораларни қўллаш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Натураллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар имкон борича апатридларнинг ассимиляцияси ва натураллаштирилишини енгиллаштиради. Жумладан, улар натураллаштириш бўйича иш юритишни тезлаштириш ҳамда бу билан боғлиқ йиғимлар ва харажатларни иложи борича камайтириш учун ўзларига боғлиқ барча имкониятларни ишга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БОБ: ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Миллий қонунчилик ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибини ушбу Конвенцияни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида улар томонидан нашр этилган қонунлар ва қарорлар матни тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция иштирокчилари ўртасида уни талқин этиш ёки қўллашга оид пайдо бўладиган, бошқача тарзда ҳал этиб бўлмайдиган барча баҳслар баҳслашаётган томонлардан бирининг талаби бўйича Халқаро судга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Имзолаш, ратификация қилиш ва қўшилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция 1965 йил 31 декабрдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий муассасаларида барча давлатлар томонидан имзолаш учун очиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция қуйидагилар номидан имзолаш учун очиқ бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси бўлган ҳар қандай давлат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг апатридлар мақоми масаласи бўйича конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинган ҳар қандай бошқа давлат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан уни имзолаш ёки унга қўшилиш учун таклиф этилган ҳар қандай бошқа давлат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Конвенция ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган давлатларга қўшилиш учун очиқ бўлади. Қўшилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ҳузурида қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни топшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Конвенциянинг ҳудудий қўлланилиши тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай давлат Конвенцияни имзолаш ёки ратификация қилиш ёхуд унга қўшилиш пайтида, ушбу Конвенциянинг амал қилиши халқаро муносабатлар учун жавобгар бўлган мазкур давлатнинг барча ҳудудлари ёки айрим ҳудудларига тарқатилишини баён этиши мумкин. Бундай баёнот Конвенция ушбу давлат учун кучга кирган кунда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенция амал қилишининг бу каби тарқалиши ҳар қандай кейинги пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига йўлланган билдирги орқали эълон қилиниши керак ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан ушбу билдирги олинган кундан кейин тўқсонинчи кун ёки ушбу давлат учун Конвенция кучга кирган кундан бошлаб, агар бу охирги сана кечроқ бўлса, кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенцияни имзолаш, ратификация қилиш ёки унга қўшилиш пайтида у тарқаладиган ҳудудларга нисбатан ҳар бир манфаатдор давлат айнан шу ҳудудларда конституциявий хусусиятга эга сабабларга кўра, мазкур ҳудудлар ҳукуматларининг рухсати билан ушбу Конвенциянинг қўлланилишини кенгайтириш учун зарур бўлган чораларни кўриш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Федератив давлатлар тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Федератив ёки унитар бўлмаган давлатларга қуйидаги қоидалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) мазкур Конвенциянинг федерал қонунчилик органи юрисдикциясига тааллуқли бўлган моддаларига нисбатан федерал ҳукуматнинг мажбуриятлари ушбу Конвенциянинг федерал давлат бўлмаган томони мажбуриятларига кўрсатилган даражада мувофиқ бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Конвенциянинг федерациянинг конституциявий тузумига мувофиқ қонунчилик чораларини кўришга мажбур бўлмаган федерацияга кирадиган штатлар, провинция ва кантонларининг қонунчилик юридикциясига тегишли моддаларига нисбатан федерал ҳукумат биринчи имкониятнинг ўзида мазкур моддалар тўғрисида тегишли штат, провинция ёки кантонларни ўзининг хайрихоҳ муносабати билан хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ушбу Конвенциянинг томони бўлган федератив давлатлар ҳар қандай бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг талабига биноан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби орқали Конвенциянинг ҳар қандай аниқ қоидасига нисбатан федерация ва унинг таркибий қисмларида мавжуд қонунлар ва амалиётда ушбу қоиданинг қонунчилик ёки бошқа йўл билан ҳаётга татбиқ этилгани кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Қўшимча шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Имзолаш, ратификация қилиш ёки қўшилиш пайтида ҳар қандай давлат 1, 3, 4, 16 (1) ва 33 — 42-моддалари истисно этилгани ҳолда Конвенциянинг моддаларига қўшимча шартлар қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ қўшимча шартлар қўйган ҳар қандай давлат исталган вақтда бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибини хабардор қилиш орқали ушбу қўшимча шартларидан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция олтинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилган санадан бошлаб тўқсонинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенцияни ратификация қилган ёки унга қўшилган барча давлатлар учун олтинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат топширилгандан сўнг, Конвенция тегишли давлат томонидан ўз ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат топширилган кундан бошлаб тўқсонинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Денонсация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат исталган вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибини хабардор қилиш орқали ушбу Конвенцияни денонсация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай денонсация қилиш тегишли Аҳдлашувчи давлат учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига билдирги юборилган кундан бир йил ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 36-моддага асосан баёнот берган ёки хабарнома юборган ҳар қандай давлат шундан кейин исталган вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби номига билдирги юбориш орқали, Конвенция Бош котиб ушбу билдиргини олганидан бир йил ўтгач тегишли ҳудудда амал қилмаслиги тўғрисида билдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Қайта кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби номига юборилган билдирги орқали исталган вақтда, ушбу Конвенцияни қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай талаб билан боғлиқ қандайдир чоралар кўриш керак бўлса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси тегишли чоралар кўришни тавсия қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан юбориладиган билдиргилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзоларига ва 35-моддада қайд этилган унинг аъзоси бўлмаган давлатларга қуйидагиларни хабар қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) 35-моддада кўзда тутилган имзолаш, ратификация қилиш ва қўшилишлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) 36-моддада кўзда тутилган аризалар ва билдиргилар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) 38-моддада кўзда тутилган қўшимча шартлар ва қўшимча шартлардан воз кечиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) 39-моддага мувофиқ ушбу Конвенциянинг кучга кириш куни тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) 40-моддада кўзда тутилган денонсация қилиш ва билдиргилар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) 41-моддага мувофиқ келиб тушган қайта кўриб чиқиш талаблари тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буни тасдиқлаш учун имзолашга зарур ваколатга эга бўлган ҳолда, ўз ҳукуматлари номидан ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нью-Йоркда бир минг тўққиз юз эллик тўртинчи йил йигирма саккизинчи сентябрда бир нусхада тузилган, матни инглиз, испан ва француз тилларида айнан бир хил; ушбу нусха Бирлашган Миллатлар Ташкилоти архивига топширилган ҳамда унинг тасдиқланган нусхалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзолари ва 35-моддада қайд этилганидек, аъзо бўлмаган давлатларга юборилади.