Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 17 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда қонунчиликни тизимлаштириш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар улушини ошириш, қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтириш, қонунчиликдаги коррупциявий хавфларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга айрим қонун ҳужжатларида уларни амалга оширишнинг муайян механизмлари мавжуд эмаслиги, шунингдек ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши натижасида нормалар эскирганлиги уларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бундан ташқари саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган объектларга бўлган мулк ҳуқуқини таъминлаш орқали ушбу зоналар ҳудудига инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш зарурати юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги, «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги, «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги ва «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларидаги ўз долзарблигини йўқотган, эскирган нормалар қайта кўриб чиқилмоқда, шунингдек баъзи нормаларни амалга ошириш механизмлари белгиланмоқда.
Бундан ташқари «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Ушбу Қонун қонун ҳужжатларидаги ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилишига, улардаги нормаларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилишига хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 59-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 4-модда; 2023 йил, № 2, 106-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 1-модданинг:
учинчи хатбошисидаги «ёки якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор» деган сўзлар «якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ёки якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор» деган сўзлар «якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «ёки якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор» деган сўзлар «якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 4-модда биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«товарни (ишни, хизматни) эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хавфсиз бўлишини талаб қилиш;
ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш»;
3) 6-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқариш санаси кўрсатилиши керак бўлган товарнинг ишлаб чиқарилган санаси»;
4) 13-модданинг бешинчи қисми «ёки товар чекини» деган сўзлардан кейин «ёхуд сотиб олинганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни (далилларни)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 24-модданинг:
бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
6) 26-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «судларда даъво қўзғатадилар» деган сўзлар «судларга даъво аризаси берадилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 27-модданинг иккинчи қисми «шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар» деган сўзлардан кейин «ўзини ўзи банд қилган шахслар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги 674-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 174-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 228-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 11-модда:
номининг ўзбекча матнидаги «Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг» деган сўзлар «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг» деган сўзлар «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари» деган сўзлар «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 15-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «давлат ҳокимияти маҳаллий органлари» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 16-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2009 йил, № 4, 135-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 6, 577-модда; 2024 йил, № 8, 826-модда) 41-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги ЎРҚ-117-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 10, 472-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2018 йил № 7, 431-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 10, 795-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 4-модданинг матнидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 61-модданинг:
номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг» деган сўзлар «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралда қабул қилинган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги ЎРҚ-604-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 2, 106-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда) 26-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 594-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 31-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар шахс соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаса ва бу тиббиёт муассасасининг хулосаси билан тасдиқланса, тиббий-ижтимоий экспертиза шахснинг хоҳишига кўра унинг уйида ёки шахс даволанишда бўлган стационарда ўтказилади»;
2) 34-модда бешинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «шунингдек уларга ортопедик протезлаш хизматлари кўрсатишдан» деган сўзлар «ёки уларга ортопедик протезлаш хизматлари кўрсатишдан ёхуд» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралда қабул қилинган «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-907-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 2, 107-модда) 1-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади».
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 январь,
ЎРҚ-1021-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон; 06.08.2026 й., 03/26/1162/0821-сон)